Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ЖАМОАТГА КЕЧИКИБ ҚЎШИЛГАН ПАЙТДА САНО ДУОСИНИ ЎҚИЙМИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фарз намозини иккинчи учинчи ракатларига келиб кўшилган пайтда сано дуосини ўқиймизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жамоат намозига кеч қолиб қўшилган киши агар имом жаҳрий қироат қилаётган пайтда қўшилса, санони ўқимасдан сукут қилиб туради. Имом намозни тугатиб салом бергандан сўнг имом билан бирга ўқий олмаган ракатларни ўқигани турганда санони ўқийди.

Агар имом махфий қироат қилаётган бўлса, такбири таҳримадан сўнг санони ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Муҳаррам ойи Ашуро ойи деб ҳам аталади. Ашуро сўзи ўзбек тилида "ўнинчи" деган маънони англатади. Муҳаррам ойининг ўнинчи кунини Ашуро куни дейилади.

Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар” (Имом Бухорий ривояти)...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ота-она – жаннат эшикларидан бири

Бизга ота-онадек буюк неъматни ато этган Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таолога битмас туганмас ҳамду саноларимиз, ота-онага хизмат қилиш ва уларнинг дуолари сабабли жаннатий бўлиш башоратини берган икки олам сарвари, буюк хулқларни камолига етказган зот Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруд ва саловотларимиз бўлсин.

Бизни дунёга келишимизга сабабчи бўлган, авайлаб-асраб турли хавф-хатарлардан омонда сақлаб ўстирган, ниманики хоҳласак биз учун муҳайё қилган, бизларга одоб-ахлоқни ва касб-ҳунарни ўргатган, дин ва дунё илмларини таьлим берган, ҳаётга йўллаган, уйлаб-жойлаган, одамлар қаторига қўшган, умрлари ниҳоясигача ардоқлаб ўтган ота-оналаримизни ҳурматлаш, уларга яхшилик қилиш, меҳрибонлик кўрсатиш ҳар бир фарзанднинг энг шарафли бурчи саналади.

Бу бурч Аллоҳ таоло томонидан барча инсонларга буюрилган гўзал инсоний фазилат, ҳақиқий инсон табиатида хос бўлган бошқа жонзотларга намуна бўладиган амалдир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Роббингиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишингизни амр этди. (Эй инсон), агар улардан бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етишса, уларга “уф!” дема ва уларни жеркима! Уларга доимо ёқимли сўз айт! Уларга меҳрибонлик билан хорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт: “Эй Роббим, мени гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!” (Исро сураси, 23-24-оятлар)...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
70 мингта фаришта сизни дуо қилишади


Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тонг отганда уч марта “Аъуузу биллаҳис самийъил аълийм минаш шайтонир рожийм” деса, сўнгра Ҳашр сурасининг охирги уч оятини ўқиса, Аллоҳ унга етмиш минг фариштани вакил қилади. Фаришталар унинг ҳаққига кечгача салавот айтадилар. Агар у ўша куни вафот этса, шаҳид (мақомида) кетади. Кимки кеч кирганда ўқиса, худди ўша мартабага эришади”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

“У шундай Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) яширин ва ошкора нарсаларни билувчидир. У Меҳрибон ва Раҳмлидир.
У шундай Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) Подшоҳ, (барча айб-нуқсонлардан) Пок, (бандаларига) тинчлик бахш этувчи, Омонлик берувчи, Кузатиб турувчи, Қудрат соҳиби, Бўйин сундирувчи ва кибр эгасидир. Аллоҳ (мушриклар) келтираётган ширкдан покдир.
У – Яратувчи, (йўқдан) Бор қилувчи, (барча нарсага) Сурат (ва шакл) берувчи Аллоҳдир. Унинг гўзал исмлари бордир. Осмонлар ва Ердаги (бор) нарса Унга тасбеҳ айтур. У Қудратли ва Ҳикматли (зот)дир”
(Ҳашр сураси, 22-24 – оятлар).

Даврон НУРМУҲАММАД
ВАКЦИНА ОЛИШНИНГ ҲУКМИ ҚАНДАЙ?

759-CАВОЛ: Ҳозирги кунда ҳамма жойда вакцина олишга тарғибот кетмоқда. Динимиз бунга қандай муносабат билдиради? Вакцина олишнинг ҳукми қандай?

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Fitrat.uz
#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Эй, Раббимиз! Бизни кофир бўлган кимсаларга алданувчи қилиб қўймагин, бизни мағфират этгин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен ўзинг Қудратли ва Ҳикматли (зот)дирсан»
(Мумтаҳана сураси 5-оят).

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Muslim.uz
Паст овозда, танҳо ва қалбан дуо қилинг!

Ҳаётингиздаги энг қийин ва машаққатли онларда, Аллоҳга дуо қилиш эҳтиёжи янада кучайганда, дуо қилиш учун қандай шароит ихтиёр қилганингизни эслай оласизми? Ҳойнаҳой, оқшом бошингизни ёстиққа қўйиб юлдузли осмонга тикилган кўйи унинг чексиз-чегарасиз эканлигини тафаккур қилган ҳолда ёки Аллоҳ билан юзма-юз қолиш имкони бўлган сокин, кимсасиз бир жойни танлаган бўлсангиз керак. Ибодат асносида маънавий ҳузур, асосан ёлғиз қолганда, ҳеч ким билмаган вақтда, Аллоҳ билан танҳо, юзма-юз бўлганда сезилади. Хато ва гуноҳлари учун мағфират, эҳтиёжларининг қондирилиши учун дуо қилаётган инсон, албатта ёлғиз ҳолда дуо қилишни танлайди. Бунга бир мисол Закариё алайҳиссаломнинг дуосидир. Қуръон каримда унинг Аллоҳдан наслини давом эттирадиган ворис истаб яширинча қилган дуоси шундай баён қилинган:

«У Роббига махфий нидо қилган чоғини эсла. У: «Эй Роббим, менинг суякларим мўртлашди, бошга оқ туташди, эй Роббим, сенга дуо қилишла бадбахт бўлмаганман» (Марям, 3–4-оятлар)...
Forwarded from Абдул Азим Зиёуддин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сийрати_набавия

Пайғамбаримизни яхши кўриш учун нима қилишимиз керак? Яхши кўришни хоҳлайман, аммо ўзим хоҳлагандек яхши кўра олмаяпман. Суннатларига амал қилмайман, эринчоқлик қиламан. Маслаҳат беринг, нима қилишим керак?

Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва видео дарсликларни кузатиб боринг

YouTube | Facebook | Instagram

🔗 Улашинг: @Abdul_Azim_Ziyouddin
🟢ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИНИНГ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТИ

🕌 Машғулотларни Тошкент Ислом институтининг қироат устозлари олиб боради.

🔸Бугун, 12 август, пайшанба куни,
соат 14:00 да (Тошкент вақти билан) онлайн-тажвид дарсларининг амалий машғулотларини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Facebook: www.facebook.com/muslimuzportal

Instagram: www.instagram.com/muslimuzportali

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар ❗️жонли эфир вақтида 97- 760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ГИПС БЎЛГАН АЪЗО БИЛАН ҒУСЛ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Оёги синиб гипс бўлса қандай ғусл килиш керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оёқ, қўл ёки бирор аъзо гипс қилинган бўлса ёки бирор жароҳат (сув тегса жароҳатга зарар етиши ёки тузалиши кечикиб кетишидан хавф қилиб) боғлаб қўйилган бўлса ғусл ва таҳоратда ўша аъзодан бошқа жойлар ювилади, гипс ва боғич устига тўлиқ масҳ тортилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг даволанишлари давом этмоқда

Маълум қиламизки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Москва шаҳрининг клиникаларидан бирида ўпка ва қон томир касалликлари, хусусан ўпка пневмонияси бўйича муоалажалар олишни давом эттирмоқдалар.
Айни кунларда ҳазратнинг ҳолатлари барқарор. Даволаш тадбирлари тажрибали шифокорлар томонидан тиббиёт соҳасининг илғор ютуқларини қўллаган ҳолда давом эттирилмоқда.
Муфтий ҳазратлари тезроқ соғайишлари, халқимиз, мўмин-мусулмонлар ва яқинлари бахтига соғ-омон бўлишларини Ҳақ таолодан дуо қилиб, сўраб қоламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream scheduled for
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
Forwarded from Muslim.uz
JumaMuslimUz.gif
540.2 KB
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ ТАШРИФ МАНЗИЛИ – ЖИЗЗАХ

🔸Бугун, 13 август куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Жиззах вилоятига ташрифлари бошланади.

Сафар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар ишитирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишларни амалга ошириш мақсад қилинган.

Шунингдек, вилоят аҳлини юртимизда бўлаётган ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилиш билан бир қаторда, уларнинг дарду ташвишларига кўмаклашиш, фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва диний соҳага тегишли муаммоларини жойида ўрганиб, бартараф этиш ҳам кўзда тутилган.

Бугун Уламолар қуйидаги масжидларга жума намозини адо этиш ва ҳудуд мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбат қилиш учун ташриф буюрадилар (масжидларнинг харитадаги жойлашуви билан):

Шароф Рашидов туманидаги 📍 “Қўшчинор” масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков;

Шароф Рашидов туманидаги 📍 “Жиззахлик” масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим домла Иномов;

Шароф Рашидов туманидаги 📍 “Яккақайрағоч” масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов;

Жиззах шаҳридаги 📍 “Раваллиқ” масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Алижон домла Хайдаров;

Жиззах шаҳридаги 📍 “Қалия” масжидига Ўзбекистондаги Цивилизация маркази масъул ходими Аброр Мухтор Алий домла;

Жиззах шаҳридаги 📍 “Хўжа Нуриддин” масжидига Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов;

Шароф Рашидов туманидаги 📍 “Имомтепа” масжидига Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби Собиржон домла Рустамов;

Жиззах шаҳридаги 📍 “Имом Бухорий” масжидига Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бош имом-хатиби Эргашали домла Рустамов;

Жиззах шаҳридаги 📍 “Ўратепалик” масжидига Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани бош имом-хатиби Фазлиддин домла Аллаёров;

Шароф Рашидов туманидаги 📍 “Тоқчилик” масжидига Тошкент шаҳри “Сирож Солиҳ” масжиди имом-хатиби Ҳасан Қодиров;

Шароф Рашидов туманидаги 📍 “Қангли” масжидига Тошкент шаҳар “Доруссалом” масжиди имом хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдураҳимов;

Жиззах шаҳридаги 📍 “Сўлоқли” масжидига Тошкент шаҳар “Яккасарой” масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Ташанов;

Шароф Рашидов туманидаги 📍 “Нонисангил” масжидига Тошкент шаҳар “Исломота” масжиди имом хатиби Йўлдошали домла Каримов;

Жиззах шаҳридаги 📍 “Нижонлик” масжидига Тошкент шаҳар “Омина” масжиди имом хатиби Юсуф домла Муҳиддинов;

Шароф Рашидов туманидаги 📍 “Ҳазрати Билол” масжидига Тошкент шаҳар “Ал Ҳудайбия” масжиди имом хатиби Муродулла домла Хуназаров;

Жиззах шаҳридаги 📍 “Хожи Усмон” масжидига Тошкент шаҳар “Бурҳониддин Марғиноний” масжиди имом-хатиби Абдулҳамид Турсунов.

Қолаверса, ушбу мулоқот ва тадбирларда Президент маслаҳатчиси Шоазим Миноваров, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва бошқа мутасаддилар ҳам иштирок этиши режа қилинган.

🤲 Аллоҳ таоло вилоятимизга уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"ВАҚФ КЎМАГИ" АКЦИЯСИ

20 та оила камбағалликдан чиқишига оз фурсат қолди, инша Аллоҳ!

Азиз саҳоватпеша ватандошлар,
Касб-ҳунарга эга аммо, меҳнат қилиш учун сармояга эга бўлмаган ижтимоий кўмакка муҳтож ҳамюртларимизга ёрдамингизни аяманг!

Улар ёрдамингизни кутишмоқда...

Илк босқичда Хоразм вилоятидаги 20 нафар фуқарога ёрдам берилади.

Ҳомийлик ёки эҳсон қилмоқчи бўлганлар учун:

UZCARD: 8600 4904 5274 6001
HUMO: 9860 1001 2453 5004


Фозилжон Бабажанов номида

Батафсил маълумот: +998 99 910-90-95

"Камбағалга балиқ берма қармоқ бер..."

@VAQFUZ
🕌 МАСЖИДЛАРДА ЖУМА НАМОЗИНИ ЎҚИШГА ҚИЗҒИН ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА

🤲 Аллоҳга шукрки,
юртимизда жума намози ўқиладиган жоме масжидларда Республика махсус комиссиясининг 2021 йил 10 августдаги қарори талаблари ва карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда жума намозини чиройли шаклда ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Айни пайтгача жоме масжидларда тозалаш ва дезинфекция ишлари амалга оширилди, жума намозини ўқиш учун очиқ осмон остида, яъни масжид ҳовлиси ва унинг атрофига гилам ва жойнамозлар тўшалди, масжид ҳовлисига кириш жойида антисептик восита ва тиббий ниқоблар билан таъминланди. Масжид ходимлари вакцина билан эмланди.

🔸Шунингдек, жума намозида намозхонларнинг карантин тартиб-қоидаларига риоя қилиши назорат қилинади, имом-домла ушбу жума намозида қисқа маъруза қилиши, жума хутбаси, тиловат ва дуолар ҳам мухтасар бўлиб, одамларнинг узоқ қолишининг олди олинади.

🔸Ўз навбатида, Республика махсус комиссияси қарорида белгиланган талабларга риоя этиш, ҳар бир фуқаро тиббий ниқобда бўлиши, касаллик аломатларини текшириш, тана ҳароратини ўлчаш, оралиқ масофани сақлаш, аҳоли тўпланишига йўл қўймаслик каби чоралар кўрилади.

🔸Мана шундай улуғ айём кунларида жума намозини жамоат билан ўқиш бахтини яна насиб этгани учун Ҳақ таолога шукроналар қилайлик, коронавирус касаллиги тезроқ кўтарилиши ва беморларга шифои комил беришини Яратгандан дуо қилиб сўрайлик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#TASHRIF

Jizzax shahar “Ravalliq” masjidida Juma namozini quyidagi link orqali jonli kuzatishingiz mumkin

https://www.youtube.com/watch?v=b6O5mEtrGEA

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar