Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ҚАБРИСТОН ЗИЁРАТИ ҚАЙСИ КУНЛАРДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?
#қабрларни_зиёрат_қилиш
❓537-CАВОЛ: Баъзилар жума куни қабристонга бориш хайрли дейишади. Яна баъзилар эса қабристонга айнан жума куни бориб бўлмаслигини такидлашган. Умуман олганда қайси кунлар қабристонга бориш мумкин эмас?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда қабрларни зиёрат қилишга тарғиб қилинган бўлиб, ундан қайтарилган вақт ёки кун йўқ. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида шундай деб марҳамат қилганлар:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي اللَّهُ عنهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " زُورُوا الْقُبُورَ فَإِنَّهَا تُذَكِّرُكُمُ الْآخِرَةَ" (رواه الامام ابن ماجة)
яъни: “Қабрларни зиёрат қилинглар, чунки у охиратни эслатади” (Имом Ибн Можа ривояти).
Демак, динимизда қабрларни зиёрат қилишга тарғиб этилишидан кўзланган мақсад, дўнёнинг ўткинчилиги, ўлим ва охиратнинг ҳақ эканлигини эслатиш, бир кун келиб зиёрат қилаётган киши ҳам шу манзилгоҳдан ўз жойини олиши ва қилмишларига яраша муносабат кўришини эслатишдир.
Шунингдек, ота-онаси ёки улардан бири вафот этган киши жума куни қабрларини зиёрат қилиши ҳам мустаҳаб амаллиги таъкидланган. Бунга қуйидаги ҳадис ҳам далолат қилади: Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ҳар жума кунлари ота-онасининг ёки улардан бирининг қабрини зиёрат қилса, гуноҳлари кечирилади ҳамда “Ота-онасининг розилигини топган”, деб ёзиб қўйилади”, деганлар (Имом Табароний ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️