Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Етти_кунга_етти_китоб
#муборак_васиятлар

РЎЗА – БАДАН ЗАКОТИ

“Совм” сўзининг луғавий маъноси емоқ, ичмоқ, калом, сайр-саёҳат ва бошқа нарсалардан тийилишдир.

Истилоҳий маъноси – Рамазон ойида Аллоҳ таолога ибодатни қасд қилиб, субҳдан то қуёш ботгунча еб-ичиш ҳамда шаҳвоний ҳирсини қондирмоқдан ўзини тийиб туриш ва шунга ният қилишдир. Эс-ҳуши, соғлиги жойида, балоғат ёшига етган, шаҳрида муқим бўлган мўминлар ҳамда покиза ҳолдаги мўминалар тутиб бериши шарт бўлган фарз ибодатдир.

“Рамазон” сўзи арабча бўлиб, бундай номланиши ҳикматларини уламолар бундай изоҳлайди:

Ёз охирида, куз мавсумининг бошларида ёғадиган ва ер юзини чанг-ғуборлардан тозалайдиган ёмғир маъносидаги “рамза” сўзидан олинган. Бу ёмғир ер юзини тозалаганидек, Рамазон ойи ҳам мўминларни гуноҳлардан поклайди.
Қуёшнинг шиддатли ҳароратидан тошларнинг қизиб кетиши маъносидаги “рамаз” сўзидан олинган. Бундай қизиган тошлар устида юрган кишининг оёқлари куяди, қийналиб кетади. Шунга ўхшаш рўза тутган киши ҳам очлик ва сувсизликнинг машаққатини тортади, ичи ёнади. Қизиган тош оёқларни куйдирганидек, Рамазон ҳам мўминларнинг гуноҳларини куйдириб, йўқ қилади.
Қилич ва ўқларни чархлаш учун иккита тош орасига қўйиб, урмоқ маъносида келувчи “рамз” сўзидан олинган. Бу ой Рамазон дейилишига сабаб, араблар бу ойда қиличларини чархлаб, тайёр қилиб қўйишар эди.
Баъзилар араб ҳарфи билан ёзилган “рамазон” сўзидаги ҳарфларни бундай шарҳлаган: “р” ҳарфи раҳмат; “м” ҳарфи мағфират; “з” ҳарфи (замон) жаннат кафолати; “о” ҳарфи дўзахдан омонда бўлиш; “н” ҳарфи мағфиратли ва ҳалим Зот бўлган Аллоҳ таоло томонидан бўладиган нур.
Бу улуғ рўза ибодати ҳижратнинг иккинчи йили Рамазон ойида қуйидаги оят билан фарз қилинган:

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ كُتِبَ عَلَيۡكُمُ ٱلصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَتَّقُونَ١٨٣

«Эй имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз» (Бақара, 183).

Ушбу ояти карима ва Яҳё (алайҳиссалом) васиятларидан кўриниб турибди, рўза ибодати ҳам худди намоздек фақат Муҳаммад (алайҳиссалом) умматларига эмас, балки аввал яшаб ўтган халқларга ҳам фарз қилинган. Демак, ўтмиш пайғамбарлар ва умматлари Аллоҳ учун унинг амрига кўра, ўзларига буюрилганидек рўза ибодатини адо этишган, эндиги рўза навбати Муҳаммад (алайҳиссалом) ва у кишининг умматларига. Ояти карима сўнгида айтилганидек, рўза тутиш билан киши тақводорлардан бўлади. Яъни, ейиш-ичишга ҳалол бўлган барча нозу неъматлардан, ўз жуфту ҳалоли билан лаззатли онларга берилишдан (гарчи улар бошқа вақтда мубоҳ бўлсада) тийилиб юриш орқали нафс тарбия қилинади, гуноҳлардан сақланишда сабр фазилатини шакллантиради, сабр эса имоннинг ярмидир, шайтони лаъинга қарши курашган бўлади. Оч қолгани учун феълида ожиз бандага хос хокисорлик, камтарлик пайдо бўлади, қолаверса, ейиш-ичиш, нафс қондириш Аллоҳ таолонинг суюкли, покиза қуллари бўлмиш фаришталарга бегонадир, ҳайвонларда мавжуд бўлган, юқори турадиган хислат...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Етти_кунга_етти_китоб
#Муборак_васиятлар:
ЗАКОТ – МОЛИЯВИЙ ИБОДАТ

Аллоҳ азза ва жалланинг инсониятга, ҳаётларида бевосита татбиқ этиб, икки дунё саодатига эришишлари учун нозил қилган барча шариатида молиявий ибодат – садақа бериш фарз қилинган. Жамиятнинг мол-мулк эгалари бўлмиш бойлари, унинг кам таъминланган аъзоларига моддий ёрдам кўрсатишлари диний вазифалари ҳисобланган. Аллоҳ таоло охирзамон умматларига ҳам садақанинг махсус кўринишини фарз қилди ва уни закот деб номлади. Албатта, закотда ҳам бошқа ибодатларда бўлганидек маънавий, руҳий ҳикматлар бор.

Бандаларни яратиб, уларга барча неъматларни ато қилган фақат Аллоҳнинг Ўзи, демак, молу дунёни берган ҳам у Зотдир. Шундай экан, банда Аллоҳнинг мол-дунё билан боғлиқ имтиҳонидан ўтиши керак. Аллоҳ таолонинг амрини молдан устун қўйиб, закот берадими ёки мол-дунёсига қул бўлиб, уни, муҳаббатини Раббисидан устун қўядими?

Аллоҳ азза ва жалла ана шундай имтиҳони билан сирот кўпригидан ўтадиганни йиқиладигандан ажратиб олади.

Закот ҳижратнинг иккинчи йили Рамазон рўзасидан олдин фарз қилинган. Закотнинг қатъий фарзлиги Қуръон, суннат ва ижмо билан собитдир. Ким мўмин бўлатуриб, намоз ўқиб, закотнинг фарзлигига рози бўлмаса, диндан чиққан ҳисобланади. Пайғамбар (алайҳиссалом) вафотларидан кейин закот беришдан бош тортган қабилалар билан биринчи бўлиб халифа Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) бошлиқ барча саҳобалар қаттиқ курашган.

“Закот”нинг луғавий маъноси ўсмоқ, кўпаймоқ, покламоқ, деган маъноларни англатса, шаръий маъноси: махсус важҳда, кўринишда, белгиланган мол-мулкдан маълум миқдорини чиқариб, кимгадир бериладиган нарсанинг исми закот дейилади. Бугунги куннинг истилоҳи билан айтадиган бўлсак, закот – жамият аъзоларига, яъни мўминларга юклатилган молиявий мажбуриятдир...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Етти_кунга_етти_китоб
#Муборак_васиятлар:
ИККИНЧИ ВАСИЯТ (2-қисм)

Ояти каримада бундай марҳамат этилади:

﴿قُلۡ إِن كُنتُمۡ تُحِبُّونَ ٱللَّهَ فَٱتَّبِعُونِي يُحۡبِبۡكُمُ ٱللَّهُ وَيَغۡفِرۡ لَكُمۡ ذُنُوبَكُمۡۚ وَٱللَّهُ غَفُورٞ رَّحِيمٞ٣١﴾

«Айтинг (эй Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир”» (Оли Имрон, 31).

Аллоҳ ва Унинг Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га бўлган имон ва муҳаббат беҳуда гаплар эмас. Одамлар орасида имони борлигини, Аллоҳга ва Унинг Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га муҳаббати борлигини тилда айтиш билан собит бўладиган нарса ҳам эмас. Аллоҳ ва Унинг Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га бўлган ҳақиқий муҳаббат, ҳақиқий имон оғизда айтиладиган гап эмас, виждоний ҳис-туйғу ёки баъзи расм-русумларни адо этишдан иборат иш эмас. Аслида, Аллоҳга ва унинг Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га бўлган муҳаббат Аллоҳга ва Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га итоат ҳамда бўйсуниш орқали амалга ошади.

Ким Аллоҳга муҳаббати борлигини даъво қилса, бу даъвонинг тўғри ёки нотўғрилигига ҳукм Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га эргашишига қараб чиқарилади. Агар у Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) суннатларига эргашса, даъвоси тўғри, эргашмаса, тўғри эмас. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га эргашиш ҳар бир бандага битмас-туганмас бахту саодат келтиради. У бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ҳузур-ҳаловат топади. Зеро, мўмин киши учун Аллоҳнинг муҳаббатидан ҳам яхшироқ бахт-саодат борми! Бунинг устига, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини мағфират қилса!

Бу муҳаббат шундай бўлиши лозим, токи, қалбларимиз ҳеч кимни унданда кучлироқ севмасин, гарчи улар бизга энг яқин инсонлар – фарзандларимизу, ота-оналаримиз бўлса ҳам. Бундан ҳам кўра, Аллоҳнинг элчисини ўзимиздан ҳам ортиқ яхши кўришимиз керак.

Шундай қилиб, агар Пайғамбар (алайҳиссалом)га бўлган муҳаббат кимда ҳали бу даражага чиқмаган экан, демак, унинг имони ҳали комил эмас ва у ҳали имоннинг ҳақиқий лаззатини тотиб кўрмабди. Анас (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уч хусусиятга эга бўлган кишигина ҳақиқий имон лаззатини тотибди...” деб (Муттафақун алайҳ), шулардан бири сифатида Аллоҳ ва Унинг Расулини бошқа ҳамма нарсадан қаттиқ севган кишини келтирганлар».

Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га бўлган бундай муҳаббатни фақат динига жиддий эътибор қилган инсонгина ҳис эта олади. Бунинг оқибатида, унинг асосий ғами яратилиш ҳикматига бўйсуниш бўлади, бошқача айтганда, унинг асосий ғами Улуғ ва Олий Зот Аллоҳга қуллик қилиш бўлиб, бу инсон фоний дунё ва унинг зеб-зийнатларидан кўра, абадий ҳаётни афзал санай олади...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz
#Етти_кунга_етти_китоб
#Муборак_васиятлар:
ИККИНЧИ ВАСИЯТ (3-қисм)

Мулоҳаза қилиб кўрилса, Ислом ибодатларини бажо келтиришнинг ўзи табобат илмининг мақсадларидан бири бўлган соғлиқни сақлашда ҳам ўта муҳимдир. Чунки намоз, рўза, ҳаж ва бу ибодатлар талаб қиладиган шартлар, рукнлар ҳамда амалларнинг ҳаммаси жисм сиҳатини, фаоллигини ва қувватини муҳофаза этади. Бунга яна Исломнинг касаллик ва унинг ёйилишига қарши курашини ҳамда унга барҳам берувчи муолажага тарғиб қилишини қўшсак, табобат майдонида ҳазора биноси қандай мустаҳкам асосларга қурилганини, унинг шифохоналар ва тиббий маъҳадлар барпо этишидан олам қанчалар фойдаланганини ва у чиқарган табибларнинг илмга, хусусан, табобатга қилган ҳимматларидан инсоният ҳанузгача фахрланаётганини кўрамиз. Табиб Али ибн Аббос табобатга шундай таъриф беради: “У соғломларга соғлиқни сақлашни ва касалларга уни қайтаришни ўрганадиган илмдир”.

Намоз ибодатида одамларнинг барчаси Аллоҳнинг олдида баробар сафда туради. Унда подшоҳ, ё улуғ, ё олим учун махсус ўрин ажратилмайди. Рўзада одамлар бир хил даражада очликни бошдан кечиради. Уларнинг ораларидан амир, ё бой, ё шариф истисно қилинмайди. Ҳажда одамлар бир хил кийим кияди. Бир хил жойда туришади. Бир хил ибодатни адо этишади. Бу борада ҳамма баробар, кучли ва заиф, аслзода ва омманинг фарқи йўқ. Бундан фуқаролик кодекси қонунларига ўтадиган бўлсангиз, одамлар ўртасидаги алоқаларда устувор қонуният – ҳақиқат эканини, қонунчиликдан кўзланган ғараз – адолат эканини, ҳар қандай эзилган ва мазлум учун қонун қўлидаги байроқ зулмни даф этиш эканини кўрасиз...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Муборак_васиятлар: ИККИНЧИ ВАСИЯТ (4-қисм)

Аҳли сунна вал жамоа эътиқодида яхши кўриш сифати Аллоҳнинг камол сифатларидандир. Яхши кўриш сифати буюк Аллоҳга лойиқ тарздадир. Аллоҳ таолонинг бу ва бундан бошқа барча сифатлари ёлғиз Ўзига хос бўлиб, махлуқларининг сифатларига асло ўхшамайди. Аллоҳдаги муҳаббат сифати билан инсон ёки бошқа махлуқдаги муҳаббат сифатининг ўхшаш томони уларнинг фақат номида, холос. Маъноси эса, чексиз фарқлидир. Аллоҳнинг сифатларини йўққа чиқариш оғиб кетиш ва ҳалок бўлишдир, У Зотнинг сифатларини махлуқлар сифатларига ўхшатиш ёки маъносини ўзгартириш эса, бидъат ва залолатдир.

Аллоҳ таолодаги муҳаббат сифати севган бандалари ҳолатларига тааллуқли бўлади. Бандалар У Зотнинг муҳаббатига олиб борувчи эзгу амаллар қилишгандан кейин Аллоҳ таоло уларни яхши кўради.

Имон етмишдан ортиқ қисмдан иборат. Уларнинг энг олийси “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси бўлса, энг кичиги озор берувчи ҳар қандай нарсани мусулмонлар йўлидан олиб ташлашдир. Ҳаё ҳам имондан бир бўлак. Имоннинг кўринадигану кўринмайдиган барча амаллари мана шу бўлакларга қайтади. Шундай экан, ким имоннинг барча бўлакларини жамлаб адо этса, фойдали илм ва эзгу амаллар билан ўз нафсини камолотга етказса, бошқаларни ҳаққа ҳамда сабрга чиройли чорласа, бундай инсон имон мартабаларининг энг олийига етган қувватли мўминдир.

Бу ҳадис имоннинг зиёда бўлиши ва нуқсонлашиб боришига асос бўлган салаф уламоларимизнинг далилларидандир. Имон илмларидан таҳсил олиб, солиҳ амаллар қилган кишининг имони зиёдалашиб борса, маъсиятга юз тутган мўминнинг имони нуқсонлашиб боради. Имоннинг зиёда ва нуқсонли бўлиб туриши Қуръон ва суннатнинг кўп ўринларида далил бўлган асл қоидадир.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўминлар орасини фазилат билан ажратганларида, пастда қолганларини кимдир камситмаслиги учун, “Уларнинг ҳар иккисида ҳам яхшилик бор” деб қўшиб қўйдилар. Бу эҳтиёткорона сўзда қанчалар фойда борлиги махфий эмас. Инсонлар орасидаги мартабалар ҳақида сўз юритаётган киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг бу одобларини ҳам эсидан чиқармаслиги лозим...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Муборак_васиятлар:
ИККИНЧИ ВАСИЯТ (5-қисм)

Аллоҳга тақво қилиш, ибодатларни тўкис адо этиш билан бир неча неъматлар қўлга киритилади. Жумладан:

﴿ وَأُخۡرَىٰ تُحِبُّونَهَاۖ نَصۡرٞ مِّنَ ٱللَّهِ وَفَتۡحٞ قَرِيبٞۗ وَبَشِّرِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ١٣ ﴾

«(Аллоҳ сизларга) яна бошқа сизлар суядиган (бир неъматни ҳам берурки, у) Аллоҳ томонидан бўлажак ғалаба ва яқин(да рўй берувчи) фатҳдир . (Эй Муҳаммад!) Мўминларга (мана шу) хушхабарни етказинг!» (Саф, 13).

Аллоҳ таоло Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га олдиндан бир неча хушхабарни Жаброил (алайҳиссалом) воситасида етказиб турди. Бу эса, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Ислом йўлида яна ҳам шижоатли ва жасоратли бўлишлари учун замин яратди. Жумладан, Макка шаҳрининг фатҳ этилиши ҳам мусулмонлар учун жуда қувонарли бўлди. Киши ўзи туғилиб-ўсган, киндик қони тўкилган ердан ҳайдалса, қавм-қариндош ва уруғ-аймоқларидан айрилса... Бундан ҳам аянчли, бундан ҳам аламли ҳолат борми дунёда?

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бошларига ҳам шундай оғир кулфатлар тушди. Энг ачинарлиси, ўзларининг амакилари, қариндошлари у зотни қувиб солишди. Бу эса, ўз-ўзидан ранж-аламнинг икки баравар оғирлашишига сабаб бўлган. Келинг, яхшиси, тарихга қулоқ осайлик. Зеро, тарих олий ҳакам эканини ҳеч ким инкор эта олмас. Номи “уруш” бўлса ҳам, лекин унда (Имом Бухорий ривоятига кўра, бир кишидан бошқа) умуман қон тўкилмаган “Макка фатҳи” ҳақидаги воқеа-ҳодисалар тарихини эшитайлик!

Макка фатҳи билан Макканинг мусулмонлар тарафидан олиниши билан йигирма йилдан кўпроқ давом этиб келган “Ислом ва ширк” даъволашуви ниҳоясига етди.

Ислом динининг асоси тавҳид эътиқоди (якка худолик ишончи), тавҳид эътиқодининг энг катта обидаси эса, Каъба эди. Каъба Иброҳим (алайҳиссалом) томонидан ягона илоҳ эътиқодининг илк обидаси сифатида қурилганига қарамай, кейинчалик унинг ичи ва таши инсон қўли билан ясалган уч юз олтмиш дона бут билан тўлдирилган эди...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Муборак_васиятлар: ИККИНЧИ ВАСИЯТ (6-қисм)

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Макканинг қон тўкмай фатҳ этилаётганидан шод эдилар, аммо шаҳарнинг пастки қисмида, Холид гуруҳи томонида қиличларнинг ҳавода ялтираганини кўриб, анча хафа бўлдилар. Чунки қон тўкмасликка, уруш қилмасликка буюрган эдилар.

“Эй Холид! Мен сени жанг қилишдан ман этмадимми?” деб сўрадилар. “Ё Расулуллоҳ! Биринчи бўлиб мушриклар ҳужум қилди!” деди Холид ибн Валид. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Бу ҳодиса илоҳий тақдир экан!” дея сукутга чўмдилар.

Фатҳдан бир кун олдин Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ Макка фатҳини насиб этса, эртага Бани Кинона юртига борамиз. Бани Кинона бир пайтлар бу ерда Қурайш мушриклари билан куфр сояси остида бирлашган эди!” дея марҳамат қилгандилар. Бир кундан кейин Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг байроқлари Бани Кинона юртида тикилди, чодирлари ҳам ўша ерга қурилди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) чодирларида бироз дам олдилар, ғусл қилдилар, янги кийим кийиб, саккиз ракат Зуҳо намози ўқидилар. Яна туяларига миниб, қўшин ёнига келдилар.

Ҳижратнинг саккизинчи йили, Рамазон ойининг йигирманчи (жума) куни эди.

Инсоният тарихида буюк инқилоб рўй берди. Инсонларни инсонийликдан маҳрум қилаёзган бутпарастлик маркази Маккага бу шарафни қайтадан юксалтирган, “Ягона илоҳ” эътиқодининг вакили бўлмиш Ислом лашкари ёрқин ва адолатли бир зафар ила кириб келган эди...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Муборак_васиятлар:
РАСУЛУЛЛОҲ (СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ)ГА САЛАВОТ АЙТИШ. ИХЛОС ВА САМИМИЯТ

🔸 РАСУЛУЛЛОҲ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га САЛАВОТ АЙТИШ

Улуғ муаллим Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салавот айтишни Аллоҳ таоло буюрган. Қуръони каримда бундай дейилади:

إِنَّ ٱللَّهَ وَمَلَٰئِكَتَهُۥ يُصَلُّونَ عَلَى ٱلنَّبِيِّ يَٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ صَلُّواْ عَلَيۡهِ وَسَلِّمُواْ تَسۡلِيمًا٥٦

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтур. Эй мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!» (Аҳзоб, 56)

Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салавот айтар экан, биз айтмасак қандай бўлади?

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимнинг олдида зикр қилинсам-у, у менга салавот айтмаса, бурни ерга ишқалсин”, дедилар.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилишича, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Аллоҳ бир фариштани яратиб, унга бутун халойиқ овозини эшитиш имконини берган. У қиёмат кунигача қабрим тепасида тик туради. Умматимдан ким менга салавот айтса, бу фаришта менга: “Эй Муҳаммад! Фалончи ўғли фалончи сизга салавот айтди”, деб хабар беради”», дедилар. Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ! “Албатта, Аллоҳ ҳам, унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуо-салавот айтурлар”, деган оят ҳақида бизга хабар беринг», дейишди. Шунда у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Бу беркитилган илмдандир. Агар сизлар сўрамаганингизда эди, у ҳақда хабар бермасдим. Аллоҳ менга иккита фариштани вакил қилган. Бирон мусулмон киши ҳузурида зикр қилинсам-у, у менга салавот айтса, ўша икки фаришта унга: “Сени Аллоҳ мағфират қилсин”, дейди ва бошқа фаришталар: “Омин”, дейди. Бир мусулмон олдида зикр килинсам-у, у менга салавот айтмаса, икки фаришта: “Сени Аллоҳ мағфират қилмасин”, дейди, қолган фаришталар: “Омин”, дейди», дедилар.

Анас (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли у ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда йиртилади”, дедилар...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Муборак_васиятлар:
ИСТИҒФОР ВА ТАВБАНИНГ ФАЗИЛАТИ

ДИН НАСИҲАТДИР

Тамим Дорий (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Дин насиҳатдир!”, деганлар (Имом Бухорий).

Шунда саҳобалар: “Ким учун, ё Расулуллоҳ!” деб сўради. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ учун, Расули учун ва мусулмонларнинг имомлари ва оммаси учун”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

“Насиҳат” сўзи луғатда “холис”, “самимият”, “содиқ” деган маъноларни англатади. Урфда эса, бир кишининг бошқасига холис ният, содиқлик билан яхши йўл-йўриқларни айтишидир.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Дин насиҳатдир!” деганларида диннинг моҳияти насиҳат, тўғрилик ва барқарорлик ҳамда хотиржамлик эканини назарда тутганлар.

Бир ҳадиси шарифда бундай дейилган: “Мендан олдин Аллоҳ таоло юборган пайғамбарларнинг ҳаворийлари ва саҳобалари бўлиб, улар пайғамбар йўлидан юрган, унинг амрига итоат этган. Ундан кейин келган инсонлар унга хилоф қилган, қилмаган ишларини айтишган ва буюрилмаган ишларни қилишган. Ким қўли билан уларга қарши чиқса, у мўминдир, ким тили билан уларга қарши чиқса у мўминдир, ким дили билан уларга қарши чиқса, у мўминдир. Бундан бошқа кишида тариқча имон йўқ” (Имом Муслим ривояти).

Бу ҳадисни бошқа бир ҳадис шарҳлаб келган:

عَنْ أَبِي سَعِيد الْخُدْرِيِّ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُول اللَّه صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُول: “مَنْ رَأَى مِنْكُمْ مُنْكَرًا فَلْيُغَيِّرْهُ بِيَدِهِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِلِسَانِهِ فَإِنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَبِقَلْبِهِ وَذَلِكَ أَضْعَف الْإِيمَان”.

Абу Саид Худрий (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким бир ёмонлик кўрса, уни қўли билан қайтарсин, кучи етмаса, тили билан қайтарсин, шунда ҳам кучи етмаса, дили билан қайтарсин, мана буниси эса имоннинг энг заифидир”, деганларини эшитдим» (Имом Муслим).

Демак, мўмин киши бирор ёмон ишни кўрса, ундан бошқаларни қайтариши ҳам насиҳат экан. Ислом маданиятига қаранг, биринчи қўл билан, кейин тил билан, кейин дил билан қайтаришга буюряпти. Фақат қўл ёки фақат тил билан қайтариш эмас, балки энг сўнгги умид дил билан, ич-ичдан ёмон кўриш ҳам керак экан. Мана шу орқали мусулмон киши насиҳат қилган бўлади, бу орқали жамиятда юзага келадиган турли кўнгилсизликлар олди олинади...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб #Муборак_васиятлар:
ИТОАТ – УЛУҒ ИБОДАТ!
ХОТИННИНГ ЭРИГА ИТОАТСИЗЛИК ҚИЛИШИ
ТЎРТИНЧИ ВАСИЯТ

بسم الله الرحمن الرحيم

قَالَ أبو ذَرٍّ رضى اللهُ عنهُ: أَوْصاني خليلي صلَّى الله عَلَيهِ وسلَّمَ بِثَلاثٍ قَالَ: “إسْمَعْ وأَطِعْ وَلَوْ لِعَبْدٍ مَجْدُوعِ الأنْفِ فَإنْ صَنَعْتَ مَرَقَةً فَأَكْثِرْ ماءَها ثُمَّ انْظُرْ إلى أهْلِ بَيْتِ جِيرَانِكَ فَأَصِبْهُمْ مِنْها بِمَرَقَتِكَ وَصَلِّ الصَّلاةَ لِوَقْتِهاَ” (رواه مسلم).

Абу Зарр (розияллоҳу анҳу) айтади: Яқин дўстим Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга уч нарсани васият қилдилар: “Бурни кесилган қул (амир) бўлса ҳам, унга қулоқ тут ва итоат қил. Шўрва қилсанг, сувини кўпроқ солиб, ён қўшниларингга насиба чиқар. Намозни ўз вақтида адо қил” (Имом Муслим ривояти).

Мўмин киши ушбу васиятларга амал қилиши, билмаганларга етказиши лозим. Васиятда: “Бурни кесилган қул (амир) бўлса ҳам унга қулоқ тут ва итоат қил”, дейиш билан итоат туфайли мўмин киши Яратганнинг мукофотига сазовор бўлиши айтилган.

Итоат – улуғ ибодат!

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

﴿يَٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ أَطِيعُواْ ٱللَّهَ وَأَطِيعُواْ ٱلرَّسُولَ وَأُوْلِي ٱلۡأَمۡرِ مِنكُمۡۖ فَإِن تَنَٰزَعۡتُمۡ فِي شَيۡءٖ فَرُدُّوهُ إِلَى ٱللَّهِ وَٱلرَّسُولِ إِن كُنتُمۡ تُؤۡمِنُونَ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِۚ ذَٰلِكَ خَيۡرٞ وَأَحۡسَنُ تَأۡوِيلًا٥٩﴾

«Эй имон келтирганлар! Аллоҳга итоат этинг, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этинг! Борди-ю, бирор нарсада (дин ишида) келиша олмай қолсангиз – Аллоҳга ва охират кунига ишонадиган бўлсангиз – уни Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига ҳавола қилинг. Мана шу яхшироқ ва ечими чиройлироқ (иш)дир» (Нисо, 59).

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Холид ибн Валидни гуруҳга бошлиқ қилиб, бир қабилага юбордилар. Аммор ибн Ёсир ҳам у билан бирга эди. Қабилага яқинлашгач, Холид эрталаб ҳужум қилиш учун тўхтади. Қабила аҳллари буни эшитиб, қочиб қолишди. Улардан Исломни қабул қилган бир кишигина қолди. У ҳам оиласини сафарга тайёрланишга буюриб, аскарлар турган ерга борди. У Амморнинг олдига келиб: “Эй ётган киши! Мен сизларданман, қавмим сизларни эшитиб, қочиб кетди. Мен мусулмон бўлганим учун қолдим. Бу менга фойда берадими ёки қавмим каби қочиб кетсаммикин?” деди. Аммор: “Сен жойингда тур, шу сенга фойдалироқ”, деди. У киши аҳли-аёли ҳузурига бориб, уларни қолишга буюрди. Эрталаб Холид ҳужум қилиб, шу кишидан бошқа ҳеч кимни топмади. Уни асир олиб, молини тортиб олди. Шу пайт Аммор келиб: “Бу одамга тегма, у мусулмон бўлган, мен унга омонлик бериб, қолишга буюрганман”, деди. “Мен амир бўлатуриб, мендан рухсатсиз омонлик берасанми?!” деди Холид. “Ҳа, сен амир бўлсанг ҳам, сенсиз омонлик бераман”, деб иккаласи тортишиб қолди. Қайтиб келишганидан кейин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га бунинг хабари айтилди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Амморнинг омонлигини қабул этиб, ўша кишига омонлик бердилар. Амморни бундан кейин амирнинг рухсатисиз бирор кишини ҳимояга олишдан қайтардилар» (“Асбобун нузул”, 130-б.).

Юқоридаги оятдан Аллоҳ ва расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) буйруқларига итоат қилиш билан бирга, мусулмонларнинг ўзларидан бўлган дин ва давлат бошлиқларига ҳам итоат қилишлари вожиблиги маълум бўлади. Зеро, раҳбар ёки ота-оналар гуноҳ ишларга буюришмас экан, уларга итоат этиш вожибдир (“Таҳовий ақоиди”)...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Муборак_васиятлар:
🔸Намозни ўз вақтида адо этиш;
🔸Жамоат намози;
🔸Истиқоматда бўлиш.

🔹Намозни ўз вақтида адо этиш

Мусулмон киши икки намозни жамлаб, яъни бир намозни кечиктириб, иккинчисига яқин вақтда ўқишдан эҳтиёт бўлиши керак. Чунки бу иш бора-бора гуноҳи кабирага айланиб қолади. Бу ҳақда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сабабсиз икки намознинг вақтини жамлаб ўқиган киши гуноҳи кабиранинг эшигига келибди”, дедилар (Имом Ҳоким ривояти).

Ким бу ишни узрсиз кўп такрорласа, Аллоҳнинг азобига гирифтор бўлади. Ояти каримада:

﴿ٱلَّذِينَ هُمۡ عَن صَلَاتِهِمۡ سَاهُونَ٥﴾

«Бас, шундай намозхонлар ҳолига войки, улар намозларини "унутиб" қўядилар» (Моъун, 5), дейилган.

Мўминлар намозларини ўз вақтида адо этишга шижоат билан ҳаракат қилишлари керак.

Оятда улар “намозхонлар” деб номланди. Бироқ намозга бепарволиклари ва ўз вақтидан кечиктирганлари сабабли уларга вайл билан таҳдид солинди. Вайл – шиддатли азобдир. “Вайл” жаҳаннамдаги водий бўлиб, агар унга дунёдаги тоғлар туширилса, ҳарорати юқорилигидан эриб кетади. У намозга бепарво бўлган ва уни вақтидан кечиктириб ўқиган кимсалар масканидир. Фақат Аллоҳга тавба қилиб, илгариги эътиборсизлигига надомат чекканлар бундан мустаснодир.

Ояти каримада:

﴿فَإِذَا قَضَيۡتُمُ ٱلصَّلَوٰةَ فَٱذۡكُرُواْ ٱللَّهَ قِيَٰمٗا وَقُعُودٗا وَعَلَىٰ جُنُوبِكُمۡۚ فَإِذَا ٱطۡمَأۡنَنتُمۡ فَأَقِيمُواْ ٱلصَّلَوٰةَۚ إِنَّ ٱلصَّلَوٰةَ كَانَتۡ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ كِتَٰبٗا مَّوۡقُوتٗا١٠٣﴾

«Намозни адо этиб бўлганингиздан сўнг турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолингизда (ҳам доимо) Аллоҳни ёд этинг! (Ёв хавфидан) хотиржам бўлсангиз, намозни (мукаммал) адо этинг. Зеро, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир» (Нисо, 103), дейилган.

Ояти каримадаги “ёд этинг” лафзидан мурод “намоз ўқинг”дир, деган тафсир ҳам бор. Демак, намозни аввало тик туриб ўқиш, унга қодир бўлмаса, ўтириб, унга ҳам мажоли етмаса, ётган ҳолда имо-ишора билан ўқиш жоиздир (“Тафсири Қуртубий”, 3-жилд, 220-б.).

Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан: “Қайси амал Аллоҳга севимлидир?” деб сўраганида, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Вақтида ўқилган намоз!” дедилар. Ибн Масъуд яна: “Кейин-чи?” деб сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ота-онага яхшилик қилиш”, деб жавоб бердилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Муборак_васиятлар: Ноумид – шайтон

Шайтондан паноҳланиш

Аллоҳ таоло бандаларига шайтондан паноҳланиб юриш учун иккита алоҳида сура нозил қилди. Тафсир китобларида бу иккисига “муъаввизатайн”, яъни, “паноҳ тиланадиган икки сура” номи берилган.

﴿قُلۡ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلۡفَلَقِ١ مِن شَرِّ مَا خَلَقَ٢ وَمِن شَرِّ غَاسِقٍ إِذَا وَقَبَ٣ وَمِن شَرِّ ٱلنَّفَّٰثَٰتِ فِي ٱلۡعُقَدِ٤ وَمِن شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ٥﴾

«(Эй Муҳаммад!) Айтинг: “Паноҳ тилаб илтижо қилурман тонг Парвардигорига, яратган нарсалари ёвузлигидан, зулматга чўмган тун ёвузлигидан, тугунчаларга дам солувчи аёллар ёвузлигидан ҳамда ҳасадчининг ҳасади ёвузлигидан”» (Фалақ, 1–5).

Фалақ сўзи “ёриш, бўлиш ва парчалаш” маъноларини англатади. Бу ҳар бир ёриб чиқувчи нарсани: у хоҳ уруғ ёки дон ёки ерни ёриб ўсувчи наботот, хоҳ тоғдан отилиб чиқувчи булоқ, хоҳ она қорнини ёриб чиқувчи бола бўлсин – барчасини ўз ичига олади. Бу ерда зулматни ёриб чиқувчи тонг тушунилади.

Бу сура махлуқотларнинг ёмонлигидан, хусусан, кечанинг зулматидан, сеҳргарлардан, чақимчилардан ва ҳасадчилардан паноҳ тилашни қамраган. Мана шу нарса инсонларда нафсий касалликлар мавжудлиги сабабли баъзилари баъзиларидан ҳимояланиши йўлидаги улкан фойда ва етук дарсдир. Бундан ташқари, махлуқотлар ёмонликларидан ва кечаси зулмат бўлгандаги ёмонликлардан, хусусан, ғор ва коваклардаги қўрқинчли махлуқотлардан ҳимояланишни ўзида мужассам қилган.

﴿قُلۡ أَعُوذُ بِرَبِّ ٱلنَّاسِ١ مَلِكِ ٱلنَّاسِ٢ إِلَٰهِ ٱلنَّاسِ٣ مِن شَرِّ ٱلۡوَسۡوَاسِ ٱلۡخَنَّاسِ٤ ٱلَّذِي يُوَسۡوِسُ فِي صُدُورِ ٱلنَّاسِ٥ مِنَ ٱلۡجِنَّةِ وَٱلنَّاسِ٦﴾

«(Эй Муҳаммад!) Айтинг: “Паноҳ тилаб илтижо қилурман одамлар Парвардигорига,одамлар Подшоҳига, одамлар Илоҳига (инсон Аллоҳни эслаганда) чекиниб, (эсламаганда) васваса қилувчи (шайтон) ёвузлигиданки, (у) одамларнинг дилларига васваса солур. (Ўзи) жинлар ва одамлар жинсидандир”» (Нос, 1–6)...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Муборак_васиятлар: ОЛТИНЧИ ВАСИЯТ: Қариндошларга, гарчи улар ёмонлик қилсалар ҳам, силаи раҳм қилиш

ОЛТИНЧИ
ВАСИЯТ

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رضي الله عنه قَالَ: أَوْصَانِي خَلِيلِي بِسَبْعٍ: «حُبِّ الْمَسَاكِينِ وَأَنْ أَدْنُوَ مِنْهُمْ وَأَنْ أَنْظُرَ إِلَى مَنْ أَسْفَلَ مِنِّي وَلاَ أَنْظُرَ إِلَى مَنْ فَوْقِي وَأَنْ أَصِلَ رَحِمِي وَإِنْ جَفَانِي وَأَنْ أُكْثِرَ مِنْ “لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ” وَأَنْ أَتَكَلَّمَ بِمُرِّ الْحَقِّ وأن لاَ تَأْخُذُنِي فِي اللهِ لَوْمَةً لاَئِمٍ وَأَن لاَ أَسْأَلَ النَّاسَ شَيْئًا» (رواه أحمد والطبراني)

Абу Зарр Ғифорий (розияллоҳу анҳу) айтадилар: “Яқин дўстим (Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)) менга етти нарсани васият қилдилар:

– камбағалларни севиш ва уларга яқин бўлиш;

– ўзимдан юқоридагиларга эмас, ўзимдан пастдагиларга қараш;

– қариндошларим билан, улар ёмонлик қилса ҳам, силаи раҳмни боғлаш;

– “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” калимасини кўп айтиш;

– Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмай, аччиқ бўлса-да ҳақиқатни айтиш;

– одамлардан бирор нарса сўрамаслик” (Имом Аҳмад ва Табароний ривояти).

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ушбу васиятларига амал қилиш жамият тинчлиги ва тараққиётига муҳим омил бўлади. Бу тавсия жамият аъзоларининг ўзаро алоқалари ва бир-бирига муносабатини тўғри йўлга солишга, инсонларнинг камолоти ва охиратда саодат топишига қаратилган.

Камбағалларни эъзозлаш, уларни дўст тутиш, қариндошларга силаи раҳм қилиш ва ҳақиқатни айтишда одамлардан чўчимаслик жамият равнақи ва фаровонлиги, инсонлар ўртасида тотувлик ва барқарорликка гаров бўладиган омиллардандир.

Аллоҳни кўп зикр қилиш, бойлик, мол-дунёга интилишга рағбат туғилган пайтда ўзидан кўра камбағалроқлар ҳам борлигини унутмаслик ва ўз ҳолига шукр қилиш ҳар бир мусулмонга зарур фазилатлардандир. Диний жиҳатдан ўзидан кўра билимлироқ кишиларга етишга интилиш, дунёвий эҳтиёжларини одамлардан эмас, Аллоҳдан сўраш маънавий камолот шартларидандир. Сиз, азиз китобхонлар билан биз мазкур васиятларнинг ҳар бири устида батафсил тўхталиб ўтамиз...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Муборак_васиятлар:
ОДАМЛАРДАН БИРОР НАРСА СЎРАМАСЛИК

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) васиятларининг ушбу қисмида Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)га ҳар бир мўмин ҳожатларини фақат Аллоҳ таолодан сўрашини тавсия қилганлар. Ҳақиқий мўмин ҳеч қачон Ундан ўзгага суянмайди.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) васиятларининг яна бирида бундай марҳамат қилинади. Исмоил ибн Муҳаммад ибн Саъд ибн Абу Ваққос отасидан, у бобоси (розияллоҳу анҳум)дан ривоят қилади: «Бир киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олдиларига келиб: “Ё Расулуллоҳ! Менга васият қилинг”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Инсонларнинг қўлига қарама. Бу бойликдир. Тамадан сақлан. У фақирликдир. Намозингни худди видолашаётган одамдек ўқи. Узр сўраладиган нарсалардан сақлан”, дедилар».

Доно халқимиз ҳам ҳадисларда келган маъноларни чуқур англаган ҳолда, “Бахтни бировларнинг остонасидан қидиришнинг ўзи бахтсизликнинг боши” ёки “Бировнинг ёғли нонидан ўзингнинг зоғоранг яхши” каби мақоллари воситасида тамахўрлик ва бировларнинг қўлига қарам бўлиб қолишдан огоҳлантирган.

Ўз қадрини билган инсонлар бошқалардан асло умидвор бўлмайди. Улар Аллоҳ таоло буюрганидек, барча ҳожатларини Парвардигордан сўрайди. Аллоҳ таоло: “Аллоҳнинг фазлидан сўранг” (Нисо, 32), деб марҳамат қилган. Дуосининг қабул қилинишига ишониб, ўтиниб сўраса, Аллоҳ таоло, шубҳасиз, ижобат қилади. Ҳожатларни Аллоҳ таолодан сўраш бандаликнинг асосидир.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан сўранг. Зеро, Аллоҳ Ундан сўрашларини хуш кўради”, деганлар (Имом Термизий ривояти)...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar