Muslim.uz
91.6K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Етти_кунга_етти_китоб
#Нурул_изоҳ:
РЎЗА КИТОБИ

Рўза – қодир бўлган кишининг ният қилиб, субҳи содиқдан кун ботгунгача, қасддан ёки янглишиб еб-ичишдан ва жинсий алоқадан тийилишидир.

Рамазон рўзасининг фарз бўлиш сабаби

Рўзанинг фарз бўлиш сабаби рўза тутиладиган ойда ё унинг бир қисмида ҳозир бўлишдир. Рамазоннинг ҳар бир куни ўша куннинг рўзасини тутиш фарз бўлишининг сабабидир.

Ҳукми ва фарз бўлишининг шартлари

Қуйидаги учта шарт мавжуд бўлган кишига Рамазоннинг рўзасини вақтида тутиш, агар тута олмаган бўлса, унинг қазосини тутиш фарз бўлади:

1. Мусулмон.
2. Ақилли.
3. Балоғатга етган бўлиши.

Рўза тутишнинг вожиб бўлиш шартлари

1. Рўза тутишга монеъ бўладиган даражада оғир касал бўлмаслик.
2. Ҳайздан пок бўлиш.
3. Нифосдан пок бўлиш.
4. Муқим бўлиш.

Рўза тутишнинг дуруст бўлиш шартлари учта

1. Рўза тутишни ният қилиш.
2. Рўзани бузадиган амаллар қилмаслик.
3. Ҳайзда, нифосда бўлмаслик...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Нурул_изоҳ:
РЎЗА КИТОБИ (давоми)

Қолган кун рўзасини тутиши лозим бўлган киши

1. Рамазон рўзаси очган киши.
2. Тонг отгач (наҳорда) ҳайз ва нифос қони тўхтаган аёл.
3. Тонг отгач (наҳорда) балоғатга етган бола.
4. Тонг отгач, Ислом динини қабул қилган (собиқ) кофирлар куннинг қолган қисмини емай-ичмай ўтказишлари керак.


Рўзадорга нима макруҳ ва нима макруҳ эмас
Макруҳ амаллар:

1. Татиб кўриш.
* Зарурат бўлмаса-да, бир нарса чайнаш.
* Оғизга таъм берадиган ҳеч қандай моддаси бўлмаган сақич чайнаш.
* Жинсий алоқага майл қилишидан амин бўлмаган пайтида ўпишиш.
2. Жинсий яқинлик қилишидан ўзларини тийиб қолишга ишончлари бўлмаса ҳам, (эр-хотиннинг) аъзоларини бир-бирларига теккизишлари.
* Оғизни тупукка тўлдириб ютиш.
* Ўткир наштардек нарса билан қон олдириш каби ҳолдан тойдирадиган бир амал қилиш.

Макруҳ бўлмаган амаллар:

1. Жинсий алоқага майл қилишдан амин бўлган ҳолатда ўпишиш.
2. Эр-хотиннинг ана шундай амин ҳолатда ўпишишлари.
3. Мўйлабни ёғлаш.
4. Кўзга сурма қўйиш.
5. Ҳолсизланиш ёки қувватдан кетиб қолишдан амин бўлса, қон олдириш.
6. Тушдан кейин мисвок ишлатиш (хоҳ тушдан олдин, хоҳ кейин, хоҳ ҳўл, хоҳ қуруқ мисвок ишлатиш суннатдир).
7. Оғизни чайиш.
8. Бурунни чайиш.

Рўзадорга мустаҳаб бўлган амаллар
1. Саҳарлик қилмоқ.
2. Тонг отишига яқинроқ пайтда саҳарлик қилиш.
3. Ҳаво очиқ кунларда ифторни кечиктирмаслик...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Нурул_изоҳ: ЗАКОТ КИТОБИ (давоми)

Қарзларнинг закоти

Қарзлар уч турлидир:

Кучли қарз.
Ўртача қарз.
Заиф қарз.
Кучли қарз касодга учраган бўлса ҳам (қарзини) инкор қилмаган ёки инкор қилса ҳам, қарзлигига (гувоҳ, векселга ўхшаш) ҳужжат кўрсатган кишига сотилган молнинг ёки қарзга берилган пулнинг бадалидир, буларнинг закоти мол нисобга етгач бир йил ўтса, берилади.

Ўртача қарз сотилган эски кийим-бош, хизматкор ва шунга ўхшаш кишининг асосий эҳтиёжларига алоқадор бўлган ва тижорат моли ҳисобланмайдиган нарсаларнинг бадалидир. Бундай қарздан ҳукми, нисобга етадиган миқдори қарздордан олинмагунича, закот берилмайди. Бундай молларда (бир йил ўтиш шартининг муддати) улар сотилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Заиф қарз маҳр, васият, товонга ўхшаш мулк бўлмаган нарсаларнинг бадалидир. Яъни, аёл эридан оладиган маҳр, бир кишига берилишга васият қилинган, ҳали унга етиб бормаган пул, ҳали ворисларга тўланмаган товон пулларидир. Бундай қарзлардан нисобга етадиган миқдори олингач, орадан бир йил ўтмагунича, закот бериш лозим бўлмайди. Бу ҳукм қўлида нисоб миқдоридагм йил тўлган пул бўлмаган ҳолатдадир. Агар қўлида нисоб миқдорига етадиган мол бўлиб, унга йил тўлган бўлса, юқорида айтилган қарзлардан олган миқдорни унга қўшиб ҳаммасидан закот беради.

Тижорат молларининг закоти

Тижорат моллари олтин ва кумушдан ташқари савдо-сотиқ учун тайёрланган ёки савдо учун ишлаб чиқарилган моллардир. Буларнинг тужжор қўлида бўлган жами қисмининг қиймати олтин, кумушнинг нисоб миқдорига етса, закот бериш фарз бўлади. Жами миқдор ҳисобланаётганида алоҳида-алоҳида турдаги молларнинг қиймати бир-бирига қўшиб ҳисобланади. Тижорат молларининг закотини бериш учун икки нарса шарт бўлади:

Бир йил давомида (мазкур молларнинг) тижорати билан шуғулланишга ният қилиш.
Тижорат молларида закот беришга тўсиқ бўлмасин. Бу шундай: биринчидан тажорат нияти савдо вақтида бўлиши керак, иккинчидан, бир нарсадан икки бор закот беришга олиб келмасин. Бир ерни тижорат учун сотиб олиб, унга экса ердан чиққан ҳосилнинг ушри берилади. Ер қийматидан закот берилмайди.
Тижорат моллари фақирларнинг манфаатларига энг мос бўлган нарсанинг қиймати билан нархланади. Яъни тижорат молларининг нархи олтин ёки кумушдан бирининг, нисоб миқдорини тўлдириб, иккинчисига кўра тўлдирмаса-да, биринчисига қараб моллар нархланади ва закоти берилади, иккинчисига эътибор қилинмайди...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Нурул_изоҳ: ЖАНОЗА


Ўлим тўшагидаги бемор хусусида

1. Мухтазорни (ўлим тўшагидаги беморни) ўнг ёнига ёнбошлатиб, қиблага қаратиб қўйиш суннат бўлади.
2. Юзи қиблага қарайдиган ҳолда бошини кўтариб, осмонга қаратиб ётқизиш ҳам жоиз.
3. Калимаи шаҳодатни, айтишга зўрламай, мажбурламай, овоз чиқариб, қайтариб туриш суннатдир.
4. Ўлим тўшагидаги беморнинг ёнида қариндошлари ва қўшнилари бўлишлари мустаҳабдир.
5. Беморнинг ёнидагалардан бири беморнинг бошида ўтириб Ёсин сурасини ўқийди. Баъзи олимлар Раъд сурасини ўқишни хуш кўрганлар. Қуръон ўқилганида ҳайз ва нифосли аёллар ва жунуб эркаклар беморнинг олдида туриши ёки чиқариб юборилишида ихтилоф бор. Чиқариб юборилади деганлар, юқорида айтилган ҳолатдаги кишилар бор жойга фаришталар кирмаслигини; чиқарилмасин деганлар эса беморнинг қариндоши, қўшниси бўлгани учун бу кишиларнинг туриши мустаҳаблигини ва уларнинг Қуръон эшитишларига ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини айтадилар...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб,
#Нурул_изоҳ: ЖАНОЗА (давоми)

Кофир ва осийлар

1.Ўлган кофирнинг (мусулмон қариндошлари бўлса, уни (кофирни) жирканч (ифлос, исқирт) нарса (буюм) каби ювиб, матога ўраб, чуқурга ташлайди ёки қавмига беради);

2.Ҳукматга қарши ғалаён қилиб, тўқнашув чоғида ўлдирилган ғалаёнчиларнинг;

Изоҳ: Бу ҳукм халқнинг манфаатини кўзлаган, тўғри йўлдан озмаган, машру ҳукуматга исёнчи бўлганлар учундир. Ғайримашру ҳукуматга исён қилиш жиҳод ҳисобланади.

3. Қуролли тўқнашувда ўлган йўлтўсарларнинг;
4. Ёвузлик билан кишиларни бўғиб ўлдириб юрувчиларнинг;
5. Шаҳарда кечаси қурол кўтариб, кишиларнинг йўлини тўсувчиларнинг;
6. Маҳаллийчи, мутаассиблиги сабабли интиқом (қасос) ва қон даъвосида ҳаракат қилаётган пайтда ўлдирилганларнинг (ювилсалар ҳам), жанозалари ўқилмайди.

Ота-она қотили ва ўзига ўзи суиқасд қилган киши

Ўзини ўзи ўлдирган киши ювилади ва намози ўқилади. Фақат мусулмон ота-онадан бирини, агар у йўлтўсарлик қилмаётган ва душманларга қўшилиб урушмаётган бўлса, қасд қилиб ўлдирган кишининг намози (жанозаси) ўқилмайди...
БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Нурул_изоҳ: АҚИДА АСОСЛАРИ

Имон ва иқрор баёни

Имон чин кўнгил билан эътиқод қилмак, яъни, ишонмак ва инонмакдир. Бугун дунё ва оламни, ерда ва осмондаги барча махлуқотни яратган Аллоҳ таолонинг борлигига, бирлигига ва хамма сифатларига ва Муҳаммаднинг, алайҳиссалом, бандаларга Исломни етказиш учун Аллоҳ таоло тарафидан буюрилган ҳақ пайғамбар эканига, Қуръони карим Муҳаммадга, алайҳиссалом, Аллоҳ таоло юборган ҳақ китоб эканига Аллоҳ таолонинг амри бирла Муҳаммад, алайҳиссалом, баён қилган шариат ҳукмларининг ҳақ эканига имон келтирмак ва эътиқод қилмак лозимдир. Чинакам мўмин бўлмоқ учун фақат дилда ишонмоқ кифоя қилмайди, балки иқрор қилмоқ, яъни тил билан айтмак ҳам шарт. Тил билан иқрор қилмаган киши дилида ишонса ҳам, дунёда мўмин хисобланмайди, охиратда унинг имони мақбул ва ё мардудлиги Аллоҳ таолога ҳавола қилинади.

Тил билан иқрор қилиш шундай: "Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ".

Имон калимаси

Аманту биллаҳи ва малаикатаҳи ва кутубиҳи ва русулиҳи вал явмил ахири вал қодари хойриҳи ва шарриҳи миналлоҳи таъала вал баъси баъдал мавт.

Аллоҳ таолога имон келтириш

Аллоҳ таолонинг борлигига, бирлишга ва барча сифатларига имон келтирмоқ лозим. Аллоҳ таолони таниш Унинг исм ва сифатлари билан бўлади. Аллоҳ таолонинг 99 исми ва сифати бордир...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Нурул_изоҳ: НИКОҲ ВА ТАЛОҚҚА ОИД ҲУКМЛАР

Уйланишнинг шаръий ҳукми

Шариатда уйланишнинг ҳукми, кишининг жисмоний қуввати, оила масъулиятини уддалаши, уйланмаса, зинога кетиш хавфига кўра, беш хил бўлади:

1. Уйланиши фарз. Бу ҳукм уйланишга, оилани боқишга лаёқатли ва хотинга зулм қилмайдиган кишилар учундир. Уйланмаса, зинога китиши аниқ. Улар уйланмасалар, катта гуноҳкор бўладилар.

2. Уйланиш вожиб бўлган киши. Уйланмаса зинога кетиш хавфи бор, уйланса, хотинни боқа олади, унга зулм қилмайди. Бундай кишилар уйланмасалар, гуноҳкор бўладилар.

3. Уйланиши суннат. Уйланмаса ҳам, ўзини зинодан сақлай олади. Уйланса, хотинини боқишга ва унга зулм қилмасликка қодир. Бундай кишилар уйлансалар савоб бўлади.

4. Уйланиши ҳаром. Уйланса, хотинни боқа олмайди, унга зулм қилиши аниқ, жинсий алоқага қодир эмас. Бундай кишиларнинг уйланиши ҳаром. Жинсий алоқага қодир бўлиб, уйланишпга маблағи йўқ кишиларга Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, маблағ топгунга қадар рўза тутишни тавсия этганлар.

5. Уйланипш макруҳ. Бу ҳукм уйланса, хотинини боқа олмаслиги ёки жинсий алоқага ярамаслиги эҳтимоли кўпроқ бўлган киши учундир...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Нурул_изоҳ: ИМОМИ АЪЗАМ АБУ ҲАНИФА НЎЪМОН ИБН СОБИТ

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа
Нўъмон ибн Собит, раҳматуллоҳи алайҳ, ҳижрий 80 йили Куфа шаҳрида дунёга келганлар. Дастлаб ипак ва жун матолар тижорати билан шуғулландилар. Сўнгра Аллоҳ унинг қалбида илмга муҳаббат пайдо қилади. Ўткир заковатли, теран тушунчали, соғлом ва жуда қувватли далиллар топиш қатъияти билан қиёсда, далиллардан янги ҳукмлар чиқаришда тенгсиз даҳо эдилар. У кишининг асл исмлари Нўъмон, оталарининг исми эса Собит, боболарининг исми Зуто бўлган. Зуто Қобул шаҳрида таваллуд топганлар. Қавмиятлари, миллатлари форслардан. Мусулмонлар Қобулни фатҳ этишганида, асир бўлиб Куфа шаҳрига келиб қолганлар. Зуто Ислом динини қабул қилганларидан сўнг, уни қулликдан озод қиладилар. Зутодан Куфада Собит исмли фарзанд дунёга келади. Собитдан эса бизнинг Имомимиз – ҳазрат Нўъмон ибн Собит, кунялари Абу Ҳанифа, унвонлари Имоми Аъзам бўлган зот таваллуд топдилар.

Имоми Аъзам Пайғамбаримизнинг, алайҳиссалом, асри саодатларида Куфада ўсиб-улғайганлар. Шу ердаги энг катта уламолардан дарс олдилар. Устозлари Куфа шаҳрининг фақиҳи, катта муҳаддис олим Ҳаммод ибн Абу Сулаймон деган зот эди. Бу даврда баъзи саҳобалар ҳаёт эдилар. Жумладан, Куфа шаҳрида Имоми Аъзам тўққиз нафар саҳоба билан мулоқотда бўлганлар.

Абу Ҳанифа, рахматуллоҳи алайҳ, ўз мазҳабини Куфада шакллантирдилар. У зот ўз фиқҳ услубини қуйидагича баён қиладилар: «Аввало Қуръони каримга мурожаат қиламан, агар лозим бўлган далилни ундан топа олмасам, Пайғамбаримизнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ҳадиси шарифларига мурожаат қиламан. Қидирган нарсамни ундан ҳам топа олмасам, саҳобалардан бирининг сўзини далил сифатида оламан, уларнинг сўзини қўйиб, бошқалар айтган сўзни далил ўлароқ қабул қилмайман. Зарур бўлган далилни саҳобаларнинг сўзларидан топа олмасам, бошқа кишиларнинг сўзларига суянмай, ижтиҳод қилган инсонлар каби мен ҳам ижтиҳод қиламан».

Аҳли сунна вал жамоа мазҳаблари уламоларини номма-ном санасак, мазҳаббошимизнинг даражаси яққол аён бўлади.

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа, раҳматуллоҳи алайҳ, 80 ҳижрий йилда туғилганлар.

Имом Молик ибн Анас, раҳматуллохи алайҳ, 93-йилда туғилганлар.

Имом Шофеъий, раҳматуллоҳи алайҳ, 150-йилда туғилганлар.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, раҳматуллоҳи алайҳ, 164-йилда туғилганлар.

Имом Шофеъий шундай эътироф қиладилар: "Одамлар ҳаммалари – барча уламолар Куръону ҳадисни англашда, масала илмида Абу Ҳанифага бола-чақаликка ярайди, холос. Абу Ҳанифа билан рақобат қилиш даражасига чиққан инсон йўқ".

Имом Молик ибн Анас, раҳимаҳуллоҳ, эса: "Мен ҳадис илмини билишда, жаноб Расулуллоҳнинг охирги ҳадисларини етказишда, энг саҳиҳ ҳадисларни англаб етишда Имоми Аъзамга ўхшаган бошқа инсонни учратмадим", дейдилар ва бу зот ҳам доимо Имоми Аъзамни ўзларига устоз санаганлар. Жаноб Расулуллоҳнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, 124 минг ададли саҳобасининг 150 нафари, яна бошқа бир ривоятга кўра, 1500 нафари Куфада яшаганлар. Уларнинг энг улуғларидан Абдуллоҳ ибн Масъуд, розийаллоҳу анҳу, Ҳазрати Али, каррамаллоҳу важҳаҳу, каби улуғ зотлар ҳам Куфада истиқомат қилганлар.

Демак, Имоми Аъзам тарбияланган муҳит – Куфа иқлими ҳадис илмига бой иқлим эди. Шунинг учун Имомимиз ўзлари тақрибан 4000 ҳадис ривоят қилганлар...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Нурул_изоҳ: ҲАЖ КИТОБИ (1-қисм)

ҲАЖ КИТОБИ

"Ҳаж" сўзининг луғавий маъноси қасд қилиш демакдир. Шаръий истилоҳда эса, махсус амалларни маълум бир жойда, муайян бир вақтда адо этишни қасд қилишдир.

Изоҳ: Махсус жой Каъба ва Арафотдир, муайян вақт эса, ҳаж мавсуми, яъни Шаввол, Зулқаъда ва Зулҳижжа ойининг илк ўн кунидир. Махсус амал эса, Байтуллоҳни тавоф қилиш ҳамда Арафотда туришдир.

Ҳажнинг фарз бўлиш вақти

Ҳаж ҳижратнинг тўққизинчи йили фарз қилинди. Умр давомида бир марта адо этиш фарз. Шароит бўлганида кечиктирмаслик лозим.

Ҳукми ва фарз бўлишининг далили

Ҳаж исломнинг беш рукнидан биридир ва умр мобайнида бир марта адо этиладиган фарздир. Фарзлиги Қуръони карим билан собит. Далили эса Аллоҳ таолонинг ушбу мазмундаги ояти каримасидир: "...ва йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни ҳаж қилиш бурчи бордир..." (Оли Имрон, 97).

Шунингдек, ҳажнинг фарзлиги қуйидаги ҳадис билан ҳам собитдир: "Эй инсонлар! Ҳаж сизларга фарз қилинди, бас, ҳаж қилингиз!" Ҳажнинг фарзлига масаласида барча мусулмон олим ва фақиҳлар якдилдир. Шунинг учун инкор қилган кофир бўлади.

Бутун Ислом дунёсига иқтисодий, сиёсий ва диний ҳаётларида беҳисоб фойдалар келтирган ҳикматлари туфайли ҳаж йўлга қодир бўлганларга фарз қилинди...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Нурул_изоҳ: ҲАЖ КИТОБИ (2-қисм)

1
. Ҳожи Маккага келгач, хушуь билан, талбия айтган ҳолда Масжидул Ҳарамга киради.
2. Каъбани кўргач, уч бор такбир ва таҳдил айтади.
3-4. Аввал такбир ва таҳлил айтган ҳолда, Ҳажарул Асвадга юзланиб, намоздаги каби қўлларини қўтаради ва қўлларини тушириб икки қўлини тошнинг устига қўйиб, кўллари орасидан тошни ўпади, бунинг иложи бўлмаса, тошга бирор нарсани теккизиб, уни ўпади, бунинг ҳам иложи бўлмаса, икки қўл кафтларини кўтариб у томонга қаратиб, такбир, таҳлил, ҳамд ва салавот айтади, сўнг кафтларини ўпади.
5. Сўнгра агар ҳожи маккалик бўлмаса, Ҳатим (Каъба ёнидаги ярим доира шаклдаги девор) орқасидан Каъба атрофида ўнг елкасини очган ҳолда, ридони ўнг қўлтиғидан ўтказиб, учини чап елкасига ташлаб, етти марта қудум тавофини қилади.
6. Ушбу етти давралик тавофнинг илк учтасида ҳожи елкаларини ҳаракат қилдирган ҳолда тез-тез юради (рамл).
7. Қолган тўрт тавофда эса виқор билан секин-аста юради.
8. Ҳар гал Ҳажарул Асвад ёнидан ўтаётганида 3-4-бандда баён этилган амалларни қилади. Ҳар тавофда рукнул Яманийни имкони бўлса, икки қўл кафти билан сийпайди. Имкон тополмаса, қолдиради.
9. Тавофни 3-4-бандда баён этилган амалларни қилиш билан тамомлайди.
10. Тавофни тамомлагач, ҳазрат Иброҳим, алайҳиссалом, мақомида, бунинг иложи бўлмаса, масжиднинг хоҳлаган жойида икки ракат намоз ўқийди, сўнг Байтуллоҳнинг Ҳажарул Асвад ва эшик оралиғига бориб, икки қўлини қўйиб ўнг юзини босади ва замзам сувидан ичади...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Нурул_изоҳ: ҲАЖ КИТОБИ (3-қисм)

Жиноятлар
(Ҳажда қилиниши тақиқланган амаллар)

Жиноятлар:

а) эҳром талабини бажарилмаганлик;

б) Ҳарами Шариф ҳурматини топташ сабабли содир бўлади.

1. Агар фарз тавофни таҳоратсиз бажарса, битга қўй, жунуб ҳолда бажарса, битта туя сўйиши вожиб.
2. Вожиб суннат ё тавофларни таҳоратсиз қилса, битта фитр садақаси миқдорида садақа бериши, жунуб ҳолда қилса, бир қўй сўйиши керак бўлади.
3. Аёл ҳайз ё нифос қон тўхтамай вожиб ва суннат тавофларни бажарса, бир қўй, фарз бўлган тавофни бажарса бир туя сўяди.
4. Ҳайзда, нифосда ёки жунуб бўлиб тавоф қилгач, покланиб, ғусул қилиб, қайтадан тавоф қилса, лозим бўлган жазо афв этилади.

Тавофни истисно қилган ҳолда, ҳажнинг бутун фарз, вожиб ва суннат амалларини жунуб, ҳайз ва нифосли ҳолда бажариш мумкин.

Жиноятлар

1. Қурбонликни вожиб қиладиган жиноятлар.
2. Фитр садақасини беришни вожиб қиладиган жиноятлар.
3. Фитр садақасидан ҳам озроқ миқдорда жазо бериладиган жиноятлар.
4. Берилган зарарнинг ўрнини қоплаш, қийматини тўлаши лозим қиладиган жиноятлар.

Қурбонлик сўйишни вожиб қиладиган жиноятлар

Ҳаж асносида баданига хушбўйлик суриш, бошига хина қўйиш, зайгун ёғи ёки ҳар хил ёғлар билан сочини ёғлаш, бир кун давомида тикилган либос кийиш, бошини беркитиш, сочнинг тўртдан бир қисмини олдириши, бир ерда икки қўли ва икки оёқнинг тирноқларини олиш, ҳажнинг вожибларидан бирини тарк қилиш.

Фитр садақаси миқдорича садақани вожиб қиладиган жиноятлар

Бир аъзонинг озигина қисмига ҳушбўйлик суриш, бир кундан озроқ муддат тикилган кийим кийиш ёки бошни ёпиш, сочнинг тўртдан бир қисмидан озроғини олдириш, битта бармоқнинг тирноғини олиш, қудум ёки вадо тавофини таҳоратсиз қилиш, видо тавофининг бирини қолдириш ёки шайтонга тош отишда белгиланган етти тошдан бирини отмай қолдириш.

Киши бит, бурга, чигиртка ўлдиргани учун фитр садақасидан кам миқдордага истаган садақасини беради...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar