🕌ИСТИХОРА🕌
#Ҳадис_шарҳи
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихора қилишни худди Қуръондан сурани таълим бергандек, таълим берар эдилар. У зот:
«Қачон бирингиз бир иш қилмоқчи бўлса, фарз намоздан бошқа икки ракат намоз ўқисин. Сўнг: «Эй бор Худоё! Албатта, мен Сендан илминг ила истихора қиламан. Сенинг қудратинг ила қудрат сўрайман. Сендан улуғ фазлингдан сўрайман. Албатта, Сен қодирсан, мен қодир эмасман. Сен билурсан, мен билмасман. Сен ғайбларни яхши билувчи Зотсан.
Эй бор Худоё! Агар ушбу иш менга динимда, маошимда ва ишим оқибатида яхши эканини билсанг (ёки ҳозирги ишимдаю келгусида) уни менга тақдир қилгин, менга осон қилгин, сўнгра уни мен учун баракали қилгин. Агар ушбу иш мен учун динимда, маошимда ва ишим оқибатида (ёки ҳозирги ишимдаю келгусида) ёмон эканини билсанг, уни мендан буриб юбор, мени ундан буриб юбор. Ва менга қаерда бўлса ҳам яхшиликни тақдир қил. Сўнгра мени унга рози қил, десин ва ҳожатини айтсин», дедилар».
Шарҳ: Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорийдан ривоят қилинган ушбу ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ишларни тўғриси зоҳир бўлмаган нарсаларда Аллоҳга қайтиш, ҳар қандай муҳим ишларда Ундан маслаҳат талаб қилишни ўргатмоқдалар. Бу истихорани таълим беришда худди Қуръон сураларини таълим бергандек ғоят аҳамият қилардилар. Агар бандага бирор иш мушкул бўлиб, тўғриси қайси нарсада экани ноаниқ бўлиб қолса, туриб икки ракат намоз ўқиб, Аллоҳга юзланиб, у ишни ҳақиқатини очиб беришини талаб қилиб, албатта сўраётганида Холиқга сано айтиб, дуо қилиб, ўша дуосида тазарруъ ва бўйин эгиб, махлуққа хос синиқ ҳолда туришини уқтирмоқдалар. Чунки инсон ўзига фойда ҳам зарар ҳам келтира олмайди. Демак, мусулмон киши Раббисига юзланаётганида ўша истихора қилиб сўраётган нарсаси дини ва дунёсида яхшилик бўлса ўша ишни осон бўлишини, бордию дини, дунёси, ҳаёти ва охиратида ёмон бўлса қалбидан у нарсани бошқа нарсага буриб юборишини сўрамоғини уқтирмоқдалар. Бу нарса фақат бандани Раббисига бўйсуниши ва убудийятга иқрор бўлишининг бир намунасидир. Аллоҳ фазлини ўз бандалари устида доим бўлишини яхши кўради. Бандаларнинг ўша фазлга етишиш учун фақат Унга юзланиб, фазлини талаб қилишса кифоя. Чунки Аллоҳ таоло бандаларини қўл чўзишганида ноумид қайтаришдан азизроқдир.
“Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун (улар ҳам) Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар”. (Бақара сураси,186-оят).
Киши итихора намозини ўқигандан кейин мазкур иш ҳақида ўйламай, Аллоҳ ихтиёр қиладиган нарсани кутиб юради. Кейин кўнглига тушиб, ўзига маъқул бўлиб, қилгиси келиб қолса, қилади. Бу ҳақда туш кўриши ҳам мумкин. Агар иш бир тарафга бўлмай туриб қолса, истихора намозини яна қайтадан ўқийди. Қайта ўқиш етти мартагача бўлиши мумкин. Истихора намозининг биринчи ракатида Фотиҳа сурасидан кейин Кофирун сурасини, иккинчи ракатда Ихлос сурасини ўқийди.
Кўриниб турибдики, истихора намози ҳам бошқа намозлар каби бандани Аллоҳ таолога боғловчи омилдир. Бир ишни қилмоқчи бўлганда Аллоҳ таолонинг ўзига ёлвориб, яхши йўл кўрсатишни сўрашдир. Бу маъно эса, мусулмон киши ҳаётида намознинг ўрни қанчалар муҳим эканини яна бир бор кўрсатади. Мусулмон киши ҳатто қиладиган дунёвий ишида ҳам дунёнинг холиқи ва бошқарувчиси Аллоҳ таолонинг ўзидан маслаҳат сўраш имконига эгадир.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1) Истихора намозини мустаҳаб эканлиги ва намоздан кейин ҳадисда келган дуони ўқишлик.
2) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига меҳрибон эканлиги ҳамда ҳар бир ишда умматларини тўғри йўлга бошлашлари.
3) Мўмин киши ҳар қандай ишини Аллоҳ таолога топширмоқлиги.
Muslim.uz каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

Имом Нававий
#Ҳадис_шарҳи
Хурматли ўқувчи биз сизнинг эътиборингизга буюк муҳаддис олим, фақиҳ, бизнинг халқ орасида ўзининг “Риёзусс солиҳийн”, “Бўстонул орифийн” каби китоблари билан танилган зот имом Нававийнинг таржимаи ҳоллари ва ижод йўлларидан баъзи намуналарни ҳавола этмоқчимиз.
Зеро, бундай буюк алломаларнинг ҳаёт намуналаридан баҳраманд бўлиш барчамиз учун фойдалидир.
Шайхул ислом, Муҳйиддийн Абу Закарийё Яҳё ибн Шараф ибн Муррий ибн Хасан ибн Хусайн ибн Муҳаммад ибн Жумъа ибн Хизом Нававий ҳозирги Сурия давлатининг Хаврон қишлоғида ҳижрий 631-йилда тавваллуд топган.
Ёшлигидан отасининг тарбиясида улғайган. Отаси эса кўпчиликка таниш бўлмаган, лекин ризқига барака берилган инсон эди. Имом Нававийнинг ёшлари еттига етган вақтда, рамазон ойининг йигирма етттинчи кечаси отасининг ёнида ором олаётган пайт, кечанинг яримида уйғониб кетади. Бу ҳақда отаси шунда дейди: “Ўғлим мени уйғотди ва “Эй, Отажон!. Ҳовлимизни зиёга тўлдирган бу нур қандай нур”, деб сўради. Бу вақт оиламиздагиларнинг барчаси уйғонган эди. Лекин бизлар ҳеч қандай нур топа олмадик. Шунда мен бу кеча қадр кечаси эканлигини билдим”. Нававий ўн саккиз ёшга етганида отаси уни Дамашқ шаҳрига олиб келади. Бу вақтда Дамашқ шаҳри олимлар ва турли тарафлардан илм ўрганиш учун ташриф буюрган толиби илмлар маркази ҳисобланар эди.
Mақолани тўлиқ матнини ушбу линк орқали кириб ўқишингиз мумкин: 👉 https://muslim.uz/index.php/hadis/item/1234-imom-navavij
-
Muslim.uz каналига уланиш учун босинг 👇☑️

www.muslim.uz
Имом Нававий
Хурматли ўқувчи биз сизнинг эътиборингизга буюк муҳаддис олим, фақиҳ, бизнинг халқ орасида ўзининг “Риёзусс солиҳийн”, “Бўстонул орифийн” каби китобла...
#Ҳадис_шарҳи: Мол – дунё фитнами?
“Каъб ибн Иёз (р.а.) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг бундай деб айтаётганларини эшитдим: “Ҳар бир уммат учун фитна бор, менинг умматим фитнаси мол-дунёдир” (Имом Термизий).
Шарҳ. Имом Термизий саҳиҳлигини айтган ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз (а.с.) мол-дунё мавзусига эътибор қаратганлар. Шарҳчилар ҳадисдаги “фитна”ни залолат ва маъсият, яъни адашиш ва Ҳаққа осийлик деб изоҳлашган. Яъни, бу умматни ҳақ йўлдан оздириб, диндан узоқлаштирадиган энг муҳим омил моддият ва молдир. Ислом душманларининг ошкора ва махфий ташкилотлари мусулмонларни йўлдан тойдириш учун кўпинча моддият ва мол-дунёдан тузоқ сифатида фойдаланишмоқда. Буни кузатиб туриб, Аллоҳ таолонинг: “Кофир бўлганлар мол-мулкларини Аллоҳ йўлидан тўсиш учун сарфлайдилар” (Анфол, 36), деган огоҳлантирувининг амалдаги исботини кўрамиз. Пайғамбаримиз (а.с.)нинг юқоридаги ҳадислари билан ғайбдан хабар беришларига яна бир карра имон келтирамиз.
Айни пайтда, бу ҳадисни нотўғри талқин қилмаслик керак. Ислом дини аслида бойлик ва моддий куч-қудратга қарши эмас. Аксинча, мусулмонларни меҳнат қилишга ва пул топишга тарғиб этадиган кўплаб ҳадислар бор. Динимизнинг муҳим қисми бўлмиш закот, ҳаж, садақа каби фарз ва мандуб амалларни бажариш учун, албатта, мол-дунёга эга бўлиш керак. Шунингдек, “Берувчи қўл олувчи қўлдан яхшидир”, “Аллоҳнинг наздида кучли мўмин кучсиз мўминдан яхшироқ ва суюклироқдир”, “Тақводор кишига бойликнинг ҳеч бир зарари йўқдир” каби ҳадислар мусулмонларни меҳнатга, моддий жиҳатдан бақувват бўлишга ундайди.
ᅠ
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz

t.iss.one
Ҳадис шарҳи: Мол – дунё фитнами?
“Каъб ибн Иёз (р.а.) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг бундай деб айтаётганларини эшитдим: “Ҳар бир уммат учун фитна бор, менинг умматим фитнас...
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ИШЛАР ЎЗ АҲЛИДАН БОШҚАЛАРНИНГ ҚЎЛИГА ЎТИШИ ҲАҚИДА
#ҳадис_шарҳи
❓499-CАВОЛ: “Қачонки ишлар ўз аҳлидан бошқа кишилар қўлига ўтказилса, қиёматни кутаверинг”, деган ҳадисни шарҳлаб берсангиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жавоб: Ва алайкум ассалом. Ҳадиснинг матни қуйидагича:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا ضُيِّعَتِ الأَمَانَةُ فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ قَالَ : كَيْفَ إِضَاعَتُهَا يَا رَسُولَ اللَّهِ ؟ قَالَ : إِذَا أُسْنِدَ الأَمْرُ إِلَى غَيْرِ أَهْلِهِ فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ (رواه الإمام البخاري)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон омонат зое бўлса, қиёматни кутавер”, дедилар. “Унинг зое бўлиши қандоқ, эй Аллоҳнинг Расули?” дейишди. “Қачон иш ўз аҳлидан бошқага топширилса, қиёматни кутавер”, дедилар” (Имом Бухорий ривоят қилганлар).
Бу ҳадиси шарифдан омонат нафақат савдо-сотиқ ёки молиявий нарсаларда, балки, маънавий соҳада ҳам, жумладан раҳбарлик ишбошиликда ҳам бўлишини англаб оламиз.
Уламоларимиз ишнинг ўз аҳлидан бошқага топширилишини, дин ва дунё ишларида мазкур ишлардан хабарсиз, мутахассис бўлмаган кишиларнинг уларга бош бўлиши, деб изоҳлаганлар.
Омонат зое бўлса, барча иш чаппасига кетади. Ҳайдовчи омонатни зое қилса, йўловчиларнинг ҳаёти хавф остида қолади. Ўқитувчи омонатни зое қилса, келажак авлод илмсиз, жоҳил бўлади. Қурувчи омонатни зое қилса, бинолар қулаб, шаҳарлар вайрон бўлади. Шифокор омонатни зое қилса, беморлар ҳалок бўлади. Ота-она омонатни зое қилса, фарзандлар тарбияси бузилиб, ахлоқсиз болалар кўпаяди. Эр-хотин омонатни зое қилсалар, оилалар бузилади. Уламолар омонатни зое қилсалар, дин ҳукмларига тўлиқ амал қилиш йўқолади, мусулмонларнинг ҳуқуқлари топталади. Раҳбарлар омонатни зое қилсалар, халқ адолатсизлик ва зулмдан эзилади.
Хуллас, бир ишни номуносиб кишига топширилса, у ўзига берилган мансаб ва вазифанинг билимдони, лойиқ кишиси бўлмагани учун, табиийки, ўша ишда жуда кўп хатоларни содир этади, ишни тўғри йўналишда олиб бормай, омонатни зое қилади, бунинг ортидан эса кўнгилсизликлар юзага келади.
Бу ҳадиси шариф ҳозирги кунимизда ҳам амал қилиш жуда ҳам долзарб бўлиб турибди. Бир соҳа ходими ўз соҳасини ривожлантириш, камчиликларини тўғрилаш ўрнига бошқа соҳани, унинг ходимларини айбини қидириб юриш билан банд бўлади. Натижада ўз соҳаси касодга учрайди (Манба: “Ҳадис ва ҳаёт” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
"МУСУЛМОН БИЛАН КОФИРНИ АЖРАТИБ ТУРУВЧИ АМАЛ НАМОЗДИР" ҲАДИСИНИ ҚАНДАЙ ТУШУНАМИЗ?
#ҳадис_шарҳи
❓538-CАВОЛ: "Мусулмон билан кофирни ажратиб турувчи амал намоздир" ҳадисини ким ривоят қилган? Бу ҳадисни қандай тушуниш мумкин? Шу ҳадисни батафсил тушунтириб берсангиз.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз саволда зикр қилиб ўтган ҳадисни Имом Муслим ўзларининг саҳиҳларида ривоят қилганлар:
عن جابر قال: سمعت النبي صلى الله عليه وسلم يقول: إن بين الرجل وبين الشرك والكفر: تركَ الصلاة؛ رواه مسلم.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Албатта киши билан ширк ва куфр орасини намозни тарк қилиш ажратиб туради", деганларини эшитдим", деганлар.
Уламоларимиз мазкур ҳадиси шарифни шарҳлаб, айтадиларки, намозни тарк қилувчилар икки тоифа бўлади.
1. Намозни фарз эканини инкор қилиб тарк қилувчи.
2. Намозни фарз эканини инкор қилмайди, аммо бепарволик ва дангасалик қилиб намозни тарк қилувчи.
Биринчи тоифа кишилар иймонсиз экани борасиди уламолар ихтилоф қилишмаган, бил иттифоқ бундай кишиларни диндан чиқган дейишган.
Иккинчи тоифа кишилар борасида жумҳур уламолар ҳусусан имом Абу Ҳанифа ва шогирдлари, имом Молик, Суфён Саври, Имом Музаний ва Куфалик уламолар бу тоифа кишилар кофир бўлмайди аммо гуноҳи кабира қилган бўлишади деганлар. Валлоҳу аълам.