Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (2-қисм)

Эҳсон учун олинган жонлиқни қурбонликка сўйса бўладими?
Қурбонлик гўштини ярмини ўзимизга олиб қолсак бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳайвонни сўйгандан кейин гўштнинг килосига ҳисоблаб берса, қурбонликка ўтадими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик гўштини сотиш мумкин эмасми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилишга маблағимиз бор, лекин пул кўринишида эмас.
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмаслиги керакми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Маблағим нисоб миқдорига етмаган. Қурбонлик қилиш учун пул йиғиб қўйган эдим. Леким амакимнинг оиласидагилар касал ва қарзлари бор. Шунга пулни уларга берсам бўладими? Бунда қай бирида савоб кўпроқ? Қурбонлик қилишимми ёки амакимга беришимми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Бир неча киши битта қўй сўйиши мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик қилишни вожиб қиладиган бойликнинг миқдори қандай ҳисобланади?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қулоғи белги учун кесилган соғлом қўйни қурбонлик қилиш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ҳайвон сотиб олинганидан сўнг касал бўлиб қолса уни қурбонлик қилса бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Қурбонлик гўштидан ўзга дин вакилларига ҳам бериш мумкинми?
💬 Жавоб: Бу ерда

Намоз ўқимаса қурбон ҳайитида қилган қурбонлиги қабул бўладими?
💬 Жавоб: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
АРАФА ҚАНДАЙ КУН?

“Арафа” арабча сўз бўлиб, у ўзбек тилида "билиш", "таниш" каби маъноларни англатади. Бу ҳақда “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да:“Арафа – (арабча) Макка яқинидаги тоғ номи; билиш, таниш. Қурбон ҳайитидан олдинги кун” деб изоҳланади.

Баъзилар "ҳаж қилувчиларнинг асосий зиёрати Арафот тоғида ўтганлиги ва ана шу куннинг эътиборидан ҳайитдан олдинги кун арафа куни дейилади", дейишади. “Ислом энциклопедия” китобида бундай изоҳ берилади: “Арафа-(араб. – билмоқ, танимоқ, маърифат ҳосил қилмоқ). 1) ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича 12 ой (Зулҳижжа)нинг 9 куни номи. Куннинг арафа деб аталишига сабаб Иброҳим алайҳиссаломга Жаброил алайҳиссалом ҳаж ибодатининг арконларини ўргатган. Шу боис ҳожилар зулҳижжа ойининг 9 куни Арафот тепалигига чиқиб, то қуёш ботгунга қадар ибодат, дуо ва илтижо билан машғул бўлишади; 2) Ҳайитдан олдинги кун. Шундан келиб чиқиб, мусулмон халқлар орасида тантанали, оламшумул воқеалар ва байрамлар олдинги кун ва муддатни ҳам Арафа деб номлаш одатга айланган[1]”.

➡️БАТАФСИЛ
Forwarded from Ta'lim.muslim.uz
ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСА (МАДРАСА)ЛАР
АБИТУРИЕНТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

❗️Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ўрта махсус ислом таълим муассасалари кириш тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилади. Давлат тест марказининг маълум қилишича, 2021-2022 ўқув йили учун тест синовлари 📌 2021 йил 25-30 августь кунлари оралиғида ўтказилиши режалаштирилган.

🔸 Шу муносабат билан, тест синовлари ўтказилиши бўйича аниқ маълумотлар Ўзбекистон мусуломонлари идораси ва диний таълим муассасалари интернет сайтларида қўшимча маълум қилинади.

📞 Қабул жараёнлари ҳақида маълумот олиш учун таълим муассасаларининг ишонч телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Telegram
qabul.muslim.uz
🕌 БУГУН СОАТ 21:00 ДА ҚУРЪОН ВА ДУО КЕЧАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

Улуғ айём кунларида имом-домлалар, мударрислар, талабалар ва отинойилар ҳамда халқимиз томонидан Қуръони каримнинг минглаб хатмлари ўқилди.

🤲 Бугун, 19 июль дуолар ижобат бўладиган – Арафа кечасида мана шундай хатмоналарнинг якуни бўлади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари, аҳли илмлари ва ҳофизи Қуръонлар мана шундай хатми Қуръонларнинг якунини ўқиб, дуою-тазаррулар қиладилар, маърифий суҳбатлар ўтказадилар ҳамда Қурбон ҳайити билан қутлаб, унга оид саволларга жавоб берадилар.

Мана шундай онлайн хатми Қуръонларнинг хатмона дуоси ва айём табриги бугун 19 июль куни кечги соат 21:00 дан бошлаб жонли эфирда ташкил этилади.

❗️Ушбу тадбир “Uzreport” телеканалида тўғридан-тўғри эфирга берилади. Шунингдек, ITV интернет телевидениясидаги MuslimTV орқали, интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар орқали онлайн намойиш этилади.

Ушбу хатми Қуръон якуни ва муборак дуолар қуйидаги ҳаволалар орқали онлайн узатишни тавсия этамиз:

🔸MuslimTV: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ
🔸UzReport.uz: https://mediabay.uz/tv/343/UzReportTV
🔸ITV.uz: https://itv.uz/#!/muslim
🔸Фейсбук: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Барчамиз дуога қўл очиб, “омин” деб турсак ижобат бўладиган дуоларга шерик бўламиз. Ҳадиси шарифда айтилганидек, хатми Қуръондан кейинги дуо ижобат. Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Қуръонни хатм қилса, унинг дуоси ижобатдир”, деганлар (Имом Табароний ривояти).

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу Қуръонни хатм қилсалар, оиласини тўплаб, дуога “омин” деб туришларини буюрар эдилар. Саҳоба Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу ҳар гал хатм қилганида оила аъзоларини жамлаб, биргалашиб жамоавий дуо қилар эдилар.

Шундай экан фурсатни ғанимат билиб, барчамиз оила-аъзоларимиз билан биргаликда ушбу хатми Қуръон дуосига “омин” деб турсак, барча қилинган дуолар айни дамда бизнинг ҳақимизда ҳам битилади, инша Аллоҳ.

Арафа кечаси ва Қурбон ҳайити муборак бўлсин.
@muslimuzportal | @mp3muslim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 БУГУН СОАТ 21:00 ДА ҚУРЪОН ВА ДУО КЕЧАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

Ушбу тадбир “Uzreport” телеканалида тўғридан-тўғри эфирга берилади. Шунингдек, ITV интернет телевидениясидаги MuslimTV орқали, интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар орқали онлайн намойиш этилади.

🔸MuslimTV: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ
🔸UzReport.uz: https://mediabay.uz/tv/343/UzReportTV
🔸ITV.uz: https://itv.uz/#!/muslim
🔸Фейсбук: https://www.facebook.com/muslimuzportal

@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
VAQF fondi Qurbon hayiti munosabati bilan o'ksik qalbli bolajonlarga quvonch ulashdi

Karantin sabab sovg'alarni mehribonlik uyi mas'ullarining o'zlari tarqatadigan bo'ldi.

Boshqalarga ham ulashing!
@VAQFUZ
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

https://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/27872

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Усмонхон Алимов ҳазратларининг Қурбон ҳайити табриги

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бомдод намози – омонлик гарови!
Азизхўжа домла Иноятов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Жума_марузаси
@muslimuzportal | @mp3muslim
Қурбон ҳайити муборак бўлсин

@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ. Аммо баъд.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар! Сиз азизларни ва барча мўмин-мусулмонларни Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Динимизни мукаммал ўрганиб, Ўзи рози бўладиган тарзда амал қилиб боришингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин! Хонадонларингизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин!

Ҳақ таоло юртимизни ҳамиша обод, ҳалқимизни тинч ва фаровон айласин! Инсоният бошига соя солиб турган офат ва касалликларни тез кунларда кўтарилишини таъминласин!


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Hanafiy.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qurbonligimiz oxiratdagi ulovimiz. (Qurbonlikka doir masalalar)

“Shayx Zayniddin” jome masjidi imom xatibi
Ustoz Yahyo Ubaydulloh oʻgʻli

Youtube каналимизга аъзо бўлинг ва бошқа видеоларни ҳам кўринг

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Youtube I Facebook I Telegram I Instagram
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFGME48BlLkN04_rQ
Forwarded from Muslim.uz
Қурбонликнинг ҳикмати ва фазилати

Ҳақдан келди буюк фармон, жонни қурбон қилгин дея,
Ҳалилуллоҳ бўлди тайёр, сўймоқликга юзта туя,
Йўқ!!! -Ишора бўлди яна, қалб гавҳаринг сўйгин дея,
Иброҳим алайҳиссаломга кўз кўрмаган, буюк синов келмадиму?

Аршу курси титраб кетди, Малоиклар йиғлаб кетди,
Сўймоқ учун жон фарзандин, Ҳалил олиб тоққа кетди,
Қобил фарзанд лаббай дея, азиз жонин фидо этди,
Эй мўъминлар, ибрат олинг, тақво шундай бўлмайдиму?

Қалб сирини билган Аллоҳ, қабул қилди эҳсонини,
Эҳсон эмас жону дилдан, лаббай деган тақвосини,
Қўйни берди жон ўрнига, хурсанд қилди бандасини,
Бу қулларни олам ичра, Аллоҳ азиз қилмадиму?

Бу ҳикматдан ибрат олган, мўминларни азиз қилсин,
Эҳсон қилган ҳар бандани, Аллоҳ Ўзи ғамин есин,
Ийд Қурбон айёмида, ҳар бандага имкон берсин,
Имкони бор эй мўъминлар, фурсат келди олмайдиму?

Жиззах шаҳар «Имом Бухорий» жомеъ масжиди, имом ноиби Ҳалилов Умиджон Абдулҳаким хожи ўғли
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#qurbonlik_vaqf

VAQF fondi muhtoj haqdor hamyurtlarimizga qurbonlik go'shtlarini yetkazishni boshladi.

Siz ham shoshiling! Biz bilan qurbonliklaringizni muhtojlarga ulashing!

Homiylik qilishni istaganlar uchun tel.:+ 998 99 910 90 95

Boshqalarga ham dalolat qiling: @VAQFUZ
#qurbonlik_vaqf

Сирдарё вилоятидаги кўмакка муҳтож ҳамюртларимизга Вақф фонди томонидан қурбонлик гўштлари ва болажонлар учун ҳайитлик совғалари тарқатилди.

Ҳомийларни Аллоҳ таоло мукофотласин ва қилинган қурбонлиеларни даргоҳида қабул қилсин!

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @VAQFUZ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Отни қурбонлик қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, отни қурбонлик қилиш жоиз эмас. Қурбонлик фақат туя, қорамол ва қўй-эчкидан бўлади. Паррандалар ҳам қурбонликка ярамайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗
Улашинг: @diniysavollar