Muslim.uz
99.8K subscribers
18.6K photos
5.24K videos
114 files
17K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
SALOVOTNING KUCHI
SHUHRAT QAYUMOV
😢 Салавотнинг кучи

Аллоҳумма
солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад

📖 Матнни олий тоифали сухандон Шуҳрат Қаюмов ўқиган.

ЎМИ матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Forwarded from Muslim.uz
#Жума кунининг фазилатлари

1. Дуолар қабул бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар етказилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

3. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

4. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

5. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди”, дейилган.

6. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таоло Жума кунини барчамизга муборак қилсин!

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намознинг ҳар ракатида Фотиҳадан олдин “Истиъоза” айтиладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
7-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Кафирун сураси)
Устоз Жаҳонгир қори Неъматов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЖУМА НАМОЗИ ОНЛАЙН УЗАТИЛАДИ

🔸Бугун, 16 октябрь куни
Muslim TV жамоаси томонидан Тошкент шаҳри “Имом Термизий” жоме масжидидаги жума намози, мавъизаси интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали узатилади. Ушбу жоме масжид имом-хатиби Исоқжон домла Бегматовнинг жума суҳбатларидан баҳраманд бўлишга таклиф этамиз.

🔸Айни дамда мўмин-мусулмонларимиз жомеларга жума намозини адо этиш учун ошиқишмоқда, имом-домлаларнинг файзли суҳбатлари ва хушовоз қориларнинг тиловатларидан бахраманд бўлишади.

❗️ Барча жомеларда белгиланган карантин қоидалари асосида жамоатни қабул қилишга тайёргарлик ишлари олиб борилди. Биноларни тозалаш, дезинфекция ишлари, ижтимоий масофа сақлаш учун махсус белгилар ва бошқа зарурий чоралар кўрилди. Ўз навбатида мўмин-мусулмонлардан ҳам карантин қоидаларига риоя этиш, айниқса, тиббий ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлашга алоҳида эътибор қаратишни илтимос қиламиз.

🌙 Тошкент шаҳри “Имом Термизий” жоме масжидидаги жума намози ва мавъизасини қуйидаги линклар орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

Youtube
: MuslimTV
Facebook: MuslimUz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ONLINE #JUMA
МОТУРИДИЙ ЭЪТИҚОДИГА КЎРА ИЙМОННИНГ МОҲИЯТИ ВА УНИНГ ШАРТЛАРИ
https://youtu.be/CQJapvts-nI

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 19:00 ДА ОНЛАЙН ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 16 октябрь куни кечки соат 19:00 дан бошлаб, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВнинг онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Саволларингизни @DiniySavolJavobBot телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЖИНС ЎЗГАРТИРИШНИНГ ҲАРОМЛИГИ ҲАҚИДА
#ҳалол_ҳаром

528-CАВОЛ: Инсон эркакдан аёлга ёки аксинча, аёлдан эркакка жинсини ўзгартиришга Ислом дини қандай муносабат билдиради?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳеч бир киши ким бўлишидан қатъий назар ўз жинсини эркакдан аёлликка ёхуд аёлдан эркакликка ўзгартиришга, Аллоҳ яратган хилқатини ўзгартиришга ҳаққи йўқдир. Балки, ҳар бир инсон Аллоҳ таоло ўзини яратган хилқатга рози бўлиши лозимдир. Ҳозирги кунда баъзи фитрати бузуқ кимсалар томонидан турли важларни баҳона қилиб, ўз жинсларини ўзгартиришга уринишлари – Ислом шариатида қатъийян ҳаром қилинган жирканч бир ишдир. Қолаверса, у нафақат ушбу одат авж олаётган миллат ва халқнинг, балки, инсониятнинг шаънига исноддир.
Пайғамбаримиз даврларида баъзи аёллар Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни истаб, эркак киши бўлишларини орзу қиладилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу ҳолатдан огоҳлантириб, қуйидаги оятни нозил қилади: “Аллоҳ бирингизни бирингиздан бирор неъмат билан ортиқ қилиб қўйган бўлса, сизлар уни орзу қилманг! Эркаклар ҳам ўз касбларидан улуш олурлар, аёллар ҳам ўз касбларидан улуш олурлар. Аллоҳнинг фазлидан сўрангиз. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билувчидир” (Нисо сураси, 32-оят).
Ушбу ояти карима орқали баъзи аёлларнинг Аллоҳ йўлида жидду-жаҳд қилиш умидида ўзларини эркак бўлишларини орзу қилишдан қайтарилмоқда. Ваҳоланки, бу ўша пайтдаги бир орзунинг ўзи халос эди. Агар ушбу орзу нафсу ҳаво йўлида ҳаракатга айланса ёки амалда ушбу ишга қўл урилса, бундан батариқа авло қайтарилгани келиб чиқади.
Ислом уламолари бир оғиздан: “Эркаклик ва аёллик аъзолари тўлиқ бўлган шахсларни бир жинсдан иккинчи жинсга айлантириш мутлақо мумкин эмас. Бундай ишни қилишга уринишнинг ўзи уқубатга лойиқ жиноятдир”, дейдилар. Чунки бу, Аллоҳ яратган нарсани ўзгартиришга уринишдир. Шайтон инсонларга Аллоҳ таоло яратган нарсаларни ўзгартиришга буюради. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бу ҳақда шундай дейди:
لَعَنَهُ اللَّهُ وَقَالَ لَأَتَّخِذَنَّ مِنْ عِبَادِكَ نَصِيبًا مَفْرُوضًا وَلَأُضِلَّنَّهُمْ وَلَأُمَنِّيَنَّهُمْ وَلَآَمُرَنَّهُمْ فَلَيُبَتِّكُنَّ آَذَانَ الْأَنْعَامِ وَلَآَمُرَنَّهُمْ فَلَيُغَيِّرُنَّ خَلْقَ اللَّهِ وَمَنْ يَتَّخِذِ الشَّيْطَانَ وَلِيًّا مِنْ دُونِ اللَّهِ فَقَدْ خَسِرَ خُسْرَانًا مُبِينًا
“Аллоҳ уни (шайтонни) лаънатлади. (У) деди: «Албатта, бандаларингдан белгиланган (маълум) улушимни олурман, уларни адаштираман, уларни ҳою ҳавасга чўктираман. Уларга буюраман – ҳайвонларнинг қулоқларини кесадилар. Уларга буюраман – Аллоҳнинг яратганларини ўзгартирадилар». Кимки Аллоҳни қўйиб, шайтонни дўст тутса (унинг айтганларини бажарса), демак, у аниқ зиён қилибди” (Нисо сураси, 118-119 оятлар).
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
يلعن المتنمصات والمتفلجات والموشمات اللاتي يغيرن خلق الله. (رواه الامام احمد)
яъни: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом қош тердирувчи, тишларини орасини очувчи, баданига игна билан расм чиздирувчи; Аллоҳнинг яратганини ўзгартирувчи аёлларни лаънатлаганлар” (Имом Аҳмад ривоятлари).
Лаънат бу – Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлишдир. Аллоҳ таоло лаънатлаган кимсани фаришталар ҳам лаънатлайдилар. Аллоҳ лаънатлаган бандага икки дунёда ҳам “қалбининг тозалиги” ёрдам бера олмайди.
Агар бирор шахсда аёллик ва эркаклик аломатлари жамланиб қолган бўлса, бунинг ҳукми ўзгачадир. Бунда унинг ғолиб тарафига қаралади. Яъни, кимда эркаклик ғолиб бўлса, уни тиббий йўл ила даволаб эркаклигига етган шубҳани йўқотиш жоиз бўлади. Кимда аёллик ғолиб бўлса, уни тиббий йўл ила даволаб аёллигига етган шубҳани йўқотиш жоиз бўлади. Бу нарса беморлик деб эътиборга олинади ва жарроҳлик йўли билан бўладими ёки гормонлар билан бўладими даволанишга рухсат берилади.
Лекин ҳеч қандай жисмоний касалликка учрамаган ҳолда жинс ўзгартириш бузуқлик ва ерда фасодни тарқатиш ҳисобланади ва бундайларга Аллоҳ таолонинг лаънати бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
#ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ ЛОЙИҲАСИ БОШЛАНДИ

🔸Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВнинг онлайн диний савол-жавоб дастури бўлиб ўтмоқда.

Саволларингизни @DiniySavolJavobBot телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV https://youtu.be/Iu3VnGcwPiU

Facebook: MuslimUz https://www.facebook.com/muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
G'IYBATDAN SAQLANISH YO'LLARI
SALOHIDDIN DOMLA
Ғийбатдан сақланиш йўллари ва чақимчиликСалоҳиддин домла Шарипов

#Архив_маърузалар
#Салоҳиддин_домла_Шарипов
#Тил_офатлари
№37

Улашинг
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸БУХОРОДАГИ ЕТТИ ПИР ЗИЁРАТГОҲЛАРИДА ИНФОКИОСКЛАР ЎРНАТИЛДИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23090

🔸ЮЗ ЁШДАН ОШГАН ЮРТДОШЛАРИМИЗ ҚАЙСИ ҲУДУДДА КЎПРОҚ?
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23120

🔸100 ЁШЛИ МУСУЛМОН БРИТАНИЯ ИМПЕРИЯСИНИНГ ОРДЕНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/23143

🔸ИМОМ-ХАТИБЛАР ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ҚУРИЛИШИ БИЛАН ТАНИШИШДИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23161

🔸ТОШКЕНТДА САККИЗ ГУМБАЗЛИ ЖОМЕ МАСЖИД ҚУРИЛМОҚДА
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23162

🔸ИЛМ-МАЪРИФАТ БЕШИГИ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/23185-ilm-ma-rifat-beshigi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шиллиққурт каби ҳашоратлардан тайёрланган дорилар ҳалолми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ХАЛҚИМИЗГА ЯНА БИР ЯНГИ МАСЖИД МУБОРАК БЎЛСИН!

Кеча, 16 октябрь куни Сурхондарё вилояти Музработ тумани “Халқ йўли” маҳалласи ҳудудидаги “Саййид Ҳабибуллохон” масжиди расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят Адлия бошқармаси вакиллари жоме ходимларига масжиднинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномани топширди. Шундан сўнг намозхонлар ушбу жомеда илк жума намозини адо этишди.

Маълумот учун, ушбу жоме билан Республикамиздаги масжидлар сони 2077 та, Сурхондарё вилоятида эса 116 тага етди.

Аллоҳ таоло ушбу масжидни халқимизга, хусусан, “Халқ йўли” маҳалласи аҳлига муборак қилсин. Юртимизда масжидлар очилишига ҳисса қўшаётган инсонлардан Ҳақ таоло рози бўлсин, бундай хайрли ишларни бардавом айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОТА БИЛАН ОНАНИНГ ЎРТАСИДАГИ ФАРҚ

Кўзингни очган онингдан бошлаб сенга меҳр қўйган зот онангдир,
Кўз ўнгида намоён бўлмасингдан туриб сенга меҳр берган зот отангдир.

Онанг сени дунёга тақдим қилади,
Отанг эса, сенга дунёни тақдим қилишга уринади.
Онанг сенга ҳаёт беради,
Отанг эса, сенга ҳаётда қандай яшашни ўргатади.

Онанг сени тўққиз ой қорнида кўтариб юради,
Отанг эса, иккингизни бир умр кўтариб юради.
Онанг бемор бўлсанг йиғлайди,
Отанг эса, йиғласанг бемор бўлади.

Онанг оч қолмаслигингга аниқ ишонади,
Отанг эса, сенга оч қолмаслик йўлини ўргатади.

Онанг сени бағрида кўтариб юради,
Отанг эса, сени елкасида кўтаради.

Онанг меҳр-шафқат булоғи,
Отанг эса, ҳикмат дарёси.

Онанг сендан масъулиятни кўтаради,
Отанг эса, сенда масъулият ҳиссини пайдо қилади.

Онанг сени йиқилишдан ҳимоя қилади,
Отанг эса, сенга ҳаёт сўқмоқларидан қандай ўтишни ўргатади.

Онанинг меҳрини туғилган онингдан ҳис қиласан,
Отанинг меҳрини эса, ўзинг ота бўлганингда биласан.


Аллоҳим барчаларимизнинг ота-оналаримизни аҳли жаннатлардан қилгин. Омин Ё Роббал оламин!

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИМЛОНИ БИЛМАГАН ОМИДИР

Тил ҳар куни, ҳар лаҳзада миллионлар томонидан қўлланиб, тинимсиз ўзгариб турадиган улкан жараён. Хусусан, кейинги ўн-ўн беш йил мобайнида ижтимоий ҳаётда рўй бераётган янгиликлар тилимизга зўр таъсир ўтказди. Масалан, динга алоқадор талай сўзлар ёзилишида анча ўзгариш юз берди.

Гапни “Бисмиллоҳ”дан бошлайлик.

Илгари китобларда “Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим” деб ёзилар эди. Энди бўлса, ўн китобда ўн хил: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” (Фаридуддин Аттор, “Тазкиратул авлиё”. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, Т., 1997). “Бисмиллоҳирраҳмонирраҳим” (“Таҳорат ва намоз ўқиш қоидалари”. “Хонақоҳ” масжиди, 1990), “Би-сми-л-лаҳи-р-раҳмонир-раҳийм” (Заҳириддин Муҳаммад Бобур, “Китобу-с-салот”. Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, Т., 1993), “Бисмиллоҳир-раҳмонир-раҳим” (Алишер Навоий. “Мукаммал асарлар тўплами”. ЎзР ФА “Фан” нашриёти, 20 томлик, XIV том, Т., 1998, 7-б), “Бисмиллаҳир Раҳманир Роҳим” (С.С. Бухорий, “Дилда ёр”. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти), “Бисмиллаҳир раҳмаанир роҳиийм” (“Ислом. Пайғамбаримиз дуолари”, “Исломда эътиқод, Икки ҳайит ва жума намози хутбалари”, Марғилон, “Масжидул Фурқон”) ва ҳоказо...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar