#Бир_савол_сўрасам: ГУНОҲЛАР ДЕНГИЗ КЎПИГИЧА БЎЛСА ҲАМ КЕЧИРИЛИШИГА САБАБ БЎЛАДИГАН АМАЛНИ БИЛАСИЗ-МИ?
❓ “Зуҳо” сўзининг маъноси нима? Эшитишимча, Бамдод намозидан кейин Зуҳо намози ўқилар экан. Бу намоз нима учун ўқилади?
❗️ “Зуҳо” сўзи – “чошгоҳ вақти” деган маънони англатади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Қасамёд этурман чошгоҳ вақти билан” (“Зуҳо” сураси, 1-оят).
Қуёш чиққандан тахминан ўн беш дақиқа ўтгач, ушбу намозни ўқиш мумкин. Унинг энг афзал вақти бомдод намозини адо этгандан сўнг, ўша жойда қуёш чиққунча зикр билан машғул бўлиб, қуёш чиққандан кейин ўқишдир.
Зуҳо намози икки ракатдан ўн икки ракатгача ўқилади, энг афзали тўрт ракатдан ўқишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилганлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тўрт ракат Зуҳо намозини мунтазам ўқиса, гуноҳи денгиз кўпикларича бўлса ҳам, кечирилади”, дедилар (Имом Термизий, Имом Ибн Можа, Имом Аҳмад ривояти).
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Зуҳо намозини баъзан узлуксиз ўқир эдилар. Биз энди бу намозни ҳаргиз тарк қилмайдилар, дердик. Гоҳида эса ўқимас эдилар, энди бу намозни ҳаргиз ўқимасалар керак, деб ўйлардик” (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зуҳо намозида “Шамс” ва “Зуҳо” сураларини ўқир эдилар.
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бирингиз бўғин ва суяклар устида тонг оттирганингиз учун бир садақа бор. Ҳар бир тасбеҳингиз – садақа. Ҳар бир тамҳид (Алҳамдулиллаҳ) – садақа, ҳар бир таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ) – садақа, ҳар бир такбир – садақа, яхшиликка буюришингиз ҳам, ёмонликдан қайтаришингиз ҳам садақадир. Энди буларнинг ҳаммаси учун икки ракат Зуҳо намоз ўқишингиз кифоя қилади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бундай дейилади: “Албатта, жаннатда бир эшик бор. У “Зуҳо” деб номланади. Қиёмат куни бўлганда, бир жарчи нидо қилиб: “Зуҳо намозини доим ўқувчилар қани? Бу сизларнинг эшигингиздир. Унга Аллоҳнинг раҳмати ила киринглар”, дейди” (Имом Табароний ривояти)

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#Бир_савол_сўрасам: ЭРИМ ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ САВДОСИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАДИ. ЭРИМНИНГ ТОПГАН ПУЛИ ҲАРОМ-МИ?
❓ Хўжайиним дўконларга тамаки маҳсулотларини етказиб бериш билан шуғулланади. Сигарет ҳам ароқ каби ҳаром деб эшитганман. Хўжайинимга: “Бу ишни қилманг, ҳаром бўлиши мумкин”, десам у киши: “Бундай эмас, сигарет ҳаром эмаслиги ҳақида фатволар чиққан”, дейди. Оиламга ҳаром луқма келишидан, уни болаларимга едиришдан қўрқаман, шуни ўйлаб хавотирдаман. Мен шу вазиятда нима қилишим керак?
❗️ Эрингиз нотўғри айтибди. Ароқнинг ҳаромлиги қадимдан Қуръон ва Суннатда собитдир. Тамакининг ҳаромлиги охирги пайтда уламоларнинг фатвоси орқали бўлган. Иккисининг орасидаги фарқ шунда. Шунингдек, инсоннинг танаси, ақли ва иш қобилиятига зарар қиладиган нарсалар ҳам ман қилинган. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг “Бақара” сурасида: “Ўзингизни ҳалокатга ташламанг”, деб буюрган. Тамаки каби зарарли нарсалар шу тарафдан ҳам жоиз бўлмайди. Эрингиз бошқа иш топсин.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#Бир_савол_сўрасам: МАГАЗИНДАГИ НАРСА ХАРИДОРНИНГ ҚЎЛИДА БУЗИЛИБ ҚОЛСА, КИМ ЖАВОБГАР БЎЛАДИ?
❓ Дўкондан бирор нарсани қўлга олиб кўраётганда тушиб кетиб, синса ёки бузилса, шариатда бунинг жавоби қандай?
❗️ Агар харидор бирор нарсани сотиб олишга келишмасдан олдин бепарволик, эҳтиётсизлик қилиб, бирор нарсани синдириб қўйса ёки очиб кўришда қўполлик қилиб, бузиб қўйса, тўлайди. Бунинг номини фиқҳда “тааддий” дейилади. Агар эҳтиёткорлик билан ушласа, кўрса, очиб кўришда қўполлик қилмаса, шунда ҳам синса ёки бузилса, тўламайди.
Агар сотувчи нархни айтгандан сўнг олувчи рози бўлса, кейин харидор қўлига олиб кўраётган вақтда тушиб кетиб, синса ёки бирор нуқсон етса бундай ҳолатда харидор тўлайди.
Шунингдек, харидор сотиб олмоқчи бўлиб, нархини келишмасидан олдин кўришга ижозат сўраб, қўлига олди ёки сотувчи нархни айтди-ю, лекин харидор рози бўлгани йўқ. Харидор кўраётган вақтида унинг бепарволигисиз ёки қўполлигисиз у нарса тушиб кетса ёки бузилиб қолса, харидор тўламайди. Чунки бу вақтда у нарса унинг қўлида омонат бўлади. Омонатлар тааддийсиз (бепарволик, эҳтиётсизлик, нотўғри истеъмол қилиш, тажовуз) тўлатилмайди.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#Бир_савол_сўрасам: ФАРЗАНД ДУНЁГА КЕЛИШИГА ФАРИШТАЛАР ЁРДАМ БЕРАДИ-МИ?
❓ Кўпинча чақалоқларнинг орқаси кўкариб туғилади, бунинг сабабини катталар: “Бола туғилаётган пайт фаришта келиб, унинг орқасидан итариб юборади, яъни туғилишига ёрдам беради, ўша кўкарган жой фаришталарнинг қўл изи бўлади”, деб айтишади. Шу гап қанчалик рост?
❗️ Йўқ, ҳеч қандай фаришта туғилаётган боланинг орқасидан итармайди. Балки бола туғилган пайтда шайтон уни чимчилайди. Шунинг учун чақалоқлар қичқиради ва орқаси кўкаради.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қай бир бола туғилса ҳам, албатта, туғилиш пайтида уни шайтон тутади. Шайтон уни тутганидан қичқириб овоз чиқаради. Илло, Марям ва унинг ўғли ундай бўлмайди. Агар истасангиз, “Ва албатта, мен Сендан унга ва унинг зурриётига шайтонир рожим шарридан паноҳ тиларман”ни қироат қилинг”, дедилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#Бир_савол_сўрасам: ИБОДАТЛАРНИ ОШКОР ҚИЛИШ РИЁГА КИРАДИ-МИ?
❓ Мен имкон қадар ибодатларимни пинҳона қилишга ҳаракат қиламан, риё бўлиб қолмасин, дейман. Кўпчилик ичида ҳам “мен намоз ўқийман”, дейишга ийманаман. Лекин бир қариндошим намоз ўқишини кўпчилик орасида баралла айтади, кўп ёлғон сўз аралаштириши сезилиб туради. Бу гуноҳ эмасми?
❗️ Ибодатларнинг энг афзали махфий қилинганидир. Чунки бундай амал риёдан узоқ бўлади. Аммо тоатни ошкор қилишдан одамларга яхшиликни тарғиб қилиш, уларга намуна бўлиш ният қилинса, бундай амал ҳам афзал ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Махфий қилинган иш ошкора қилинган ишдан афзал, агар ошкора қилинган иш унга эргашишлари учун қилинган бўлса, у афзалдир”, дедилар (Ҳаким Термизий ривояти).
Аллоҳ таоло банда қилаётган барча ишларни кўриб, билиб туради. Муҳими, ният холис Аллоҳ учун бўлсин. Зеро, уламолар: “Одамлар учун амални тарк қилиш риё ва одамлар учун амал қилиш ширк”, дейишган.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#Бир_савол_сўрасам: АЁЛ КИШИ ТАЛОҚ ТАЛАБ ҚИЛСА БЎЛАДИ-МИ?
❓ Аёл киши қачон ва қандай ҳолатда эридан талоқ сўраши мумкин? Ўзини ўзи ҳам талоқ қилса бўлади, деб эшитдим. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.
❗️ Хотин киши эрини ёқтирмаса ёки эри унга ёмон муносабатда бўлса, эридан талоқ қилишини сўраши мумкин. Бу динимизда хулуъ дейилади. Хулуъ – хотиннинг эрига пул таклиф қилиш ёки маҳрдан бир қисмини қайтариб бериш эвазига талоқ сўрашидир.
Аллоҳ таолонинг: “Агар уларнинг Аллоҳ буйруқларини бажара олмасликларидан қўрқсангиз (эридан талоқ олиш ниятида) эваз беришида (ва эрнинг шу эвазни олишида) эр-хотин учун гуноҳ йўқ” (Бақара сураси, 229-оят), деган сўзи хулуъ мумкин эканига далилдир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Айтди: “Собит ибн Қайс ибн Шамоснинг хотини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келди ва: “Ё Расулуллоҳ, мен унинг хулқи ва динидан нолимайман. Лекин Исломдаги ношукрлигини ёмон кўраман”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унга боғини қайтариб берасанми?” дедилар. У аёл: “Ҳа”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Собитга: “Боғни қабул эт ва уни бир талоқ қил”, дедилар” (Имом Бухорий ривояти).
Бундай ҳолатларда хотин эридан талоқ талаб қилиши мумкин. Бу Ислом динининг адолатини, аёл ва эркакка ўз ҳақ-ҳуқуқларини беришдаги қийматини кўрсатади.
Шариат ўлчовида ақлга сиғадиган сабаб бўлмаса, хотиннинг эридан талоқ сўрашига рухсат берилмайди. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Бирон сабабсиз эридан талоғини сўраган аёлга жаннатнинг ҳиди (ҳам) ҳаром”, деган сўзлари келтирилган (Имом Абу Довуд ривояти).
Агар эр аёлига “ихтиёринг ўзингда” ёки “талоғинг қўлингда”, деса, аёл киши ўзини талоқ қилиши мумкин. Бунинг тафсилотини бу соҳада мутахассис бўлган аҳли илмдан билиб олиш керак бўлади.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#Бир_савол_сўрасам: ШОМДАН КЕЙИН КАСАЛ КЎРГАНИ БОРИШ МУМКИН ЭМАС-МИ?
❓Яқинда шом намозидан кейин касал кўргани борган эдим. Беморнинг яқинлари шомдан сўнг касал кўрилмайди, деб мени беморнинг олдига қўйишмади. Яна сут, қатиқ каби оқликларни ҳам шомдан кейин олиб бўлмайди, деган гаплар ҳам бор… Шу тўғрими?
❗️ Беморни зиёрат қилиш, уни кўришга бориш суннати муаккада ҳисобланади, ҳатто Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ вожиб ҳам деганлар. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Очни тўйдиринглар, беморни зиёрат қилинглар, асирни озод қилинглар”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Касал кўришга бориш айнан бирор вақтга белгилаб қўйилмаган. Одамларнинг вақти ва беморнинг шароитига қараб зиёратга борилаверади.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким эрталаб касал кўргани борса, у билан бирга етмиш минг фаришта бирга боради ва кун ботгунича у учун истиғфор айтади. У жаннатда хурмо мевалари билан мукофотланади. Кун ботганидан кейин касал кўргани борган киши билан ҳам етмиш минг фаришта бирга боради ва тонг отгунча унга истиғфор айтади ҳамда у жаннатда хурмо мевалари билан мукофотланади” (Имом Абу Довуд ривояти).
Демак, кеча-ю кундуз беморларни зиёрат қилиш мумкин. Муҳими, беморга малол келадиган вақтда зиёрат қилмаса бас.
Сут, қатиқ каби оқликларни ҳам шомдан кейин олиб бўлмайди, деган гапларнинг динга умуман алоқаси йўқ. Асоси бўлмаган гаплардир.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#Бир_савол_сўрасам: "ТАЙЁР ХАТМИ ҚУРЪОН БОР" НИМА ДЕГАНИ?
❓ Баъзи бир қориларга хатми Қуръон буюргани борсак, “менда тайёри бор”, дейишади. Яъни Қуръонни ўқишни бошлаб қўйган бўлишади. Шунда “майли” десангиз, тугатиб беришади. Шариатимизда бу жоизми? Ёки хатми қачон бошлаб қўйилган бўлса ҳам, савоби кимга бағишлангани муҳимми?
❗️ Аввало, Қуръони каримни Аллоҳ таоло бандаларининг икки дунё саодатига эришиши учун нозил қилганини унутмаслик керак. “Хатми Қуръон” деганда Қуръони каримни бошдан-охир тўлиқ ўқиб чиқиш тушунилади. Бирорта сура ёки оят ташлаб кетилса, том маънода хатм ҳисобланмайди. “Хатм” сўзи тугатиш, якунлаш деган маънони билдиради.
Ҳозирги пайтда одамлар орасида кенг тарқалган саволдагига ўхшаган ҳолатлар тааассуфки, асл Ислом мақсадларига тўғри эмас. Яна алоҳида таъкидлаш лозим, Қуръонни холис Аллоҳ розилиги учун тиловат қилинса, хатм қилинсагина унга савоб берилади. Кейин ўша берилган савобни бағишлаш мумкин. Бизнинг аҳли-сунна эътиқодимизда Қуръон тиловат қилиб, савобини бағишласа, етиб боради, дейилгани айнан шудир. Ҳар бир ибодатда аниқ мақсад бўлиши, уни бошлашда ният бўлиши кераклиги ҳадисларда таъкидланган. Савобини бағишлаш мақсад қилинган тиловатни ҳам бошидан бошлаб, Аллоҳнинг розилиги, ундан кейин кимгадир савобини бағишлашни ният қилинади. Шунда савоби етади, деб умид қилинади.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#Бир_савол_сўрасам: ҚУРИЛИШДА ЧАЛА ИШЛАШГА МАЖБУР ҚИЛИШСА, ГУНОҲКОР БЎЛАМИЗ-МИ?
❓ Мен қурилиш ишларида ишлайман. Баъзан раҳбар (прораб) буйруғи билан қурилиш материаллари аслида етарлича олиб келинган бўлса ҳам, тежаб қолинади. Баъзан ишни тезроқ тугатишимизни айтади, натижада чала қилишга мажбур бўламиз. Бундай ҳолларда ишчилар нима қилиши керак? Ўша прорабнинг гуноҳига шерик бўлиб қолмайдими?
❗️Бу очиқ-ойдин хиёнат ҳисобланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олдилар. Шунда саҳобалар таҳорат сувига шошилдилар. Кимдир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан тушган сувни юзларига суртди, кимдир ичди, яна кимдир нимадирлар қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нега бундай қиляпсизлар” деб сўрадилар. “Сизга муҳаббат қилганимиз учун” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен сизларга бир амални айтайми, уни қилсаларингиз Аллоҳ ва расулига муҳаббат қилган бўласизлар ва сизларнинг муҳаббатингиз Аллоҳ ва расулининг наздида мақбул бўлиб, Аллоҳ ва расули ҳам сизларни яхши кўради”, дедилар. “Ҳа, Расулуллоҳ”, дейишди.
“Уч амал бор. Шуни қилсаларингиз Аллоҳ ва расулига муҳаббат қиласизлар, Аллоҳ ва расули ҳам сизларга муҳаббат қилади. Биринчиси, гапирсангиз фақат рост гапиринг. Яъни ҳеч қачон ёлғон гапирманг. Иккинчиси, омонатга хиёнат қилманг. Яъни ҳеч кимса ҳақида маккорлик қилманг. Учинчиси, қўшнингизга яхши муомалада бўлинг” дедилар.
Яна бир ҳадисларида “Мўмин ёлғончи бўлиши мумкин эмас” дедилар. Яна бир ҳадисларида “Мўмин мўминнинг ҳақига хиёнат қиладиган маккор бўлмайди” дедилар.
Афсуски, ҳозирги кунда ёлғон гапириш, бошқаларни молини ноҳақдан қўлга киритиш маҳорат бўлиб қолди. Хусусан, машина бозорларида, мол бозорларида, корхона ва заводларда ва яна ҳозирги тилда айтилганда прораб бўлиб ишловчилар хонадон эгаларига буюртма берганларнинг ҳақини маккорлик билан ўғирлашмоқда. Дўкондан оладиган нарсаларнинг рўйхатини тузиб берилса, дўкончи билан келишиб уй эгасини ҳақини ўмаряпти. Усталар билан тил бириктириб, уй эгасини ҳақини ўмаряпти. Сиз каби ҳунармандлар ўртасига тушиб мижознинг ҳақини ўғирлаяпти. Энг ачинарлиси, ўша уриб қолувчиларни маълум бир йил ўтиб баданига пес тушмоқда, рак касалига дучор бўлмоқда, ўғирлаб едириб катта қилган боласи куйдирмоқда. Қизи эрдан ажрашиб келиб, бузуқлик йўлига кириб кетмоқда. Буларнинг барчасининг гуноҳи эса макр қилганнинг зиммасида қолади. Ишчилар ишни пухта, чиройли қилиб бажаришлари керак. Прорабни бундай йўлдан қайтариб, тўғри йўлга бошлашлари керак. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам: АЁЛИМ ВАФОТ ЭТДИ. МЕНГА ВАСИЯТ ҚИЛГАН ҚАБРИСТОНГА ҚЎМИШГА ОТАСИ РОЗИ БЎЛМАСА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
❓ Яқинда аёлим вафот этди. У вафотидан олдин қайси қабристонга кўмишни менга васият қилганди. Лекин дафн куни отаси (қайнотам) бошқа қабристонга, яъни ўз уйига яқин бўлганига қўйишни айтиб оёқ тираб олди. Келин вафот қилганда унга ким кўпроқ ҳақли бўлади? Отасими ёки эри?
❗️ Ҳанафийлар: “Ўлган аёл кишини эри ювса ёки ушласа бўлмайди, чунки уларнинг орасидаги никоҳ кесилган бўлади”, дейишади. Уларнинг ҳужжати кучли сўзига қараганда, аёл эрининг ўлигига назар солса бўлар экан. Лекин эр ўлган аёлининг фақат юзига назар солиши мумкин, чунки назар солиш ушлаш ва ювишдан кўра енгилроқдир (“Кифоя” китобидан).
Мазҳабимизда эр ёки аёлдан бири вафот этиши билан уларнинг орасидаги никоҳ бекор бўлади. Шунга кўра, шаръий зарурат бўлмаса, эр аёлини, аёл эса эрини вафотидан кейин ушлаши мумкин эмас.
Аёл вафот этганидан сўнг унинг васияти масаласида айтадиган бўлсак, васиятини бажариш имкони бўлса, бажарилади. Дафн қилишда ҳам ҳолатга қаралади, қайси бири қулай бўлса, ўшаниси қилинади. Аёл қиёматда ҳам эри билан бўлади. Валлоҳу аълам!

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#Бир_савол_сўрасам: НАМОЗНИ НЕЧА РАКАТ ЎҚИГАНИМГА ИККИЛАНИБ ҚОЛГАНИМДА НИМА ҚИЛИШИМ КЕРАК?
❓ Баъзида намоз вақтида 3 ракат ўқидим-ми ё 4 ракат-ми, деб иккиланиб қоламан (хаёл бўлинади ёки эсдан чиқиб қолади). Кейин давом этиб кетавераман, лекин кўнглимда хижиллик қолади. Шундай пайтда нима қилишимиз керак? Давом эттираверсам тўғрими ё бошидан ўқиш керак-ми?
❗️ Намозхон намозда неча ракат ўқиганини билмай, шубҳа қилса, бу унинг умридаги биринчи унутиши бўлса, намозини янгидан бошлайди. Агар шубҳаси кўпайган бўлса, гумонининг ғолиб тарафини олади. Агар унутиши кўп бўлса, ғолиб гумонга бино қилади. Агар ғолиб гумони бўлмаса, озини олади.
Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон бирингиз намозда шакка тушиб қолса, бас, қанча ўқиганини билмай қолса, уч ракатми, тўрт ракатми? Бас, шакни ташласин ва ўзи қаттиқ ишонган томонига бино қилиб ўқисин. Сўнгра салом беришидан олдин икки марта сажда қилсин. Агар беш ракат қилган бўлса, ўша икки сажда унинг намозини жуфтга айлантиради. Агар тўрт ракатни тамом қилиш учун ўқиган бўлса, у икки сажда шайтоннинг бурнини ерга ишқаган бўлади”, дедилар (Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти).

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#Бир_савол_сўрасам: НАМОЗДА ЭСНОҚ КЕЛСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
❓ Намозда ва зикр айтилаётганда беихтиёр эсноқ келади, бу яхши эмас, деб эшитдим. Эсноқ ихтиёрсиз келса, нима қилиш керак?
❗️ Иложи борича эснашни қайтаришга ҳаракат қилиш керак. Аммо бунинг имкони ҳеч бўлмаса, қўл билан тўсилса ҳам бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ акса уришни хуш кўради, эсноқни эса хуш кўрмайди. Акса уриб, Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтса, ташмит (Ярҳамукаллоҳ, яъни Аллоҳ сенга раҳм қилсин) айтиш уни эшитган ҳар бир мусулмоннинг зиммасига ҳақдир. Эсноқ эса фақат шайтондандир. Киши қўлидан келганича уни қайтарсин. Қачон “Ҳа-а-а”, деса, шайтон унинг устидан кулади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз эснаганда қўли ила оғзини ёпсин, шайтон оғизга киради”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Намозни зам суралар маъноларини тафаккур қилиб ўқиш ҳамда ҳар намозга янги таҳорат олиш эсноқ келишининг олдини олади.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#Бир_савол_сўрасам: ТЕЗАК ЁҚИБ ПИШИРИЛГАН НОННИ ЕЙИШ МУМКИН-МИ?
❓ Азалдан ота-боболаримиз тезак (таппи)ни тандирга ёқиб нон қилиб келган. Ҳозир ҳам баъзи қишлоқларимизда шундай қилишади. Лекин унинг шаръий ҳукми ҳақида эшитмаган эканман. Тезак ёқиб пиширилган нонни еса бўлади-ми?
❗️ Ҳайвоннинг гўнги ва қуритилган тезагини ёқиб унда пиширилган таом ва нон ҳалол бўлади. Уламолар тезак ёқилиши билан у истиҳола бўлади, дейишган. Яъни олов сабабли моқияти ўзгаради.
Нажосатни поклашнинг бир қанча йўллари бор. Масалан, ювиш, артиш, ерга суртиш. Фуқаҳоларимиз ўзларининг фатво китобларида жумладан шундай дейдилар:
“Нажосатни поклашнинг яна бир йўли ёқишдир. Тезак ёқилса ва у кулга айланса, Имом Муҳаммаднинг наздида поклигига ҳукм қилинади. Шунга фатво берилган” (“Хулосатул фатаво”, “Фатавои Ҳиндия”).
Аллома Ҳаскафий эса бундай дейди: “Тезакнинг кули нажас ҳисобланмайди. Акс ҳолда барча диёрларда нонни (тезак билан пишириш оқибатида) нажас бўлиши келиб чиқарди” (Дуррул мухтор).
Агар тандир тезак билан қиздирилса, унда нон ёпиш макруҳ, агар тандирга сув сепилса, макруҳлик йўққа чиқади. (“Фатавои ҳиндия”, “Қуня”)
Демак, тезак ёқиб нон пиширилса, нон пок ва истеъмолга яроқли ҳисобланади. Қолаверса, бу иш азалдан одамлар орасида оммавий эҳтиёжга айланган. Валлоҳу аълам!

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#Бир_савол_сўрасам: ҚИЁМАТДА ҲАЙВОНЛАР ҲАМ САВОЛ-ЖАВОБ ҚИЛИНАДИ-МИ?
❓ Қиёмат куни ҳайвонларнинг ҳоли нима бўлади? Улар ҳам савол жавоб қилинади-ми?
❗️ Ҳадисларда келишича, қиёмат куни ҳамманинг ҳисоб-китоби бўлар экан. Бу дунёда зулм ўтказган ҳайвонлардан мазлум ҳайвонларга ўч олиб берилганидан сўнг, уларнинг барчаси тупроққа айлантирилар экан. Буни кўриб, дўзах азобидан хору зор бўлиб турган дўзахийлар “Кошки эди, ҳайвонларга ўхшаб, тупроқ бўлиб кетсам”, деб орзу қилар эканлар. Лекин бу орзу ҳеч қачон ушалмайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, қиёмат куни ҳақларни ўз аҳлига адо қилурсиз. Ҳаттоки, шохли қўйдан шохсиз қўйга ўч олиб берилади”, дедилар (Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).
Шарҳ: Бу дунёда баъзи бир ёмонлар ўз ёмонлигининг баъзисининг жазосидан қутулиб қолиши мумкин. Аммо қиёмат куни ҳеч бир ҳақ зое бўлмайди. Ҳар бир нарса ўз ўрнини топиши муқаррар. Бунда фақат одамлар орасидаги ҳақ-ҳуқуқларгина эмас, балки барча махлуқотлар орасидаги ҳақ-ҳуқуқлар ҳам ўз эгасини топадилар. Ҳаттоки, бу дунёда ўзининг шохи борлигидан фойдаланиб, шохсиз қўйни сузган қўйдан ҳам ўч олинади. Бас, шундай экан, одам болалари ҳам ўзларининг “шох”ларини ишга солиб, ўзгаларнинг ҳаққини поймол қилишга урина кўрмасинлар (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#Бир_савол_сўрасам: ҲИЗР АЛАЙҲИССАЛОМ КИМ, У ОДАМЛАРГА КЎРИНАДИ-МИ?
❓Баъзилар Ҳизр бувани кўрдим, дейди. Ҳизр бува ўзи ким ва ростдан бор-ми? Одамлар кўзига кўринади-ми?
❗️Қуръони каримнинг “Каҳф” сурасида Ҳизр алайҳиссалом ҳақида қисса келган. Бу қиссани уламоларимиз “Мусо алайҳиссалом ва солиҳ банда қиссаси” деб атайдилар. Чунки Қуръонда Ҳизр алайҳиссалом “Ҳизр алайҳиссалом” номи билан аталмаган, балки “солиҳ банда” деб аталган.
“Каҳф” сурасида келган оятларнинг тафсирида Имом Бухорий келтирган ривоятда солиҳ банда “Ҳазр” деб аталади, биз “Ҳизр” деб ўрганиб қолганмиз. Ана шундан Ҳизр алайҳиссалом борлиги, Қуръонда “солиҳ банда” номи билан эсга олинганлиги ва саҳиҳ ҳадисларда “Ҳизр” номи билан танилганликлари, машҳур бўлганликлари келиб чиқади.
“Ҳизр алайҳиссалом бор, доим бўлади, одамларга кўриниб туради”, деган уламоларимиз ҳам бор. Бу гапни кўпроқ аҳли тасаввуфлар айтишади. Лекин очиқ-ойдин Ҳизр алайҳиссаломнинг барҳаёт эканликлари, қиёматгача боқий қолишлари ва одамларга кўриниб туришлари тўғрисида на Қуръонда ва на ҳадислардан далил келтира олмайдилар. Агар мабодо ҳозирги кундаги баъзи бир кишилар далил келтиришаётган бўлса ҳам, у далиллар нотўғри, тўқима ва заиф ҳадислардан олинганлиги маълум.
Ҳар ким Аллоҳ таолонинг Ўзидан ҳожатини сўраб бораверса, яхши бўлади. Ҳизр алайҳиссаломни кўриб, у кишидан бирор нарса сўраш маъносидан кўра афзали шу. Ибодатларни вақтида адо қилиб, намозларни ихлос билан ўқиб, дуо қабул бўлиш шартларини ўрганиб, Аллоҳнинг Ўзидан сўраш тажрибадан ўтган ҳақиқат ҳамдир. Аллоҳ таоло барчамизнинг ҳожатларимизни раво қилсин!

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarForwarded from Muslim.uz
#Бир_савол_сўрасам: НАМОЗДА ЭСНОҚ КЕЛСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
❓ Намозда ва зикр айтилаётганда беихтиёр эсноқ келади, бу яхши эмас, деб эшитдим. Эсноқ ихтиёрсиз келса, нима қилиш керак?
❗️ Иложи борича эснашни қайтаришга ҳаракат қилиш керак. Аммо бунинг имкони ҳеч бўлмаса, қўл билан тўсилса ҳам бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ акса уришни хуш кўради, эсноқни эса хуш кўрмайди. Акса уриб, Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтса, ташмит (Ярҳамукаллоҳ, яъни Аллоҳ сенга раҳм қилсин) айтиш уни эшитган ҳар бир мусулмоннинг зиммасига ҳақдир. Эсноқ эса фақат шайтондандир. Киши қўлидан келганича уни қайтарсин. Қачон “Ҳа-а-а”, деса, шайтон унинг устидан кулади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз эснаганда қўли ила оғзини ёпсин, шайтон оғизга киради”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Намозни зам суралар маъноларини тафаккур қилиб ўқиш ҳамда ҳар намозга янги таҳорат олиш эсноқ келишининг олдини олади.
❓ Намозда ва зикр айтилаётганда беихтиёр эсноқ келади, бу яхши эмас, деб эшитдим. Эсноқ ихтиёрсиз келса, нима қилиш керак?
❗️ Иложи борича эснашни қайтаришга ҳаракат қилиш керак. Аммо бунинг имкони ҳеч бўлмаса, қўл билан тўсилса ҳам бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ акса уришни хуш кўради, эсноқни эса хуш кўрмайди. Акса уриб, Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтса, ташмит (Ярҳамукаллоҳ, яъни Аллоҳ сенга раҳм қилсин) айтиш уни эшитган ҳар бир мусулмоннинг зиммасига ҳақдир. Эсноқ эса фақат шайтондандир. Киши қўлидан келганича уни қайтарсин. Қачон “Ҳа-а-а”, деса, шайтон унинг устидан кулади”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Бошқа ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз эснаганда қўли ила оғзини ёпсин, шайтон оғизга киради”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Намозни зам суралар маъноларини тафаккур қилиб ўқиш ҳамда ҳар намозга янги таҳорат олиш эсноқ келишининг олдини олади.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#Бир_савол_сўрасам: Таяммум қандай қилинади?
❓ Ёшим 70 да. Бетоб бўлиб қолганим ва сув ишлатолмаслигим сабабли таҳорат олишда муаммо бўляпти. Таяммумни эса қандай қилса, тўғри бўлишини билмаяпман. Момоларимиз айтишича, тоза тупроққа оёқ-қўлни уриб-уриб, чангитиб қилиш керак экан, ундай қилсак, уст-бошимиз чанг бўлади-ку. Тоза матога қилса бўлмайди-ми?
❗️ “Таяммум” луғатда “мақсад қилиш” маъносини англатади. Истилоҳда эса покланиш мақсадида пок ер жинси билан юзга ва икки қўлга тирсаклари билан қўшиб масҳ тортиш “таяммум” деб аталади.
Таяммум бўлиши учун тўртта асосий шарт топилиши лозим:
1) Ният; 2) Пок ер жинси; 3) Пок ер жинсига икки марта қўлни уриб, биринчисида юзга масҳ тортиш, иккинчисида икки қўлни тирсагигача масҳ тортиш; 4) Сув ишлатишдан узрли бўлиш.
Бизнинг мазҳабимизда ер жинсидан бўладиган барча пок нарсаларга таяммум қилиш жоиз ҳисобланади. Ер жинсидан бўлган нарсалар деганда эса қуйидагилар кўзда тутилади:
Тупроқ, қум, шўрлаб кетган ер, оҳак, гипс, сурма, сурматош, зирнийх (ҳидсиз рангсиз маъдан. Тиббиётда тери кассалликларини даволашда ишлатилади), олтингугурт, заж (бўёқда ишлатиладиган туз моддаси), кон тузи, дарахтлар, (чунки одатда устиларида чанги бўлади), ўт-ўланлар (чунки буларнинг устиларида ҳам одатда чанг бўлади), кийимдаги ёки улов ўриндиғидаги чанг (агар кийимда ё улов ўриндиғида мутлақо чанг бўлмаса, унга таяммум қилиб бўлмайди. Шунингдек, кийимини силкитиб ҳавода тўзғиган чанг-ғуборга ҳам таяммум қилса бўлади. Чунки бунда ҳам аслида ер жинсига таяммум қилинган бўлади.
Таяммум қилинмайдиган нарсалар:
Ер жинсидан бўлмаган нарсаларга таяммум қилиб бўлмайди. Шунинг учун қуйидаги нарсаларга таяммум қилиб бўлмайди:
Ун, талқон, кул, сувли туз, мушк; шакар; анбар (хушбўй модда), заъфарон, кафур (хушбўй модда), хина, лой (лой деганда унинг суюқ бўлиб турган пайти назарда тутилган. Аммо қотиб устига чанг ўтирадиган бўлса унга таяммум қилиш жоиз бўлиб қолади. Зеро, юқоридаги нарсаларга ҳам агар чанг ўрнашадиган бўлса, таяммум қилиш мумкин бўлиб қолади. Чунки бунда аслида ер жинсидан бўлган чангга таяммум қилинаётган бўлади).
Шунингдек, нажосат тегиб сўнгра қуриб нажосат асари кетган ерга ҳам таяммум қилиб бўлмайди. Чунки нажосатнинг асари кетгани сабабли тупроққа поклик ҳукми собит бўлса ҳам, покловчилик ҳукми собит бўлмайди. Таяммум қилинадиган тупроқда эса покловчилик сифати бўлиши шартдир.
Таяммум қилинган жойга яна қайта таяммум қилиш жоиз бўлади.