Muslim.uz
92.1K subscribers
18.2K photos
5.09K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Бир_савол_сўрасам: МАЙИТ ҚАБРГА КЎМИЛГАНДА НИМА УЧУН УСТИДАН ТУПРОҚ СОЧИЛАДИ?

Бизда майитни қабрга қўйгандан кейин ёшми-қарими, ҳамма одамлар қўлига тупроқ олади-да
қабр атрофида 3 марта айланиб, майит устидан тупроқ сочишади. Ўзимча бу ишлар инсон тупроқдан яратилган, яна тупроққа қайтади, деган маънода қилинса керак, деб ўйлардим. Аммо шариатда бу борми-йўқми, билмас эканман, шунга аниқлик киритиб берсангиз...

❗️ Маййит қабрининг бош томонидан уч сиқим тупроқ ташлаши мустаҳабдир. Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир маййитга намоз ўқидилар. Сўнгра қабрига келиб, боши томонидан уч сиқим тупроқ ташладилар” (Имом Аҳмад ривояти).

Аввалгисида (минҳаа халақнаакум), яъни “Биз сизларни ундан яратдик”, иккинчисида (ва фийҳаа нуъийдукум) – –Унга қайтарурмиз”, учинчисида эса (ва минҳаа нухрижукум тааратан ухро) – “Ва сизларни яна бошқатдан ундан чиқарурмиз”, дейди. Бу “Тоҳа” сурасининг 55-оятидаги жумлалар бўлиб, оятнинг тўлиғи қуйидагича:

﴿مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى﴾

“Биз сизларни ундан (ердан) яратдик, унга қайтарурмиз ва (қиёмат кунида) сизларни яна бошқатдан ундан чиқарурмиз”. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

#МАЙИТ #ҚАБР #ТУПРОҚ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚАБРИСТОНГА БОРГАНДА ТИК ТУРИБ ҚУРЪОН ЎҚИШ ВА ДУО ҚИЛИШ КЕРАКМИ?
#Қабр_зиёрати
#Дуо #Тиловат

1074-CАВОЛ: Қабристонга борганда тик туриб Қуръон ўқиш ва дуо қилиш керакми. Ўтириб қироат қилса, макруҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳий манбаларимизда қабрларни зиёрат қилганда туриб дуо қилиш суннатлиги, лекин ўтириб дуо қилиш ҳам жоизлиги айтилган. Қуръон тиловатида эса ўтириш афзал эканлиги баён қилинган.
Жумладан, “Раддул муҳтор” китобининг “Қабрларни зиёрат қилиш” бобида шундай келади:
قال في الفتح: والسنة زيارتها قائما، والدعاء عندها قائما، كما «كان يفعله - صلى الله عليه وسلم - في الخروج إلى البقيع
ثم يدعو قائما طويلا، وإن جلس يجلس بعيدا أو قريبا بحسب مرتبته في حال حياته.
Раддул муҳтор китобида айтилади: ""Фатҳул Қадир" китобида: "Қабрларни тик туриб зиёрат қилиш ва қабр ёнида тик туриб дуо қилиш суннатдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Бақиъ қабристонини зиёрат қилганда шундай қилганлар", дейилган".
"Кейин тик туриб узоқ дуо қилади, агар ўтирса, маййит тириклигида қандай масофада ўтирган бўлса, ўшанча масофада ўтиради".
Яна шундай дейилади:
( قَوْلُهُ : وَلَا إجْلَاسُ الْقَارِئِينَ عِنْدَ الْقَبْرِ ) عِبَارَةُ نُورِ الْإِيضَاحِ وَشَرْحِهِ وَلَا يُكْرَهُ الْجُلُوسُ لِلْقِرَاءَةِ عَلَى الْقَبْرِ فِي الْمُخْتَارِ لِتَأْدِيَةِ الْقِرَاءَةِ عَلَى الْوَجْهِ الْمَطْلُوبِ بِالسَّكِينَةِ وَالتَّدَبُّرِ وَالِاتِّعَاظِ
Қабр ёнида қориларни ўтирғизиб, Қуръон қироат қилдириш макруҳ эмас. "Нурул изоҳ" китобининг иборасида: “Мухтор қавлга кўра қироат одобларига мувофиқ хотиржамлик ва тадаббур билан, ибрат олган ҳолда тиловат қилиш учун қабр ёнида ўтириш макруҳ эмас”, дейилган”. (“Раддул муҳтор” китоби, “Қабрларни зиёрат қилиш” боби).
Бу борада “Нурул изоҳ” китобида шундай дейилади:
ولا يكره الجلوس للقراءة على القبر في المختار وكره القعود على القبور لغير قراءة
яъни: “Мухтор қавлга кўра қироат қилиш мақсадида қабр ёнида ўтириш макруҳ эмас. Қабр тепасида қироатдан бошқа сабаб учун ўтириш макруҳдир”.
Шунингдек, “Фатовои ҳиндийя” китобида шундай дейилади:
وَيُسْتَحَبُّ إذَا دُفِنَ الْمَيِّتُ أَنْ يَجْلِسُوا سَاعَةً عِنْدَ الْقَبْرِ بَعْدَ الْفَرَاغِ بِقَدْرِ مَا يُنْحَرُ جَزُورٌ وَيُقَسَّمُ لَحْمُهَا يَتْلُونَ الْقُرْآنَ وَيَدْعُونَ لِلْمَيِّتِ كَذَا فِي الْجَوْهَرَةِ النَّيِّرَةِ
яъни: “Маййит дафн этилгач, бир ҳайвонни сўйиб, гўштини тақсимлаб бўлгунча миқдорда қабр олдида ўтириб, тиловат қилиш ва маййитга дуо қилиш мустаҳабдир”, – дейилган.
Демак, қабристон зиёрати тик туриб қилингани афзал, лекин зиёрат пайтида ўтириш ҳам жоиз, макруҳ эмас.

Диққат қилсак, фақиҳларимизнинг сўзларидан қабристонга борганда Қуръонни ўтириб ўқиш афзаллиги маълум бўлади. Чунки ўтириб қироат қилинганда хотиржамлик, тафаккур, хушуъ ва ибратланиш каби Қуръон тиловатида талаб қилинган одоблар юзага чиқади.
Яна шуни таъкидлаш лозимки, юқоридаги ҳукмларда афзаллик масаласи ҳақида гап кетади, макруҳлик ёки ҳаромлик масаласи эмас. Шундай экан бу масалаларда талашиб-тортишиш ва ўзаро низога бориш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram

🔗 Улашинг: @diniysavollar | @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim |