Muslim.uz
91.1K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#эслатма
#Зулҳижжа_ойи_рўзаси

🌙 Зулҳижжа ойининг аввалги тўққиз кунида рўза тутишни унутманг!

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ учун ибодат қилинишга Зулҳижжанинг ўн кунидан севимлироқ кунлар йўқдир. Унинг ҳар кунлик рўзаси бир йиллик рўзага, ҳар тундаги ибодат Лайлатул қадрдаги ибодатга тенгдир”, — деганлар (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ва Имом Байҳақий ривоятлари).

ЗУЛҲИЖЖАНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНИНИ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ

❗️Бу йилги Зулҳижжа рўзаси 22.07.2020. Чоршанба кунидан бошланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#эслатма
#Зулҳижжа_ойи

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у кунлардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал ва Аллоҳга суюкли эмас. Шундай экан, бу кунларда таҳлил, такбир ва Аллоҳга ҳамдларни кўпайтиринглар” (Имом Аҳмад ривоят қилган).

* Таҳлил — Лаа илааҳа иллаллоҳ, дейиш;
* Такбир — Аллоҳу акбар, дейиш;
* Ҳамд — Алҳамдулиллаҳ, дейиш.


❗️Бу йилги Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлиги 22—31 июль кунларига тўғри келади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar