Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
🕌 Таниқли уламоларнинг Тошкент вилояти масжидларига бугунги ташриф режаси

Бугун, 23 ноябрь куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент вилояти масжидларига ташриф буюриб,🔸пешин ва хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбат қилиб беришади.

Қуйида уламолар пешин ва хуфтон намозларига борадиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

🔸Янгийўл тумани

🕌Иброҳим домла Иномов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари — “Эски қовунчи” масжидига пешинга;

🕌 Яҳё домла Абдураҳмонов, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари — “Тавҳид” масжидига пешинга;

🕌 Салоҳиддин домла Тошанов, Тошкент шаҳар “Яккасарой” масжиди имом-хатиби — “Усмон Зиннурайн” масжидига пешинга;

🕌 Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров, Тошкент шаҳар “Доруссалом” масжиди имом-хатиби — “Саид ибн Зайд” масжидига пешинга;

🕌 Йўлдошали домла Каримов, Тошкент шаҳар “Ислом ота” масжиди имом-хатиби — “Султонхон эшон ўғли Муродхон” масжидига хуфтонга;

🕌 Абдуллажон домла Ғуломов, Тошкент шаҳар “Кўкча оқтепа” масжиди имом-хатиби — “Кескан” масжидига хуфтонга;

🕌 Мирвоҳид домла Миржалилов, Зангиота тумани “Андалус” жоме масжиди имом-хатиби — “Халқобод” масжидига пешинга ва “Хонтўра ҳожи” масжидига хуфтонга;

🕌 Ашурмат домла Абдуқодиров, Тошкент тумани “Зуннурайн” жоме масжиди имом-хатиби — “Хузайфа” масжидига пешинга ва “Зайд ибн Собит” жомесига хуфтонга;

🔸Зангиота тумани

🕌 Жасур домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби — “Фатҳ” масжидига пешинга ва “Абу Бакр Сиддиқ” жомесига хуфтонга;

🕌 Муҳаммадбобур домла Йўлдошев, Тошкент шаҳар “Маҳкам ота” масжиди имом-хатиби — “Нурул Ислом” масжидига пешинга ва “Зангиота” жомесига хуфтонга;

🕌 Илёс домла Шокиров, Зангиота тумани бош имом-хатиби — “Садр ота” масжидига пешинга ва “Салмони Форсий” масжидига хуфтонга;

🔸Қибрай тумани

🕌 Абдуқаҳҳор домла Юнусов,
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари — “Машариб ота” масжидига пешинга;

🕌 Миродил домла Миржалилов, Тошкент вилоят бош имом-хатиби ўринбосари — “Дадамуҳаммад ҳожи Фирдавс” масжидига пешинга ва “Зайниддин ҳожи ота” жомесига хуфтонга;

🕌 Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, Тошкент шаҳар “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби — “Саъдулла ота” масжидига хуфтонга;

🕌 Обид домла Мирҳамидов, Чирчиқ шаҳар “Марказий” жоме масжиди имом-хатиби — “Ар-Роҳман” масжидига пешинга ва “Абдураҳмон ибн Авф” жомесига хуфтон намозига бориши кўзда тутилган.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатини манфаатли ва давомли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz|@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ПОЕЗД ЁКИ ЕНГИЛ МАШИНАДА НАМОЗ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Поезд ёки енгил машинада вақти кирган намозни қандай ўқиймиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Поездда туриб ўқишнинг имкони бўлса, туриб ўқилади. Бўлмаса ўтириб ўқилади. Енгил машиналарда фарз намозларини ўтириб ўқилмайди, ерга тушиб ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
УКОЛ ОЛГАНДАН КЕЙИН ТАҲОРАТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Укол олган киши қайта таҳорат қилиши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маълумки, бадандан қон чиқиши билан таҳорат бузилади. Укол олганда одатда игна санчилган жойдан оз бўлсада қон чиқади. Шунинг учун эҳтиёт юзасидан укол олгандан кейин намоз учун алоҳида таҳорат олиш мақсадга мувофиқ саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
​​ОНЛАЙН СИЙРАТИ НАБАВИЯ СУҲБАТЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ

🔸БУГУН, 2021 йил 23 ноябр,
сешанба куни соат 19:20 дан бошлаб, онлайн сийрати набавия суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

🔸Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғлининг онлайн сийрати набавия суҳбатлари тақдим этилади.

Ислом уммати қадимдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганишга катта аҳамият бериб келган.

Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳумонинг ўғли Зайнул Обидин роҳматуллоҳи алайҳ: “Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари Қуръоннинг сураси ўргатилгани каби ўргатилар эди”, деган.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг набираси Исмоил ибн Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳ айтади:
«Отам бизга сийратни ўргатар ва “Ўғлим, бу (илм) ота-боболарингизнинг шарафидир, уни эсдан чиқарманглар”, дер эдилар».

Имом Зуҳрий:
“Сийрат илмида дунё ва охират илми бор”, деган. (Ибн Касир, Ибн Асокир ва Хатиб Бағдодийлар ривояти)

Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz
Instagram: muslimuzportali
Live stream scheduled for
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
Жаннат аҳли салқин сояларда ўтирадилар:

«Улар ўз жуфтлари (хотинлари) билан бирга сояларда, сўриларда суяниб ўтирурлар»
(Ёсин сураси, 56-оят).

Манба
1 2 3️⃣ 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14

Muslim.uz #Жаннат_аҳли
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from mp3muslim.uz
Tafsiri ma’surning vujudga kelish davri qanday bosqichlardan iborat?
Anonymous Quiz
24%
Ta’vil davri
23%
Tarjima asri
39%
Rivoyat davri, Tadvin davri
15%
To‘g‘ri javob yo‘q
У эшитувчи ва билувчи Зотдир...

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм»

Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”

Muslim.uz #дуо
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АСР ВА ШОМ ОРАСИДА ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Aср ва шом намози орасида Қуръони каримни тиловат қилиш жоизми ва ўрганаётганларга ҳам жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аср ва шом намози орасида Қуръон тиловати қилиш, ўрганиш жоиз, бунга бирор шаръий монелик йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ҚАЗО НАМОЗИНИ ЎҚИЁТГАНДА ЖАМОАТ НАМОЗИГА ТАКБИР АЙТИЛСА
#намоз

829-CАВОЛ: Киши масжидда қазо намозини ўқиб турган пайтда жамоат намозига такбир айтилиб қолса, қазо намозини охиригача ўқийдими ёки бузиб, жамоат намозига қўшиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Киши бундай пайтда қазо намозини охиригача ўқийди, кейин жамоатга зудлик билан қўшилади. Чунки қазо намозини ўқишга киришган киши ҳар қандай вазиятда ҳам уни охиригача тугатади. Бу ҳақда “Ал-Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:

لو شرع في قضاء الفوائت ثم أقيمت لا يقطع كذا في الخلاصة

яъни: “Киши қазо намозига киришган пайтда фарз намозига такбир айтилиб қолса, қазо намозини бузмайди. “Хулосатул фатово” китобида ҳам шундай дейилган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
🌙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистондаги халқаро анжуманда қатнашадилар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари халқаро анжуманда қатнашиш учун Қозоғистон республикасига ташриф буюрадилар.

Муфтий ҳазратлари илк хориж сафарлари чоғида Қозоғистон Республикаси Нурсултон шаҳрида ўтказиладиган “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этадилар.

🌙 Нуфузли халқаро анжуманда
Туркия Республикаси Диёнат ишлари бошқармаси раиси, доктор Али Эрбош, Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Шайх Равил Гайнутдин, Россия мусулмонлари Марказий диний идораси раиси, Шайх-ул Ислом, муфтий Талгат Сафо Тажуддин, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев, Тожикистон ислом маркази раиси, муфтий Саидмукаррам Абдуқодирзода ҳазратлари, Мўғилистон мусулмон ташкилотлари иттифоқи раиси Ҳадис Ботирбек ҳожи, Қозоғистондаги “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаҳҳат ал-Жиндий сингари Ислом оламининг мартабали уламолари қатнашиши кўзда тутилган.

🔸Халқаро анжуман фаолиятини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz #Халқаро_анжуман #Муфтий
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
У меҳрибон ва раҳмлидир. У Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир...

أَعُوذُ بِاللهِ السَّمِيعِ العَلِيمِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ هُوَ اللَّهُ الَّذي لا إِلٰهَ إِلاَّ هُوَ ۖ عالِمُ الغَيبِ وَالشَّهادَةِ ۖ هُوَ الرَّحمٰنُ الرَّحيمُ هُوَ اللَّهُ الَّذي لا إِلٰهَ إِلاَّ هُوَ المَلِكُ القُدّوسُ السَّلامُ المُؤمِنُ المُهَيمِنُ العَزيزُ الجَبّارُ المُتَكَبِّرُ ۚ سُبحانَ اللَّهِ عَمّا يُشرِكونَ هُوَ اللَّهُ الخالِقُ البارِئُ المُصَوِّرُ ۖ لَهُ الأَسماءُ الحُسنىٰ ۚ يُسَبِّحُ لَهُ ما فِي السَّماواتِ وَالأَرضِ ۖ وَهُوَ العَزيزُ الحَكيمُ

«Аъузу биллаҳис самийъул ъалийм минаш шайтонир рожийм» Ҳуваллоҳул лазий лаа илааҳа иллаҳув. ъаалимул ғойби вашшаҳаадати ҳувар роҳмаанур роҳийм. Ҳуваллоҳул лазий лаа илааҳа иллаҳув. Ал-маликул қуддуусус салаамул муъминул муҳайминул ъазийзул жаббаарул мутакаббир. Субҳааналлоҳи ъамма йушрикуун. Ҳуваллоҳул хоолиқул баариъул мусоввиру лаҳул асмааул ҳуснаа. Йусаббиҳу лаҳу маа фис самааваати вал арз. Ва ҳувал азийзул ҳакийм.

Маъноси: “Эшитувчи ва билувчи Аллоҳнинг номи ила лаънатланган шайтондан паноҳ тилайман” У Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У ғойибни ҳам ошкорни ҳам билувчидир. У меҳрибон ва раҳмлидир. У Аллоҳ, Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У-Малик, У-қуддус, У-Салом, У-Мўмин, У-Муҳаймин, У-Азиз, У-Жаббор, У-Мутакаббирдир. Аллоҳ Унга ширк келтираётган нарсалардан пок. У Аллоҳ Холиқ, Бариъ, Мусаввирдур. Барча гўзал исмлар Уникидир. Осмонлару ердаги барча нарсалар Уни поклаб ёд этадилар. Яна У-Азиз ва ҳакимдир.

Muslim.uz #дуо
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Мўминлар нажот топдилар

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Мўминлар нажот топдилар” (Муъминун, 1).

Бу оят, шубҳасиз, мўминларнинг икки дунёда ҳам нажот топишига далолат қилади. Чунки оятдаги «нажот топдилар» ибораси ўтган замон феълида бўлиб, у келаси замондаги «нажот топадилар» маъносидан кучлидир. Шу боис таъкид билан айтилган «нажот топдилар» ояти мўмин банда бор-ки, унинг, албатта, нажот топиши ҳақлигини билдиради. Нажот топадиган мўминларнинг сифатлари қуйидаги оятларда баён қилинган.

– «Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар» (Муъминун, 2).

«намозларида ўзларини камтар тутувчилар»дан мурод намозни хушуъ, ҳузуъ билан адо этувчи мўминлардир. Ҳар бир мўмин-мусулмон ибодатини Аллоҳнинг кўриб турганини билиб, қабул бўлишига умид қилиб адо этиши зарур. Аллоҳ таоло хушуъ ва ҳузуъ билан қилинган ибодатларни қабул қилади...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Нур-Султон шаҳридан махсус хабар: Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари халқаро анжуманда қатнашиш учун етиб келдилар

🔸2021 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистонда ўтказиладиган “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиш учун Нур-Султон шаҳрига етиб келдилар.
Муфтий ҳазратларини Қозоғистон муфтийси ноиби Сансизбай домла Қурбонов, Чимкент бош имом-хатиби Бакдаулет домла Aбдираҳманов, Чимкент ноиб имоми Бекаидар Кимбатовлар кутиб олишди.

Бугун куннинг биринчи ярмида Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий, Наврўзбай ҳожи Тағанули жаноблари билан ўзаро мулоқот ўтказишлари режа қилинган. Куннинг иккинчи ярмида эса Нур-Султон шаҳрида жойлашган “Rixos President” меҳмонхонасида “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиб, нутқ сўзлашлари кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз,
ушбу нуфузли тадбирда Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Шайх Равил Гайнутдин, Россия мусулмонлари Марказий диний идораси раиси, Шайх-ул Ислом, муфтий Талгат Сафо Тажуддин, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Замир ҳожи Ракиев, Тожикистон ислом маркази раиси, муфтий Саидмукаррам Абдуқодирзода ҳазратлари, Мўғилистон мусулмон ташкилотлари иттифоқи раиси Ҳадис Ботирбек ҳожи, Қозоғистондаги “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаҳҳат ал-Жиндий сингари Ислом оламининг мартабали уламолари, муфтийлари, экспертлари ва маҳаллий йирик дин пешволари қатнашиши кўзда тутилган.

🔸Халқаро анжуман фаолиятини сайт ва ижтимоий тармоқларимиз орқали кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz #Халқаро_анжуман #Муфтий
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН, 25 НОЯБРЬ КУНИ КУНИ СОАТ 17:20 ДА ОНЛАЙН-ҲАДИС ШАРҲИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸25 ноябрь куни куни соат 17:20 да
Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатлари бўлиб ўтади.

Машғулотда Устоз Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонларидан ўтган дарслардаги суҳбатга оид савол берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига китоблар туҳфа этилади.

Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатини кузатинг

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Facebook: www.facebook.com/muslimuzportal

Instagram: www.instagram.com/muslimuzportali

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕌 Таниқли уламоларнинг пойтахт масжидларига бугунги ташриф режаси

Бугун, 25 ноябрь куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳридаги масжидларга ташриф буюриб,🔸пешин ва хуфтон намозларини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбат қилиб беришади.

Қуйида уламолар ☀️пешин ва 🌙хуфтон намозларига борадиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:

Учтепа тумани

🕌Иброҳим домла Иномов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари –
☀️пешинга “Абу Ҳанифа” масжидига;

Шайхонтоҳур тумани

🕌 Муҳаммадаюб домла Ҳомидов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири –
🌙 хуфтонга “Фотимаи Заҳро” масжидига;

Чилонзор тумани

🕌 Жасур домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби –
🌙 хуфтонга “Бўта Бува” масжидига;

🕌 Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, Тошкент шаҳар “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди имом-хатиби –
☀️пешинга “Носирхон” масжидига;

🕌 Йўлдошали домла Каримов, Тошкент шаҳар “Ислом ота” масжиди имом-хатиби –
☀️пешинга “Кўзиожизлар” масжидига;

Юнусобод тумани

🕌 Яҳё домла Абдураҳмонов,
“Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари –
☀️ хуфтонга “Камолиддин Ориф ал-Бухорий” масжидига;

Олмазор тумани

🕌 Аброр домла Мухтор Алий,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири ўринбосари –
🌙 хуфтонга “Тўлқин Акром ўғли” масжидига;

🕌 Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари –
☀️пешинга “Ҳазрати Имом” масжидига;

🕌 Собир домла Рустамов, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби –
☀️пешинга “Охунгузар” масжидига;

🕌 Ҳасан домла Қодиров, Тошкент шаҳар “Сирож Солиҳ” масжиди имом-хатиби –
🌙 хуфтонга “Мирза Ғолиб” масжидига бориши кўзда тутилган.

🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатини манфаатли ва давомли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz|@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МЕРОС ТАҚСИМОТИНИ ТУШУНТИРИБ БЕРСАНГИЗ
#мерос

830-CАВОЛ: Акам COVID 19 сабабли вафот этди. Акамнинг иккита хотини бор эди.
Қонуний никоҳидан катта фарзанди қиз ва икки ўғил бор, иккинчи никоҳидан учта қиз фарзанди бор. Иккинчи никоҳидаги аёли ҳам акамни вафотидан ўн ойдан сўнг вафот этди. Иккинчи никоҳидаги катта қиз фарзанди турмушга чиққан, кейинги икки қиз чин етим бўлиб қолди, уларни опаси ва поччаси вақтинча ўз қарамоғига олган.
Акамдан битта квартира, битта мошина ва ҳовли уй-жой мерос бўлиб қолган. Тақсимотини тушунтириб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саволда зикр қилинган маййитнинг ота-онаси вафот этган бўлса, у кишидан қолган барча мол-мулкнинг 1/8 (саккиздан бир) қисмини икки хотини тенг бўлиб олишади.

Улардан қолган мулк ўғил ва қизлари ўртасида "эркакка аёлдан икки баробар кўп" қоидасига кўра бўлинади.

Барча мол мулкни 64 га бўлиб, унинг 8 бўлагини икки хотинга берилади. Ҳар бир қизга 7 бўлакдан, ҳар бир ўғилга 14 бўлакдан берилади.

Агар акангизнинг ўгай фарзандлари бўлса, уларнинг меросда ҳаққи йўқ.

Шуни айтиш керакки, бу ўринда саволга мувофиқ жавоб берилди. Мабодо, юқоридаги меросхўрлардан бошқа меросхўрлар ҳам бўлса, жавоб бундан фарқли бўлади. Шунинг учун ҳамма меросхўрлар йиғилиб, мерос илмини биладиган аҳли илм иштирокида бу масалани ҳал қилишни тавсия қиламиз. Чунки маййитнинг васияти, ёки қарзи, ё меросхўрлар билмайдиган бошқа ҳақ-ҳуқуқлари бўлиши, кутилмаган саволлар туғилиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok