Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
УМРА ҚИЛУВЧИНИНГ ТАВОФ НАМОЗИ
#Ҳаж_умра
❓885-CАВОЛ: Умра қилувчи киши бомдод намози вақтида ёки асрдан кейин тавоф қилса, тавоф намозини қачон ўқийди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умра қилаётган киши бомдод намози вақтида ёки аср намозидан кейин тавоф қилса, тавофдан кейинги икки ракатлик намозни кечиктириб туради. Яъни, бомдод вақтида тавоф қилган бўлса, тавоф намозини қуёш чиққандан кейин ўқийди. Аср намозидан кейин тавоф қилган бўлса, шом намози вақти киргунча кутади. Аввал шомнинг фарзини ўқийди, кейин икки ракат тавоф намозини ўқийди, сўнгра шом намозининг суннатини ўқийди. Агар тавоф намозини бомдод намози вақтида ёки аср намозидан кейин ўқиса, намоз макруҳлик билан дуруст бўлади. Бу ҳақда Баҳрур-роиқ китобида шундай дейилади:
وَيُكْرَهُ تَأْخِيرُهَا عَنْ الطَّوَافِ إلَّا فِي وَقْتٍ مَكْرُوهٍ أَيْ ؛ لِأَنَّ الْمُوَالَاةَ سُنَّةٌ ، وَلَوْ طَافَ بَعْدَ الْعَصْرِ يُصَلِّي الْمَغْرِبَ ثُمَّ رَكْعَتَيْ الطَّوَافِ ثُمَّ سُنَّةَ الْمَغْرِبِ وَلَا تُصَلَّى إلَّا فِي وَقْتٍ مُبَاحٍ فَإِنْ صَلَّاهَا فِي وَقْتٍ مَكْرُوهٍ قِيلَ صَحَّتْ مَعَ الْكَرَاهَةِ (البحر الرائق شرح كنز الدقائق)
"Тавоф намозини тавофдан кечиктириш макруҳ, фақат (намоз ўқиш) макруҳ бўлган вақтларда тавоф намозини кечиктириш макруҳ эмас. Чунки тавофни изидан (дарҳол) тавоф намозини ўқиш суннатдир. Агар асрдан кейин тавоф қилса, шомни фарзини ўқийди, кейин икки ракат тавоф намозини, сўнг шомнинг суннатини ўқийди. Тавоф намозини (нафлларни ўқиш) мубоҳ бўлган вақтдагина ўқийди. агар (нафлларни ўқиш) макруҳ вақтларда ўқиса, макруҳлик билан дуруст бўлади, дейилган" ("Баҳрур-роиқ").
("Муҳити Сарахсий", "Ал-жавҳароҳ", "Бадоиъ" ва "Баҳрур-роиқ" китоблари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

ЭҲРОМДАГИ ОДАМ КАМАР ТАҚСА БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра
❓928-CАВОЛ: Ҳаж ва умрага борган одам, эҳромга кирганда изорни ушлаб туриши учун камар тақса бўладими? Ридосини тушиб кетмайдиган қилиб магнит ёки шунга ўхшаган нарсалар билан маҳкамлаб олса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳромдаги одамга бир нечта тақиқланган ишлар бор. Ўша тақиқланган ишлардан бири — эҳромда тикилган кийим кийиш. Оддий камар, гарчи тикилган кийим бўлмасада, бироқ унга ўхшаб изорни ушлаб туради. Шунинг учун агар изорни маҳкам ушлаш мақсадида камар тақса, макруҳ. Лекин камарда ҳамён бўлса ва унга нафақа (пул) солиб белига боғлаб олса, буни зарари йўқ.
“Эҳромдаги одам ўзининг нафақаси ёки бошқа кишининг нафақаси солинган ҳамёнли камар тақишининг зарари йўқ. Шу ўринда камар илгакли ёки чарм тасмали бўлсин фарқи йўқ. Оиша онамиздан эҳромдаги одам ҳамёнини қандай олиб юриши ҳақида сўралганида: “Нафақангни (белингга) маҳкам боғлаб ол”, дедилар. Бу жойда Оиша онамиз ҳукмни мутлақ айтдилар, тафсир қилмадилар.
Ибни Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эҳромдаги одам нафақа солинган ҳамёнини белига боғлашига рухсат бердилар.
Бу гапга тобеъинлардан Саъид ибни Жубайр, Ато, Товус разияллоҳу анҳумлар юрганлар. Чунки ҳамён ва камарнинг ўралиши изорнинг ўралгани каби бўлади (яъни тикилган кийим кийишга ўхшамайди) (“Бадоъус-саноиъ” китоби).
“Эҳромдаги одам ридосини тугмаласа, гуноҳкор бўлади. Эҳромдаги одам изорини бирор ип ва шунга ўхшаш нарсалар билан боғласа ҳам, ридосини тугмалагани каби бўлади ва бу тикилган кийимни кийишга ўхшаб қолади. Чунки тугмалаш сабабли изорни ечилиб кетишидан сақлаб туришга ҳожат қолмайди. Ҳамённи белга боғлаш бунга ўхшамайди. Чунки ҳамён одатда изорни ичидан боғланади. Шундай экан ҳамённи белга боғлаш: ундаги нафақани сақлаш учун, изорни маҳкам ушлаш учун эмас. Изорни ичидан ёки устидан ҳамёнда пулини сақлаш ниятда боғласа буни зарари йўқ. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам эҳром кийган кишининг изорини устидан ип боғлаб олганини кўриб: “Бу ипингни ташлагин”, деганлар (“Раддул муҳтор” ва “Мабсут” китоблари).
Хулоса: Эҳромдаги одам камар тақишдан мақсади, ундаги ҳамёнга нафақа солиш ва уни ўзи билан эҳтиёт қилиб юриш бўлса, буни зарари йўқ. Бироқ камар тақишдан мақсад изорни маҳкам ушлаб туриш бўлса, макруҳ бўлади, лекин қон вожиб бўлмайди.
“Муҳрим изор ва ридосини тугмаласа, ёки тўғнагич билан маҳкамласа, ёки изорини боғлаб олса гуноҳкор бўлади. Лекин унга қон вожиб бўлмайди (“Дуррул- мухтор” китоби).
Муҳрим ридосини тўғноғич билан жамламайди (“Мабсут” китоби).
Хулоса: Муҳрим эҳромдалик ҳолатида ридосига ҳар хил тугма ва шунга ўхшаш кийимни гўё тикилгандай маҳкам ушлаб турадиган нарсалар билан маҳкамлаш макруҳдир. Лекин бу ҳолат қон чиқаришни вожиб қилмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

ҲАЖДА ЖИНОЯТ САБАБЛИ ЖОНЛИҚ СЎЙИШ
#Ҳаж_умра #қурбонлик
❓934-CАВОЛ: Ҳажда эҳромли киши жиноят қилса ва қўй сўйиш вожиб бўлса, жонлиқни қаерда сўйиши керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жиноят сабабли жонлиқ сўйиш ҳарамда бўлиши шартдир.
(والثالث ذبحه في الحرام) بالاتفاق سواء وجب شكرا او جيرا
Жонлиқ сўйишдаги учинчи шарт: Жонлиқни ҳарам чегарасида сўйишдир. Шукр учунми, жиноятни тўғрилаш учунми фарқи йўқ, бунга иттифоқ қилинган (Иршодус сорий китоби).
Ҳозирги қўй сўйиш мавзеси жойлашган Мино минтақаси ҳам Ҳарам ҳудудига киради. Валлоҳу аълам.

САЪЙДАН КЕЙИН ИККИ РАКАТ НАМОЗ ЎҚИШ
#Ҳаж_умра
❓935-CАВОЛ: Саъйдан кейин икки ракат намоз ўқиш суннатми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саъйдан фориғ бўлгач Масжидул ҳаромда икки ракат намоз ўқиш мустаҳаб амал ҳисобланади. Бу ҳақда “Ғунятун носик” китобида қуйидагича келтирилган:
وندب ان یختم السعی برکعتین فی المسجد کالطواف
“Тавофда бўлганидек саъйдан фориғ бўлгач, икки ракат намоз ўқишлик мустаҳабдир”.
Худди шунингдек Имом Ҳаскафий “Дуррул муҳтор”да:
وندب ختمه (السعي) بركعتين في المسجد كختم الطواف
“Тавофда бўлганидек, саъйни ҳам икки ракат намоз ўқиш билан тугатиш мустаҳабдир” деганлар.
Бундан ташқари “Роддул Муҳтор”, “Баҳрур ройиқ” каби мўътабар китобларимизда ҳам саъйдан кейин Масжидул ҳаромнинг бирор жойида икки ракат намоз ўқишни мустаҳаб эканлиги айтиб ўтилган. Валлоҳу аълам.

ЭҲРОМДА БОШГА ЎРНАТИБ ОЛИНАДИГАН СОЯБОНДАН ФОЙДАЛАНИШ ЖОИЗМИ?
#Ҳаж_умра
❓936-CАВОЛ: Ҳозирги кунда Ҳарам ҳудудида иссиқ 50 даражагача етмоқда. Бошга иссиқ ўтмаслиги учун эҳромдаги киши бошга ўрнатиб олинадиган соябонлардан фойдаланиши жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало шуни таъкидлаш лозимки, ҳаж ўзига хос умр сафаридир. У буюк ишларни қасд қилишдир ва унга бериладиган мукофот ҳам жуда каттадир. Шунга муносиб тарзда уни адо қилиш ўзига яраша машаққат касб этади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам "У нафақанг ёки машаққатинг миқдорига қарабдир яъни қилган умранг ажри унда чеккан машаққатингга қараб зиёда бўлади," деганлар. Лекин динимиз асосларидан бири енгиллик бўлгани учун сояланиш борасида ҳам баъзи енгилликлар бор. Масалан, эҳромдаги шахс бино, дарахт ёки оддий қўлда тутиладиган соябон (зонтик) остида сояланиши мумкин.
Бироқ юқорида айтилган сифатдаги бош кийимни кийиш жоиз эмас. Чунки бу каби бошга ўрнатиб олинадиган соябонлар баъзи халқлар томонидан бош кийим сифатида кийилади.
لو حمل المحرم على رأسه شيئا يلبسه الناس يكون لابسا، وإن كان لا يلبسه الناس كالإجانة ونحوها فلا
(رد المحتار،کتاب الحج، فصل فی الاحرام، جلد2، صفحہ488، دار الفکر، بیروت)
“Агар эҳромдаги шахс бошига одамлар киядиган нарсани қўйиб олса уни кийган ҳисобланади. Агар одамлар киймайдиган, масалан тоғорани қўйиб олса кийган ҳисобланмайди" (Раддул муҳтор).
Бошқа кўплаб китобларимизда ҳам ушбу маънони ифода қилувчи иборалар келади. Бинобарин бошига ўрнатиб олинадиган соябонни кийиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

ЭҲРОМДА ҚАНДАЙ ОЁҚ КИЙИМ КИЙИШ КЕРАК?
#Ҳаж_умра
❓937-CАВОЛ: Эркаклар эҳромдалик пайтида қандай пояфзал кийишлари керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эркаклар эҳромда тўпиқни ёпмайдиган оёқ кийим кийишлари талаб этилади. Бу масалада тўпиқ дейишдан оёқнинг устки юзасидаги оёқ кийимларнинг ипи боғланадиган ўриндаги бўғин назарда тутилади. Шундан келиб чиқиб эҳромда шиппак, тапочка каби пояфзалларни кийиш жоиз. Оёқ юзасидаги бўғинни ёпадиган оёқ кийимларни кийиш жоиз эмас. Бундан ташқари эҳром талабига жавоб берадиган пояфзаллар туриб, юмшоқроқ бўлгани учун бошқа, масалан чешка каби оёқ кийимларини орқасини кесиб юбориб ёки эзиб пастлатиб кийиш макруҳдир. (Раддул муҳтор, Ғунятун носик). Валлоҳу аълам.

МАКРУҲ ВАҚТЛАРДА ТАВОФ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра
❓938-CАВОЛ: Макруҳ вақтларда тавоф қилиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Макруҳ (яъни нафл намозлар ўқиш макруҳ бўлган) вақтларда Ҳаж ёки умра учун тавоф қилишни зиёни йўқ. Бу ҳақда Роддул Муҳтор китобида:
(ثُمَّ صَلَّى شَفْعًا فِي وَقْتٍ مُبَاحٍ) قَيْدٌ لِلصَّلَاةِ فَقَطْ فَتُكْرَهُ فِي وَقْتِ الْكَرَاهَةِ بِخِلَافِ الطَّوَافِ
Яъни: Тавоф қилиб бўлгач намоз ўқиш мубоҳ (яъни нафл намози ўқиш мумкин бўлган) вақда икки ракат намоз ўқийди. Ушбу қайд фақатгина намоз учун бўлиб, макруҳ вақтларда тавоф намозини ўқиш макруҳдир. Тавоф эса макруҳ эмас.
Демак, вазият тақозосига кўра, тонгдан то қуёш чиққунича ва Аср намозидан кейин то қуёш ботгунича бўлган вақт оралиғида тавоф қилишнинг кароҳияти йўқ. Валлоҳу аълам.

САЪЙ ҚИЛАЁТГАН КИШИНИНГ ТАҲОРАТИ БУЗИЛСА
#Ҳаж_умра
❓940-CАВОЛ: Саъй қилишда таҳорати синиб қолган кишига нима вожиб бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саъй қилаётган кишининг таҳорати бехосдан бузилса, унинг зиммасига бирор каффорат вожиб бўлмайди. Аммо таҳоратсиз саъй қилиш макруҳ бўлади. Ҳанафий мазҳабимизнинг мўътабар манбаларидан бири бўлган Фатавои Ҳиндия китобида шундай дейилган:
الطهارة من الحدث الحكمي أثناء السعي سنّة من سنن السعي. والسعي محدثا متعمدا مكروه. ومن طاف على طهارة ثم ّ انتقض وضوؤه أثناء السعي فكمله محدثا فسعيه صحيح الفتاوى الهندية،
Яъни: Саъй асносида таҳоратли бўлиш саъйнинг суннатларидан бўлиб, қасддан таҳоратсиз саъй қилиш макруҳдир. Кимки, таҳоратли ҳолида саъй қила туриб, саъй асносида таҳорати бузилса ва шу ҳолида саъйни охирига етказиб қўйса, саъйи дуруст бўлади (яъни қайтадан саъй қилиши шарт бўлмайди).
Демак, таҳоратли ҳолда саъй қилиш суннат ва бунга имкон қадар қаттиқ эътибор қаратиш лозим. Бордию, саъй асносида таҳорат бузилса, бу жиноят ҳисобланмайди ва зиммага бирор жазони вожиб қилмайди. Валлоҳу аълам.

ЭҲРОМГА КИРМОҚЧИ БЎЛГАН АЁЛ ҲАЙЗ КЎРИБ ҚОЛСА
#Ҳаж_умра
❓941-CАВОЛ: Ҳаж қилишда аввал умра қилиш мақсадида Зулҳулайфадан эҳромга кирмоқчи бўлган аёл ҳайз кўриб қолса, қандай йўл тутади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ёки умра қилмоқчи бўлган аёл ҳайз кўриб қолса, албатта мийқотдан эҳромга кириши лозим бўлади. Эҳромга кириш учун поклик (таҳорат) шарт қилинмайди. Қолаверса, мийқот ҳудудидан эҳромсиз ўтиш жоиз эмас. Эҳромга кириб, Маккага етиб боргандан сўнг ҳайздан пок бўлгунча Масжидул ҳаромга киришдан сақланиб туради. Ҳайздан пок бўлгач, ғусл қилиб умра ёки ҳаж амалларини бажаради. Мўътабар манбалардан “Ҳидоя” асарида бу борада шундай дейилади:
وإذا حاضت المرأة عند الإحرام اغتسلت وأحرمت وصنعت كما يصنعه الحاج غير أنها لا تطوف بالبيت حتى تطهر
Агар аёл киши эҳромга кириш чоғида ҳайз кўриб қолса, ғусл қилади ва эҳромга кириб, ҳожилар қиладиган амалларни қилаверади. Лекин то ҳайздан пок бўлмагунча Байтуллоҳни тавоф қилмайди. Валлоҳу аълам.