Forwarded from Muslim.uz
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида
Бу одоблар ўн бешта:
1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.
2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.
3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.
4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.
5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.
6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.
7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.
8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.
9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.
10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.
11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.
12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).
Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.
13. Каҳф сурасини ўқиш.
14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).
15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarForwarded from Muslim.uz
Forwarded from Muslim.uz
JumaMuslimUz.gif
540.2 KB
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», деган.

(Жума: 9)
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarForwarded from VAQF.UZ | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёнғин сабаб вайрон бўлган учта хонадон эгаларига кўмаклашиш учун "Обод хонадон" акциясини эълон қиламиз!
Зарур маблағ: 90 миллион сўм
"Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир" (ар Раҳмон сураси, 60)
Мурожаат учун тел: +99899 910-90-95
ХАЙРИЯ ҚИЛИШ УЧУН: PAYME | CLICK
Динимизга муҳаббатли яқинларингизга ҳам далолат қилинг: https://t.iss.one/vaqfuz

#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 19:00 ДА ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸Бугун, 29 январь куни
кечки соат ⏰19:00 да (Тошкент вақти билан),
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.
Саволларингизни @SavollarMuslimUzBot телеграм боти ёки эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCbuH4AzL2VnxFau5tjmDQWQ
Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Суннат йўлида бўлса, ғам чекма!
Муътамир айтади: «Бир дўстим вафот этди. Мен у билан бирга ҳадис ўрганар эдим. Отам менинг уни деб ғам-қайғуга ботганимни кўриб, «Эй Муътамир, дўстинг суннат йўлида эдими?» деди. «Ҳа», дедим. Отам: «Унда унинг учун ғам чекма», деди».
Изоҳ: Дўстингнинг тутган йўли тўғри бўлса, Аллоҳ таолонинг наздида яхши даражаларга эришади. Шундай экан, унинг аҳволи нима бўлди деб ғам чекиш керак эмас. Агар у нотўғри йўлда бўлганида ғам-ташвиш қилса ўринли бўлар эди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarMedia is too big
VIEW IN TELEGRAM
23-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Шарҳ сураси)
#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Устоз Жаҳонгир қори НеъматовYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
👍1
АЛБАТТА, ОХИРАТ ДУНЁДАН ЯХШИРОҚДИР
«Қасамёд этурман чошгоҳ вақти билан. Ва (ўз зулмати билан атрофни) қоплаб турган тун биланки, (эй Муҳаммад!) Раббингиз Сиздан воз кечгани ҳам йўқ, ёмон кўриб қолгани ҳам йўқ! Албатта, Сиз учун охират (саодати) дунё (фароғати) дан яхшироқдир. Яқинда Раббингиз Сизга (шундай неъматларни) ато этурки, Сиз, албатта, (ундан) рози бўлурсиз. (Эй Муҳаммад! Раббингиз) Сизни етим ҳолда топиб, бошпана бермадими?! Яна Сизни ҳайрон ҳолда топиб, (тўғри йўлга) ҳидоят қилиб қўймадими?! Сизни камбағал ҳолда топиб, (Хадичага уйланишингиз туфайли) бой қилиб қўймадими?! Бас, энди Сиз (ҳам) етимга қаҳр қилманг! Соил (гадо)ни эса (малол олиб) жеркиманг! Раббингизнинг (Сизга ато этган барча) неъмати ҳақида эса (одамларга) сўзланг!» (Зуҳо сураси)...
ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

t.iss.one
Албатта, охират дунёдан яхшироқдир
«Қасамёд этурман чошгоҳ вақти билан. Ва (ўз зулмати билан атрофни) қоплаб турган тун биланки, (эй Муҳаммад!) Раббингиз Сиздан воз кечгани ҳам йўқ, ёмо...
ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ БОШЛАНДИ
YouTube: https://youtu.be/Dg5KY_GKeAw
Facebook: https://www.facebook.com/watch/?v=896474581116716
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВ
Саволларингизни жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

YouTube
ONLINE: Diniy savol-javob (20-son, 29.01.21)
👍1
Ислом цивилизацияси маркази: дин, илм ва замонавийлик уйғунлиги
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24929
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24929
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Субҳаналлоҳ – Жаннатда боғ бўлувчи калима. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса, у учун жаннатда бир хурмо экилади", дедилар (Имом Термизий ривояти).
манба
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
манба
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЗИЁРАТ ҚИЛИШ ОДОБЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?
• Қабр зиёратига борган одам аввало ниятини тўғрилаши ҳамда бу амали билан Аллоҳнинг розилигини кўзлаши лозим. Зеро, ҳар бир амал ниятга боғлиқдир.
• Қабристонга имкон қадар таҳоратли ҳолда сукунат билан кирган афзал.
• Қабр аҳлига сиғиниш, улардан эҳтиёжларини сўраш жоиз бўлмай, бу ширк амал ҳисобланади. Аксинча, бунинг ўрнига уларнинг ҳаққига дуо қилиш лозим..
• Қабр аҳлига назр қилиш, жонлиқ сўйиш, шам ёқиш, латта боғлаш каби ишлар оғир гуноҳ бўлиб, кишининг имонига путур етказади.
• Қабристонга киришда қуйидаги дуони ўқиш ва ундаги маъноларни тўла ҳис этиш афзал: “Ассалому алайкум, мўмин мусулмонлар диёри аҳли! Биз ҳам, иншааллоҳ, сизларга қўшиламиз. Сизлар бизниннг ўтмишдошимизсиз, биз эса сизларнинг ўринбосарингизмиз. Аллоҳдан бизга ҳам, сизга ҳам офият сўраймиз”.
• Зиёратчи ўзи зиёрт қилмоқчи бўлган қабрга оёқ тарафидан келиб, қабрнинг ўнг тарафига туради ва унга юзланиб, қиблага орқа қилган ҳолда қабр эгасига салом беради.
• Зиёратчи қабр аҳли ҳаққига Қуръон тиловат қилади.
• Қабр олдида Қуръон ўқиганда тиловатни овоз чиқариб ўқиган афзал, чунки қабр аҳли ундан баҳра олади.
• Қабр устидаги кўкариб турган ўсимлик, дов дарахт ва майсаларга тегилмайди, чунки уларнинг тасбеҳидан маййитга манфаат бор. Қуриганларини йиғиштириш мумкин.
• Зиёрат вақтида қабр тошларини ўпиш, уларни силаб юз-кўзга суртиш, қабр атрофини айланиб тавоф қилиш, у ерда шам ёқиш, зиёратгоҳ ҳудудидаги дарахт ёки ёғочларга латта парчаларини боғлаш жоиз эмас.
• Қабр устига пул сочиш мумкин эмас, балки ҳар қанча хайрия, садақа ва эҳсони бўлса махсус эҳсон қутиларига ташлаш талаб этилади.
• Зиёратгоҳ ҳудуди озодалагини сақлаш керак. Ёш болаларнинг бошқа зиёратчиларга халал беришларининг олдини олиш лозим.
• Зиёратдан сўнг яна охиста чиқиб кетилади.

Ҳайдархон Юлдашходжаев,
“Мир Араб” Олий мадрасаси ректори
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarForwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ЭР ХОТИН БИР-БИРИДАН МЕРОС ОЛАДИМИ?
#меос
❓592-CАВОЛ: 1) Агар аёл киши вафот этиб, ундан мерос қолса эри ҳам унга ҳақли бўладими? 2) Эркак кишидан мерос қолган мулкнинг қанчасига аёли ҳақли бўлади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. 1) Албатта, хотини вафот этиб, ундан мол-мулк қолган бўлса, эр мерос олади. Хотиннинг умуман фарзанди бўлмаса, эр мерос қолган мулкни ярмини олади. Агар хотиннинг фарзанди бўлса (бошқа эридан бўлган бўлса ҳам), эр мероснинг 1/4 (тўртдан бири)ни олади. Бунинг далили Нисо сураси 12-оят: "Сизларга хотинларингиз қолдирган (мерос)дан – агар уларнинг фарзанди бўлмаса – ярми (тегур). Агар уларнинг фарзандлари бўлса, сизларга улар қолдирган (мерослари)дан тўртдан бир (ҳисса) тегур. (Бу тақсимот) улар (марҳумалар)нинг васияти ёки қарзи (адоси)дан кейин (ижро этилур).
2) Албатта, эр вафот этганда унинг никоҳида турган аёллари мерос олади. Агар эрнинг умуман фарзанди бўлмаса, аёл мероснинг 1/4 (тўртдан бири)ни олади. Агар эрнинг фарзанди бўлса (қайси хотинидан бўлган бўлса ҳам), хотин мероснинг 1/8 (саккиздан бири)ни олади. Бунинг далили юқоридаги оятнинг давомидир: "У (хотин)ларга сизлар қолдирган (мерос)дан – агар фарзандларингиз бўлмаса – тўртдан бир (ҳисса) тегур. Агар фарзандингиз бўлса, уларга сиз қолдирган (мерос)нинг саккиздан бири тегур. (Бу тақсимот) сизлар қилган васият ёки қарз (адоси)дан кейин (ижро этилур)". Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Президент янги марказ қурилишини кўздан кечириб, ўз тавсияларини берди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24930
🔸The Express Tribune: Самарқанд, Бухоро каби шаҳарлар ҳамиша Ислом цивилизацияси ва билим ўчоқлари бўлиб келган
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24932
🔸Ислом Каримовнинг эзгу ишлари, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди.
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24937
🔸Ислом цивилизацияси маркази: дин, илм ва замонавийлик уйғунлиги
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24929
🔸Savad-ul-azam.uz сайти фаолиятини бошлади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24928
🔸Ўзбекистон ва Доғистон зиёрат туризми соҳасида кучли сайёҳлик салоҳиятига эга
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24924
🔸АҚШдаги мусулмонлар муҳтожларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/24922
🔸"Исломни қабул қилиш ҳаётимдаги энг яхши қарор бўлди"
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/24920
🔸Саудия Арабистони Ўзбекистонни Ислом цивилизациясининг "бешикларидан" бири деб билади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24908
🔸Энди ҳафтанинг икки куни ёшлар муаммоларини ҳал этишга ажратилади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24905

old.muslim.uz
Президент янги марказ қурилишини кўздан кечириб, ўз тавсияларини берди
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди. Бугунги кунда бино тўлиқ қад кўтарган. Унинг марказида улк...
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 249–252 ОЯТЛАР
فَلَمَّا فَصَلَ طَالُوتُ بِٱلۡجُنُودِ قَالَ إِنَّ ٱللَّهَ مُبۡتَلِيكُم بِنَهَرٖ فَمَن شَرِبَ مِنۡهُ فَلَيۡسَ مِنِّي وَمَن لَّمۡ يَطۡعَمۡهُ فَإِنَّهُۥ مِنِّيٓ إِلَّا مَنِ ٱغۡتَرَفَ غُرۡفَةَۢ بِيَدِهِۦۚ فَشَرِبُواْ مِنۡهُ إِلَّا قَلِيلٗا مِّنۡهُمۡۚ فَلَمَّا جَاوَزَهُۥ هُوَ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مَعَهُۥ قَالُواْ لَا طَاقَةَ لَنَا ٱلۡيَوۡمَ بِجَالُوتَ وَجُنُودِهِۦۚ قَالَ ٱلَّذِينَ يَظُنُّونَ أَنَّهُم مُّلَٰقُواْ ٱللَّهِ كَم مِّن فِئَةٖ قَلِيلَةٍ غَلَبَتۡ فِئَةٗ كَثِيرَةَۢ بِإِذۡنِ ٱللَّهِۗ وَٱللَّهُ مَعَ ٱلصَّبِرِينَ٢٤٩
249. Толут аскарлари билан чиққач: "Аллоҳ албатта сизларни бир дарё билан имтиҳон қилади, ким ундан сув ичса, у мендан эмас, қўли билан ҳовучлаб олганлардан ташқари ким ундан тотинмаса, у мендандир", деди. Озчиликдан бошқа ҳаммалари ичишди. У ҳамда у билан имон келтирганлар дарёдан ўтиб олишганидан кейин: "Жолут ва унинг аскарлари билан жанг қилишга қудратимиз етмайди", дейишди. Аллоҳга рўпара бўлишларига ишонганлар: "Аллоҳнинг иродаси билан қанча-қанча озчилик гуруҳлар кўп сонли гуруҳларни енгишган, Аллоҳ албатта сабрлилар биландир", дейишди.
Бани Исроилнинг урушдан қочмай қолган бир гуруҳлари Толутнинг Аллоҳ таоло томонидан тайинланган подшоҳ эканига ишонишди. Толут эса улардан бир қўшин тузди. Сўнгра қўшинни душманга қарши жанг қилиш учун бошлаб кетди. Ана шу урушда Толутнинг кучли саркарда экани намоён бўлди. Ҳозиргача Бани Исроилнинг аскарлари кетма-кет мағлубиятга учрайвериб, ўзларига ишончи қолмаган, иродаси сусайиб кетган эди. Улар қаршисида турган душман эса кучли, иродали, ғалабага ишончи зўр эди. Толут аскарларини синаб кўриш учун шаҳардан чиқилгач, уларга бундай маслаҳат берди: "Кимнинг иродаси кучли бўлса, сабр-бардошли ҳам бўлади, йўлда дарё учраганида чанқоқни босиш учун унинг сувидан ичмаса, ўша одам имтиҳондан ўтган бўлади ва менинг ҳақиқий аскаримга айланади. Ким иродасизлик кўрсатиб, дарё сувидан ҳовучлаб ича бошласа, демак, у аскарликка ярамайди". Толут аскарларидан жуда озчиликкина бу синовдан шараф билан ўта олди. Кўплари машаққатли сафарда ташналикка сабр қила олмай, кўп сув ичиб қўйишди ва жангга ярай олмади.
Бундан инсонлар бошларига машаққат ва қийинчиликлар келганида сабр-матонат билан уни енгишлари, сабр кўрсатишлари керак, деган хулоса чиқади. Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади: "Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан Бадр урушида қатнашганлар сони уч юз ўн неча кишидир бўлгани, бу Толут билан дарёдан ўтган шерикларининг сонича келгани ҳақида гаплашар эдик, у билан дарёдан фақат мўминлар ўтишган, холос" (Бухорий ривояти)...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

فَلَمَّا فَصَلَ طَالُوتُ بِٱلۡجُنُودِ قَالَ إِنَّ ٱللَّهَ مُبۡتَلِيكُم بِنَهَرٖ فَمَن شَرِبَ مِنۡهُ فَلَيۡسَ مِنِّي وَمَن لَّمۡ يَطۡعَمۡهُ فَإِنَّهُۥ...
Албатта, ундан сўралур
https://muslim.uz/index.php/rus/maqolalar/item/24931
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
https://muslim.uz/index.php/rus/maqolalar/item/24931
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚУРЪОН ВА СУННАТ ҲУКМДА МУВОФИҚДИР
“Суннат” ва “Ҳадис” атамаси бир хил маънони билдиради. Аммо уларни диққат билан ўрганадиган бўлсак, ҳадиснинг хос, суннат умумий эканини биламиз. Ҳадис деганда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган гап-сўзлари кўзда тутилади.
Суннат сўзи эса, араб тилида “сийрат, тариқат – маънавий йўл”. маъносини англатади. Тариқат ёмонлик ниятида хам, яхшилик ниятида хам бўлиши мумкин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Исломда гўзал суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўшанга амал қилганлар ажрига ўхшаш ажр, уларнинг ажридан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради. Ким Исломда бир ёмон суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўша амал қилганлар ажрига ўхшаш гуноҳ, уларнинг гуноҳларидан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради”, дедилар (Муслим ривояти).
Пайғамбарнинг суннати деб айтилганда, у зотнинг ҳаётий йўли тушунилади. Муҳаддислар истилоҳида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари, иш, тақрир, халқий (тана тузилиши), ахлоқий сифатлар ва таржимаи ҳолга тегишли маълумотлар “Суннат” дейилади.
Суннат икки илоҳий ваҳийнинг бири бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган. Ваҳийнинг бошқаси Аллоҳнинг каломи бўлмиш Қуръони каримдир. Бунга Қуръон, суннат ва уламоларнинг ижмоларида аниқ баён этилган:

Қуръон ва суннат ҳукмда мувофиқдир
“Суннат” ва “Ҳадис” атамаси бир хил маънони билдиради. Аммо уларни диққат билан ўрганадиган бўлсак, ҳадиснинг хос, суннат умумий эканини биламиз. Ҳади...
#Бир_савол_сўрасам: ФОЛБИНГА БОРГАННИНГ НИКОҲИ БУЗИЛАДИ-МИ?
❓ Фолбинга борган одамнинг никоҳи бекор бўлади-ми?
❗️ Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ: “Ким: “Мен ўғирланган нарсаларни биламан ва жин менга хабар берган нарсаларнинг хабарини бераман” деса, кофир бўлади”, деган. (Роддул мухтор). Буларнинг қаторига ғайбдан башорат берувчи мунажжим ва кафт, тош ва бошқа нарсаларга қараб фол очувчилар ҳам киради.
Ким фолбин ғайбни билади деган эътиқодда унинг ҳузурига борса ва айтганини тасдиқ қилса, кофир бўлади ва аёли билан ораларидаги никоҳи бузилади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким келажакда бўладиган ишлардан ҳабар берувчининг ёки бўлиб ўтган ғайб ишлардан ҳабар беручининг ҳузурига борса ва унинг айтганларини тасдиқ қилса, батаҳқиқ Муҳаммадга нозил қилинган нарсага кофир бўлибди”, деганлар (Имоми Аҳмад ривояти).
Ким фолбинлар ғайбни билмайди, деган эътиқодда бўлатуриб, улардан бирор нарса сўрашга борса, ҳаром ишга қўл урган бўлади ва қирқ кунлик намози қабул бўлмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким фолбинга бориб ундан бирор нарса сўраса, қирқ кунлик намози қабул бўлмайди”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarТЎҚЛИКНИНГ ЗАРАРЛАРИ
Ҳар бир касалликнинг негизида тўқлик ётади. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига тўлақонли амал қилган мўмин, тўқликнинг ортидан келадиган касалликларга чалинмайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон битта ичакка ейди, кофир эса етти ичакка ейди», дедилар».
Бухорий ривояти.
Саъид Мақбурийдан ривоят қилинади:
«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бир неча кишининг олдидан ўтиб қолди. Уларнинг олдида қовурилган қўй гўшти бор эди. Уни чақиришган эди, у ейишга кўнмади, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёдан арпа нонга тўймай ўтиб кетдилар», деди».
Бухорий ривояти...ᅠ

Тўқликнинг зарарлари
Ҳар бир касалликнинг негизида тўқлик ётади. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига тўлақонли амал қилган мўмин, тўқликнинг о...