Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🕌| ИШЛАР НИЯТГА ҚАРАБ БАҲОЛАНАДИ | #жума_мавъизалари / 14.04.2017 й.

...Ислом дини хайрли амалларга шу даражада тарғиб қилганки, нафақат хайрли амални қилган кишини, ҳатто хайрли амал қила олмаса-да, уни ният қилган кишиларни ҳам улкан ажр-савоблар билан тақдирлайди. Сўзимизга ушбу ҳадиси шариф далил бўлади:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз Парвардигори азза ва жалладан ривоят қилиб айтади: “Аллоҳ таоло яхшиликлар ва ёмонликларни ёзиб қўйди ва уни баён қилди: Кимки бирор яхшиликни қасд қилса-ю, лекин уни қилмаса, Аллоҳ таоло уни Ўзининг ҳузурида ўша банда учун мукаммал яхшилик қилиб ёзиб қўяди. Агар банда уни қасд қилиб, уни амалга ҳам оширса, Аллоҳ таоло уни Ўзининг ҳузурида ўша банда учун ўнтадан етти юз яхшиликкача, ундан ҳам бир неча баробар кўп қилиб ёзиб қўяди. (Яъни, нияти ва ихлосига қараб кўпайтириб бераверади) Агар бир ёмонликни қасд қилса-ю, (сўнгра Аллоҳдан қўрқиб,) уни қилмаса, Аллоҳ таоло уни Ўзининг ҳузурида ўша банда учун битта мукаммал яхшилик қилиб ёзиб қўяди. Агар уни амалга оширса, Аллоҳ таоло уни Ўзининг ҳузурида битта ёмонлик қилиб ёзиб қўяди”. Имом Бухорий ривоят қилган...

Бугунги Жума мавъзиасини тўлиқ матни ушбу манзилда
——
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Muslim.uz порталининг телеграмдаги расмий
каналига уланиш учун линкни устига босинг! ⬇️
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
🕌| ИШЛАР НИЯТГА ҚАРАБ БАҲОЛАНАДИ | #жума_мавъизалари / 14.04.2017 й.

...“Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар эса, (билиб қўйсинларки) албатта, Биз яхши амалларни қилган кишининг мукофотини зое қилмасмиз”. (Каҳф сураси, 30-оят)...
—-
Смартфон қурилмаси орқали каналимизга кирадиган мухлислар ⚡️INSTANT VIEW ни босиб, хабар ва мақолаларни шу ернинг ўзида, тўлиқ ҳолда кўришлари мумкин.
⬇️
https://telegra.ph/ISHLAR-NIYATGA-ҚARAB-BAҲOLANADI-04-14
🕌| ҲАДИС ИЛМИНИНГ СУЛТОНИ | #жума_мавъизалари / 21.04.2017 й.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг ташаббуси билан бу йил апрель ойи масжидларимизда буюк ватандошимиз, ҳадис илмининг султони Имом Бухорий ойлиги деб эълон қилинди. Бу бежизга эмас. Муҳаддислар султони, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг «табиби», набавий ҳадисларнинг саҳиҳларини ажратиб, улардан Қуръони каримдан кейинги иккинчи ишончли манба саналмиш «Саҳиҳи Бухорий» номли ҳадислар тўпламини тузган бу улуғ аллома, имомуд-дунё, олимлар пешвосининг номи бутун дунёда машҳур ва маълум.

Ҳадис илмида “мўминлар амири” унвонини олган улуғ муҳаддис Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Аҳнаф ибн Бардазбиҳ ал-Жўъфий ал-Бухорий Мовароуннаҳрнинг энг кўҳна ва гўзал шаҳарларидан Бухорои шарифда, ҳижрий 194 (милодий 810) йил рамазон ойининг ўн учинчисида, жума куни таваллуд топдилар.

Имом Бухорий бутун ҳаётларини, интилиш ва ҳаракатларини ҳадис илмига бахшида этган эдилар. Жуда оз ухлар, уйқудан ташқари пайтларда эса атрофдагилар у кишини ё устозлардан ҳадис эшитаётган ёхуд ёзиб олаётган, ё ўзлари шогирдларга ҳадис айтаётган, ё ёлғиз ўтириб, қўлда қалам билан жамлаган ҳадисларининг нодир жойларини қайд этиб ўтирган ҳолда кўрар эди. У кишининг ҳар бир куни илм олувчи, таълим берувчи ва китоб таълиф қилувчи мақомида ўтарди. Буларнинг гувоҳи бўлган шогирдлари Ибн Абу Ҳотим бундай дейди: “Бухорий билан сафарда бирга бўлиб, бир уйда тунашга тўғри келди. Ўшанда шунинг гувоҳи бўлдимки, у киши бир кечанинг ўзида ўн беш мартадан йигирма мартагача уйғониб, ҳар гал чақмоқ тошни ишлатиб чироғини ёқар, тўплаган ҳадисларининг саҳиҳларини ажратиб, белгилаб қўяр эди. Сўнг чироқни ўчириб, бошини ёстиққа қўяр эди”.

Бугунги Жума мавъзиасини тўлиқ матни ушбу манзилда
——
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Muslim.uz порталининг телеграмдаги расмий
каналига уланиш линки
🕌| ҲАДИС ИЛМИНИНГ СУЛТОНИ | #жума_мавъизалари / 21.04.2017 й.

Ҳадис илмида “мўминлар амири” унвонини олган улуғ муҳаддис Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Аҳнаф ибн Бардазбиҳ ал-Жўъфий ал-Бухорий Мовароуннаҳрнинг энг кўҳна ва гўзал шаҳарларидан Бухорои шарифда, ҳижрий 194 (милодий 810) йил рамазон ойининг ўн учинчисида, жума куни таваллуд топдилар.

Смартфон қурилмаси орқали каналимизга кирадиган мухлислар ⚡️INSTANT VIEW ни босиб, хабар ва мақолаларни шу ернинг ўзида, тўлиқ ҳолда кўришлари мумкин.

https://telegra.ph/ҲADIS-ILMINING-SULTONI-04-21
🕌| ҲАЛОЛЛИКНИ ЛОЗИМ ТУТАЙЛИК! | #жума_мавъизалари / 28.04.2017 й.

Аллоҳ таоло инсонни мавжудотларнинг энг шарафлиси этиб яратган. Ислом дини инсонларни икки дунё саодатини қўлга киритиш учун лозим бўлган барча нарсаларни баён қилиб берган. Инсонлар динимиз кўрсатмаларига риоя қилиб яшасалар, дунёда тинч-омонликда яшаб, саодатли ҳаёт кечирадилар. Буюк ватандошимиз Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган:

Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳалол очиқ ойдиндир, ҳаром очиқ ойдиндир. Улар орасида кўпчилик одамлар билмайдиган шубҳали нарсалар бор. Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва шаъни учун пок тутибди. Ким шубҳали нарсаларга тушса, худди қўриқхона атрофида чўпонлик қилиб, унга ўтиб кетай деган чўпонга ўхшайди. Огоҳ бўлинг! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг қўриқхонаси бордир. Огоҳ бўлинг! Албатта, Аллоҳнинг ердаги қўриқхонаси – ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлинг! Танада бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади. У бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлинг! Ўша нарса қалбдир”. Имом Бухорий ривоят қилган.

Ушбу ҳадиси шариф ҳалол нарсалар баён қилинганини, бандалар ҳаром ва шубҳали нарсалардан сақланиб, фақат ҳалолни талаб қилиши лозим эканини баён қиляпти.

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир нечта ўринларида мўмин-мусулмон бандаларини ҳалол ризқ ейишга буюрган. Жумладан Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади:

“Эй одамлар, ердаги ҳалол-пок нарсалардан тановул қилингиз ва шайтоннинг изларидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир” (Бақара 168-оят).

Ушбу ояти каримада шайтоннинг изидан эргашиш ҳалол-пок ризқларни ейишга зид қилиб қўйилмокда. Бундан мурод – “Шайтоннинг йўлида юрганларни ҳалоллик йўлидан юришга қўймайди", деганидир. Ўтган аҳли солиҳларимиздан Саҳл ибн Абдуллоҳ: “Нажот уч нарсада - ҳалол ейиш, фарзларни адо этиш ва Набий алайҳиссаломга эргашишдадир”, деганлар.

Жума мавъзиасини тўлиқ матнини ўқиш
——
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Muslim.uz порталининг телеграмдаги расмий
каналига уланиш
🕌| ЎТГАНЛАРНИ ХОТИРАЛАШ | #жума_мавъизалари / 05.05.2017 й.

Динимизда ўтганларни эслаш, уларга дуойи-хайрлар қилиш ибодат ҳисобаланади. Шу билан бирга бу амал ҳаёт юрган кишиларнинг зиммасидаги бурч бўлиб, дунёдан ўтиб кетганларнинг ҳаққидир. Қуръони каримда шундай дейилган:

“Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан”! (Ҳашр сураси, 10-оят)

Демак, имонда ўтган зотлар ҳаққига истиғфор айтмоғимиз имонимиз тақозасидаги амалдир. Шунингдек, ўтиб кетган кишилар ортларида қолган қариндош ва яқинлари каби ҳаёт юрганларнинг дуоларидан умидвор бўлишлари ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадиси шарифлар ворид бўлган. У зот бу ҳолатни янада тушунарли бўлиши учун мисол тариқасида қуйидагича марҳамат қилганлар:

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қабрдаги маййит худди сувга чўкаётиб, ёрдамга чақираётган кишига ўхшайди. Отасидан ёки онасидан ё инисидан ё дўстидан дуо келишига интизор бўлади. Агар унга дуо етиб борса, дуо унинг учун дунё ва ундаги нарсалардан кўра маҳбуброқ бўлади. Албатта, Аллоҳ таоло қабр аҳлига Ер юзидагиларнинг дуоларини тоғларнинг мисолида киритади. Тирикларнинг маййитларга ҳадялари улар учун истиғфор айтмоқликдир”, дедилар”. (Байҳақий ривояти)

ЖУМА МАВЪЗИАСИНИ ТЎЛИҚ МАТНИНИ ЎҚИШ
——
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Muslim.uz порталининг телеграмдаги расмий
каналига уланиш
🕌| УЛУЛ-АЗМ ПАЙҒАМБАРЛАР | #жума_мавъизалари / 12.05.2017 й.

Бугунги жума суҳбатимиз улул-азм, яъни матонатли пайғамбарлар ҳақида бўлади. Шунинг учун аввало пайғамбарлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтишни лозим деб биламиз. Биз араб тилидаги “расул” ва “набий” сўзларини она тилимизда “пайғамбар” деб ишлатамиз. Аслида, араб тилидаги “расул” ва “набий” сўзларининг ўртасида бироз фарқ бор.

Расул сўзи “рисолатун” сўзидан олинган бўлиб, луғатда “элчи”, “вакил” ва шу каби маъноларни англатади. Шаръий истилоҳда эса “Аллоҳ таолодан илоҳий китоб нозил қилинган пайғамбар – расул деб аталади”.

Набий сўзи “набаун” сўзидан олинган бўлиб, луғатда “хабар” маъносини англатади. Шаръий истилоҳда эса “Аллоҳ таолодан илоҳий китоб нозил қилинмаган балки ўзидан олдинги китоб тушган пайғамбарнинг таълимотини давом эттирувчи пайғамбар – набий деб аталади”.

Хулоса шуки, барча расуллар набий ҳисобланади, лекин барча набийлар расул ҳисобланмайди.

Пайғамбарларнинг адади қанча бўлгани маълум эмас. Аммо баъзи китобларда уларнинг адади бир юз йигирма мингдан ортиқ, қарийб бир юз йигирма тўрт минг экани зикр қилинган. Қуръони каримда йигирма бешта пайғамбар зикр қилинган бўлиб, уларнинг барчалари расул бўлишган.

ЖУМА МАВЪЗИАСИНИ ТЎЛИҚ МАТНИНИ ЎҚИШ

Смартфон қурилмаси орқали каналимизга кирадиган мухлислар ⚡️INSTANT VIEW ни босиб, хабар ва мақолаларни шу ернинг ўзида, тўлиқ ҳолда кўришлари мумкин.

Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣


@muslimuzportalига обуна бўлиш
🕌| ХАЛҚ МУЛКИГА ЭҲТИЁТ БЎЛАЙЛИК | #жума_мавъизалари / 19.05.2017 й.

Ҳаёт тақозоси билан инсонлар доимо бир-бирлари билан турли хил молиявий муомала қилишга муҳтождирлар. Лекин бу алоқада мақсадни ҳалол йўллар билан амалга ошириш, ҳаром йўллардан четланиш ва бошқаларнинг ҳақ-ҳуқуқларига тажовуз қилмаслик шартдир.

Ислом дини доимо адолатли бўлишга ва ўзганинг ҳаққини ноҳақлик билан емасликка буюради.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ وَلَا تَقْتُلُوا أَنْفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا

Яъни, «Эй имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз! Ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса, у бундан мустасно. Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир”. (Нисо сураси, 29 оят)

Бировнинг молини ботил йўл билан ейишга рибо, қимор, порахўрлик, алдамчилик, нархни сунъий равишда кўтариш, ўғрилик, товламачилик ва бошқалар киради.

Ояти каримада ботил йўл билан бировнинг молини ейишдан «Ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса, у бундан мустасно», деб истисно қилинмокда. Чунки, тижорат — ҳалол меҳнат. Тожир меҳнат қилиб, молу пулини ишга солиб, ишлаб чиқарувчи ва харидор орасида воситачи бўлади. Бу вазифани бажариш учун орада анчагина хизматларни адо этади. Унинг келажакда фойда кўриш-кўрмаслиги, фойданинг оз ёки кўп бўлиши гумон бўлади. У касод бўлиш, синиб, молсиз-пулсиз қолиш эҳтимолларини ҳам бўйнига олиб, бу ишга қўл уради.

Оятнинг давомида «Ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз!» — демокда.

Сиртдан қараган одам, бир-бирининг молини ботил йўл билан ейиш ва ўзини ўзи ўлдириш орасида нима алоқа бор, дейиши мумкин. Лекин чуқурроқ ўйлаб кўрилса, ҳаётий тажрибага назар солинса, ҳақиқатда бу икки нарса ўртасида бевосита алоқа борлиги кўрилади. Жумладан, мазкур ботил йўл билан мол емоқ ҳам катта маъсият сифатида ҳалокатга сабаб бўлади. Бу ишни қилганлар ўзини ўзи ўлдирган бўлади.

«Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир».

Агар у раҳм қилиб, тўғри йўлни кўрсатиб бермаганида, нотўғрисидан қайтармаганида, катта машаққатда қолган бўлар эдингиз.

وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ عُدْوَانًا وَظُلْمًا فَسَوْفَ نُصْلِيهِ نَارًا وَكَانَ ذَلِكَ عَلَى اللَّهِ يَسِيرًا

Яъни, «Кимда-ким шу (қотиллик)ни адоват ва зулм юзасидан қилса, албатта, Биз уни дўзахда куйдирамиз. Бу (эса) Аллоҳга осондир». (Нисо сураси 30-оят).

Демак, ким мазкур ишни тажовузкорлик (яъни, ҳаромлигини билиб туриб) ва зулм ила (яъни, қилишдан тап тортмай) қилса, охиратда дўзахга киритилади. Аммо, бу билан, банда ноумид бўлмаслиги лозим. Аллоҳ таоло қудрати чексиз, азоби катта бўлиши билан бирга, марҳамати ҳам кенг, раҳм-шафқати чексиз Зотдир. Агар бандалар ўзларини ўнгласалар, уларнинг гуноҳларини ўтиши муқаррар.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ўз ҳадисларидан бирида «Мўминларнинг молини ноҳақ ўзлаштирадиган кишилар Қиёмат кунида дўзахга тушурлар», деб марҳамат қилганларини яхши биламиз.

Нақл қилинишича, Абдуллоҳ ибн Муборакдек буюк олим ўз она юрти Марвда бўлган пайтларида бировдан бир қалам олдилар. Орадан вақт ўтиб Абдуллоҳ ибн Муборак Марвдан Шомга бордилар. Шомга боргач бояги қалам ҳаёлларига келиб, дарҳол ортларига қайтиб, қаламни эгасига топширган эканлар.

ЖУМА МАВЪЗИАСИНИ ТЎЛИҚ МАТНИНИ ЎҚИШ


Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣


@muslimuzportalига обуна бўлиш
🕌| РЎЗАНИНГ ҚАЗО ВА КАФФОРАТИ | #жума_мавъизалари / 02.06.2017 й.

Алҳамдулиллаҳ Рамазон ойининг фазилати ва улуғ ажру савобларидан умид қилган ҳолда рўза тутмоқдамиз.

Зеро, саҳардан то шомгача ейиш ичиш ва жинсий алоқадан сақланиш рўзанинг фарзлари ҳисобланди. Ушбу фарзлардан бирортаси бажарилмаса рўза бузилади. Рўзанинг қай тарзда бузилишига қараб рўзадорга қазо ёки каффорат вожиб бўлади.

Қазо дегани бузилган рўзанинг бир куни ўрнига Рамазон ойидан бошқа кунда бир кун тутиб беришга айтилади. Каффорат эса, рўзани бузиб қўйганлиги эвазига жарима тариқасида бир қул озод қилиш ёки икки ой кетма-кет рўза тутиш ёхуд олтмиш кишига таом бериш демакдир. Рамазон рўзаси каффоратининг миқдори ҳақида Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар:

قال رسول الله صلي الله عليه وسلم: "من افطر فى رمضان فعليه ما على المظاهر"

رواه الدارقطنى

яъни: “Ким Рамазон ойида рўзасини қасддан очса унга зиҳор қилган кишига лозим бўлган каффорат вожиб бўлади”. (Дорақутний ривояти).

Абу Ҳурайра (р.з.)дан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: Бир киши Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг олдиларига келиб: Эй Расулаллоҳ, мен ҳалок бўлдим, деди. У зот: “Сени нима ҳалок қилди?” дедилар. У: Мен Рамазонда рўзадор ҳолимда аёлим билан яқинлик қилиб қўйдим, деди. Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: “Озод қилиш учун битта қул топа оласанми?”. У: Йўқ, деди. “Икки ой кетма-кет рўза тута оласанми”, дедилар. У: Йўқ, деди. “Унда олтмишда мискинга берадиган таоминг борми?”, деб сўрадилар. У яна: Йўқ, деб жавоб берди. Расулуллоҳ (с.а.в.) унга: “Ўтириб тур”, дедилар. Шу пайт Расулуллоҳга бир идишда 30 соъ хурмо келтиришди. Расулуллоҳ хурмони у кишига бериб: “Мана буни садақа қил”, дедилар. У киши: Ўзимдан фақирроқ кишиларгами, бу ерда мендан кўра фақирроқ оиланинг ўзи йўқ, деди. Шунда Расулуллоҳ кулиб: “Ундай бўлса бориб оилангга едир”, дедилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2017 йил учун фидянинг (мискиннинг бир кунлик таоми) миқдорини ҳисоблаб уни 12.000 сўмлигини маълум қилди. Мазкур воқеадан каффоратнинг тартибини англаб олишимиз мумкин бўлади.

ЖУМА МАВЪЗИАСИНИ ТЎЛИҚ МАТНИНИ ЎҚИШ


Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣


@muslimuzportalига обуна бўлиш
#ЖУМА_МАВЪИЗАЛАРИ
Имом Бухорий буюк аллома | 05.01.2018 й.

بسم الله الرحمن الرحيم

ИМОМ БУХОРИЙ БУЮК АЛЛОМА

Муҳаддислар султони, Расулуллоҳ с.а.в. ҳадисларининг саҳиҳларини ажратиб, Қуръони каримдан кейинги иккинчи ишончли манба саналмиш “Саҳиҳи Бухорий” номли ҳадислар тўпламини тузган улуғ аллома, имомуд-дунё, олимлар пешвосининг номи бутун дунёда машҳур ва маълум Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Аҳнаф ибн Бардазбиҳ ал-Жўъфий ал-Бухорийдир.

Бу буюк зот Мовароуннаҳрнинг энг кўҳна ва гўзал шаҳарларидан бўлмиш Бухорои шарифда, ҳижрий 194 йил Рамазон ойининг 13-санада, жума куни таваллуд топдилар. Имом Бухорий бутун ҳаётларини, интилиш ва ҳаракатларини ҳадис илмига бахшида этган эдилар. Жуда оз ухлар, уйқудан ташқари пайтларда эса атрофдагилар у кишини ё устозлардан ҳадис эшитаётган ёхуд ёзиб олаётган, ё ўзлари шогирдларга ҳадис айтаётган, ё ёлғиз ўтириб, қўлда қалам билан жамлаган ҳадисларининг нодир жойларини қайд этиб ўтирган ҳолда кўрар эди. У кишининг ҳар бир куни илм олувчи, таълим берувчи ва китоб таълиф қилувчи мақомида ўтарди. Буларнинг гувоҳи бўлган шогирдлари Ибн Абу Ҳотим бундай дейди: “Бухорий билан сафарда бирга бўлиб, бир уйда тунашга тўғри келди. Ўшанда шунинг гувоҳи бўлдимки, у киши бир кечанинг ўзида ўн беш мартадан йигирма мартагача уйғониб, ҳар гал чақмоқ тошни ишлатиб чироғини ёқар, тўплаган ҳадисларининг саҳиҳларини ажратиб, белгилаб қўяр эди. Сўнг чироқни ўчириб, бошини ёстиққа қўяр эди”. Имом Бухорийнинг ҳадис ёдлаш қобилиятлари, зеҳнларининг ўткирлиги тилларда достон бўлиб кетган эди. У киши ўзларининг шоҳ асарлари бўлмиш “Жомеус-саҳиҳ” таълиф қилиш олдидан жами олти юз минг, шундан юз минг саҳиҳ ва икки юз минг саҳиҳ бўлмаган ҳадисни ёд олганларини зикр этган эдилар. У киши “Саҳиҳ”дага ҳар бир ҳадисни қўшиш олдидан ғусл қилиб, сўнг ҳадисни ёзар эдилар. Ҳадис илми равнақи йўлидаги буюк хизматлари учун “Имомуд-дунё” (Дунё имоми) мақомига мушарраф бўлган эдилар.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz