Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Live stream scheduled for
Live stream started
#ТАЪЗИЯ

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги, Тошкент тумани "Ҳамд" жоме масжиди имом-хатиби Абдусамад домла Жўрақуловнинг оналари Ҳосиятхон ҳожи онанинг вафотлари муносабати билан уларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Жаноза бугун (23-октябр) соат 14:00 да Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Ғўс қишлоғи, Ўртагузар маҳалласи "Тунука" жоме масжидида ўқилади

Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз раҳматига олиб, охиратларини обод қилсин, маконларини жаннатлардан айласин. Бу дунёда қилган барча хайрли ва эзгу ишларини бошларига соябон, охиратларига захира қилсин.

@muslimuzportal
Инсонларнинг энг яхшиси...

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг энг яхшиси, инсонларнинг энг саховатлиси, инсонларнинг энг шижоатлиси эдилар».

📚Имом Бухорий ривояти.

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ҳомиджон домла Ишматбеков “Мирза Юсуф” масжиди янги имом-хатибини намозхонларга таништирдилар
Батафсил...
https://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/29303

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

141. ДИНИМИЗДА ФАРЗ НАМОЗЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
СУВГА ДАМ СОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Масжидларда ҳатми Қуръон бўлганида, дам солиниши учун меҳробга яқинроқ жойга чой-сув қўяр эдик. Мен ўзим уйда Қуръон оқиётган пайтимда ҳам шу каби нарсаларни олдимга қўйиб олсам, унга ҳам дам солинган бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, бўлади. Ҳар бир Қуръон ўқувчи мазкур нарсаларга дам солиб, ундан шифо умид қилиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Тасаддуқ Ё Расулуллоҳ – "Муқаддима"

https://youtu.be/vOHGtCZpjts

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,
муфтий Нуриддин домла Холиқназаров

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

#Тасаддуқ_Ё_Расулуллоҳ №1
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Masjid_oshiqlari (ДавроНурМУҲАММАД)
Бомдод намози - юрак-қон томирлари касалликларига шифо

Бир неча юз йиллардан бери олимлар инсон саломатлиги учун неча соатлик уйқу фойдалиги борасида бош қотириб келадилар ва ҳамон бу йўналишда изланишлар олиб бормоқдалар. Бир гуруҳ мутахассислар инсон саломатлиги учун 8 соатлик уйқу фойдали десалар, айримлари 4-5 соатлик уйқу етарли эканини таъкидлайдилар. Иордания кардиология илмий-тадқиқот маркази олимларининг тадқиқотларга кўра, инсон саломатлиги учун 5-6 соат ухлаш меъёр ҳисобланар экан. Марказ олимлари узлуксиз узоқ вақт ухлаш юрак-қон томирлари учун зарарлигини, хусусан, қон қуюқлашиши, инфаркт, миокард касалликларига олиб келишини маълум қилдилар.
Шунингдек, кардиологлар юрак, юрак-қон томирлари касалликларини олдини олишда уйқудан туриб, ўқилган бомдод намози энг самарали шифо эканлигини тавсия этдилар. Боиси, узлуксиз уйқуни олдини олиш учун ҳар куни ўн беш дақиқа уйқудан туриш юрак-қон томирларини турли касалликлардан сақлашга сабаб бўлади.

Субҳаналлоҳ....

https://t.iss.one/masjid_oshiqlari
ҚОРАМОЛНИ ЕТТИТА БОЛА НОМИДАН СЎЙСА БЎЛАДИМИ?
#ақиқа

806-САВОЛ: Ақиқа қилганда битта қорамол сўйсанг еттита болага ўтади дебди шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, тўғри. Қурбонликда битта молни етти кишигача сўйиш жоиз бўлгани каби ақиқада ҳам жоиздир. ("Кифоятул муфтий" китоби).

"Эълоъус сунан" китобида бу ҳақда шундай дейилган:

ولو ذبح بدنة أو بقرة عن سبعة أولاد أو اشترك فيها جماعة جاز، سواء أراد كلهم العقيقة أو بعضهم العقيقة

Бир туя ёки қорамолни еттита бола номидан сўйса ёки бир неча одам шерик бўлса, жоиздир. Уларнинг барчаси ақиқани ният қиладими ёки баъзилари ният қиладими, фарқи йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

140. АБДУРРАҲМОН ИБН АВФ ЖАННАТГА ЭМАКЛАБ КИРАДИМИ?

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
ЗУҲО НАМОЗИНИНГ ВАҚТИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Зуҳо намозини тонгда қуёш найза бўйи кўтарилгандан сўнг 2 ракат ўқиб, сўнг дам олиб, пешин вақтидан олдин яна зуҳо намозини ният қилиб нафл ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлади. Зуҳо намознинг вақти қуёш бир найза бўйи кўтарилгандан кун тиккага келишидан бироз аввалги вақтгачадир. Ушбу икки вақт оралиғида зуҳо намозини адо этиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Муфтий ҳазратлари юрт келажаги ва фарзандлар бахти учун хизмат қиладиган муносиб номзодга овоз бердилар

Ўзбекистон тараққиёти ва фаровонлигини таъминлашда Президент сайлови муҳим воқеа ҳисобланади. Бугун, 24 октябрь куни мана шундай тарихий жараёнда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ҳам иштирок этдилар.
Таъкидлаш жоизки, сайловлар очиқлик ва шаффофлик асосида янада файзли ўтмоқда. Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 41-сайлов участкасига келиб, муносиб номзодга овоз бердилар.
Батафсил...
https://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/29312

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Гўё қуёш У зотнинг юзларида сузиб юргандек эди...

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтдилар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра гўзалроқ бирор нарса кўрмадим. Гўё қуёш У зотнинг юзларида сузиб юргандек эди».

📚 Имом Термизий ривоят қилган.

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БМТнинг 50 йиллик байрами

“Эй имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта у сизларга аниқ душмандир”.
Қуръони Карим Бақара сураси 208 оят

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) – Ер юзида тинчликни ва хавфсизликни таъминлаш, давлатларнинг ва миллатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида 1945 йил 24 октябрда фашизм устидан ғалаба қозонган мустақил давлатларнинг ихтиёрий бирлашиш асосида тузилган энг йирик халқаро ташкилот.

Батафсил...
https://old.muslim.uz/index.php/maqolalar/item/29314

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нафл намозлар қазо намози ўрнига ўтадими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
У эшитувчи ва билувчи Зотдир...

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм»,
деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.

(Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”).

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Табриклар

✉️ ХОРИЖДАГИ ДИН ВА ДАВЛАТ АРБОБЛАРИДАН МУФТИЙ НУРИДДИН ДОМЛА ХОЛИҚНАЗАРОВГА
🤲 ҚУТЛОВЛАР КЕЛИШИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

🔸Муқаддас Исро ва Меърож еридан муфтий ҳазратга қутловлар келди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Шайх Камил ҳазрат Самигуллин муфтий Нуриддин домла Холиқназаровга Ислом умматига хизмат қилишда муваффақият тилади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Қирғизистон муфтийси: Самимий муносабат ва мустаҳкам ҳамкорлик янада ривожланади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Қозоғистон бош муфтийси: Нуриддин домла Холиқназаров икки диний идора ўртасидаги олтин кўприкка айланади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Доғистон муфтийси: Ўзбекистон халқининг маънавий юксалишида янги муфтийнинг хизмати беқиёс бўлади
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
"Ким уни ўқиса, гуноҳлари кечирилгунча шафоат қилади"

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонда ўттиз оятдан иборат бир сура бор. Ким уни ўқиса, гуноҳлари кечирилгунича шафоат қилади. У Таборак сурасидир”, деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).

Таборак сураси “шафоатчи” номи билан машҳур. Шу сабаб бўлса керак, кўп мусулмон диёрларида, хусусан бизнинг юртда маййит дафн этилгандан кейин Таборак сураси ўқилади.

Саҳобалар бу сурани “қутқарувчи” деб аташган. Зеро, Таборак сураси бандани шафоат қилиши ҳақида ривоятлар келган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Қуръондаги ўттиз оятдан иборат сура соҳибини жаннатга киритгунча тортишади. Бу Таборак сурасидир”, дейилган (Имом Табароний ривояти).

Анас ибн Нуфайлдан ривоят қилинишича, қиёмат куни бир банда тирилтирилади. У биронта ҳам гуноҳни қолдирмай ҳаммасини қилганди. Бироқ Аллоҳни ягона деб билар, Қуръоннинг фақат битта сурасини ўқирди. Уни дўзахга киритиш буюрилади. Шунда ўша кишининг ичидан бир нарса учқундек отилиб чиқиб: “Ё Аллоҳ! Мен Пайғамбаринг алайҳиссаломга нозил қилганинг (Қуръондан) бир сураман. Мана бу банданг мени ўқирди”, дейди. Ўша сура бандани жаннатга киритгунича шафоат қилади. Таборак сураси (Аллоҳнинг изни билан бандани азобдан) қутқаради (Имом Дайламий ривояти).

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен (Таборак сураси) умматимдан ҳар бир мўмин банда қалбида бўлишини хоҳлардим”, деганлар (Имом Ҳоким ривояти).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar