#Динда_саволим_бор: Қалдирғочнинг инини бузса бўладими?
❓Хонадонимизнинг шифтида қалдирғочнинг тўртта ини бор. Яқинда уйни таъмирламоқчимиз, лекин шу инларни бузишга иккиланиб турибмиз. Қалдирғочнинг уйини бузса, қарғайди деб эшитганман. Динимизда қуш ва жониворларга озор бермаслик кераклиги айтилган. Агар биз бузсак, уларга озор берган бўлиб қолмаймиз-ми?
❗️ Қалдирғоч ҳам ҳамма қушлар каби қуш. Унинг мўътабар жиҳатлари йўқ. Кимнингдир уйига ин қурса бахт, қурмаса бадбахтлик эмас. Агар вазият шуни тақозо қилган бўлса, иложи бўлса, қуш ёки жонзотларга озор бермай, инини бошқа ерга кўчириб қўйиш мумкин. Мабодо ин ичида тухумлари бўлса, уларни ҳам эҳтиётлаб олиш мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Динда_саволим_бор:
ЎЗИМДА ФАҚАТ БОМДОД ЎҚИШГА КУЧ ТОПОЛЯПМАН...
❓ Шукрки, намоз ўқишни бошладим. Аммо фақат бомдодни ўқишга имконим бўляпти. Яқинда бир киши “бу ножоиз, ўқисангиз ҳаммасини бирга ўқинг”, дедилар. Қолган 4 вақт намозни ўқишга ўзимда куч тополмаяпман, нима қилсам бўлади?
❗️ Бомдодни ўқиса, ўша намозни ўқиш фарзини адо этган бўлади. Аммо бошқа намозларнинг фарзи тураверади. Уларни ҳам вақтида ўқиш керак. Бомдодни ўқиш жуда яхши иш. Бошқа намозлар ундан осон. Уларни ҳам ўқиш керак. Ҳеч ким бирорта фарз ёки вожиб намозни ўқимай қўйса бўлади, деган фатвони бера олмайди. Сиз кўп тавба қилинг. Истиғфор айтинг. Банда қилган гуноҳи сабабли ибодат қилишга сустлашиб қолади. Кейин луқмангизга эътиборли бўлинг. Инсоннинг танасида ҳаром луқмадан эт пайдо бўлса, унинг гуноҳларга мойиллиги ортиб, тоатларга рағбати камаяди. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Динда_саволим_бор: Насияда пулни вақтида бермасдан ортга суришнинг ҳукми қандай?
❓ Мен маҳаллаларда уйма-уй юриб, кийим-кечак, майда-чуйда буюмлар сотиб, оила тебратаман. Кўпинча одамлар насияга олади, кейин пулларни йиғишга борганимда баъзилар имкони бўлса ҳам, қарзини тўламайди ёки орқага суради. Динимизда бундай ҳолатнинг хукми қандай?
❗️ Ҳожати тушганда ўзини хору зор тутиб, синиқлик кўрсатиб, ялиниб-ёлвориб юрган одамлардан баъзилари иши битиб, ҳожати раво бўлганидан кейин қарзни инкор қилиш даражасигача етиб бормоқдалар. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг” (Нисо сураси, 29-оят).
Бировнинг молини ботил йўл билан ейишга рибо, қимор, порахўрлик алдамчилик, нархни сунъий равишда кўтариш, ўғрилик, қиморбозлик, товламачилик, қарзни инкор қилиш каби ишлар киради. Шу билан бирга, қарздан тонаётган тараф билиб қўйсинки, охиратдаги ашаддий азобларнинг устига бошқа нарсалар ҳам мавжуд.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг наздида Аллоҳ наҳйи қилган кабира гуноҳлардан кейинги энг оғир гуноҳ бир кишининг зиммасидаги қарзини узишга нарса қолдирмай ўлиб, у Зотга рўбарў бўлишидир”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Бировдан олган қарзини узмасдан ёки уни узишга имкон қолдирмасдан ўлиб кетишдан оғир нарса йўқлигини баён қилиш учун бу сўзлардан ортиқ ифода топилмаса керак. Қарзни узишга қодир бўлатуриб, бермай юриш, ҳадиси шарифда айтилганидек, ҳақ эгасига зулм қилишдир. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#Динда_саволим_бор: “Отаси қизини бировга ваъда қилибди” деган гап шариатимизга кўра, мумкинми?
❓ “Отаси қизини бировга ваъда қилибди, қулоғини тишлатибди”, деган гапларни кўп эшитганмиз. Бу иш шариатимизга кўра, мумкинми?
❗️ Шариат бўйича бундай қилиш мумкин эмас. Қиз бола вояга етгач, унинг кимга турмушга чиқиши борасида изни олинади. Қиз болани мажбурлаб эрга беришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Жувон (aввaл турмуш кўрган aёл) ўзи билан маслаҳат қилинмагунча турмушга берилмайди. Бoкирa қизни унинг изни-рoзилиги олинмагунча турмушга берилмайди”. Сaҳoбaлaр: “Ё Расулуллоҳ, унинг рoзилиги қaндaй (билинади)?” деб сўрашди. “Сукут сaқлaши (розилигидир)”, дeдилaр (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам!

#Динда_саволим_бор: Дуо қилаётганда кафтларимизни орасини очган афзалми ёки бирлаштирган?
❓Дуо қилаётганда кафтларимизни орасини очган афзалми ёки бирлаштирган? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай дуо қилганлар?
❗️ “Ад-Дур ал-мухтор” китобида келади: “Сафо, Марва ва Арафотда эса худди дуодаги каби қўлларини кўтаради. Бу ўринда ва истисқо намозида қўлларни кўтариш мустаҳаб ҳисобланади. Хуллас, қўлларини кўкси баробарида осмонга қаратиб очади. Чунки, само дуонинг қибласидир. Икки қўли орасини (ёпиштирмасдан) бироз очиқ жой қолдиради... Ундан (яъни дуодан) кейин (қўлни) юзга суртиш (мазҳабимиздаги турли қавллар ичидан) энг саҳиҳига кўра суннатдир”.
❓Дуо қилаётганда кафтларимизни орасини очган афзалми ёки бирлаштирган? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай дуо қилганлар?
❗️ “Ад-Дур ал-мухтор” китобида келади: “Сафо, Марва ва Арафотда эса худди дуодаги каби қўлларини кўтаради. Бу ўринда ва истисқо намозида қўлларни кўтариш мустаҳаб ҳисобланади. Хуллас, қўлларини кўкси баробарида осмонга қаратиб очади. Чунки, само дуонинг қибласидир. Икки қўли орасини (ёпиштирмасдан) бироз очиқ жой қолдиради... Ундан (яъни дуодан) кейин (қўлни) юзга суртиш (мазҳабимиздаги турли қавллар ичидан) энг саҳиҳига кўра суннатдир”.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Динда_саволим_бор: Дуо қилганимиздан сўнг “омин”, деймиз. Бунинг маъноси нима?
❓Дуо қилганимиздан сўнг “омин”, деймиз. Бунинг маъноси нима?
❗️ “Омин”нинг маъноси: – “Дуойимизни ижобат айла!”, – “Эй, Аллоҳим! Ижобат қил!” ёки – “Худди шундай бўлсин!” ёхуд “Умидимизни муваффақиятсизликка учратма!” кабилардир.
Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ ўзининг “Матолиб ал-олия” асарида зикр қилишича, бир яҳудий мусулмонлардан “Омин” сўзини эшитиб, имон келтирган экан: “Бир яҳудий “Омин” дейишаётган масжид аҳли ёнидан ўтиб кетаётган эди. Шунда яҳудий: "Сизларга “Омин”ни ўргатган зотга қасамки, сизлар ҳаққнинг устидасизлар!” деди”.
Яҳудий ўз динида ҳам “Омин” сўзи борлиги ва у ҳақ пайғамбарлардан мерос қолганини билгани боис мусулмонлардан бу сўзни эшитиб, ушбу диннинг ҳақлигига амин бўлган.
“Омин” айтилганида, фаришталар ҳам уни айтишлари ҳақида саҳиҳ ҳадислар бор.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#Динда_саволим_бор: “Эшондан қиз олма, қиз берма” – деган гаплар шариатимизда чиндан ҳам бор-ми?
❓ Халқимиз орасида одамларнинг “эшон”, “қорача” деган тоифалари бор. Ота-боболаримиз: “Эшондан қиз олма, қиз берма”, деб келишган. Шу гаплар шариатимизда чиндан ҳам бор-ми?
❗️ Аслида тенглик динга қараб бўлади. Мусулмонларнинг барчаси бир-бирларига тенгдирлар. Аммо жумҳур уламолар никоҳдаги тенгликка диндан бошқа никоҳ айбларидан саломат бўлиш, насаб ва касбга ўхшаш нарсаларни ҳам қўшадилар. Чунки, одатда ушбу омилларга эътибор бермаслик кўпинча оиланинг бузилишига сабаб бўлади. Лекин тарафлар рози бўлса, никоҳ жоиз бўлаверади.
Сизнинг саволингизда келган эшон, қорачалардан қиз олиб, қиз бериб бўлмаслиги ва унинг оқибатлари ҳақидаги гаплар нотўғри. Валлоҳу аълам!

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#Динда_саволим_бор: Она ёки отанинг қарғиши ўтади (уради), деган гаплар тўғрими?
❓Она ёки ота қарғиши ўтади (уради), деган гаплар бор. Динимизда бу ҳақда нима дейилган?
❗️Ота-онанинг дилини оғритмаслик, уларга оқ бўлмаслик, уларнинг қарғишини олмаслик керак. Акс ҳолда фарзанднинг дунё ва охирати куйиб кетади. Шунинг учун доим уларнинг дилларини шод қилишга, хизматларида камарбаста бўлишга, дуоларини олишга ҳаракат қилиш шартдир. Борди-ю, улардан бирини ранжитган бўлса, тезда уларни хушнуд қилиши, розилигини олиши шарт. Вафот топган бўлишса, ҳақларида тўхтовсиз савоб ишларни қилиб бориши лозим.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
#Динда_саволим_бор:
Йўлни беркитганга гуноҳ ёзилади-ми?
❓ Қўшним ҳамма фойдаланадиган йўлни тўсиб, ўзининг уйи ҳудудига қўшиб олди. Атрофида 5-6 оила яшаймиз, ўтишимизга йўл йўқ. Бошқа бир қўшни ўз уйининг деворини йиқитиб, йўл очишга мажбур бўлди. Айтингчи, динимизда йўлни беркитганга гуноҳ ёзилади-ми?
❗️ Ибн Умардан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким ноҳақ бирон ерни олиб олса, қиёмат куни етти қават ер остида қолдирилади” (Имом Бухорий ривояти).
Динимизда қўни-қўшниларга озор бермаслик, уларни беҳурмат қилмаслик нақадар зарур иш экани таъкидланади. Қўни-қўшниларга ёмон муносабатда бўлиш, уларга озор бериш ўқилган нафл намозлар, тутилган нафл рўзаларни ҳам ювиб кетиб, уларни фойдасиз ҳолга келтириб қўяди. Аксинча, қўшнилари билан тинч-тотув яшаган, уларга озор бермаган одам катта бахт-саодатга эришади ва аҳли жаннатдан бўлади.
Қўшниларнинг йўлини тўсиш ҳам уларга озор бериш ҳисобланади. Бундай ишлардан тийилиш, тавба қилиш, қўшнилардан узр сўраш лозимдир.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#Динда_саволим_бор: Динимизда қарзни қайтармаганга ва қарздан воз кечганга қандай қаралади?
❓ Мен деҳқончилик билан шуғулланаман. Бундан 7-8 йил аввал деҳқончилигимдан олган йиллик даромадимни бир одамга қарз бергандим. Ҳалигача шу пулимни қайтиб ололмаяпман. Ҳар сўраганимда “ана бераман, мана бераман”, деб алдаб келади. Динимизда қарзни қайтармаганга ва қарздан воз кечганга қандай қаралади?
❗️ Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَأْكُلُواْ أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ﴾
“Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг” (Нисо сураси, 29-оят).
Бировнинг молини ботил йўл билан ейишга рибо, қимор, порахўрлик алдамчилик, нархни сунъий равишда кўтариш, ўғрилик, қиморбозлик, товламачилик, қарзни инкор қилиш каби ишлар киради. Бир-бирининг молини ботил йўл билан ейиш одати бор жамиятлар ўзини ўзи ҳалокатга олиб борганини ва бораётганини ҳамма кўриб-билиб турибди. Шу билан бирга, қарздан тонаётган тараф билиб қўйсинки, охиратдаги ашаддий азобларнинг устига бошқа нарсалар ҳам мавжуд.
Муовиянинг мавлоси Қосимдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким адо қилиш нияти билан қарз олса, уни адо қилишга қатъиятли бўлиб туриб, қарзни адо қилмасидан олдин ўлса, албатта, Аллоҳ таоло унинг талабгорини Ўз ҳузуридаги истаган нарса билан рози қилишга қодирдир. Вафот этганни ҳам мағфират қилади. Ким адо қилмаслик нияти билан қарз олса ва ўша ҳолида, қарзини адо қилмай ўлиб қолса, унга “Сен фалончининг ҳақини сендан тўлиқ олиб бермаслигимизни гумон қилганмидинг?” дейилади. Унинг яхшиликларидан олиниб, қарз эгасининг яхшиликларига зиёда ўлароқ қўшилади. Агар унинг яхшиликлари бўлмаса, қарз эгасининг ёмонликларидан олинади ва қарздорнинг ёмонликларига қўшилади” (Имом Байҳақий ривояти).
Нияти бузуқнинг ҳоли шу бўлса, қарздан тониб ўтиб кетганнинг ҳоли қандай бўлишини ҳар ким ўзи билиб олаверсин.
Ҳар бир қарздор тезроқ қарзини узиш пайида бўлиши керак. Қарзни узмай туриб вафот этиб қолиш жуда ҳам оғир вазиятни юзага келтиради. Ўлган бандадан Аллоҳ таоло Ўз ҳақини кечиб юбориши мумкин, аммо қарз банданинг ҳақидир. Бу ҳақни қарз эгасининг ўзи кечмагунча, Аллоҳ таоло кечмайди.
Аллоҳ таоло Қуръонда шундай марҳамат қилган:
﴿وَإِن كَانَ ذُو عُسْرَةٍ فَنَظِرَةٌ إِلَى مَيْسَرَةٍ وَأَن تَصَدَّقُواْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ﴾
“Агар ночор бўлса, бойигунича кутишдир. Садақа қилмоғингиз, агар билсангиз, ўзингиз учун яхшидир” (Бақара сураси, 280-оят).
Агар қарздор ночор бўлса, Аллоҳ таоло қарз берувчини сабр қилишга, қарздорни қийин-қистовга олмасликка, у ўзини ўнглаб олгунича кутиб туришга чақиради. Агар қайтаришнинг асло иложи бўлмаса, қарздорнинг камбағаллиги кундан-кунга ошиб кетаётган бўлса, берилган қарздан кечиб юбориш афзал экан. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида ҳам кўплаб иршод (кўрсатма)лар бор. Қарзнинг муддатини узайтириш олий фазилат бўлса, уни кечиб юбориш ундан ҳам каттароқ фазлдир.

Muslim.uz@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar