#Етти_кунга_етти_китоб
#Эътиқод_дурдоналари:
ЯХШИГА МУКОФОТ ЁМОНГА ЖАЗО БЕРУВЧИ.
МУТЛАҚ ЭҲТИЁЖСИЗ ЗОТ.
УЛУҒЛИК ВА ОЛИЙЛИК ЭГАСИ.
Яхшига мукофот, ёмонга жазо берувчи
١4 - وَلاَ يَمْضِي عَلَى الدَّيَّانِ وَقْتٌ وَأَزْمَانٌ وَأَحْوَالٌ بِحَالِ
Маънолар таржимаси:
Дайёнга бирор вақт ўтмайди, ҳамда замонлар ва ҳолатлардан бирор ҳолат ҳам (ўтмайди).
Назмий баёни:
Дайёнга нисбатан жорий бўлмас вақт,
Шунингдек, замонлару ва бирор ҳолат.
Луғатлар изоҳи:
لاَ – нафий ҳарфи.
يَمْضِي – музориъ феъли, охирида келган ي нинг заммасини билдириб ўқиш оғир бўлгани учун тақдирий замма билан марфуъ ҳисобланади.
عَلَى – “истеъло” (устун бўлиш) маъносидаги жор ҳарфи.
الدَّيَّانِ – жор ва мажрур يَمْضِي لاَ феълига мутааллиқ. Луғатда “бўйинсундирувчи”, “ҳукм қилувчи” ва “жазо берувчи” каби маъноларни англатадиган Аллоҳ таолонинг исмларидан бири.
وَقْتٌ – يَمْضِي феълининг фоили. Вақт деганда ўтаётган даврнинг бир бўлаги тушунилади.
أَزْمَانٌ – замонлар деганда кетма-кет келувчи даврлар тушунилади.
أَحْوَالٌ – калимаси حَالٌ нинг кўплик шакли бўлиб “собит бўлмаган сифатлар” маъносини англатади. Яъни вақтинчалик бор бўлиб кейин заволга учрайдиган, ўзгариб турадиган сифатлар ҳол дейилади. Масалан туриш, ўтириш, юриш каби сифатлар.
بِحَالِ – بِ жор ҳарфи في маъносида келган.
Матн шарҳи:
Аллоҳ таолонинг яхшига мукофот, ёмонга жазо бериладиган куннинг подшоҳи экани ҳар намозда такрор-такрор эътироф этиб турилади:
﴿مَٰلِكِ يَوۡمِ ٱلدِّينِ٤﴾
“Жазо (ва мукофот) кунининг (қиёмат кунининг) эгасидир”[1].
“Дайён” Аллоҳ таолонинг исмларидан бири экани ҳадиси-шарифда баён қилинган:
عَنْ أَبِي قَلاَبَةَ قَالَ قاَلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ اَلْبِرُّ لَا يَبْلَى وَالْإِثْمُ لَا يُنْسَى وَالدَّيَّانُ لَا يَمُوتُ فَكُنْ كَمَا شِئْتَ كَمَا تَدِينُ تُدَانُ. مُصَنَّفُ عَبْدِ الرَّزَّاقِ
Абу Қалобадан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшилик эскирмайди, жиноят унутилмайди, Дайён ўлмайди, бас хоҳлаганингдек бўл, қилмишингга яраша жазо оласан”, – дедилар”. Абдурраззоқ “Мусаннаф”да келтирган.
Шарҳ: “Яхшилик”, яъни ўзгаларга қилинган яхшилик ва Аллоҳ таолога қилинган тоат-ибодат, “эскирмайди”, яъни зое кетмайди, “жиноят унутилмайди”, яъни иккиси ҳам дунёю охиратда зикр қилинади, иккисига кўра гўзал мукофотлар ёки ёмон жазолар берилади”[2].
Байтнинг умумий маъноси шуки, замон ва маконлар Аллоҳ таолонинг вужудга келтирган нарсаларидир. Бир пайтлар маконлар ҳам, замонлар ҳам ва турли ҳолатлар ҳам бўлмаган. Сўнгра Аллоҳ таоло уларни йўқдан бор қилган. Унинг йўқдан бор қилган нарсалари Ўзининг устига жорий бўлмайди, балки яралмиш мавжудотларнинг устиларига жорий бўлади...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

t.iss.one
Эътиқод дурдоналари: ЯХШИГА МУКОФОТ ЁМОНГА ЖАЗО БЕРУВЧИ. МУТЛАҚ ЭҲТИЁЖСИЗ ЗОТ. УЛУҒЛИК ВА ОЛИЙЛИК ЭГАСИ.
Яхшига мукофот, ёмонга жазо берувчи ١4 - وَلاَ يَمْضِي عَلَى الدَّيَّانِ وَقْتٌ وَأَزْمَانٌ وَأَحْوَالٌ بِحَالِ Маънолар таржимаси: Дайёнга бирор вақ...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Эътиқод_дурдоналари:
ҚАЙТА ТИРИЛИШГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ
١7 - يُمِيتُ الْخَلْقَ طُرًّا ثُمَّ يُحْيِي فَيَجْزِيهِمْ عَلَى وَفْقِ الْخِصَالِ
Маънолар таржимаси:
Махлуқларнинг барчасини ўлдиради, сўнгра тирилтиради, кейин уларга хислатларига мувофиқ жазо-мукофотлар беради.
Назмий баёни:
Барчани ўлдирар, сўнгра тиргизар,
Кимга жазо, кимга мукофот берар.
Луғатлар изоҳи:
يُمِيتُ – музориъ феъли. Фоили яширин هُوَ замир бўлиб, олдинги байтда ўтган إِلَهِي га қайтади.
الْخَلْقَ – мафъул. Бу калима масдар шаклида келган бўлса-да, الْمَخْلُوق маъноси ирода қилинган. Ундаги اَلْ “истиғроқия”дир.
طُرًّا – “барчаси” маъносини англатади. Ҳолликка кўра насб бўлиб турибди. Кўплаб нусхаларда طُرًّا нинг ўрнига قَهْرًا келган. Муҳаққиқ уламоларнинг қарашларига кўра طُرًّا мўътабар ҳисобланади.
ثُمَّ – тартибни ва маълум муддат ўтишини ифодалайдиган атф ҳарфи.
يُحْيِي – музориъ феъли يُمِيتُ феълига атф қилинган.
فَ – “таъқийб” (шарҳлаш) маъносида келган.
يَجْزِيهِمْ – жазо бериш ўзбек тилида “таъзирини бериш” маъносида ишлатилади. Аммо бу сўз араб тилида мукофотлашга ҳам, таъзирини беришга нисбатан ҳам баробар қўлланади. هُمْ жам музаккар ғоиб замир. Кўпинча муттасил ҳолатда келса-да, айрим ҳолатларда мунфасил бўлиб ҳам келади.
عَلَى– “таъвийз” (эваз) маъносида келган жор ҳарфи.
وَفْقِ – мувофиқ маъносини англатади. Жор мажрур يَجْزِيهِمْ га мутааллиқ.
خِصَالِ – бу калима خَصْلَةٌ нинг кўплик шакли бўлиб, ижобий хислатларга ҳам, салбий хислатларга ҳам қўлланилади. Шунинг учун Нозим айнан шу калимани ишлатган.
Матн шарҳи:
Аллоҳ таоло махлуқотларни Ўзи хоҳлаган вақтда улар истасинлар-истамасинлар, ўлимга бўйсундирадиган Қаҳҳор зотдир. У Ўзигагина маълум бўлган бир кунда бандаларни қайтадан тирилтириб, яхши амал қилганларни мукофотлашини ва ёмон амал қилганларни жазолашини хабар берган.
Охират кунига иймон келтиришнинг инсон ҳаётидаги таъсири катта. Айниқса, бу охират кунига иймон келтирган ва иймон келтирмаган икки кишини таққослаб кўрилганда яққол намоён бўлади. Охират кунига иймон келтирган киши қилаётган ишлари ва айтаётган сўзлари бир куни ҳисоб-китоб қилинишини, яхшисига мукофот, ёмонига жазо берилишини ҳис этиб, имкон қадар эзгу ишларни амалга оширишга ҳаракат қилиб яшайди. Охират кунига иймон келтирмаган киши эса фақат шу дунё учун яшайди. У нима қилиб бўлса-да, кўпроқ лаззатланиб қолиш, нафси хоҳлаган лаззатларнинг охирига етишни асосий мақсад қилади. Натижада хоҳиш-истакларига халал берадиган ҳар қандай қонун-қоида ва тўсиқларни четлаб ўтишга интилиш унинг табий одатларига айланади. Инсонларни бундан қайтариш учун ҳам Қуръони каримда охират кунини юракларга қўрқув солувчи турли хил номлар билан: Қиёмат, Соат, Охират, Дин куни, Ҳисоб куни, Жамлаш куни, Ҳақиқатда бўлувчи, Ўраб олувчи, Воқиъа каби маъноларда қайта-қайта зикр қилинган...ᅠ

Эътиқод дурдоналари: ҚАЙТА ТИРИЛИШГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ
١7 - يُمِيتُ الْخَلْقَ طُرًّا ثُمَّ يُحْيِي فَيَجْزِيهِمْ عَلَى وَفْقِ الْخِصَالِ Маънолар таржимаси: Махлуқларнинг барчасини ўлдиради, сўнгра тирилти...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Эътиқод_дурдоналари: ЖАННАТ ВА ДЎЗАХНИНГ АБАДИЙЛИГИ БАЁНИ
Энг сўнГги манзиллар
١8 - لِأَهْلِ الْخَيْرِ جَنَّاتٌ وَنُعْمَى وَلِلْكُفَّارِ أَدْرَاكُ النَّكَالِ
Маънолар таржимаси:
Солиҳ бандаларга жаннатлар ва шоду хуррамликлар бўлади, кофирларга эса қаттиқ жазоларнинг энг туби бўлади.
Назмий баёни:
Солиҳларга жаннат, шоду хуррамлик,
Кофирларга уқубат, азоб аламлик.
Луғатлар изоҳи:
لِ – жор ҳарфи اِلَى маъносида келган.
الْخَيْرِ أَهْلِ – жор мажрур хабари муқаддам. Матнда келган “аҳли хайр”дан барча умматларнинг мўминлари назарда тутилган.
جَنَّاتٌ – мубтадо. Луғатда “дарахтзор боғ” маъносини англатади.
وَ – мутлақ жамлаш учун келган атф ҳарфи.
نُعْمَى – калимаси نُعْمَةٌ нинг кўплик шакли бўлиб, “кўз қувончлари”, “шоду хуррамликлар” маъноларини англатади. جَنَّاتٌ га атф қилинган.
كُفَّارِ – жор ва мажрур мубтадосидан олдин келган хабар. Мубтадоси اَدْرَاكُ дир. كُفَّارِ калимаси كَافِرٌ нинг кўплик шакли бўлиб, бундан ташқари كَافِرُونَ كَفَرَةُ ва كِفَارُ шаклларида ҳам жам бўлади. Фақатгина كُفَّارُ кўпроқ иймонсизларга нисбатан истеъмол қилинса, كَفَرَةُ кўпроқ неъматга нонкўрлик қилувчиларга нисбатан ишлатилади.
اَدْرَاكُ – калимаси دَرَكٌ ва دَرْكٌ ларнинг кўплик шакли бўлиб, “энг туби” маъносини англатади. Кўплаб шарҳларда إِدْرَاكُ тарзида биринчи ҳарфини касрали қилиб “кофирларга жазоларнинг етиши бордир”, маъноси берилган. Лекин таҳқиқларга кўра أَدْرَاكُ мўътабар ҳисобланади.
النَّكَالِ – музофун илайҳ. Луғатда “қилмишга яраша берилган қаттиқ жазо” маъносини англатади.
Матн шарҳи:
Дунёда иймон келтирган ва унинг тақозоси бўлган яхши амалларни қилиб, хайр аҳлидан бўлган бахтли инсонларни Аллоҳ таоло остиларидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритади ва хилма-хил неъматлар билан мукофотлайди. Иймон келтириб, яхши амалларни қилган солиҳ бандаларни қандай мукофотлар кутиб тургани ҳақида шундай хабар берилган:
﴿إِنَّ ٱللَّهَ يُدۡخِلُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ جَنَّٰتٖ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُ يُحَلَّوۡنَ فِيهَا مِنۡ أَسَاوِرَ مِن ذَهَبٖ وَلُؤۡلُؤٗاۖ وَلِبَاسُهُمۡ فِيهَا حَرِيرٞ٢٣﴾
“Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларни Аллоҳ (жаннатдаги) остидан анҳорлар оқиб турадиган боғларга киритур. Улар у жойда олтин билакузуклар ва марваридлар билан безалурлар, либослари эса ҳарир (ипак) бўлур”[1].
Жаннатга кириш Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати билан бўлади. Яъни Аллоҳ таолонинг фазлу марҳаматига сазовор бўлган инсонлар жаннатга кирадилар. Аммо жаннатларнинг ичидаги мартабалар инсонларнинг қилган амалларига кўра бўлади. Кўпроқ ва яхшироқ амал қилганлар улуғ жойларни эгалласалар, улардан камроқ амал қилганлар эса амалларига яраша пастроқ жойларга эга бўладилар.
“Жаннат луғатда “боғ” маъносини билдириб, аслида, “тўсилган” сўзидан олинган. “Жин” сўзи ҳам “тўсилган” маъносидадир чунки улар ҳам кўзлардан яширин ва тўсилган бўладилар. “Жиннилик” ҳам шу маънода бўлиб, бундай васфга эга инсоннинг қалби яхши ва ёмонни ажратиб олиш қобилиятидан тўсилганлиги учун шундай номланган. Мукофотлар диёри бўлган жойнинг “Жаннат” деб номланиши эса унга кирган кишиларни дарахтлар тўсиб тургани ёки у жойда бериладиган мукофотлар то унга киргунча тўсилган бўлганлиги учундир”[2]...ᅠ

Эътиқод дурдоналари: ЖАННАТ ВА ДЎЗАХНИНГ АБАДИЙЛИГИ БАЁНИ
Энг сўнГги манзиллар ١8 - لِأَهْلِ الْخَيْرِ جَنَّاتٌ وَنُعْمَى وَلِلْكُفَّارِ أَدْرَاكُ النَّكَالِ Маънолар таржимаси: Солиҳ бандаларга жаннатлар ва...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Эътиқод_дурдоналари:
ФАРИШТАЛАР ВАФОТ ЭТАДИЛАРМИ?
Фаришталарнинг вазифалари
Фаришталарга хилма-хил вазифалар тайин қилинган. Улардан айримларининг номлари ва қандай вазифани адо этишлари Қуръони каримда ва ҳадиси шарифларда хабар берилган:
Жаброил алайҳиссалом. Бу зот Руҳул Амин деб ҳам аталган. Жаброил алайҳиссалом Қуръони каримда шундай васф қилинган:
إِنَّهُۥ لَقَوۡلُ رَسُولٖ كَرِيمٖ١٩ ذِي قُوَّةٍ عِندَ ذِي ٱلۡعَرۡشِ مَكِينٖ٢٠ مُّطَاعٖ ثَمَّ أَمِينٖ٢١
“Албатта, у (Қуръон) бир улуғ элчи (Жаброил Аллоҳ ҳузуридан келтирган ваҳий) сўзидир. (Жаброил) қувватли, Аршнинг соҳиби (Аллоҳ) наздида мартабали, у жойда (фаришталар томонидан) итоат этилувчи ва ишончли зотдир”[1].
Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломни пайғамбарларга ваҳий олиб тушишдек улуғ вазифага тайин қилган. Бу ҳақида Қуръони каримда шундай хабар берилган:
وَإِنَّهُۥ لَتَنزِيلُ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ١٩٢ نَزَلَ بِهِ ٱلرُّوحُ ٱلۡأَمِينُ١٩٣ عَلَىٰ قَلۡبِكَ لِتَكُونَ مِنَ ٱلۡمُنذِرِينَ١٩٤
“Албатта, (бу Қуръон) оламлар Парвардигорининг нозил қилган (китоб)идир. Уни Руҳул-амин (Жаброил) олиб келиб огоҳлантирувчи (пайғамбар)лардан бўлишингиз учун қалбингизга туширди”[2].
Микоил алайҳиссалом. Бу зот улуғ фаришталардан бўлгани учун Қуръони каримда фаришталар умумий баён қилинганларидан кейин алоҳида Жаброил алайҳиссалом билан бирга зикр қилинган:
مَن كَانَ عَدُوّٗا لِّلَّهِ وَمَلَٰٓئِكَتِهِۦ وَرُسُلِهِۦ وَجِبۡرِيلَ وَمِيكَىٰلَ فَإِنَّ ٱللَّهَ عَدُوّٞ لِّلۡكَٰفِرِينَ٩٨
“Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, пайғамбарларига, Жаброил ва Микоилга душман бўлса, (билиб қўйсинки) Аллоҳ ҳам (ундай) кофирларга душмандир”[3].
Микоил алайҳиссаломни Аллоҳ таоло ёмғир ва набототларга вакил қилган.
Исрофил алайҳиссалом. Қиёмат куни бўлганда сурга пуфлашга вакил қилинган. Сур ҳақида шундай хабар берилган:
وَنُفِخَ فِي ٱلصُّورِ فَصَعِقَ مَن فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَن فِي ٱلۡأَرۡضِ إِلَّا مَن شَآءَ ٱللَّهُۖ ثُمَّ نُفِخَ فِيهِ أُخۡرَىٰ فَإِذَا هُمۡ قِيَامٞ يَنظُرُونَ٦٨
“Сур чалиниши билан осмонлар ва Ердаги бор жонзот ўлади, илло Аллоҳ хоҳлаган зотларгина (тирик қолурлар). Сўнгра у яна бир бор чалинганда, ногоҳ улар (барча халойиқ тирилиб, қабрларидан) туриб, (Аллоҳнинг амрига) қараб тургайлар”[4].
Сур, Аллоҳ таолонинг буйруғига кўра Исрофил алайҳиссалом пуфлайдиган, шохга ўхшаш нарсадир.
Малакул мавт (Азроил) алайҳиссалом. Бу зот руҳларни олишга вакил қилинганлар. Ушбу фариштанинг “Азроил” деб аталиши тўғрисида ихтилофлар бор. Баъзилар, “Қуръонда ҳам, суннатда ҳам “Азроил” деган ном келмаган, балки “Малакул мавт” деб номланган. Шунинг учун бу зотни асли йўқ ном билан эмас, зикр қилинган ном билан аташ керак, дейишган. “Айсарут Тафосир” тафсирида эса, “ўлим фариштасининг исми Қуръонда келмаган, аммо Аҳли сунна унинг исми “Абдуллоҳ” маъносини ифодаловчи “Азроил” эканини эътироф этадилар”[5], дейилган...ᅠ

ХОТАМУЛ АНБИЁНИНГ СИФАТЛАРИ
Хотамул анбиё ҳақида эътиқодимиз
24 - وَخَتْمُ الرُّسْلِ بِالصَّدْرِ الْمُعَلَّى نَبِيٍّ هَاشِمِيٍّ ذِي جَمَالِ
Маънолар таржимаси:
Пайғамбарларнинг сўнгиси “содру муалло” бўлган гўзаллик соҳиби Ҳошимий Набийдир.
Назмий баёни:
“Содру муалло”дир хотамуннабий,
Жисмию хулқи гўзал расул Ҳошимий.
Луғатлар изоҳи:
خَتْمُ – мубтадо, музоф. Луғатда фориғ бўлинган ишга нисбатан мажозан ишлатилади.
الرُّسْلِ – музофун илайҳ. Бу калима الرَّسُولِ нинг кўплик шакли бўлиб, аслида, الرُّسُلِ бўлган. Назм заруратига кўра мазкур шаклда келтирилган.
بِالصَّدْرِ – жор мажрур маҳзуф كَانَ феълига мутааллиқ. Содр калимаси бирор қавмнинг энг афзал кишисига нисбатан мажозан ишлатилган.
الْمُعَلَّى – луғатда “юксак мақомга кўтарилган” маъносига тўғри келади.
نَبِيٍّ – “бадал” бўлгани учун мажрур бўлиб турибди. Шунингдек, бу калимани хабар қилиб раф ўқиш ҳам жоиз бўлади.
هَاشِمِيٍّ – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг боболари Ҳошимга нисбат бериб айтилган.
ذِي – “соҳиб” маъносини англатувчи “асмаи ситта”дан бири. نَبِيٍّ га сифат бўлгани учун жор бўлиб турибди. Баъзи нусхаларда ذُو келган. Бунда икки хил таркиб жоиз бўлади:
– ذُو маҳзуф мубтадонинг хабари;
نَبِيٌّ хабар, ذُو унинг иккинчи сифати.
جَمَالِ – музофун илайҳ. Розиликка ва лутф кўрсатишга тааллуқли бўлган сифатлар жамолий сифатлар дейилади.
...ᅠ

Эътиқод дурдоналари: ХОТАМУЛ АНБИЁНИНГ СИФАТЛАРИ
Хотамул анбиё ҳақида эътиқодимиз 24 - وَخَتْمُ الرُّسْلِ بِالصَّدْرِ الْمُعَلَّى نَبِيٍّ هَاشِمِيٍّ ذِي جَمَالِ Маънолар таржимаси: Пайғамбарларнинг с...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Эътиқод_дурдоналари: СЎНГГИ МУКАММАЛ ШАРИАТ (Исо алайҳиссалом тушганларидан сўнг ваҳий тушадими?) ИСРО ВА МЕЪРОЖ БАЁНИ
Сўнгги мукаммал шариат
26 - وَبَاقٍ شَرْعُهُ فِي كُلِّ وَقْتٍ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَارْتِحَالِ
Маънолар таржимаси:
У зотнинг шариати то қиёмат кунигача ва (дунёдан охиратга) кўчишгача барча вақтда боқий қолувчидир.
Назмий баёни:
Унинг шариати боқийдир ҳар вақт,
Келгунича кўчиш кун, рўзи қиёмат.
Луғатлар изоҳи:
بَاقٍ – мубтадосидан олдин келтирилган хабар. Луғатда “собит қолувчи” маъносини англатади.
شَرْعُهُ – хабаридан кейин келтирилган мубтадо. Шариат сўзи луғавий жиҳатдан “баён қилинган қонун” маъносини англатади. Истилоҳда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилган шаръий ҳукмлар, шариат деб аталади.
فِي –“зарфият” маъносида келган жор ҳарфи.
كُلِّ – жор мажрур بَاقٍ га мутааллиқдир.
وَقْتٍ – музофун илайҳ. Вақт калимаси ўтаётган даврнинг бир бўлагига нисбатан ишлатилади.
اِلَى – “замоний ғоя”нинг интиҳоси учун келган жор ҳарфи.
الْقِيَامَةِ يَوْمِ – луғатда “ўрнидан туриш куни” маъносини англатади. Истилоҳда қабрлардан туриладиган кун, қиёмат куни дейилади.
ارْتِحَال – бу масдар бир жойдан бошқасига кўчишга нисбатан ишлатилади. Бу ерда барча халойиқнинг дунёдан охиратга кўчадиган Куни назарда тутилган.
ᅠ

ВАЛИЙЛАР ПАЙҒАМБАРЛАРНИНГ УММАТЛАРИДИР
34 - وَلَمْ يَفْضُلْ وَلِيٌّ قَطُّ دَهْرًا نَبِيًّا أَوْ رَسُولاً فِي انْتِحِالِ
Маънолар таржимаси:
Қилинган даъволарда бирор валий ҳеч бир замонда набийдан ё расулдан асло афзал бўлмаган.
Назмий баёни:
Валий бирор даъвода ҳеч бир замон,
Набий ё Расулдан афзал бўлмаган.
Луғатлар изоҳи:
– لَمْ нафий, жазм ва қалб ҳарфи.
– يَفْضُلْ маълум жаҳд феъли.
– وَلِيٌّ оиллликка кўра раф бўлиб турибди. Луғатда “яқин бўлувчи”, “тўхтовсиз эргашувчи” каби маъноларни англатади. Бу исм فَعِيلٌ вазнида бўлганига кўра унга исми фоил ё исми мафъул маъносини бериш мумкин. Исми фоил маъноси берилса: “Бирор исён аралашмасдан тоат ибодати бардавом бўлувчи” маъносини англатади. Исми мафъул маъноси берилса: “Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати унга тўхтовсиз ёғилиб турган”, маъносини англатади.
– قَطُّ ўтган замон “истиғроқи” учун келтирилган зарфи замон.
– دَهْرًا бу калима “замон”, “аср” ва “узун умр” маъноларини англатади. Бу ерда замон маъноси ирода қилинган. Зарфликка кўра насб бўлиб турибди.
– نَبِيًّا мафъулликка кўра насб бўлиб турибди. Луғатда “хабардор қилинган” ё “хабар берувчи” маъноларини англатади.
أَوْ – “тафсийл” маъносида келган атф ҳарфи.
رَسُولاً – маътуф. Луғатда “элчи” маъносини англатади.
– فِي “зарфият” маъносида келган жор ҳарфи.
انْتِحِالِ – бу масдар ўзига тегишли бўлмаган нарсани даъво қилишга нисбатан ишлатилади. Бу ерда бирор валийдан нақл қилинган сўз ёки бошқаларнинг валийлар ҳақидаги сўзлари ирода қилинган. Яъни ҳар қанча улуғликка далолат қиладиган даъволар бўлмасин, валий ҳеч қачон пайғамбардан афзал бўлмаган, деб эътиқод қилиш лозим.
ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Эътиқод дурдоналари: Валийлар Пайғамбарларнинг умматларидир
34 - وَلَمْ يَفْضُلْ وَلِيٌّ قَطُّ دَهْرًا نَبِيًّا أَوْ رَسُولاً فِي انْتِحِالِ Маънолар таржимаси: Қилинган даъволарда бирор валий ҳеч бир замонда н...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Эътиқод_дурдоналари:
ТИЛИ ВА ҚАЛБИГА ҲАҚ ЖОРИЙ БЎЛГАН ИНСОН (Умар розияллоҳу анҳу)
ТИЛИ ВА ҚАЛБИГА ҲАҚ ЖОРИЙ БЎЛГАН ИНСОН
36 - وَلِلْفَارُوقِ رُجْحَانٌ وَفَضْلٌ عَلَى عُثْمَانَ ذِي النُّورَينِ عَالِى
Маънолар таржимаси:
Фаруқ (розияллоҳу анҳу) олий Усмон зиннуройн (розияллоҳу анҳу)дан ортиқ ва афзал бўлган.
Назмий баёни:
Фаруқнинг устунлик, ортиқлиги бор
Бўлса ҳам Зиннуройн, олий фидокор.
Луғатлар изоҳи:
لِ – “шибҳи мулк” (мулк кўринишидаги) маъносида келган жор ҳарфи.
الْفَارُوقِ – жор мажрур мубтадосидан олдин келтирилган хабар.
رُجْحَانٌ – хабаридан кейин келтирилган мубтадо.
فَضْلٌ – маътуф.
عَلَى – “истиъло” (устун бўлиш) маъносидаги жор ҳарфи.
عُثْمَانَ – жор мажрур رُجْحَانٌва فَضْلٌ га мутааллиқ.
النُّورَينِ ذِي – мажрур исмга сифат бўлгани учун ي ҳарфи билан эъробланиб турибди.
عَالِى – сифатнинг сифати.
Матн шарҳи:
Абу Бакр розиялоҳу анҳудан сўнг валийларнинг улуғи Умар розияллоҳу анҳу ҳисобланади. Умар розияллоҳу анҳунинг насаби қуйидагича бўлган: Умар ибн Хаттоб ибн Нуфайл ибн Абдулуззо ибн Риёҳ ибн Абдуллоҳ ибн Қурут ибн Ризоҳ ибн Адий ибн Каъб ибн Луъай. Куняси Абу Ҳафс бўлган. Умар розияллоҳу анҳу нубувватнинг олтинчи йилида Исломни қабул қилган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўттиз тўққизта эркак ва битта аёл киши Исломга кирган эдилар. Сўнгра Умар Исломга кирди ва улар қирқта бўлдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом ушбу оятни олиб тушди:
﴿يَٰأَيُّهَا ٱلنَّبِيُّ حَسۡبُكَ ٱللَّهُ وَمَنِ ٱتَّبَعَكَ مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ٦٤﴾
“Эй Пайғамбар! Сизга ва Сизга эргашган мўминларга Аллоҳ кифоядир”[1].
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло ҳақни Умарнинг тили ва қалбига жорий қилган, у Фаруқдир, Аллоҳ таоло унинг воситасида ҳақ билан ботил орасини ажратди”, – деганлар. Абу Умар Заквондан ривоят қилинади: “Оишага Умарни ким Фаруқ деб номлаган”, – дедим. У: “Набий алайҳиссалом номлаганлар”, – деди”...ᅠ

Эътиқод дурдоналари: ТИЛИ ВА ҚАЛБИГА ҲАҚ ЖОРИЙ БЎЛГАН ИНСОН (Умар розияллоҳу анҳу)
ТИЛИ ВА ҚАЛБИГА ҲАҚ ЖОРИЙ БЎЛГАН ИНСОН 36 - وَلِلْفَارُوقِ رُجْحَانٌ وَفَضْلٌ عَلَى عُثْمَانَ ذِي النُّورَينِ عَالِى Маънолар таржимаси: Фаруқ (розия...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Эътиқод_Дурдоналари:
ФАРИШТАЛАР ҲАЁ ҚИЛГАН ИНСОН (Усмон розияллоҳу анҳу)
ФАРИШТАЛАР ҲАЁ ҚИЛГАН ИНСОН
37 - وَذُو النُّورَينِ حَقًّا كَانَ خَيْرًا مِنَ الْكَرَّارِ فِي صَفِّ الْقِتَالِ
Маънолар таржимаси:
Зуннуройн (розияллоҳу анҳу), дарҳақиқат, уруш сафларидаги Қайтмас ботир (розияллоҳу анҳу)дан афзалроқ бўлган.
Назмий баёни:
Албатта, Зуннуройн аълороқ бўлган,
Уруш сафларида қайтмас Ботирдан.
Луғатлар изоҳи:
النُّورَينِ ذُو – мубтадо.
حَقًّا – маҳзуф феълнинг мафъули мутлақи. Тақдирида أَحُقُّ феъли бор.
كَانَ – хабар.
خَيْرًا – ноқис феълнинг хабари. Бу калима, аслида, اَخْيَرُ исми тафзилнинг ҳамзаси ҳазф қилинган шаклидир.
مِنْ – “таълилия” (изоҳлаш) маъносида келган жор ҳарфи.
الْكَرَّارِ – жор мажрур كَانَ га мутааллиқ. Луғавий жиҳатдан жанг майдонида ўта ҳужумкор маъносига тўғри келади.
فِي – зарфият маъносида келган жор ҳарфи.
صَفِّ – саф деганда тўғри чизиқда теккис туриш тушунилади.
الْقِتَالِ – луғатда “жанг”, “кураш” маъноларини англатади.
Матн шарҳи:
Усмон розияллоҳу анҳунинг насаби қуйидагича бўлган: Усмон ибн Аффон ибн Абил Ос ибн Умайя ибн Абдушшамс ибн Абдуманноф. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан насаблари Абдуманнофда бирлашади. Милодий 576 йилда Тоифда туғилган. Куняси аввал Абу Абдуллоҳ, у вафот этгач, Абу Амр бўлган. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккита қизлари аввал Руқайя, у вафот этгач Умму Кулсумга уйланган. Шунинг учун ҳам у зот “Зуннурайн” (икки нур эгаси) деб аталган. Ривоят қилинишича, “Одам алайҳиссалом замонидан то қиёматгача бирор пайғамбарнинг икки қизига Усмон ибн Аффондан бошқа уйланган киши йўқдир”[1]...ᅠ

Эътиқод Дурдоналари: ФАРИШТАЛАР ҲАЁ ҚИЛГАН ИНСОН (Усмон розияллоҳу анҳу)
ФАРИШТАЛАР ҲАЁ ҚИЛГАН ИНСОН 37 - وَذُو النُّورَينِ حَقًّا كَانَ خَيْرًا مِنَ الْكَرَّارِ فِي صَفِّ الْقِتَالِ Маънолар таржимаси: Зуннуройн (розиялло...
#Эътиқод_дурдоналари:
ҲАВАС ҚИЛИНАДИГАН ИНСОН (Али розияллоҳу анҳу)
38 - وَلِلْكَرَّارِ فَضْلٌ بَعْدَ هَذَا عَلَى الأَغْيَارِ طُرًّا لاَ تُبَالِ
Маънолар таржимаси:
Шундан сўнг Қайтмас ботир (розияллоҳу анҳу)нинг қолган жамики барчалардан афзаллиги бор (шу сўзни маҳкам ушлагин ва бундан бошқа сўзларга) эътибор бермагин.
Назмий баёни:
Шундан сўнг Ботирга афзал кўрилиш,
Қолган барчалардан тортма ҳеч ташвиш.
Луғатлар изоҳи:
لِ – “шибҳи мулк” (мулк кўринишидаги) маъносида келган жор ҳарфи.
كَرَّارِ – жор ва мажрур мубтадосидан олдин келтирилган хабар.
فَضْلٌ – хабаридан кейин келтирилган мубтадо. Луғатда “зиёдалик” маъносига тўғри келади.
بَعْدَ – зарфликка кўра насб бўлиб турибди.
هَذَا – исми ишора ذَا нинг олдидан танбеҳ هَ келган. Оқил ва ғойри оқил муфрад музаккарга нисбатан ишлатилади.
عَلَى – “истиъло” (устун бўлиш) маъносидаги жор ҳарфи.
الأَغْيَارِ – жор мажрур فَضْلٌ га мутааллиқ.
طُرًّا – тамйиз. Луғатда “жамики” маъносини англатади.
لاَ – наҳий ҳарфи.
تُبَالِ – “аҳамият бериш” маъносидаги مُبَالاَةً масдаридан олинган феъл. بَالٌ луғатда “қалб” маъносини англатади. Шунга кўра لَا تُبَالِ сўзидан “қалбингни машғул қилма” маъноси тушунилади.
Матн шарҳи:
Ўший раҳматуллоҳи алайҳнинг “шундан сўнг” деган сўзларига икки хил маъно берса бўлади:
1. Абу Бакр, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳумлардан кейин энг афзал кўриладиган инсон Али розияллоҳу анҳудир;
2. Усмон розияллоҳу анҳудан кейин энг афзал кўриладиган инсон Али розияллоҳу анҳудир.
Ушбу байтда Али розияллоҳу анҳуни юқоридаги уччалаларидан ҳам ортиқ ҳисоблайдиган тоифаларга ҳам, фақат Усмон розияллоҳу анҳудан ортиқ ҳисоблайдиганларга ҳам, иккалаларини бир-бирларидан ортиқ кўрмайдиганларга ҳам раддия бордир. Яъни шижоати билан ажралиб турган Али розияллоҳу анҳу юқоридагиларидан кейин барча валийларнинг улуғидир.
Али розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу Толибнинг ўғли бўлиб, милодий 600 ёки 603 йилда Макка шаҳрида туғилган.
Али розияллоҳу анҳунинг насаби қуйидагича бўлган: Али ибн Абу Толиб ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим...ᅠ

Эътиқод дурдоналари: ҲАВАС ҚИЛИНАДИГАН ИНСОН (Али розияллоҳу анҳу)
ҲАВАС ҚИЛИНАДИГАН ИНСОН 38 - وَلِلْكَرَّارِ فَضْلٌ بَعْدَ هَذَا عَلَى الأَغْيَارِ طُرًّا لاَ تُبَالِ Маънолар таржимаси: Шундан сўнг Қайтмас ботир (ро...
📚#Эътиқод_дурдоналари:
СИДДИҚА ВА ЗАҲРО РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУМО ФАЗИЛАТЛАРИ
...Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Фотима юриб кела бошлади. Унинг юриши худди Набий соллаллоҳу алайҳи васалламникидек эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Марҳабо хуш келибсан қизим”, – дедилар. Сўнгра уни ўнг томонларига ё чап томонларига ўтирғиздилар. Сўнгра унга бир сўзни шивирлаб айтдилар. У йиғлаб юборди. Мен унга: "Нега йиғлаяпсиз", – дедим. Сўнгра унга бир сўзни шивирлаб айтган эдилар, у кулди. Шунда мен: “Бугунги кундаги каби хурсандликнинг хафаликка яқинлигини кўрмаганман”, –дедим ва ундан у зотнинг нима деганларини сўрадим. У: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сирларини фош қилувчи эмасман”, – деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар, сўнгра мен ундан сўрадим. У шундай деди: “У зот шивирлаб: “Жаброил Қуръонни менга ҳар йили бир марта ўқиб берарди, бу йил икки марта ўқиб берди, буни мен ажалим келгани деб биляпман, уйдагиларимдан биринчи бўлиб орқамдан етиб борадигани сенсан”, – дедилар, мен йиғлаб юбордим. У зот: “Жаннат аҳли аёлларининг саййидаси бўлишга рози бўлмайсанми? ёки мўминлар аёлларининг саййидаси бўлишга рози бўлмайсанми?”, – дедилар, мен ўшанга кулдим”. Бухорий ривоят қилган...
ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
#Етти_кунга_етти_китоб
muslim.uz

Эътиқод дурдоналари: СИДДИҚА ВА ЗАҲРО РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУМО ФАЗИЛАТЛАРИ
39 - وَلِلصِّدِّيقَةِ الرُّجْحَانُ فَاعْلَمْ عَلَى الزَّهْرَاءِ فِي بَعْضِ الْخِلاَلِ Маънолар таржимаси: Сиддиқа (розияллоҳу анҳо)нинг Заҳро (розиялл...