Muslim.uz
91.6K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Онлайн: Муфтий ҳазратлари янгидан қурилган масжидда жума намозини адо этмоқдалар

Бугун, 4 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Имоми Аъзам” жоме масжидининг янги биноси очилиш маросимида иштирок этмоқдалар.

Очилиш маросимини сайтимизда онлайн кузатиб боришингиз мумкин.
https://fb.watch/29EngY1omk/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:

"مَنْ أَفْتَى بِغَيْرِ عِلْمٍ كَانَ إِثْمُهُ عَلَى مَنْ أَفْتَاهُ وَمَنْ أَشَارَ إِلَى أَخِيْهِ بِأَمْرٍ يَعْلَمُ أَنَّ الرُّشْدَ فِي غَيْرِهِ فَقَدْ خَانَهُ"

(رواه الإمامُ أبو داود)

яъни: “Ким илмсиз фатво берса, унинг гуноҳи фатво берган кишига бўлади. Ким ўз биродарига тўғри йўл бошқа томонда эканини билиб туриб, иккинчи бир йўлга ишора қилса, унга хиёнат қилибди” (Имом Абу Довуд ривоятлари)...

манба
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ҳеч кимга ҳеч нарса қолдирмаган китоб ва ҳикмат! Шуларга амал қилсак — марра бизники!
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/23979

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам: ЗИЁРАТГОҲДА СЎЙИЛГАН ЖОНЛИҚНИНГ ГЎШТИНИ ТАРҚАТСА БЎЛАДИ-МИ?

Зиёратгоҳларда жонлиқ сўйса бўлади-ми? Уйдан сўйиб бориб, гўштини пишириб, хомини қўшниларга тарқатса бўлмайди-ми?

❗️ Маълумки, Алллоҳнинг номидан бошқа номга атаб сўйилган жонлиқнинг гўшти ҳаромдир. Зиёратгоҳга бориб, “Фалончи отага”, “Фалон бобога” деб жонлиқ сўйиб, у жойни емакхонага айлантириш ҳолатлари ҳам кўп. Мақбара, зиёратгоҳ жонлиқ сўйиладиган жой эмас. Тўғри, сўйилган жонлиқнинг гўштини садақа қилиб, савобини кимнингдир руҳига бағишлаш шариатда бор. Аммо унинг учун сўйиладиган жонлиқни айнан ўша жойга олиб бориш шарт эмас. Мазкур жонлиқни уйда сўйиб, гўштини бирорта муҳтожга эҳсон қилиб, савобини бағишласа, эҳсон ўз ўрнига тушган бўлади. Шунча узоқ йўлларни босиб, қанча-қанча харажатлар эвазига гуноҳкор бўлмаслик керак.

Қолаверса, биз зиёрат қилаётган улуғларимизнинг барчалари тақвога, холисликка, суннатга эргашишга чақириб, бидъат-хурофотлардан қайтарган зотлар эди. Уларни эҳтиром қилишни даъво қилсагу, қилаётган амалимиз уларнинг даъволарига мутлақо хилоф бўлса...

Шунинг учун, зиёратгоҳга борганда фақат қабр зиёрат қилинади, у ерда жонлиқ сўйилмайди. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
#ЗИЁРАТГОҲ #СЎЙИЛГАН_ЖОНЛИҚ #ГЎШТ
Буюк муҳадис олим Яҳё ибн Маъиндан сўрашди:
“Мингта ҳадис билган одам фатво бериши мумкинми?”. У зот: “Йўқ”, – деди. “Икки минг ҳадис билган одамчи?”, – деб яна сўрашди. У зот: “Йўқ”, – деди. “Беш минг ҳадис ёдлаганчи?”, – дейишганида: “Бу ҳам фатво беришга камлик қилади”, – деган эканлар.

манба
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Эътиқод_дурдоналари:
ҚАЙТА ТИРИЛИШГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ

١7
- يُمِيتُ الْخَلْقَ طُرًّا ثُمَّ يُحْيِي فَيَجْزِيهِمْ عَلَى وَفْقِ الْخِصَالِ



Маънолар таржимаси:

Махлуқларнинг барчасини ўлдиради, сўнгра тирилтиради, кейин уларга хислатларига мувофиқ жазо-мукофотлар беради.



Назмий баёни:

Барчани ўлдирар, сўнгра тиргизар,

Кимга жазо, кимга мукофот берар.



Луғатлар изоҳи:

يُمِيتُ – музориъ феъли. Фоили яширин هُوَ замир бўлиб, олдинги байтда ўтган إِلَهِي га қайтади.

الْخَلْقَ – мафъул. Бу калима масдар шаклида келган бўлса-да, الْمَخْلُوق маъноси ирода қилинган. Ундаги اَلْ “истиғроқия”дир.

طُرًّا – “барчаси” маъносини англатади. Ҳолликка кўра насб бўлиб турибди. Кўплаб нусхаларда طُرًّا нинг ўрнига قَهْرًا келган. Муҳаққиқ уламоларнинг қарашларига кўра طُرًّا мўътабар ҳисобланади.

ثُمَّ – тартибни ва маълум муддат ўтишини ифодалайдиган атф ҳарфи.

يُحْيِي – музориъ феъли يُمِيتُ феълига атф қилинган.

فَ – “таъқийб” (шарҳлаш) маъносида келган.

يَجْزِيهِمْ – жазо бериш ўзбек тилида “таъзирини бериш” маъносида ишлатилади. Аммо бу сўз араб тилида мукофотлашга ҳам, таъзирини беришга нисбатан ҳам баробар қўлланади. هُمْ жам музаккар ғоиб замир. Кўпинча муттасил ҳолатда келса-да, айрим ҳолатларда мунфасил бўлиб ҳам келади.

عَلَى– “таъвийз” (эваз) маъносида келган жор ҳарфи.

وَفْقِ – мувофиқ маъносини англатади. Жор мажрур يَجْزِيهِمْ га мутааллиқ.

خِصَالِ – бу калима خَصْلَةٌ нинг кўплик шакли бўлиб, ижобий хислатларга ҳам, салбий хислатларга ҳам қўлланилади. Шунинг учун Нозим айнан шу калимани ишлатган.



Матн шарҳи:

Аллоҳ таоло махлуқотларни Ўзи хоҳлаган вақтда улар истасинлар-истамасинлар, ўлимга бўйсундирадиган Қаҳҳор зотдир. У Ўзигагина маълум бўлган бир кунда бандаларни қайтадан тирилтириб, яхши амал қилганларни мукофотлашини ва ёмон амал қилганларни жазолашини хабар берган.

Охират кунига иймон келтиришнинг инсон ҳаётидаги таъсири катта. Айниқса, бу охират кунига иймон келтирган ва иймон келтирмаган икки кишини таққослаб кўрилганда яққол намоён бўлади. Охират кунига иймон келтирган киши қилаётган ишлари ва айтаётган сўзлари бир куни ҳисоб-китоб қилинишини, яхшисига мукофот, ёмонига жазо берилишини ҳис этиб, имкон қадар эзгу ишларни амалга оширишга ҳаракат қилиб яшайди. Охират кунига иймон келтирмаган киши эса фақат шу дунё учун яшайди. У нима қилиб бўлса-да, кўпроқ лаззатланиб қолиш, нафси хоҳлаган лаззатларнинг охирига етишни асосий мақсад қилади. Натижада хоҳиш-истакларига халал берадиган ҳар қандай қонун-қоида ва тўсиқларни четлаб ўтишга интилиш унинг табий одатларига айланади. Инсонларни бундан қайтариш учун ҳам Қуръони каримда охират кунини юракларга қўрқув солувчи турли хил номлар билан: Қиёмат, Соат, Охират, Дин куни, Ҳисоб куни, Жамлаш куни, Ҳақиқатда бўлувчи, Ўраб олувчи, Воқиъа каби маъноларда қайта-қайта зикр қилинган...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам: БОШҚА ДИН ВАКИЛЛАРИНИ ДИНИЙ БАЙРАМЛАРИ БИЛАН ТАБРИКЛАШ МУМКИН-МИ?

Болалигимиздан турли миллат вакиллари билан қўшни бўлиб яшаб келамиз. Қўшничилик муносабатларимиз яхши, иноқмиз, байрамларда ўзаро табриклаймиз. Улар бизнинг Ҳайит байрамларимизда, биз уларни Пасха каби байрамларида табриклаймиз, ширинликлар улашамиз. Яқинда эшитиб қолдим, мусулмонлар бошқа дин вакилларини байрамлари билан табриклаши мумкин эмас экан. Шу рост-ми?

❗️ Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

﴿لَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ لَمْ يُقَاتِلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَلَمْ يُخْرِجُوكُمْ مِنْ دِيَارِكُمْ أَنْ تَبَرُّوهُمْ وَتُقْسِطُوا إِلَيْهِمْ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُقْسِطِينَ إِنَّمَا يَنْهَاكُمُ اللَّهُ عَنِ الَّذِينَ قَاتَلُوكُمْ فِي الدِّينِ وَأَخْرَجُوكُمْ مِنْ دِيَارِكُمْ وَظَاهَرُوا عَلَى إِخْرَاجِكُمْ أَنْ تَوَلَّوْهُمْ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ فَأُولَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ﴾

“Аллоҳ сизларни диний уруш қилмаган ва диёрларингиздан чиқармаганларга яхшилик ва адолатли муомала қилишдан сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўрадир. Албатта, Аллоҳ сизларни диний уруш қилганлар, диёрингиздан чиқарганлар ва чиқарилишингизга ёрдам берганларга дўстлик қилишдан қайтарур. Уларни дўст тутганлар, ана ўшалар, золимлардир” (Мумтаҳана сураси, 8-9 – оятлар).

Аллоҳ таоло бу ояти каримада мўмин-мусулмонларни бошқа миллат ва диёнат вакиллари билан агар улар мусулмонларга диний адоват ила уруш қилмаса ва уларни сиқувга олиб ўз диёрларидан чиқариб юборишга уринмаса, яхши алоқада бўлишга буюрмоқда ва уларга нисбатан адолатли бўлишни таъкидламоқда. Аммо кимки мусулмонларга диний адоват туфайли уруш очса, уларни диёрларидан чиқарса ёки душманларига уларни диёрларидан чиқаришда ёрдам берса, албатта, ундай кишиларни дўст тутиб бўлмайди. Бу ҳам айни адолатдир.

Бугунги кунда бошқа диндагилар билан тинч яшаш босқичидан ҳам ўтиб мулоқот ва ҳамкорлик қилишга ҳам ўтилди. Инсоний алоқа юзасидан ва улар бизни диний байрамларимиз ила табриклашаётгани учун уларни ҳам табрикласа бўлади.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

#ДИН #БАЙРАМ #ТАБРИКЛАШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Кўнгилларга ёруғлик, кўзларга ёш келтирган суҳбат
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23988

🔸Фарғоналик уламолар қўшни Қирғизистон Республикасига ташриф буюрдилар
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23986

🔸Ўксик қалбларга шодлик, маҳзун оилаларга мамнунлик улашилмоқда
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23983

🔸Муфтий ҳазратлари “Имоми Аъзам” жоме масжидининг янги биносида илк жума намозини ўқиб бердилар
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23981

🔸БАА Ингушетиядаги биринчи жоме масжиди қурилишининг тугалланишига ёрдам беради
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/23977

🔸“Ғамхўр бўлайлик!” акцияси Қорақалпоғистонда
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23974

🔸Обод этилаётган масжидлар: Паркентда иккита масжид аҳолига қулай ерда жойлашади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23965

@muslimuzportal | @mp3muslim |
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур: ТУШ, КАШФ ВА ИЛҲОМ

Баъзи сўфийларнинг ўзаро суҳбатларига қулоқ солсак, туш ҳақида кўп гапларни эшитамиз. Ҳатто тушни кўпгина нарсаларга далил қилиб ҳам келтирилади. Туш ҳақида ўта муболағали сўзларни кўп гапирадилар. Тушга қараб иш қиладиганлар-ку, исталганча топилади.

Баъзи вақтларда туш шариатга хилоф нарсага далолат қиладиган бўлса, шариатни қўйиб, тушга амал қилган кимсалар ҳам бор, астағфируллоҳ.

Баъзи бир шайхлар муридларнинг тушларини уларнинг охиратига зарар етказадиган даражада нотўғри таъвил қиладилар.

Яна бирлари тушга суяниб, бидъат ишларни жорий қилишгача бориб етганлар.

Аксар вақтларда туш шариатга хилоф равишда, бир ишни бошқасидан афзал кўришга сабаб бўлган.

Бу нарсаларнинг ҳаммаси тушга шариат нуқтаи назаридан эмас, муболағали равишда қараш орқали келиб чиққан.

Аслида эса туш ҳақида келган оят ва ҳадислардан ҳукм чиқариш ва уларни шаръий асосларда таъвил қилиш керак бўлади.

Туш инсон ҳаётининг ажралмас қисми экани ҳаммага маълум. Туш инсонни кўпинча ҳайратга, ташвишга ёки сурурга ҳам солади. Туш кўплаб саволларга ва ечилмаган жумбоқларга ҳам сабаб бўлган нарсадир.

Барча замон, макон ва халқларда тушга нисбатан ўзига хос қараш, муносабат, ишонч ва хурофотлар ҳам бордир. Туш ҳақидаги тушунчалар, мафкуралар, тахминлардан ташқари, у ҳақида ўтказилган илмий ишлар ва ёзилган китоблар ҳам бор.

Ҳозирги кунимизда мусулмонлар орасида туш ҳақида турлича тушунчалар мавжуд. Уларнинг кўплари турли манбалардан олинган. Аммо исломий манбалардан олинган маълумотлар деярли йўқ десак, муболаға қилмаган бўламиз.

Очиғини айтадиган бўлсак, кўпчилигимиз туш ҳақида Қуръони Карим оятлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари борлиги ҳақида тузукроқ маълумотга ҳам эга эмасмиз...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from VAQF.UZ | Расмий канал (VAQF.UZ)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро ногиронлар куни муносабати билан "Сиз бизга кераксиз" хайрия тадбири ўтказилди

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
🌐 VAQF.UZ
Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube
🔷
Обуна бўлишни унутманг.

Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
📲VAQFUZ
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 220–221 ОЯТЛАР

فِي ٱلدُّنۡيَا وَٱلۡأٓخِرَةِۗ وَيَسۡ‍َٔلُونَكَ عَنِ ٱلۡيَتَٰمَىٰۖ قُلۡ إِصۡلَاحٞ لَّهُمۡ خَيۡرٞۖ وَإِن تُخَالِطُوهُمۡ فَإِخۡوَٰنُكُمۡۚ وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ ٱلۡمُفۡسِدَ مِنَ ٱلۡمُصۡلِحِۚ وَلَوۡ شَآءَ ٱللَّهُ لَأَعۡنَتَكُمۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٞ٢٢٠

220. Булар дунё ва охират ҳақида эди. (Эй Муҳаммад), сиздан етимлар ҳақида сўрашса, "Уларни ислоҳ қилиш яхшидир", денг. Агар харжда шерик қилиб олсангизлар, улар биродарларингиздир. Аллоҳ бузғунчини ҳам, ислоҳ қилувчини ҳам билади. Агар Аллоҳ хоҳлаганида сизларни машаққатга солган бўларди. Аллоҳ албатта қудрат ва ҳикмат соҳибидир.

Етимларнинг молларини асраб-тасарруф қилувчилар бу борада қандай йўл тутиш ҳақида сўрашганида юқоридаги ояти карима туширилган. Аллоҳ етимлар молини асраш топширилган кишиларнинг асл мақсадлари уни оқилона тасарруф қилишга, етимларнинг хайр ва манфаатлари йўлида ишлатишга йўналтирилишини буюрмоқда. Уларнинг молини ўзлариникига аралаштиришнинг зарари йўқ. Фақат улар ҳақига тажовуз қилинмаса бўлди, чунки улар ҳам биродарларидир. Аллоҳ таоло бу масалалардаги тузатувчини ҳам, бузувчини ҳам яхши билади. Аллоҳ бандаларига фақат осонликни истайди, машаққатни хоҳламайди.

Балоғатга етмаган, ёш (ўғил-қиз) болалар отаси ўлиб қолса, етим бўлади. Етимга кафил бўлган киши, яъни уни кафолатига олган ота томон қариндош ёхуд бошқа бирор мусулмон етимнинг барча ишларига, шу жумладан молу мулкига (яъни, етимга етган мерос ва бошқа кишилардан ҳадя, садақа ёки бошқа мақсадларда берилган молларга) ҳам раҳбарлик қилади. Кафил бўлган одам етим молидан емайди, ноҳақдан еса, ҳаром, катта гуноҳдир, фақат вақтинча (вояга етгунича) олиб туриши мумкин. Кафил унинг мол-мулкини сақлашга масъул бўлади. Етимни қарамоғига олган одам унинг молига яқинлашиши мумкин эмас, лекин яхши ниятда, яъни, ўша молни ўстириш учун, кўпайтириб, вояга етганида унинг қўлига топшириш учун яқинлашса, майли. Аллоҳ таоло шунга буюрган.

Етимга қарашни зиммасига олган одамга енгиллик яратиш мақсадида ўз молига етим молини аралаштиришга (еб юбормаслик шарти билан) рухсат берилган. Қуръони каримдан маълум бўлишича, кафил етимнинг молидан фақат муҳтож қолганида, эҳтиёжига яраша, ёки қарз олиш йўли билан ва ёхуд қилган хизматининг бадали тарзида жуда иложсиз қолган чоғи ейиши мумкин. Агар имкони туғилса, келгусида еган миқдорини узади. Имкон яралмаса, егани ҳалолдир. Етарли моли бўлган кафил (бой одам бўлса) ўзини шубҳали нарсадан узоқ тутгани маъқул. Етимларни оталиққа олгани, уларнинг мол-мулкини сақлагани, парваришлагани учун улкан ажру савоблар олади. Етимларнинг молларини, ноҳақдан ейдиган кимсалар аслида олов еган бўлиб, қиёмат куни дўзахда қоринларида алангаланиб туради. Машҳур тафсирчилардан Суддий: «Етимнинг молини еган кимса қиёмат куни оғзидан, қулоқларидан, бурнидан ва кўзларидан олов чиқиб турган ҳолда тирилтирилади. Уни кўрган ҳар бир одам етимнинг молини еганини дарҳол билиб олади», деган...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
САЛОМДАН ОЛДИНГИ ДУО

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَدْعُو اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ عَذَابِ النَّارِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا وَالْمَمَاتِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَسِيحِ الدَّجَّالِ. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْمَأْثَمِ وَالْمَغْرَمِ، فَقَالَ لَهُ قَائِلٌ: مَا أَكْثَرَ مَا تَسْتَعِيذُ مِنَ الْمَغْرَمِ، فَقَالَ: إِنَّ الرَّجُلَ إِذَا غَرِمَ حَدَّثَ فَكَذَبَ وَوَعَدَ فَأَخْلَفَ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (намозда) дуо қилиб:

«Аллоҳим, албатта, мен Сендан қабр азобидан, дўзах азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан, Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ тилайман», дер эдилар».

Бошқа бир ривоятда:

«Аллоҳим, албатта, мен Сендан гуноҳдан ва қарздан паноҳ тилайман» (дер эдилар). Бас, бир одам у зотга:

«Қарздан бунча ҳам кўп паноҳ сўрайсиз?!» деди.

«Агар киши қарз олса, гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, хилоф қилади», дедилар».

Учовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу дуони Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда ўқиганлари бошқа бир ривоятда ҳам таъкидланган экан.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Намозда ушбу дуони қилиш.

2. Қабр азобининг ҳаққлиги ва ундан паноҳ сўраб, Аллоҳга ёлвориб туриш кераклиги.

3. Дўзах азобидан ҳам паноҳ тилаб, дуо қилиб туриш лозимлиги.

4. Тириклик ва ўлим фитнасидан паноҳ сўраб, Аллоҳга ёлвориб туриш.

Тириклик фитнаси кўпроқ молу дунёда, бола-чақада, ўлим фитнаси эса жон таслим қилишда ва қабрда бўлади.

5. Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ тилаб туриш. Бу масаланинг баёни бундан кейин келади.

6. Аллоҳ таолога гуноҳ қилишдан сақлашини сўраб, дуо қилиш.

7. Қарздор бўлиб қолишдан паноҳ сўраб, дуо қилиш.


«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
JANNATIY AYOL
SHUHRAT QAYUMOV
Жаннатий аёл... (Аудио)

Матнни oлий тоифали сухандон Шуҳрат Қаюмов ўқиган
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Hidoyat.uz
"Шамсуддинхон Бобохонов" НМИУ ўзининг хизмат ва матбаа маҳсулотларини таклиф этади

🔹КИТОБЛАР
🔹ЖУРНАЛЛАР
🔹ГАЗЕТА
🔹ТАҚВИМЛАР
🔹КАЛЕНДАРЛАР
🔹ПАКЕТЛАР
🔹БЛОКНОТЛАР
🔹ФЛАЕРЛАР...

📲 +998 98 3044020
📥 [email protected]
🌐 www.hidoyat.uz
📍Ўзбекистон, Тошкент, Зарқайнар, 18-берк кўча, 47-А уй
☎️ +998 71 2273430

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz
НАМОЗДАГИ ҚИРОАТДА АДАШСА НАМОЗ БУЗИЛАДИМИ?
#намоз #қироат

561-CАВОЛ: Мен бомдод намозида масжидда имомликка ўтиб зам сурага "Духон" сураси оятида "Аҳлакнаҳум иннаҳум кану мужримийн" ўрнига адашиб "Аҳлакнаҳум иннаҳум кану муслимийн" деб хато қилиб қўйибман. Энди шунча одамни намозини бузган бўламанми? Илтимос маслаҳат беринглар нима килай, жавобгарликдан қурқаяпман.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу борада ҳанафий мазҳаби китобларида қуйидаги фатволар келган. Агар намозда бир калиманинг ўрнига бошқасини ўқиб қўйса ва ушбу хато маъно ўзгаришига сабаб бўладиган бўлса, масалан, (قليلا ما يشكرون) ўрнига (قليلا ما يكفرون) ёки (و ما هم بخارجين من النار) ўрнига (و ما هم بخارجين من الجنة) деб ўқиб қўйса, намоз бузилади. Имом Абу Лайс Самарқандий шундай деганлар: “Агар намозда (المُفْلِحِين) ўрнига (الخاسرين) деб ўқиб қўйса, намози бузилмайди ва бу Ибн Ал-Муборакнинг сўзидир. Имом Абу Ҳафсга кўра бу ишни қасддан қилса бузилади” (“Хизонатул акмал фи фуруъ фиқҳил ҳанафий” китоби. 1-жуз, 664-бет).
Бошқа ўринда ҳам бу масалага оид фатволар бор. “Тоторхония”да келтирилишича: “Намоз қироатида бир калиманинг ўрнига бошқасини ўқиб қўйса ва ўқилган калима Қуръонда бор бўлса-ю, лекин маъно асл маънодан узоқ бўлса, масалан, раҳмат оятини азоб ояти билан тугатиб қўйса ёки (ар-роҳмаан, аълламал Қуръаан) демоқчи бўлганда тилидан (шайтон) чиқиб кетиб қолса, ёки (аш-шайтоону яъидукумул-фақро) демоқчи бўлганда оғзидан (ар-раҳмоон) чиқиб кетиб қолса, шу ҳолларда Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад наздида намоз бузилади”.
Имом Абу Юсуфга кўра эса, агар бу адашишлар қасддан қилинмаган бўлса ва тилидан янглиш чиқиб кетган бўлса, намози бузилмайди. Абул Ҳасан Кархий ва Муҳаммад ибн Муқотил Розийлар мана шунга фатво беришар эди. “Зоҳийрия” китобида келтирилишича агар кимдур (Улааъика асҳаабул жанна) ўрнига (улааъика асҳаабун-наар) деб ўқиб қўйса ёки(алаа инна ҳизбаллоҳи ҳумул муфлиҳуун) ўрнига (алаа инна ҳизбаллоҳи ҳумул каафируун) деб ўқиб қўйса, Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммадларга кўра намози бузилади”.
“Ҳовий” да келтирилишича, ибн ал-Муборак (Улааъика асҳаабул жанна) ўрнига (Улааъика асҳаабун-наар) ўқиб қўйган одам борасида сўралганларида, бузилмайди, агар қасддан қилган бўлса, бузилади, деб жавоб берганлар. (“Ал-фатава ат-тоторхония”. 1-жуз, 297-бет).
Сизнинг масалангиз ҳам мана шу фатволарда келтирилган хатоларга ўхшашдир. Шунинг учун сизга маслаҳатимиз ўша кунги бомдод намозида қатнашган намозхонлар 5-6 кишидан иборат озчилик бўлиб, сиз уларни ҳаммасини танийдиган ва етказа оладиган даражада бўлсангиз, уларга хатоингиз ҳақида етказиб, эҳтиётан қайта ўқиб олишларини айтинг. Мабодо каттароқ жамоат бўлиб уларнинг ҳар бирига етказиш машаққат бўлса, сиздан содир бўлган хатонинг қасддан бўлмагани учун бир қатор уламолар фатво берган Имом Абу Юсуфнинг ижтиҳодлари бўйича намозларингиз иншааллоҳ тўғри бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#Бир_савол_сўрасам: ОДАМ СОЧИНИ ОШХОНА БУЮМЛАРИГА АЛМАШТИРИШ МУМКИН-МИ?

Маҳалламизга одам сочлар эвазига ошхона буюмларини алмашадиган одамлар келади. Биз уйда тўпланиб қолган сочларимизни бериб, ўша буюмлардан олганмиз. Лекин ўғлим, бундай қилиш гуноҳ, деяпти. Бу ҳақда шариатимизда нима дейилган?

❗️ Шариатимизда одам аъзоларининг савдосидан қаттиқ қайтарилган. Агарчи у ўлик тана ёки кесиб олинган соч ёки тирноқ бўлса ҳам. Одам аъзоси қандай ҳолда бўлмасин унинг савдоси ножоиздир. Шу ўринда бозорларда кенг кўламда сотилаётган “парик”ларнинг ҳукми ҳам нима бўлиши ҳақида ҳам савол келиб чиқади. Агар парик одам сочидан таёрланган бўлса, (баъзилари шундай ҳам экан) уни тақиш юқорида айтиб ўтганимиздек, мумкин эмас. Агар беморлик ёки бирор сабабдан сочи тўкилган бўлса ҳам. Агар сунъий нарсалардан ёки ҳайвонлар юнги ёки жунларидан бўлса, уламолар бунга рухсат берган.

Раддул мухтор соҳиби Ибн Обидин (инсон сочи) сўзининг давомида “Инсон сочидан фойдаланиш умуман жоиз эмас. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳ улама қилувчи аёлни ҳам, улама қилдирувчи аёлни ҳам лаънатласин”, деган ҳадисларига биноандир. Аёллар сочларининг ўримларини зиёда қилиши учун туянинг юнгидан улаб олсалар жоиз” деган.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

#ОДАМ #СОЧ #ОШХОНА #БУЮМ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Duo odobi va ijobati.mp3
Azizxo'ja Xayrulloh
#Маъруза
#Азизхўжа_домла_Иноятов
#Жума_маърузалари
№1
Дуо одоби ва ижобатиАзизхўжа домла Иноятов

42:09 дақ
💾 28.9 мб

Улашинг
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Холисона бир фикр юритиб кўрайлик…
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/24014

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ БИЛАН 104 НАФАР ФУҚАРО АФВ ЭТИЛДИ

Афв этилганларнинг 13 нафарини чет эл фуқаролари, 9 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 1 нафарини аёл ҳамда 21 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан давлатимиз томонидан олиб борилаётган гуманистик сиёсатнинг амалий тасдиғи сифатида “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 104 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 6 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 50 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 17 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 41 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 13 нафарини чет эл фуқаролари, 9 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 1 нафарини аёл ҳамда 21 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

манба: UZA.uz

#ФАРМОН #АФВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar