Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ЧАҚАЛОҚ ТУҒИЛГАНДА ҚУЛОҒИГА АЗОН ВА ИҚОМАТ АЙТИШ СУННАТМИ?
#ақиқа

425-CАВОЛ: Чақалоқ туғилганда ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтилади. Бу амал суннатми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Чақалоққа азон ва иқомат айтиш мустаҳабдир. Албатта азон фарз намозлари ва жума намози учун суннати муаккада ҳисобланади. Ундан ташқари бир неча ҳолатларда ҳам азоннинг суннат ёки мустаҳаб экани айтилган. Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда у зот айтадилар:

أن النبي صلى الله عليه وسلم "أذَّن في أُذُن الحسن بن علي يوم ولد فأذَّن في أذنه اليمنى وأقام في أذنه اليسرى" (رواه البيهقي عن ابن عباس في شعب الإيمان).

яъни: “Албатта, Пайғамбар алайҳиссалом Ҳасан ибн Алига туғилган кунида азон айтдилар. Яъни, ўнг қулоғига азон айтдилар ва чап қулоғига иқомат айтдилар” (Имом Байҳақий ривоятлари.)

Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ қуйидагиларни келтиради:

(ﻗﻮﻟﻪ: ﻻ ﻳﺴﻦ ﻟﻐﻴﺮﻫﺎ) ﺃﻱ ﻣﻦ اﻟﺼﻠﻮاﺕ ﻭﺇﻻ ﻓﻳﻨﺪﺏ ﻟﻠﻤﻮﻟﻮﺩ. ﻭﻓﻲ ﺣﺎﺷﻴﺔ اﻟﺒﺤﺮ للخير اﻟﺮﻣﻠﻲ: ﺭﺃﻳﺖ ﻓﻲ ﻛﺘﺐ اﻟﺸﺎﻓﻌﻴﺔ ﺃﻧﻪ ﻗﺪ ﻳﺴﻦ اﻷﺫاﻥ ﻟﻐﻴﺮ اﻟﺼﻼﺓ، ﻛﻤﺎ ﻓﻲ ﺃﺫاﻥ اﻟﻤﻮﻟﻮﺩ، ﻭاﻟﻤﻬﻤﻮﻡ، ﻭاﻟﻤﺼﺮﻭﻉ، ﻭاﻟﻐﻀﺒﺎﻥ، ﻭﻣﻦ ﺳﺎء ﺧﻠﻘﻪ ﻣﻦ ﺇﻧﺴﺎﻥ ﺃﻭ ﺑﻬﻴﻤﺔ، ﻭﻋﻨﺪ ﻣﺰﺩﺣﻢ اﻟﺠﻴﺶ، ﻭﻋﻨﺪ اﻟﺤﺮﻳﻖ، ﻗﻴﻞ ﻭﻋﻨﺪ ﺇﻧﺰاﻝ اﻟﻤﻴﺖ اﻟﻘﺒﺮ ﻗﻴﺎﺳﺎ ﻋﻠﻰ ﺃﻭﻝ ﺧﺮﻭﺟﻪ ﻟﻠﺪﻧﻴﺎ، ﻟﻜﻦ ﺭﺩﻩ اﺑﻦ ﺣﺠﺮ ﻓﻲ ﺷﺮﺡ اﻟﻌﺒﺎﺏ، ﻭﻋﻨﺪ ﺗﻐﻮﻝ اﻟﻐﻴﻼﻥ: ﺃﻱ ﻋﻨﺪ ﺗﻤﺮﺩ اﻟﺠﻦ ﻟﺨﺒﺮ ﺻﺤﻴﺢ ﻓﻲﻫ

яъни: “Намоздан ташқари азон мустаҳаб бўлган ўринлар: Чақалоққа азон айтиш мустаҳаб ҳисобланади. Хайруддин Ар-Рамлийнинг “Баҳрур-роиқ”га ёзган ҳошиясида шундай дейилган: шофеъийларнинг китобларида кўрдим; намоздан бошқа ҳолатларда ҳам азон суннат ҳисобланади. Туғилган болага, ғам-ғуссага ботган одамга, жин теккан кишига, ғазабнок одамга, хулқи ёмонлашган одам ёки ҳайвонга, уруш авж олганда, ёнғин содир бўлганда, маййит қабрга қўйилганда ва жин қайсарлик қилган пайтларда азон айтишлар шунга мисолдир” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ЧАҚАЛОҚЛАРНИ БИР ЁШГА ТЎЛГУНЧА СОЧИНИ ОЛДИРМАСЛИК
#ақиқа

519-CАВОЛ: Бизда бир одат бор, чақалоқнинг ёши бир ёшга тўлмагунча сочини олдиришмайди. Бир ёшдан кейин сочи олинади. Бу одатга динимиз нима дейди?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Туғилган бола ўғил ёки қиз эканидан қатъий назар етти кунлик бўлганда сочини олдириш ва сочининг вазни миқдорида кумуш (ёки унинг қийматини) садақа қилиш Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўргатган суннатлардан ва ислом шиорларидан ҳисобланади.
Абу Амр ибн Абдулбарр раҳимаҳуллоҳ: “Ақиқа вақтида боланинг сочини олишни уламолар мустаҳаб санаганлар,” деб айтган.
Самура разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ҳар бир бола ақиқаси билан гаровлангандир. Еттинчи кунида унинг номидан жонлиқ сўйилади. Ўша кунда исм қўйилади ва сочи олинади.” (Имом Аҳмад, Термизий, Насоий ва Абу Довудлар ривояти)
Шунга кўра бир йилгача чақалоқнинг сочини олмаслик Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига мувофиқ эмас. Шаръий қоидага кўра, агар урф-одатлар шаръиат кўрсатмаларига хилоф бўлса, уни тарк қилинади. Валлоҳу аълам.

ҚОРАМОЛНИ ЕТТИТА БОЛА НОМИДАН СЎЙСА БЎЛАДИМИ?
#ақиқа

806-САВОЛ: Ақиқа қилганда битта қорамол сўйсанг еттита болага ўтади дебди шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, тўғри. Қурбонликда битта молни етти кишигача сўйиш жоиз бўлгани каби ақиқада ҳам жоиздир. ("Кифоятул муфтий" китоби).

"Эълоъус сунан" китобида бу ҳақда шундай дейилган:

ولو ذبح بدنة أو بقرة عن سبعة أولاد أو اشترك فيها جماعة جاز، سواء أراد كلهم العقيقة أو بعضهم العقيقة

Бир туя ёки қорамолни еттита бола номидан сўйса ёки бир неча одам шерик бўлса, жоиздир. Уларнинг барчаси ақиқани ният қиладими ёки баъзилари ният қиладими, фарқи йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
АҚИҚА ВА ҲАЙИТНИНГ ҚУРБОНЛИГИНИ БИТТА ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#ақиқа #қурбонлик

609-CАВОЛ: Фарзандимнинг ақиқа куни Қурбон ҳайитидан 2 кун олдинга тўғри келди. Ақиқа ва ҳайитнинг қурбонлигини битта қилиб қурбонлик қилсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ақиқа қилиш вожиб амаллардан эмас, балки мустаҳабдир. Ақиқа қилмаган киши гуноҳкор бўлмайди. Аммо, қурбонлик вожиб бўлса, уни албатта бажариш лозимдир.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки қурбонликда туя ва қора молда етти кишигача шерик бўлиб сўйиш мумкин. Шу эътибордан қора мол ва туяга ўхшаш ҳайвонларда бир ҳиссаси қурбонлик икки ҳиссаси (қиз бола бўлса бир ҳиссаси) ақиқадан деб сўйиш ҳам мумкин. “Бадоеъ” китобида шундай дейилади:

"وَكَذَلِكَ إنْ أَرَادَ بَعْضُهُمْ الْعَقِيقَةَ عَنْ وَلَدٍ وُلِدَ لَهُ مِنْ قَبْلُ" (بدائع الصنائع)

“Шунингдек, туя ва молда етти киши шерик бўлиб, улардан бири туғилган фарзандига ақиқа қилишни ирода қилиши ҳам жоиз”.

Лекин қўйни ҳам қурбонликдан, ҳам ақиқадан сўйиб бўлмайди. Чунки қўйнинг ўзи фақат бир ҳиссадир. Бундай ҳолатда албатта, қурбонликни ният қилиб сўйиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @diniysavollar