Muslim.uz
91.8K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ҚИМОРДА ЮТКАЗИЛГАН ПУЛ ҚАРЗМИ?
#қимор

657-CАВОЛ: Биров қимор ўйнаб юрган вақтида бошқа бировга 2000 доллар ютқизган ва қарз бўлиб қолган. Сўнгра ютқизган инсон тавба қилиб Аллоҳнинг йўлига кирган. Аммо ютган инсон ўша пулни бугун сўраяпти. У ҳам қарз ҳисобланадими? Бериши лозимми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Исломда қимор ўйини уламолар иттифоқи билан ҳаром деб эълон қилинган. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу ояти асос бўлган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ
فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз”. (Моида сураси 90).

Бошқа бир ояти каримада Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ وَلَا تَقْتُلُوا أَنْفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا

Эй, имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз! Ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса, у бундан мустасно. Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир”.

Бировнинг молини ботил йўл билан ейишга рибо, қимор, порахўрлик, алдамчилик, нархни сунъий равишда кўтариш, ўғрилик, қиморбозлик, товламачилик, қарзга олган нарсаларни қайтариб бермаслик ва бошқалар киради.

Демак қимор ўйнаб ютқазиб қўйган, фоизга қарз олиб олган қарзидан ташқари устига қўшилган фоизи сабаб қариздор бўлган, пора бераман деб ваъда бериб қарздор бўлган кишилар аслида қарздор бўлмайдилар, бу қарзни қайтариш вожиб бўлмайди, балки бу қарзни берса гуноҳкор бўлади. Шариатда бу қарз деб эътиборга олинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қимор

Фатво: Тотализатор ўйинларини ўйнаш ва реклама қилиш – шаръан ҳаром

Қимор судхўрликдан ҳам олдинроқ ҳаром қилинган. Аллоҳ таоло ўз Каломида: “Гуноҳ ва зулм йўлида ҳамкорлик қилманглар”, дея буюрган, шундай экан, қиморни нафақат ўйнаш, балки реклама қилиш ҳам гуноҳ саналади...

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar