Muslim.uz
92.1K subscribers
18.2K photos
5.09K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Обод хонадон" акциясига талабалар ҳам ҳисса қўшмоқда

"Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг" (Моида сураси, 2).

Мурожаат учун тел.: +99899 910-90-95

ХАЙРИЯ ҚИЛИШ УЧУН ШУ ЕРНИ БОСИНГ: 👉PAYME | CLICK

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
Хушхабар! Аллоҳ рози бўлсин!

Хайрияларингиз 19 миллион 182 минг сўмга етди! Бирдамликда ҳаракатни давом эттирайлик!

Инша аллоҳ тез фурсатда уйи ёнган уч оилани ШОДЛИГИГА сабабчи бўласиз!

ХАЙРИЯ ҚИЛИШ УЧУН УСТИГА БОСИНГ👉 PAYME | CLICK

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
Субҳаналлоҳ – энг афзал калима.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Унутилаётган_суннатлар (40-суннат):
УЙҚУДАН ТУРГАНДА ДУО ҚИЛИШ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқудан уйғонганларида бундай дер эдилар:

الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أحيانا بعد ما أماتَنا وإلَيْهِ النشُور

"Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур"

Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир.

الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ

"Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи"

Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад

Даврон НУРМУҲАММАД
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳижомани қайси кунларда қилдирган афзал?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Вақф мулкларига эга масжидлар – тарих силсиласида синалган тажриба. Бугун уни амалиётга жорий этиш мумкинми?

Мусулмон диёрлари, жумладан юртимизда ҳам қадимдан масжидлар фаолиятида уларга белгиланган вақф мулклари катта аҳамият касб этган.

(“Вақф” сўзи луғатда “тутиб туриш”, “тўхтатиш” маъноларини англатади. Шаръий таърифда эса: “Муайян нарсанинг аслини сақлаб қолиб, ундан келадиган фойдани садақа қилишдир”.)

Вақф Ислом шариатида кенг тарғиб этилган, манфаати давомли, савоби узлуксиз бўлган иқтисодий хайрия ишидир. Қадимдан мўмин-мусулмонлар вақфнинг манфаати ва савобидан умидвор бўлиб, бунга катта эътибор қаратиб келганлар.

Вақфга оид муносабатлар қандай тартибга солинган?

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ: https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/24964

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати томонидан бош имом-хатиблар иштирокида тайёрланган "Ёшлар тарбиясига беэътибор бўлманг!" номли тарғибот ролиги.

Ушбу тарғибот ролиги "Ўзбекистон 24", "Маданият ва маърифат", "Маҳалла", "Ўзбекистон", "Ўзбекистон тарихи", "Оилавий", "Севимли", "Му5", "Узрепорт" телеканаллари орқали мунтазам намойиш этилмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter
Forwarded from Hidoyat.uz
#Қуръон

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَتَّقُوا اللَّهَ يَجْعَلْ لَكُمْ فُرْقَانًا وَيُكَفِّرْ عَنْكُمْ سَيِّئَاتِكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ۗ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ

«Эй, иймон келтирганлар, агар Аллоҳга
тақво қилсангиз, сизга фурқон беради,
сизнинг гуноҳларингизни ювиб мағфират қилади. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир»

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
ПОКЛИК ИМОНДАНДИР!

Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилган ҳадисда: “Ҳар бир мусулмон киши ҳар етти кунда бир маротаба ғусл қилиши лозимдир. Унда бошини ва бутун баданини ювиши талаб қилинади”, дейилган.

1|2|3|4|5|
#СОҒЛОМ_ҲАЁТ_СОҒЛОМ_ЭЪТИҚОД
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч кимнинг уйи ёнмасин, ҳеч ким уйсиз қолмасин...

Азизлар! 84 ёш ва 90 ёшли отахонларга кўмаклашайлик!

Зарур маблағ: 90 миллион сўм

"Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир" (ар Раҳмон сураси, 60)

Мурожаат учун тел: +99899 910-90-95

ХАЙРИЯ ҚИЛИШ УЧУН: PAYME | CLICK

Динимизга муҳаббатли яқинларингизга ҳам далолат қилинг: https://t.iss.one/vaqfuz
#Бир_савол_сўрасам: ХАЁЛИМГА ТУРЛИ ФИКРЛАР КЕЛИШИДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛСАМ БЎЛАДИ?

Мени тез-тез ёмон ўй-хаёллар, ширк чулғаб олади. Ортидан дарров калима қайтариб, истиғфор айтиб юбораман. Лекин бу ҳол яна такрорланади, нега шундай бўлишини тушунолмаяпман...

❗️ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Аллоҳ умматимнинг хаёлларидан ўтган нарсаларни, агар уни гапирмасалар ёки унга (таяниб) иш тутмасалар, кечириб юборади” (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Насоий, Имом Ибн Можа, Имом Аҳмад ривояти).

Кунларнинг бирида саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Бизнинг хаёлимизга шундай фикрлар келадики, уларни гапиришдан қўрқамиз. (Бундай ҳолатда нима қилиш керак)?” деб сўрашди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шу нарса сизларда ҳақиқатан ҳам пайдо бўлади-ми?” деб сўрадилар. Улар: “Ҳа”, дейишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу (яъни ўша ҳолатга тушишларингиз) очиқ имондир”, дедилар.

Яъни инсон қалбига келган ёмон фикрларни тилига чиқаришдан қўрқиши, уни айтишга уялиши, уни яшириши, бундай хаёлларни кўнглидан чиқариб ташлашга ҳаракат қилиши ҳақиқий имон аломати экан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам банда хаёлига ёмон фикрлар келганида “таъаввуз” (аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм)ни айтишга, Аллоҳдан ёрдам сўрашга ва бемаъни хаёлларни бас қилишга буюрганлар.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Машиналарга кўзни қамаштирувчи қўшимча чироқлар ўрнатиш шаръан жоизми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Аллоҳни зикр қил

Ҳошим ибн Зиёд акаси ҳақида айтади: «Ало ибн Зиёд ҳар жума кечасини ибодат билан ўтказар эди. Бир кеча у мадорсизланиб қолиб, аёлига: «Асмо, мен мадорсизландим. Фалон вақт кирганида мени уйғотгин», деди. Аёли «Хўп» деди. Бироқ айтилган вақт кирганида эрини уйғотишни эсидан чиқарди. Ало ибн Зиёднинг тушида бир киши келиб, унинг пешонасидан ушлаб, «Ибн Зиёд, тур, Аллоҳни зикр қил, У Зот ҳам сени эслайди», деди. У уйғониб кетди ва вафот этгунича кечалари Аллоҳ таолони зикр қиладиган бўлди. Аллоҳ уни раҳматига олсин».

«Солиҳлар гулшани» китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОНЛАЙН СИЙРАТИ НАБАВИЯ СУҲБАТЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ

🔸БУГУН, 2021 йил 2 февраль,
сешанба куни соат 19:30 дан бошлаб, онлайн сийрати набавия суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

🔸Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғлининг онлайн сийрати набавия суҳбатлари тақдим этилади.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салам сийратлари мўмин-мусулмонларнинг имон-ихлосларига чинакам озуқа бўлади. Агар мусулмон кишининг имони комил бўлса, Расулуллоҳга бўлган муҳаббати ҳам зиёда бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўриш тоат ва қурбатдир. Дарҳақиқат, динимизда Муҳаммад алайҳиссаломга муҳаббатли бўлиш вожиб амал саналади.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирорталарингиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўлолмайди”, деганлар.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz
Instagram: muslimuzportali

🔸Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни @OnlineSiyratBot орқали жўнатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#онлайн_сийрат
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Ғайриоддий ҳодиса туфайли мусулмонлар ой йўналишида намоз ўқидилар
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/24978

🔸Грознийда Ўзбекистонга зиёрат турлари тақдим этилади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24980

🔸Саудиялик талаба бутун дунё бўйлаб эшитиш қобилияти бузилган инсонлар ҳаётини ўзгартиришга ёрдам беради
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/24976

🔸Бангладешлик сайёҳларни Фарғона вилояти бўйлаб зиёрат туризмига жалб этиш масаласи кўриб чиқилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/24962

🔸Покистон делегацияси аъзолари Самарқанд шаҳридаги Ислом қадамжоларини зиёрат қилади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24958

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИМОМ АБУ ҲАНИФАНИНГ СЎЗЛАРИНИ ҚАНДАЙ ТУШУНАМИЗ?
#мазҳаб

593-CАВОЛ: Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ: "Ҳадис саҳиҳ бўлса, у менинг мазҳабимдир", деган сўзларини шарҳлаб беринг. Сохта салафийларшу гапларни далил қилиб қаерда саҳиҳ ҳадис бўлса, ўшанга амал қилиш керак, деб гапириб юришибди.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Кўпчилик олимлар бу жумлани: "Агар ҳадис саҳиҳ бўлса ва унга зид келувчи ҳадисдан холи бўлса, у менинг мазҳабимдир", деб тушунилади дейдилар. Яна бу Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг ҳадисларни қиёсдан устун қўйганига далилдир. Лекин бу сўз ижтиҳодга лаёқати йўқ киши қаерда саҳиҳ ҳадис кўрса, ундан ҳукм олиши жоиз дегани эмас.
Энг муҳими, мужтаҳид даражасига етмаган шахс оят ва ҳадислардан ўзича ҳукм чиқаришга ҳаққи йўқ. Битта саҳиҳ ҳадисни ўқиб у билан ҳукм чиқарилмайди, чунки баъзи ҳадислар саҳиҳ бўлсада кейинчалик мансух (бекор) бўлган бўлиши мумкин ёки унга маънода зид келувчи ҳадис ҳам бўлиши мумкин. Саҳиҳ ҳадис китобларига илмий омонат сифатида мансух ҳадислар ҳам киритилган. Ҳукм олинадиган ҳадисларни мужтаҳид уламолар саралаб олганлар.
Мужтаҳид олимлар ҳадислардан қандай ҳукм чиқарганларини Имом Абу Жаъфар Таҳовий раҳимаҳуллоҳ “Шарҳи маонил осор” номли китобларида кўрсатиб берганлар. Яъни, бир мавзудаги барча ҳадисларни бир жойга тўплаб, уларни саралаб, таққослаб, таҳлил қилиб охирида мужтаҳид уламоларимизнинг улардан чиқарган ҳукмларини келтирганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ТАҲОРАТ – ИНСОННИ ГЎЗАЛ ҚИЛАДИ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/24961

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЭСКИ ШАҲАРДАГИ ЯНГИ ТАРИХ

Муносабат

Тараққиётни белгилайдиган омиллар кўп, сабаблар бисёр. Лекин бу сабаб ва омилларнинг ҳеч бири илм ва билимчалик абадий, маърифатчалик мангу эмас. Бугунги фаровон ҳаёт, саодатли кунлар, юксак техника асри, ҳеч шубҳасиз, илмга асосланган тараққиётнинг маҳсулидир.

Кишига фахр-ифтихор бағишлайдиган жиҳати шуки, мана шундай юксак тараққиётнинг тамал тошини Абу Мусо Хоразмий бобомиз саноқ сонлар тизимини кашф этгани билан, Абу Али ибн Сино медицинага асос солгани билан, Маҳмуд Замахшарий араб тили грамматикасини тузгани билан, Имом Бухорий ҳадис илмида тенги йўқ эканлиги билан, Алишер Навоий шеърият мулкида султон эканлиги билан, Мирзо Улуғбек юлдузлар тоқига нарвонсиз қадам босгани билан қўйиб берди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
9-дарс: Ҳадис илмини ўрганамиз (Умр охирида яхшиликларни кўпайтиришга тарғиб)

Жалолиддин домла Ҳамроқулов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Ҳадис
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar