#ОНЛАЙН СИЙРАТИ НАБАВИЯ СУҲБАТЛАРИ БОШЛАНДИ
Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғли.
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирорталарингиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўлолмайди”, деганлар.
Шундай экан ушбу янги лойиҳа Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларини мухлис халқимизга имкон қадар чуқурроқ етказишда муносиб ҳисса қўшади, деган умиддамиз.
Youtube: MuslimTV https://youtu.be/xE136OC7q3k
Интернет телеканали: ITV.UZ
Facebook: MuslimUz
🔸Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни @OnlineSiyratBot орқали жўнатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarYouTube
ONLINE: Siyrati Nabaviya (4-dars, 13.10.20)
МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ПОЙТАХТДАГИ ЖОМЕ МАСЖИДНИНГ ЯНГИ БИНОСИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙДИЛАР
Бугун, 13 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Имом Ҳасан” жоме масжидининг янги биноси пойдеворига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этдилар.
Ташриф давомида муфтий ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ уламолар, имом-домлалар ва нуроний отахонлар “Имом Ҳасан” жоме масжиди биносининг биринчи ғиштини табаррукона қўйиб бердилар. Ушбу улуғ инсонлар масжид қурилишига моддий ва маънавий ёрдам бераётган барча инсонларнинг ҳақига дуо хайрлар қилдилар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши таниқли уламо Шайх Алоуддин Мансур ҳазратларининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Шайх Алоуддин Мансур ҳазратлари Қуръони карим маъноларининг ўзбекча изоҳли таржимасини тайёрлашдек улкан вазифани шараф билан адо этган эдилар. Ушбу китоб 1991-1993 йилларда «Шарқ юлдузи» журналида, кейин Ғафур Ғулом ва «Чўлпон» нашриётларида чоп этилган эди.
Аллоҳ таоло марҳум уламони Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло марҳум олимнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум олимни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Forwarded from Mumina.uz
ИСТИҒФОР – ДИЛ ҚУВОНЧИ
🔆Истиғфор айтишни кўпайтиринг, муаммодан қутуласиз.
🔆Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳга яқин бўласиз.
🔆Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қалбингиз қордек оппоқ, руҳингиз тетик бўлади.
🔆Истиғфор айтишни кўпайтиринг, гуноҳлардан фориғ бўласиз.
🔆Кўп истиғфор айтинг, дилингиз яйрайди, кўнглингиз ёзилади.
🔆Кўп истиғфор айтинг, муваффақият қозонасиз.
🔆Истиғфорни кўпайтирсангиз, ташвишларингиз ариб ёруғ кунларга етасиз.
🔆Кўп истиғфор айтинг, касалликдан тўлиқ тузалиб кетасиз.
🔆Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қийинчиликдан фаровонликка чиқасиз.
🔆Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ мушкулингизни осон қилади.
🔆Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ сизни фарзанд неъмати билан сийлайди.
🔆Оила қуришга имкони йўқ йигитлар кўп истиғфор айтишса, ўзларига муносиб солиҳа жуфт топиб, кўнгиллари таскин топади.
🔆Турмушга чиқиш умидидаги қизлар истиғфор айтишни кўпайтиришса, бахт йўллари очилади.
🔶Дунёда истиғфор билан орзуига етган қанчадан-қанча инсонлар бор. Етиб бўлмас марраларни истиғфор ила забт этган одамлар сони беҳисоб.
✅Истиғфор айтинг, дилингиздаги васвасалар, қўрқувлар арийди.
✅Истиғфор дилга қувонч бағишлайди, қалбга таскин беради, кўнгилни хотиржам қилади.
"Истиғфорнинг 40 хосияти I Салавотлар " китобидан
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/Muminauz

093 Tilingni ehtiyot qil
mp3muslim.uz
📗Тилингни эҳтиёт қил!
(Аудио)
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:
▶️93
@muslimuzportal | @mp3muslim
(Аудио)
#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_ҳаётларидан_лавҳалар:
▶️93
ЎМИ матбуот хизмати
⤵️ ⤵️ ⤵️@muslimuzportal | @mp3muslim
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ
14 октябрь куни тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматовнинг онлайн-тажвид дарсларининг 8-машғулотлари ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 108-сураси бўлган "КАВСАР" сурасининг ўқиш қоидалари ўргатилади.
Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz
📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ПОЙТАХТДАГИ ЖОМЕ МАСЖИДНИНГ ЯНГИ БИНОСИГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙДИЛАР
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Видеолавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Видеолавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МАСЖИДДА ИККИНЧИ ЖАМОАТ БЎЛИШИ МУМКИНМИ?
#намоз
❓524-CАВОЛ: Жамоат намозига кеч қолган кишилар ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари мумкин эмасми? Кеча шундай ҳолат бўлган эди, масжид ходимлардан бири менга танбеҳ бериб, биринчи жамоатдан кеч қолган киши ёлғиз ўқийди, жамоат бўлиб ўқимайди, деди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Иккинчи жамоат жоиз ёки ножоизлиги масжидларнинг қуйидаги икки турга бўлинишига боғлиқ ҳисобланади:
1. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлган масжидлар;
Ушбу турдаги масжидларда қавм имом билан биргаликда жамоат намозини адо қилгач, бошқа бир жамоатнинг иккинчи жамоат бўлиб намозни адо қилишлари макруҳ ҳисобланади. Бу ҳақда Имом Сарахсийнинг “Мабсут” номли китобларида қуйидагича келтирилган:
و اذا دخل القوم مسجدا قد صلي فيه اهله كرهت لهم ان يصلوا جماعة باذان واقامة ولكنهم يصلون وحدانا بغير اذان ولا اقامة (1ج 135 ص)
яъни: “Бир қавм (имом билан) намоз ўқилган масжидга кирса, улар учун у ерда азон ва иқомат айтиб, жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ бўлади. Шунинг учун улар азон ва иқоматсиз ёлғиз-ёлғиз намоз ўқишади”.
Бу ҳолатда аввалги жамоат – масжид имоми билан ўқилган намозга етиша олмаган киши намозни ёлғиз ҳолда ўзи ўқийди.
Имом Аҳмад ўз “Муснад”ларида Абдурроҳман ибн Абу Бакр разияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадисда мана бундай дейилган:
ان رسول الله صلي الله عليه و سلم كان خرج ليصلح بين قوم فعاد الي المسجد وقد صلي اهل المسجد فرجع الي منزله فجمع اهله وصلي
яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қавмнинг ўртасини ислоҳ қилиш учун уйларидан чиқдилар. Қайтиб келганларида масжидда намоз жамоат билан ўқиб бўлинган эди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларидан бирининг уйига кириб, аҳлларини жамладилар ва улар билан жамоат бўлиб намоз ўқидилар”.
Агар масжидда қайта жамоат бўлиш мақбул бўлганида Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам уни асло тарк қилмас эдилар. Чунки у зотнинг масжиддаги жамоат бошқа ердаги жамоатдан кўра афзалроқдир.
“Дуррул Мухтор” китобида қуйидагича келтирилган:
لو دخل جماعة المسجد بعدما صلي فيه اهله يصلون وحدانا هو ظاهر الرواية
“Бир жамоат имом билан намоз ўқилган масжидга кирса, улар намозни ёлғиз-ёлғиз бўлиб ўқийдилар. Мана шу “Зоҳирур-ривоя”дир”дейилган. (2-жуз, 246-бет).
2. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлмаган масжидлар;
Имоми тайин қилинмаган, азон ва иқомат айтилиб, намозлар жамоат билан ўқилмайдиган мусофир-йўловчилар, ишчи-хизматчилар учун қурилган масжид ёки намозхоналарда шунингдек, меҳмонхона, ошхоналарда ва йўл бўйидаги масжидларда азон ва такбир билан иккинчи, учинчи жамоат бўлиб намоз ўқишлик жоиз. “Роддул Муҳтор” китобида шундай келган:
ويكره تكرار الجماعة باذان واقامة في مسجد محله لا في مسجد طريق او مسجد لا امام له ولا مؤذن (2ج 288 ص)
яъни: “Маҳалла масжидида азон ва иқомат билан иккинчи жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ. Йўл бўйидаги масжидлар ҳамда муайян имоми ва муъаззини бўлмаган масжидларда макруҳ эмас” (2-жуз, 288-бет).
Хулоса: Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, савол эгаси агар масжид қавмларидан бўлиб, асосий жамоатга кеч қолган суратда “ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари” мумкин эмас. Бу ўринда масжид ходимининг берган танбеҳи ўринли. Агар масжид қавмларидан эмас, балки мусофир бўлсалар ўзаро жамоат бўлиб ўқишликларида зарар йўқ. Демак, ҳар бир мўмин киши имкон қадар намозларни масжидда биринчи (асосий) жамоат билан ўқишга ҳаракат қилиши лозим. Шунда у жамоат намозидан кўзланган ҳақиқий маъно – жамланишни топган ва унинг ажрини қўлга киритган ҳисобланади. Акс ҳолда бу ҳолат “биринчиси бўлмаса, кейингисига улгураман”, деган нотўғри тушунчага, жамоатга нисбатан бепарволикка олиб келади. Оқибатда масжидда кичик-кичик жамоатлар, яъни бўлиниш юзага келади. Бу эса Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларига мутлақо хилофдир. Зеро, жамоат қанчалик катта бўлса, унинг савоби ҳам шунча улуғ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar

ОНЛАЙН: Муфтий ҳазратлари “Ракат” масжиди қурилиши билан танишмоқдалар
Бугун, 14 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги “Ракат” жоме масжидининг қурилиш жараёнини кўздан кечирмоқдалар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Бугун, 14 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги “Ракат” жоме масжидининг қурилиш жараёнини кўздан кечирмоқдалар...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика бўйича ўтказилаётган "Ғамхўр бўлайлик" акцияси Самарқанд вилоятида
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 🌐 VAQF.UZ ✅
Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube
🔷Обуна бўлишни унутманг.
Хайрия, ВАҚФ ва Закот маблағларингизни электрон тўлов тизимлар орқали ўтказинг:
UPAY | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz| AGROBANK
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг:
📲VAQFUZ✅

#ОНЛАЙН
🔸ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ
8-МАШҒУЛОТ: "КАВСАР" СУРАСИ
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин
🔸ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ
8-МАШҒУЛОТ: "КАВСАР" СУРАСИ
Тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори НеъматовYoutube: https://www.youtube.com/watch?v=JtkVx-AcYrQ
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
YouTube
Online: Qur'on o'qishni o'rganamiz (8 dars Kavsar surasi)
НАМОЗНИ ҚАНДАЙ ЎҚИЙСИЗ?
Исом ибн Юсуф бир куни Ҳотам ал-Асомнинг мажлисига кириб, «Эй Ҳотам, намозни яхши адо қиласизми?» деб сўради. «Ҳа», деди Ҳотам.
«Намозни қандай ўқийсиз?» сўради у яна. Ҳотам ал-Асом шундай деди: «Ўрнимдан тураман, қўрқув билан намозга юриб бораман, ният билан киришаман, улуғворлик билан такбир айтаман, тартил ва тафаккур билан қироат қиламан, хушуъ билан рукуъга бораман, тавозе билан сажда қиламан, тугатиш учун ташаҳҳудга ўтираман, ният билан салом бераман, Аллоҳ азза ва жалла учун ихлос билан тугатаман, яна хавф билан намоздан қайтаман, чунки Аллоҳ мендан буни қабул қилмай қолишидан қўрқаман ва ўлгунимча бор кучим билан намозимни муҳофаза қиламан».
Исом ибн Юсуф: «Намозни жуда яхши адо қилар экансиз», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar...ЭСЛАТМА ОЛУРСИЗ, ДЕБ (У) СИЗЛАРГА (ДОИМО) НАСИҲАТ ҚИЛУР...
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/23091
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/23091
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН, 15 ОКТЯБРЬ КУНИ СОАТ 20:00 ДА ОНЛАЙН-ҲАДИС ШАРҲИ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸15 октябрь куни соат 20:00 да Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг онлайн-ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатлари бошланади.
Машғулот давомида устоз Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонларидан ўтган 8 октябрь кунги суҳбатга оид савол берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига 📚 “Олтин силсила” китобининг 1-жузи туҳфа этилади.
🕒 2020 йил 15 октябрь, пайшанба куни соат 20:00 дан бошлаб, онлайн- ҳадис шарҳи суҳбатларининг навбатдаги сонини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг, бевосита иштирокчи ва совриндорга айланинг!
Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.
Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz
🔸15 октябрь куни соат 20:00 да Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг онлайн-ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатлари бошланади.
Машғулот давомида устоз Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонларидан ўтган 8 октябрь кунги суҳбатга оид савол берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига 📚 “Олтин силсила” китобининг 1-жузи туҳфа этилади.
🕒 2020 йил 15 октябрь, пайшанба куни соат 20:00 дан бошлаб, онлайн- ҳадис шарҳи суҳбатларининг навбатдаги сонини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг, бевосита иштирокчи ва совриндорга айланинг!
Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.
Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Dehqonchilikning fazilati
Is`hoq Muhammad
📘 Деҳқончиликнинг фазилати –
📀 Исҳоқжон домла Бегматов
#Архив_маърузалар
#Исҳоқжон_домла_Бегматов
#Жума_маърузалари
▶️ 33
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
📀 Исҳоқжон домла Бегматов
#Архив_маърузалар
#Исҳоқжон_домла_Бегматов
#Жума_маърузалари
▶️ 33
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учувчи касби юзасидан бошқа давлатга учганда намозларини қаср қилиб ўқийдими тўлиқми?
#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Muhammad Ayyub domla HOMIDOVYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram

АЁЛ КИШИ НОМАҲРАМ ЭРКАК КИШИГА ҚАРАШИ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓525-CАВОЛ: Аёл киши номаҳрам эркак кишининг танасининг қаерига қараши мумкин эмас?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Балоғатга етган эркак кишининг аврати киндигининг остидан тиззасигача, тизза ҳам аврат ҳисобланади. Бу жойларини зарурат бўлмаган ўринларда, никоҳидаги хотинидан бошқа инсонларнинг олдида очиб юриши ва бошқалар ҳам шу жойларга қараши ҳаромдир.
Бир шахс бошқа шахснинг аврат аъзоларига қараши масаласи тўрт қисмга бўлинади.
1. Эркак киши эркак кишига қараши.
Яъни, эркак киши бошқа эркак кишининг авратига яъни киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин.
2. Аёл киши аёл кишига қараши.
Яъни, аёл киши ҳам бошқа аёл кишининг киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин. Аммо солиҳа аёллар фожира (бузуқи, беҳаё) аёлларга бу аврат аъзоларидан бошқа жойларин ҳам кўрсатмасликлар ва уларнинг олдида кийимларини ечмасликлари лозим, чунки бундай диёнатсиз аёллар бошқа аёлларнинг баданларини эркаклар олдида васф қилиб бериши мумкин.
3. Аёл киши эркак кишига қараши.
Яъни, аёл киши эридан бошқа эркак кишиларнинг киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин. Аммо аёл киши бегона эркакнинг аврат аъзоларидан бошқа жойларига қараганда қалбида шаҳват пайдо бўлишидан, фитнага тушиб қолишидан қўрқса, қарамаслиги лозим бўлади.
4. Эркак киши аёл кишига қараши.
Эркак киши никоҳидаги аёлнинг барча аъзоларига қараши ҳалол. Маҳрам аёлларнинг юзига, бошига, сочига, бўйнига, билагига, кафтига, болдирига, оёғига шаҳватдан ҳоли бўлиш шарти билан қараши мумкин.
Эркак киши бегона аёлларнинг юзига ва кафтига шаҳватдан ҳоли бўлиш шарти билан қараши мумкин. Агар бегона аёлларга қараганда қалбида шаҳват пайдо бўлишидан қўрқса, қараши ҳаром бўлади. (“Фатовои Ҳиндия” китоби асосида тайёрланди). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️
#ҳалол_ҳаром
❓525-CАВОЛ: Аёл киши номаҳрам эркак кишининг танасининг қаерига қараши мумкин эмас?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Балоғатга етган эркак кишининг аврати киндигининг остидан тиззасигача, тизза ҳам аврат ҳисобланади. Бу жойларини зарурат бўлмаган ўринларда, никоҳидаги хотинидан бошқа инсонларнинг олдида очиб юриши ва бошқалар ҳам шу жойларга қараши ҳаромдир.
Бир шахс бошқа шахснинг аврат аъзоларига қараши масаласи тўрт қисмга бўлинади.
1. Эркак киши эркак кишига қараши.
Яъни, эркак киши бошқа эркак кишининг авратига яъни киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин.
2. Аёл киши аёл кишига қараши.
Яъни, аёл киши ҳам бошқа аёл кишининг киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин. Аммо солиҳа аёллар фожира (бузуқи, беҳаё) аёлларга бу аврат аъзоларидан бошқа жойларин ҳам кўрсатмасликлар ва уларнинг олдида кийимларини ечмасликлари лозим, чунки бундай диёнатсиз аёллар бошқа аёлларнинг баданларини эркаклар олдида васф қилиб бериши мумкин.
3. Аёл киши эркак кишига қараши.
Яъни, аёл киши эридан бошқа эркак кишиларнинг киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин. Аммо аёл киши бегона эркакнинг аврат аъзоларидан бошқа жойларига қараганда қалбида шаҳват пайдо бўлишидан, фитнага тушиб қолишидан қўрқса, қарамаслиги лозим бўлади.
4. Эркак киши аёл кишига қараши.
Эркак киши никоҳидаги аёлнинг барча аъзоларига қараши ҳалол. Маҳрам аёлларнинг юзига, бошига, сочига, бўйнига, билагига, кафтига, болдирига, оёғига шаҳватдан ҳоли бўлиш шарти билан қараши мумкин.
Эркак киши бегона аёлларнинг юзига ва кафтига шаҳватдан ҳоли бўлиш шарти билан қараши мумкин. Агар бегона аёлларга қараганда қалбида шаҳват пайдо бўлишидан қўрқса, қараши ҳаром бўлади. (“Фатовои Ҳиндия” китоби асосида тайёрланди). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Залолатда юрган ота-онага итоат қилиш шартми?
#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Muhammad Ayyub domla HOMIDOVYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ОНЛАЙН_ҲАДИС_ШАРҲИ БОШЛАНДИ
🔸Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг онлайн-ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатлари бошлaнди.
Машғулот давомида устоз Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонларидан ўтган 8 октябрь кунги суҳбатга оид савол берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига 📚 “Олтин силсила” китобининг 1-жузи туҳфа этилади.
🕒 Oнлайн- ҳадис шарҳи суҳбатларининг навбатдаги сонини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг, бевосита иштирокчи ва совриндорга айланинг!
Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.
Youtube: MuslimTV https://youtu.be/juLfpNMmdMk
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz
🔸Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг онлайн-ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатлари бошлaнди.
Машғулот давомида устоз Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонларидан ўтган 8 октябрь кунги суҳбатга оид савол берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига 📚 “Олтин силсила” китобининг 1-жузи туҳфа этилади.
🕒 Oнлайн- ҳадис шарҳи суҳбатларининг навбатдаги сонини қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг, бевосита иштирокчи ва совриндорга айланинг!
Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.
Youtube: MuslimTV https://youtu.be/juLfpNMmdMk
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarYouTube
Online: Hadis ilmini o'rganamiz (5-dars Rost so'zlash fazilati)