Forwarded from VAQF.UZ | Расмий канал
#Masjidlar_aksiyasi_hisoboti
Масжид очилишига оз фурсат қолди!
Сардобада тошқин сабаб вайрон бўлган "Юсуф" масжидининг янги биноси қурилиши сўнги босқичда.
Айни дамда бўёқлаш ва пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳимматни баланд қилайлик азизлар! Сардобалик намозхонлар қалбига биргаликда қувонч улашайлик!
Хайрия учун:
UzCard: 8600 3329 1392 6279
Humo: 9860 0101 2729 5649
Азимов Абдусалим номида
Мурожаат учун: +998933278738
Бошқаларга ҳам далолат қилинг!
@VAQFUZ

Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ТАҲАЖЖУД НАМОЗИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Таҳажжуд намозига такбир айтиб ўқиладими ва қайси кунлари ўқилса мақсадга мувофиқ?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Такбир фақат фарз намозларга айтилади. Шундай экан, таҳажжуд намозига такбир айтилмайди. Таҳажжуд намозини имкон қадар ҳар кеча ўқиш афзал. Муайян ўқиладиган куни йўқ. Чунки унинг вақти ҳар кечада бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollarForwarded from Fitrat.uz
ИЛОҲИЙ ҲИКМАТ
Абдуллоҳ ибн Муғаффалдан, розияллоҳу анҳу:
Бир аёл жоҳилият даврида ёмон йўлда эди. Бир одам унинг ёнидан ўтаркан, шилқимлик қилди.
Аёл: - Мени ўз ҳолимга қўй. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барча ифлосликлар билан бирга бутпарастликни ҳам бекор қилиб, Ислом динини нозил этди, - деди у.
Бу гапдан сўнг ҳалиги одам аёлдан узоқ кетса ҳамки, кўзларини ундан узмай борар эди. Ниҳоят, юзи билан бир деворга урилди. Сўнг воқеани бориб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга айтди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
- Сен Аллоҳ таоло яхшилик истаган банда экансан. Зеро, Аллоҳ таоло бир қулига яхшилик ирода қилса, содир этган гуноҳи учун дарҳол уни жазолайди ва бирор бандасига ёмонлик истаса, унга қиёмат куни жазо бериш мақсадида, гуноҳларида давом этиш имконини беради, - дедилар.
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
....................................................
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Дуолар қабул бўладиган 5 вақт
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин
Мўминлар учун ҳар куни 5 маҳал дуолари ижобат бўладиган вақт бор. Унда қилинган дуолар Аллоҳ таолонинг наздида қабулдир. Бу вақт – муаззин азон айтган лаҳзалардир. Бу ҳақда Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом: "Азон ва иқомат орасидаги дуо рад қилинмайди", дедилар. Шунда саҳобалар: "Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима деб дуо қилайлик?" деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таолодан дунё ва охират офиятини сўранг", дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насоий ривояти)...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ХУШХАБАР: Диний идорада “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими очилди!
Аллоҳга шукрки, юртимиз аҳолисининг диний-маърифий эҳтиёжларини қондириш йўлида бир қатор хайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Мана шундай ишларнинг узвий давоми сифатида Қуръони каримга мухлис халқимизнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими очилди.
🕌 Ушбу бўлим Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари, илмий мактаблар, тадқиқот марказлари, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида фаолият юритаётган “Қуръони карим ва тажвид” курсларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, бошқариш ва ривожлантириш каби ишлар билан шуғулланади.
Шунингдек, “Қуръони карим ва тажвид” курслари устозларини тайёрлаш, мавжудларини суҳбатдан ўтказиш, уларнинг маҳоратларини тизимли ошириб бориш ва Қуръон таълимини ўргатишдаги энг илғор услубларни қўллашда амалий кўмак беради.
Муҳтарам Президентимизнинг “Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак, бу – муваффақият бўлади. Элимизга нур келади!”, деган эдилар.
Мана шу юксак эътироф сабаб юртимизда Қуръони каримни ўрганиш ва ўргатиш борасида жуда кенг кўламда ишлар амалга оширилди. Айниқса, Қорилар мусобақалари ўтказилиши, Мусҳафи Шариф чоп этилиши, Қуръон ва тажвид курслари фаолияти кенгайиши ва қироат илмлари кенг тадқиқ этилиши, хусусан, мазкур янги бўлим ташкил этилиши фикримизни янада қўллаб-қувватлайди.
✅ Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръони каримни ўрганиш ва ўргатиш ҳақида Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифларида: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганганларингиз ва ўргатганларингиздир”, деб марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривояти).
🤲 Аллоҳ таоло “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими фаолиятини муваффақиятли қилсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#ТАЙИНЛОВ: Ўзбекистон халқаро ислом академияси
фахрий доктори, қироат илми устози Алижон қори янги бўлим мудири этиб тайинланди
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги ташкил этилган “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими мудири вазифасига Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, қироат илми устози, мударрис, серғайрат олим Aлижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли Ҳайдаров тайинланди.
❕Маълумот ўрнида, фазилатли устоз Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли 1995 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Миср Араб Республикасидаги Ал-Азҳар университетига ўқишга юборилган. 1998 йил университетнинг Эъдодия-тайёрлов бўлимини, 2001 йилда эса Санавия- бошланғич бўлимини тамомлаган.
2002–2007 йилларда Шариат ва Қонун факультетида таълим олган. 2008 – 2012 йилларда Улумул Қуръон ва қироат илмларига хосланган илм даргоҳида таҳсил олган. Ҳозирда эса Ал-Азҳар университетининг Даъват факультетида таълимни давом эттирмоқда.
Қироат илми устози Алижон қори Қуръони карим ва тажвид илми матнлари бўйича энг мўътабар уламоларнинг ижозаларини олган. Шунингдек, у дунёдаги машҳур қироат алломаларига Аллоҳнинг каломини табаррукона ўқиб берган.
Бугунги кунда қироат олими Алижон қори дунёнинг кўплаб қироат илми уламолари томонидан эътироф этилган забардаст қорилардан биридир. У ўн хил қироат соҳиби бўлиб, 30 йиллик умрини Қуръонга бағишлаган. Қуръон таълимида минглаб шогирдларнинг устози саналади.
Ислом дини манбаларида инсон Қуръонни ўрганиши бир фазилат бўлса, уни бошқаларга таълим бериши яна бир фазилатдир. Қуръонни ўрганиш − улуғ иш. Бу одамдан қунт, истеъдод ва сабр талаб қилади.
🤲 Ҳақ таоло ҳофизи Қуръон Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғлига масъулиятли ва шарафли вазифасини муборак айласин.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarMedia is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тажвидга оид савол-жавоб: 14-сон (Шайх Алижон қори)
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#тажвидга_оид_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#тажвидга_оид_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Аброр Мухтор Алий Диний идорада масъул вазифага тайинланди
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги ташкил этилган “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими мудири ўринбосари вазифасига Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, таниқли блогер Аброр Абдуазимов (Аброр Мухтор Алий) тайинланди.
🔸Аброр Мухтор Алий Андижон вилоятида жойлашган “Саййид Муҳйиддин Маҳдум” мадрасасидаги тайёрлов курсида таҳсил олиб, Наманган шаҳридаги “Мулла Қирғиз” (ҳозирги “Ҳидоя”) ўрта-махсус диний таълим муассасасида ўқиган. Шундан сўнг Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таҳсил олган.
2008 йил Республика қорилар мусобақасида иштирок этиб, “мужаввид қорилар” йўналиши бўйича 3-ўринни олган. 2008 йил Тошкент вилояти “Олимжон ота” жоме масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаган. 2008-2009 йилларда Хоразм вилоятидаги “Фахриддин ар-Розий” ўрта-махсус диний таълим муассасаси ўқитувчи вазифасида хизмат қилган. 2009-2011 йилларда Ўзбекистон Миллий университетининг Олий журналистика курсларида таҳсил олиб, магистрлик даражасини олган.
Машҳур аллома Изуддин Байянунийнинг “Таҳорат ва намоз ҳукмлари” номли китобини ўзбек тилига таржима қилган. “Олтин силсила” ҳадислар тўплами таржимонларидан бири ҳисобланади.
Аброр Мухтор Алий блогер сифатида ҳам катта шуҳрат қозонган. Воқеа-ҳодисаларга тезкор ва илмий асосли муносабат билдириши ҳам эътиборга моликдир.
🤲 Ҳақ таоло Аброр Мухтор Алийга масъулиятли ва шарафли вазифасини муборак айласин.

4-дарс Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатлари махлуқотларнинг зот ва сифатларига мухолифдир
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Исломий_ақида_дарслари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Исломий_ақида_дарслари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
10 АВГУСТДАН ЯНГИ ҲИЖРИЙ 1443 ЙИЛ БОШЛАНАДИ
2021 йил 10 август куни ҳижрий-қамарий ҳисобдаги янги йил – 1443 йил кириб келади ва унинг илк ойи муҳаррамнинг биринчи санаси бошланади. Одатда ушбу муносабат билан мусулмонлар бир-бирларини табриклашади.
Луғатда “муҳаррам” сўзи ҳурматланган, ҳаром қилинган, улуғланган маъноларини англатади. Демак, Муҳаррам ҳурматли ой экан.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойларнинг сони Аллоҳнинг осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. У(ой)ларда ўзингизга зулм қилманг” (Тавба сураси, 36-оят).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу оятни шарҳлаб: “Бу тўрт ой – Зул қаъда, Зул ҳижжа, Муҳаррам ва Ражабдир...” деганлар (Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти)...

ОНЛАЙН СИЙРАТИ НАБАВИЯ СУҲБАТЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ
🔸БУГУН, 2021 йил 10 август,
сешанба куни соат ⏰ 20:00 дан бошлаб, онлайн сийрати набавия суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.
🔸Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғлининг онлайн сийрати набавия суҳбатлари тақдим этилади.
Ислом уммати қадимдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганишга катта аҳамият бериб келган.
Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳумонинг ўғли Зайнул Обидин роҳматуллоҳи алайҳ: “Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари Қуръоннинг сураси ўргатилгани каби ўргатилар эди”, деган.
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг набираси Исмоил ибн Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Отам бизга сийратни ўргатар ва “Ўғлим, бу (илм) ота-боболарингизнинг шарафидир, уни эсдан чиқарманглар”, дер эдилар».
Имом Зуҳрий: “Сийрат илмида дунё ва охират илми бор”, деган. (Ибн Касир, Ибн Асокир ва Хатиб Бағдодийлар ривояти)
Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz
Instagram: muslimuzportali
@muslimuzportal

#Даврий_нашрларда: ИЖОЗАНИНГ ТАЪРИФИ, ШАРЪИЙ АСОСЛАРИ ВА АҲАМИЯТИ
Қуръони карим таълимида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга боғланадиган санад билан ижоза беришнинг ушбу қоидалари Маккаи мукаррамада 1439 ҳ.с. ражаб ойининг 2-санаси (2018 й. 19 март)даги мажлис раиси ва Ислом олами Уюшмаси бош котиби доктор Муҳаммад ибн Абдулкарим раислигида ўтган халқаро қироат шайхлари кенгаши аъзоларининг 2-сонли йиғилишида ишлаб чиқилди.
Қуръон қироатини таълим бериш жараёнида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга боғланадиган санад билан ижоза беришнинг асосий меъёрлари бор.
Қуръоний ижоза Қуръони каримни авлоддан-авлодга оғизма-оғиз етказиш амалиётидир. Бунда ижоза берувчи ижоза олувчининг бир ривоят ёки ижоза бераётган бир нечта ривоятларда тиловати тўғри ва хатосиз эканига гувоҳликка ўтиб, Қуръони каримни ўқиши ва бошқаларга ўргатишга изн беради.
Ижоза шаръий асосга эга бўлиб, бунга Парвардигорнинг ушбу сўзи далил: “Албатта, сенга бу Қуръон ўта ҳикматли ва ўта илмли Зот томонидан берилур” (Намл сураси, 6-оят). Оятдаги “талаққий” икки зотнинг бири биридан ниманидир олишини ифодалайдиган сўздир. Жаброил алайҳиссалом Аллоҳ таолодан, Пайғамбаримиз алайҳиссалом Жаброил алайҳиссаломдан, саҳобалар розийаллоҳу анҳум Набий алайҳиссаломдан талаққий этишган.
Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳ”ида “Қуръон фазилатлари” бобида Масруқдан ривоят қилади: «Абдуллоҳ ибн Амр Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу анҳуни зикр қилиб: “Мен уни яхши кўраман. Набий алайҳиссаломнинг: “Қуръонни тўрт кишидан олинг – Абдуллоҳ ибн Масъуд, Солим мавло Абу Ҳузайфа, Муоз ибн Жабал ва Убай ибн Каъб”, деганларини эшитганман”, деган».
Ушбу ҳадисдан Қуръон қироатини пухта, муқриларнинг оғзидан талаққий қилиш; пухта, моҳир қориларни алоҳида яхши кўриш келиб чиқади. Чунки улар Аллоҳ таолонинг Китобини ёдлаган, уни пухталаш, ўқиш, таълим беришдаги омонатдорлигида улуғ, мукаррам фаришталар каби эканлари маълум бўлади...
ᅠ

t.iss.one
Даврий нашрларда: Ижозанинг таърифи, шаръий асослари ва аҳамияти
Қуръони карим таълимида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга боғланадиган санад билан ижоза беришнинг ушбу қоидалари Маккаи мукаррамада 1439 ҳ.с....
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ҚЎШНИГА ОЗОР БЕРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Биз кўп қаватли уйларда турамиз. Фарзандларим каттаси олти, кичиги икки ёшда. Пастки қаватдаги қўшним болаларингиз дўппилаяпти, деб кўп шикоят қилади. Иложи борича фарзандларимни тинчлантириб туришга ҳаракат қиламан. Барибир болада, югуради, сакрайди уни устига ҳозир карантин кўчага чиқармаяпман. Шундай ҳолат қўшнига озор берганга ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Болаларни кундуз куни одатдаги ўйнашлари кечиримли бўлади. Лекин ҳамма одамлар ухлагандан кейин тунда бошқаларни безовта қилишса, бу қўшниларга озор беришдир. Валлоҳу аълам.

🔗 Улашинг: @diniysavollar🔴ЖОНЛИ: Сийрати Набавия -Маккалик бўлмаган кишиларнинг мусулмон бўлишлари (40-дарс, 10.08.21)
Youtube орқали тамоша қилиш
Facebook орқали тамоша қилиш
Instagram орқали тамоша қилиш
Telegram voice орқали эштиш
🟢 ITV орқали тамоша қилиш (tas-ix)
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube орқали тамоша қилиш
Facebook орқали тамоша қилиш
Instagram орқали тамоша қилиш
Telegram voice орқали эштиш
🟢 ITV орқали тамоша қилиш (tas-ix)
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
YouTube
JONLI: Siyrati Nabaviya -Makkalik bo‘lmagan kishilarning musulmon bo‘lishlari (40-dars, 10.08.21)
#Ғафлатда қолманг! МУҲАРРАМ ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ.
Бу ойнинг фазилатларини биласизми?
✅ Эслатма! 2021 йилнинг 10 август куни – янги 1443 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2021 йилнинг 19 август, пайшанба кунига тўғри келади.
🔸Муҳаррам ойи қандай ой? Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.
🔸Ашуро қандай кун? Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти).
🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.
🔸Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: “Ё, Расулуллоҳ! Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар (Имом Муслим ривояти).
🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.
🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.

Даврон НУРМУҲАММАД
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#ХУШХАБАР: 🕌 Масжидларда жума намозларини ўқиш бўйича карантин чекловлари бекор қилинди