#БОБУР_ВА_ИСЛОМ: ИЛМ МОЛ-ДУНЁДАН АФЗАЛ
Бобур Мирзонинг бу сўзлари ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзларига мувофиқдир. “Ҳадису арбаъийн” шарҳу Усфурий[1] китобида келшича, у зот хавориж тоифасидан келиб бир хил савол берган ўн кишининг “Илм афзалми, мол-дунё афзалми?” деган саволига “Илм афзал” деб жавоб бердилар ва ўн кишига ўн хил далил келтирдилар.
Биринчисига: “Илм пайғамбарларнинг меросидир, мол эса Қорун, Шаддод, Фиръавн ва бошқа шунга ўхшаганларнинг меросидир!” – дедилар.
Иккинчисига: “Илм сени қўриқлайди, молни эса сен қўриқлайсан”, – дедилар.
Учинчисига: “Мол эгасининг душмани кўп бўлади, илм эгасининг дўсти кўп бўлади”, – дедилар.
Тўртинчисига: “Молни сарфлаганинг сари у камайиб боради, илмни сарфлаганинг сари у кўпайиб боради”, – дедилар.
Бешинчисига: “Мол эгасини бахил-қизғанчиқ деган ном билан маломат қилиб чақиришади, илм эгасини эса иззат-икром ва ҳурмат-эҳтиром билан чақиришади”, – дедилар.
Олтинчисига: “Молни ўғридан сақлаб яширилади, илмни эса ўғридан сақлаб яширилмайди”, – дедилар.
Еттинчисига: “Молнинг эгаси қиёмат куни ҳисоб-китоб қилинади, илм эгаси эса қиёмат куни шафоъат қилади”, – дедилар.
Саккизинчисига: “Мол узоқ вақт туриши ва замонлар ўтиши билан эскиради (ва қадри кетади), илм эса асло эскирмай ва қадри кетмайди”, – дедилар.
Тўққизинчисига: “Мол қалбни қорайтиради, илм эса қалбни ёритади – ёруғ ва нурли қилади”, – дедилар.
Ўнинчисига: “Молнинг эгаси бора-бора худоликни даъво қилади, илм эгаси эса ҳамиша бандалик мақомида туради”, – дедилар.
Сўнг дедилар: “Агар мендан яна шу саволни сўрайверишса, то ўлгунимча шундай (“Илм молдан афзал”) деб жавобни беравераман!” Кейин у (хавориж)лар келдилар ва ҳаммалари иймон келтириб, мусулмон бўлдилар...
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/25435
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar