Muslim.uz
92.5K subscribers
18.2K photos
5.08K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Live stream finished (36 minutes)
Forwarded from Ta'lim.muslim.uz
Имом-хатиблар диққатига!
Тошкент ислом институтида имом-хатиблар учун модуль таълим тизимига абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz электрон порталининг modul.muslim.uz сайти орқали онлайн шаклда 2021 йил 15 июль кунидан 30 июль (шу куни ҳам 18:00)гача амалга оширилади.

🔸Абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни электрон порталга
жойлаштирадилар:

– паспорт (электрон шаклда);
– ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом ва диплом иловаси) электрон шаклда;
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги рангли фотосурат ( электрон шаклда, сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
– фаолият жойи бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси (Қорақолпоғистон Республикаси қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) вакилидан тавсиянома (электрон шаклда);
– меҳнат дафтарчаси нусхаси (электрон шаклда).

🔸Тошкент ислом институти Модуль таълим тизими учун қуйидаги фанлар мажмуасидан қабул имтиҳонлари ўтказилади:

- ихтисослик фанлари мажмуаси (Қуръони карим ва тажвид, ҳадис, фиқҳ, ақоид) 73,5 балл.

- ижтимоий-гуманитар фанлар мажмуаси (Ўзбекистон тарихи,
Маънавият асослари, Миллий ғоя) 27,5 балл.

Қўшимча маълумот олиш учун Тошкент ислом институтининг қабул ҳайъати телефон рақами: (71) 227-23-47

https://t.iss.one/qabulmuslimuz
Forwarded from Muslim.uz
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
JumaMuslimUz.gif
540.2 KB
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир»,
деган. (Жума: 9)

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar
#Модуль_таълим_шакли #Онлайн #Қабул_2021

Тошкент ислом институти Модуль таълим тизимига абитуриентлардан ҳужжат қабул  қилиш бошланди

Тошкент ислом институти Модуль таълим тизимига 2021-2022 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатлар modul.muslim.uz сайти орқали онлайн тарзда 2021 йил 15 июлдан 30 июлгача қабул қилинади… – ТИИ Матбуот хизмати

Батафсил: https://oliymahad.uz/23967

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
Вақф фонди Қурбон ҳайитида 10 тонна гўшт эҳсон қилади

Вақф хайрия жамоат фонди ташкил этилгандан буён ҳар йили Қурбон ҳайити кунларида ижтимоий кўмакка муҳтож, етим, боқувчисини йўқотган, ночор ва ҳақдор ҳамюртларимизга Қурбонлик гўштларини шаффофлик асосида етказиб бермоқда.

Жорий йилда ҳам Вақф фонди мамлакатимиз бўйлаб, Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва пойтахтимиздаги ҳақдорлар учун жами, 10 000 кг гўшт, 5000 та хонадонга тарқатилиши режалаштирилган бўлиб ниятимиз янада кўпроқ муҳтожларга тарқатиш...

Эслатиб ўтамиз: Қурбонликларингиз ҳақдорларга етиб боришида Вақф фонди сизларга кўмакчи бўлади. Қурбон ҳайити хайрия карвонига қўшилиб муҳтожлар дуосини олинг ва Аллоҳ таолонинг ризосига эришинг!


Қурбонликларингизни Вақф фонди орқали ҳақдорларга улашинг!

Ҳомийлар учун тел.: + 998 99 910 90 95

Давоми: https://vaqf.uz/uz/news/view/623

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
TELEGRAM | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM | FACEBOOK
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тарбияга мухтожлигимиз - фитратимиздан!

Акмалхон домла Акрамхон ўғли

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Қалб_шифохонаси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тажвидга оид савол-жавоб: 9-сон (Шайх Алижон қори)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#тажвидга_оид_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) вабосининг кенг тарқалиши олдини олиш бўйича ФАТВОСИ

https://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/27825

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

مَا عَمِلَ آدَمِيٌّ مِنْ عَمَلٍ يَوْمَ النَّحْرِ أَحَبَّ إِلَى الله مِنْ إِهْرَاقِ الدَّمِ إِنَّهَا لَتَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِقُرُونِهَا وَأَشْعَارِهَا وَأَظْلاَفِهَا وَإِنَّ الدَّمَ لَيَقَعُ مِنَ الله بِمَكانٍ قَبْلَ أَنْ يَقَعَ عَلَى الأَرْضِ فطِيبُوا بِهَا نَفْساً

(رواه الامام الترمذي)

яъни: “Қурбон ҳайити куни одамзот қон чиқаришдан кўра Аллоҳга маҳбуброқ иш қилолмас. Албатта, у ҳайвонлар Қиёмат куни шохлари, жунлари ва туёқлари билан келурлар. Албатта, қон ерга тушишидан олдин Аллоҳнинг ҳузуридаги маконга етур. Шундай экан уни чин кўнгилдан қилингиз” (Имом Термизий ривоятлари)

Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадис шарҳида шундай дейдилар
: “Баъзи вақтлар маълум бир ибодатга хослангандир. Қурбон ҳайити куни эса, Иброҳим алайҳиссалом адо этган – жонлиқ сўйиш ва такбир айтиш билан хосланган” (“Мирқотул мафотиҳ” китоби).

манба
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
ҚУРБОНЛИК ҚИЛИНАДИГАН ҲАЙВОНЛАР

Қурбонлик қуйидаги ҳайвонлардан бирини сўйиш билан адо топади:

Қўй (қўй дейилганда эчки ҳам тушунилади), қорамол ва туядир. Ушбу ҳайвонлардан бошқа ҳайвонлар қурбонлик ўрнига ўтмайди.

Қўйда ёлғиз бир киши, қорамол ва туяда эса бир кишидан етти кишигача шерик бўлиб адо қилишлари мумкин. Қўй олти ойлик ва ундан катта бўлиши шарт. Қорамол икки ёш ва ундан катта бўлиши шарт, туя беш ёш ва ундан катта бўлиши шарт.

Шу билан бирга, қурбонликка сўйиладиган ҳайвон семиз, йўғон ва ёши катта бўлиши афзал саналади. Қурбонликка ярамайдиган айби ёки нуқсони бор ҳайвонларни сўйишдан эҳтиёт бўлиш лозим.

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг ичимизда туриб: “Тўрт нафар ҳайвон қурбонликка ярамайди: кўзи кўрлиги билиниб турган (айбли) ҳайвон, касали зоҳир касал ҳайвон, чўлоқлиги зоҳир чўлоқ ва ўрнидан тура олмайдиган ўта озғин ҳайвон”, дедилар» (Имом Термизий ривояти).

Курбонлик қилинадиган ҳайвон айбдан холи бўлиши лозим. Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг қулоғи, ёки думи, ёки кўзининг бир қисмидан кўпроғи йўқ бўлса, қурбонликка сўйиш жоиз эмас.

Касал, чўлоқ ва озғин ҳайвонлар сўядиган жойга ўз оёғи билан юриб бора олмаса, қурбонликка сўйиш жоиз эмас...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОЛИЙ ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ҚАБУЛ ИМТИҲОНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ САНАЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

манба
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#Ғафлатда_қолманг!
Эртага арафа куни: Рўза тутишни унутманг

Эртага, 19 июль душанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти
(Тошкент вақти билан):

Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:26
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57

Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

❗️Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_лойиҳа: Исломий ақида дарслари

Ислом динида эътиқод жуда нозик масала экани ҳаммага маълум. Имом Aбу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: “Ақидада билимдон бўлиш фиқҳий аҳкомларда билимдон бўлишдан афзалроқдир”, – деганлар. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ эса: “Фиқҳдан олдин ақида илмига буюрилдик”, – деганлар.

Демак, соф исломий ақида кишининг бу дунёда соғлом инсон табиатига хос ҳаёт кечириб, охиратда эса саодатманд бўлишига сабаб бўладиган бош омилдир. Шу боис ҳар бир мўмин-мусулмон ақида илмини пухта ўрганиши лозим. Ҳозирда эса бунга катта эҳтиёж мавжуд.

Шуни инобатга олиб Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz порталида янги лойиҳа – Исломий ақида дарслари йўлга қўйилмоқда.

🔸 Ҳар душанба куни сайтимиз орқали Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мутахассиси Саидаҳмад домла Сaйдaрaлиев билан “Ақидатут Таҳовий” асари асосидаги ақида дарсларини ўрганишингиз мумкин.

Илк сон 19 июль куни кечки соат 20:00 да намойиш этилади.

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot

@muslimuzportal
ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ:

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

🕌 Такбири ташриқ арафа куни, яъни 19 июль бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 23 июль аср намозига қадар айтилади:

19 июль – 5 маҳал,
20 июль – 5 маҳал,
21 июль – 5 маҳал,
22 июль – 5 маҳал,
23 июль – 3 маҳал.

Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

манба
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен яхши мусулмонман (7-қисм) - Қурбонлик қилишимиз керак

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar