Muslim.uz
94K subscribers
18.4K photos
5.14K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
June 25, 2017
Ҳожатбарорлик одоблари
#одоб

Фахрлансак арзийдиган кўпгина удумларимиз бор. Шулардан бири ҳожатбарорликдир. Ҳожатбарорлик кимгадир миннатдорлик ёки жавоб кутмасдан холис хизмат қилишдир. Унинг ҳам ўзига яраша одоблари бор, шулардан бири – ихлос билан ёрдам бериш ва миннат қилмаслик. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо): “Хайрли ишлар уч нарса: тезлик билан амалга ошириш, бу яхшилигини оз деб билиш ҳамда уни яширинча қилиш билан мукаммал бўлади”, деганлар. Чунки қанча тезлатса, камбағалга тезроқ хурсандчилик бағишлайди, кичик ҳисобласа, кўпроқ қилишга уриниб, каттароқ яхшилик қилади, беркитса, мукаммал яхшилик қилган бўлади ва ҳеч кимга билдирмагани учун Аллоҳдан кўпроқ мукофот олади.

Ҳожатбарор киши қилган яхшилигини эсдан чиқариши керак. Бир киши Ибн Шубрумага: “Фалончига бундай-бундай яхшилик қилдим, фалончига эса бундай”, деган эди. Ибн Шубрума: “Агар қилинган яхшилик санаб юрилса, унга яхшилик (ажр-савоб) йўқдир”, деди.

Яхшилик қилувчига омманинг мақтови ҳам, ёмонлаши ҳам тенг бўлмоғи лозим. Бировга яхшилик қилгани учун мақталса, хурсанд бўлиб, ношукрлик кўрса, ранжимаслиги керак. Жавоб (мукофот)ини Аллоҳдан кутсин.

Эҳтиёжи қондирилган киши ташаккур ва мақтовли сўзлар айтмоғи лозим. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Яхшилик кўрган киши яхшилик қилувчига: “Аллоҳ сизни муносиб мукофотласин”, деса, мақтовда муболаға қилган (яъни жойига қўйган, тўғри адо қилган) бўлур”, деганлар. Ҳаким-донишмандлар эса: “Агар қилинган яхшиликка яраша эваз қайтаришга қўлинг калталик қилса, тилинг раҳмат ва ташаккур айтишга узун бўлсин”, деганлар.

Ҳасан ҚОДИРОВ,
Тошкентдаги “Мулла Холмирза ота” жоме масжиди имом-хатиби

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
August 1, 2017
Фарзанд ота-онага доимо яхши муомалада бўлиши шарт. Айниқса, улар кексалик ёшига етиб, жисмлари заифлашиб, унинг хизматига муҳтож бўлганларида, масъулият яна ҳам ортади. Инсон кексайгач унинг кўнгли нозик бўлиб қолади. Ҳар қандай сўз ва муомала ёқавермайди. Ана шундай ҳолда фарзанд уларга “уф” деган сўз билан ҳам эътироз билдириши мумкин эмас. Чунки, ота-она ўз боласини тарбия қилиш ва парваришлаш вақтида ҳар қанча машаққат бўлса ҳам сабр қилган ва унга меҳр билан муомалада бўлганлар. Фарзанд гўдаклик пайтида ота-онага қанчалик муҳтож бўлса, улар ҳам болаларига шунчалик муҳтож бўлади.

Жаноб Пайғамбаримиз (сав) Абдуллоҳ ибн Масъуд (рз.) ривоят қилган ҳадисда марҳамат қиладилар:

" أيُّ الْعَمَلِ أَحَبُّ إِلي اللهِ تَعالي، قال: الصّلاةُ علي وَقْتِهَا، قُلْتُ: ثُمَّ أَيُّ، قال: بِرُّ الْوَالِدَيْنِ ،قُلتُ: ثُمَّ أَيُّ، قال: الجِهادُ في سَبيل الله "

(متفق عليه)

яъни: “Қайси амал Аллоҳга севиклироқдир деб сўрадим. Вақтида ўқилган намоз дедилар. Сўнгра қайсиси Ота-онага яхшилик қилиш дедилар. Ундан кейин қайси иш яхшироқ дедим. Аллоҳнинг тоати йўлида жидду жаҳд қилиш дедилар”.

Мана шундан биламизки, ота-онага яхшилик қилиш, уларнинг хизматини бажариш, уларни улуғлаш шу қадар буюк бир иш экан.

#одоб


MUSLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
August 16, 2017
January 25, 2018
March 31, 2018
Forwarded from Muslim.uz
June 14, 2018
ЎНГ ҚЎЛ БИЛАН ОВҚАТЛАНИШ ҲАҚИДА
#одоб-ахлоқ

158-CАВОЛ:
Баъзи кишилариккала қўли билан таомланаётганини кўриб қоламиз. Чап қўлида нон, ўнг қўлида қошиқ бўлади. Айниқса улар ичида ёши катта, набира кўрган кимсалар ҳам бор. Мана шу тарзда таомланишга шариатимиз нима дейди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон киши ўнг қўли билан овқатланади, чунки ўнг қўл билан таомланиш суннатдир. Ўнг қўлни ўзи бажара олмайдиган ишларда эса масалан, нон ушатиш, гўшт майдалаш кабиларда ёрдам тариқасида чап қўлни ишлатиш мумкин. Аммо бир қўлда нон, иккинчисида қошиқ ушлаб овқатланиш суннатга хилофдир. Ўнг қўлда ейиш кераклиги ҳақида Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:“Қачон бирортангиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирортангиз ичса, ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади”, (Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти).

Демак, ўнг қўли соғлом бўла туриб, чап қўлни ўзида ёки ҳар иккала қўлда баробар овқатланиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига зид ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
July 7, 2019
#МАҚОЛА #ОДОБ
ОДОБ

1. Уйга кириш ва чиқиш одоби

Уйингизга кириш ва чиқишда хушмуомалалик ва чиройли тадбир ила ҳаракатланинг. Қачон уйга кирсангиз ёки чиқсангиз эшикни қаттиқ ёпманг ё бўлмаса куч ила ўзи ёпиладиган ҳолда қолдирманг! Чунки, бу ишлар обрў эътиборга сазовор бўлинадиган Ислом кўрсатмасига тўғри келмайди. Балким! Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Мулойимлик нимада бўлса зийнатлайди, мулойим бўлмаган эса маҳрум бўлади"-деган сўзларини эшитгандирсиз...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
January 3, 2020
#МАҚОЛА #НАМОЗ #ТАРТИБ #ОДОБ
СТУЛДА НАМОЗ ЎҚИШНИНГ ҚАНДАЙ ТАРТИБ ВА ОДОБЛАРИ БОР?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги кунда масжидларимиз хонақоҳларида бир ёки бир нечта курсилар (стуллар) қўйилганини кўриб қоламиз. Бу курсилар бирор узр сабабли намозни тик туриб ўқий олмайдиган, шунинг учун ўтириб намоз ўқийдиган биродарларимиз учун қўйилган бўлади. Одатда қувват йўқлиги, беморлик ва шу каби узрли сабаблар туфайли намозхонларимиз курсига ўтириб намоз ўқийдилар. Бироқ, намозни ўтириб ўқиш учун узрли ҳолатларнинг ҳам ўзига яраша қонун-қоидалари бор, фақиҳ уламоларимиз бу масалаларни ҳам чуқур ўрганиб, уларга оид ҳукмларни батафсил баён қилишган...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
March 13, 2020
Уйига кираётган киши Аллоҳ таолони зикр қилса қандай яхшиликларга эришишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай хабар берганлар:

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِىَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ « إِذَا دَخَلَ الرَّجُلُ بَيْتَهُ فَذَكَرَ اللَّهَ عِنْدَ دُخُولِهِ وَعِنْدَ طَعَامِهِ قَالَ الشَّيْطَانُ لاَ مَبِيتَ لَكُمْ وَلاَ عَشَاءَ. وَإِذَا دَخَلَ فَلَمْ يَذْكُرِ اللَّهَ عِنْدَ دُخُولِهِ قَالَ الشَّيْطَانُ أَدْرَكْتُمُ الْمَبِيتَ. وَإِذَا لَمْ يَذْكُرِ اللَّهَ عِنْدَ طَعَامِهِ قَالَ أَدْرَكْتُمُ الْمَبِيتَ وَالْعَشَاءَ ». رَوَاهُ مُسْلِم

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деётганларини эшитган экан: агар бир киши уйига кирса ва кираётган вақтида ва таомланаётган вақтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон (ўзининг шерикларига): сизларга тунайдиган жой ҳам йўқ, кечки овқат ҳам йўқ, дейди. Агар бир киши уйига кирса ва кираётган вақтида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон (ўзининг шерикларига): сизларга тунайдиган жой топилди, дейди. Агар таомланаётган вақтида Аллоҳни зикр қилмаса, у: сизларга тунайдиган жой ҳам, кечки овқат ҳам топилди, дейди. Муслим ривояти...


➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

#одоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
March 3, 2021
November 28, 2021
January 28, 2022
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
May 5, 2023
August 31, 2023
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #кўришиш #одоб

🎙КЎРИШИШ ОДОБЛАРИ

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


manba: Fatvo.uz

#savol_javob
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 30, 2024