Muslim.uz
91.8K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Таҳорат

Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам Ҳазрат Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга бундай дегай эканлар: “Эй Анас! Агар ўлим фариштаси олдинга келганида, сен таҳоратли бўлсанг, шаҳидлик мартабасини қўлдан чиқармайсан!”. Киши таҳорат олиб ухласа, унинг бош томонида бир фаришта ҳозир бўлиб, тонггача унинг гуноҳларининг мағфиратини тилаб ҳақига дуо қилади. Туну кун таҳорат билан юришга одатланмоқ лозим. Зеро, бу улуғ суннатдир. Доимо таҳоратда юришни ўзига одат қилган инсонни Аллоҳ таоло қуйидаги хислатлар билан мукофатлайди:

🔸Фаришталар унинг суҳбатига рағбат қилишади.
🔸Қалам унинг номаи аъмолига бетўхтов савоб ёзиб туради.
🔸Барча аъзолари ва бўғинлари тасбеҳ айтади.
🔸У намозни бошланишидаги имомнинг такбири таҳримасига улгуради. Ҳар доим такбири таҳримага улгурадиган киши охиратда алоҳида мақом мартабага эга бўлиши ҳақида хушхабар бор.
🔸Таҳорат билан уйқуга ётган бандасига Аллоҳ таоло бир фариштани юборади, у фаришта тонггача уни инсу жин ёмонлигидан муҳофаза қилади.
🔸Доимо таҳоратда юришни ўзига одат қилган инсон вафот этганида осон, қийналмай жон беради.
🔸Аллоҳ таолонинг ҳифзу ҳимоясида бўлади.

Ҳар намозга янги таҳорат олиш Жаноб Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг муборак суннатларидир.

Жаноб Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: “Парвардигоро! Қалбимни нифоқдан пок қил!” деб дуо қилардилар. Зоҳир таҳоратисиз намоз қабул бўлмаганидек, қалб пок бўлмагунча Ҳақ таоло маърифати ҳам муяссар бўлмас.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
ЧАЁН ТУШГАН СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУКМИ

#Таҳорат

192-CАВОЛ:
Ҳовузга чаён тушиб кетса, унинг ҳукми сичқонники билан фарқ қиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Ҳовузга чаён тушиб кетса, унинг ҳукми сичқонникидан фарқли бўлади. Чунки шариатимизда чаён оқувчи қони бўлмаган жониворлар тоифасига киритилган ва унинг сувда ўлиши сувни нажосат қилмайди. Сичқон эса оқувчи қони бор жонивор ҳисобланиб, унинг сувда ўлиши сувни нажосат қилади.

Бу ҳақида ватандошимиз Имом Марғилоний “Ҳидоя” китобида шундай дейдилар:

وموت ما ليس له نفس سائلة في الماء لا ينجسه كالبق والذباب والزنابير والعقرب

яъни: “Оқувчи қони бўлмаган чивин, пашша, турли замбур (қовоғари) ва чаён каби жониворларнинг сувда ўлиши уни нажосат қилмайди”. “Ҳидоя”нинг шарҳи “Фатҳул қодир”да бунга далил сифатида қуйидаги ҳадисни келтирилган:

{ يَا سَلْمَانُ كُلُّ طَعَامٍ وَشَرَابٍ وَقَعَتْ فِيهِ دَابَّةٌ لَيْسَ لَهَا دَمٌ فَمَاتَتْ فِيهِ فَهُوَ حَلَالٌ أَكْلُهُ وَشُرْبُهُ وَوَضُوءُهُ } رَوَاهُ الامام الدَّارَقُطْنِيُّ

яъни: “Эй, Салмон! Ҳар қандай таом ёки ичимликка оқар қони бўлмаган жонивор тушиб ўлса, таомни ейиш, сувни эса ичиш ёки унда
таҳорат қилиш ҳалолдир” (Имом Дорақутний ривояти).
Қудуққа сичқон тушиб ўлса, йигирмадан ўттиз челаккача сув чиқариб ташланади. Агар қудуқда ўлиб, шишса ёки титилса, қудуқнинг ҳамма сувини чиқариб ташлаш шарт бўлади (“Фатҳу бабил иная”).

Демак, шариатимизда чаён ва сичқоннинг ҳукми турличадир. Оқар қони йўқ жониворлар, жумладан чаён ҳам сув ёки таомга тушиб ўлса, нажосат қилмайди. Уни олиб ташлаб, сув ёки таомдан бемалол фойдаланиш мумкин. Бу бандаларга шариатимизнинг енгиллигидир. Лекин киши ўз табиатидан келиб чиқиб, чаён ёки шунга ўхшаш ҳашарот тушган ичимликни истеъмол қилиш ёхуд ундан фойдаланишни истамаса ихтиёри ўзида. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ТАҲОРАТДА БЎЙИНГА МАСҲ ТОРТИШ
#таҳорат

228-CАВОЛ:
Таҳоратда бўйинга масҳ тортиш бидъатми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимизда бўйинга масҳ тортиш мустаҳабдир (яъни, бажарилса савоб, бажарилмаса гуноҳ эмас). Бу ҳақда бир қанча ривоятлар мавжуд. Жумладан,
رَوَى أَبُو الْحَسَنِ ابْنُ الْفَارِسِ بِإِسْنَادِهِ عَنِ ابْنِ عُمَرَ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عليه وسلم قَالَ:
"مَنْ تَوَضَّأَ وَمَسَحَ بِيَدَيْهِ عَلَى عُنُقِهِ وُقِيَ الْغُلُّ يَوْمَ الْقِيَامَةِ".
яъни: “Абулҳасан ибн Форис раҳматуллоҳи алайҳ Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким
таҳорат қилиб, бўйнига икки қўли ила масҳ тортса, қиёмат куни ғулдан сақланади”, дедилар”. Ҳадисдаги “ғул” – “темир бўйинбоғ”, “кишан” деганидир.
Мазҳабимиздаги барча мўтабар фиқҳ китобларида бўйинга масҳ тортишни мустаҳаб экани баён қилинган. Жумладан, “Ал-Баҳрур роиқ” китобида шундай дейилади:
وَاسْتَدَلَّ فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ عَلَى اسْتِحْبَابِ مَسْحِ الرَّقَبَةِ أَنَّهُ عَلَيْهِ السَّلَامُ مَسَحَ ظَاهِرَ رَقَبَتِهِ مَعَ مَسْحِ الرَّأْسِ
яъни: “Фатҳул қодир” китобида бўйинга масҳ тортиш мустаҳаб эканига Пайғамбаримиз алайҳиссалом бошларига масҳ тортиш билан бирга бўйинларига ҳам масҳ тортганларини далил қилиб келтирилган”.
“Мажмаъул анҳур” китобида қуйидагича баён қилинган:
وَمُسْتَحَبُّ الْوُضُوءِ مَسْحُ الرَّقَبَةِ لَا الْحُلْقُومِ فَإِنَّ مَسْحَهُ بِدْعَةٌ
яъни: “Таҳоратнинг мустаҳаби – бўйинга масҳ тортишдир. Ҳалқумга масҳ тортилмайди, чунки ҳалқумга масҳ тортиш бидъатдир”.
Бўйинга қўл бармоқларининг орқа томони билан масҳ тортилади. Бунда қўл қайтадан ҳўлланмайди, балки, бошга масҳ тортиш учун ҳулланган қўл кифоядир.
Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ бу масала бўйича алоҳида китоб ёзиб, уни “Туҳфатут толабати фий таҳқиқи масҳир роқобати” (яъни, “Бўйинга масҳ тортишни аниқлашда талабаларга туҳфа”) деб номладилар. Абдулҳай Лакнавий ҳазратлари бу китобда бўйинга масҳ тортиш ҳақидаги барча ривоят ва уламоларнинг фикрларини ўрганиб чиқиб, масалага қуйидагича хулоса қилганлар: “Бўйинга масҳ тортиш ҳақида ҳар хил фикрлар мавжуд. Кимлардир бу амални суннат деса, кимлардир бидъат деган ва яна кимлардир мустаҳаб деса, бошқалар эса, макруҳ деган. Бу масала борасида заиф бўлсада бир қанча ҳадислар мавжуд. Баъзилар эса жуда муболағага берилиб, бу ҳадисларни тўқима деган. Хулоса қиладиган бўлсак, бу мавзуда уламолар ихтиёр қилган гап шуки, бўйинга масҳ тортиш мустаҳаб, ким уни қилса, яхши ишни қилган бўлади. Ким қилмаса, зарари йўқ. Бу ҳақда келган ҳадислар гарчи заиф бўлсада, лекин, бўйинга масҳ тортишда фазилат борлигини исбот қилишга кифоя қилади”.
Демак, ҳанафий мазҳабимиз бўйича, таҳоратда бўйинга масҳ тортиш мустаҳабдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
КУЛИШ ТАҲОРАТНИ СИНДИРАДИМИ?
#таҳорат

235-CАВОЛ:
Кулиш таҳоратни синдирадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллоҳир Роҳманир Роҳим. Барча уламоларнинг наздида намоздан ташқарида хоҳ баланд овозда, хоҳ паст овозда кулиш таҳоратни синдирмайди.

Намознинг ичида эса, кулиш уч турга бўлинади. Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ “Фатҳу бабил иная” китобларида уч хил кулгуни қуйидагича баён қилганлар:

القهقهةُ: ما تكون مسموعةً له ولجيرانه سواءٌ ظهرت أسنانُهُ أوْ لا، تَبْطُلُ بها الصلاةُ والوضوءُ. والضحِكُ: ما يكون مسموعاً له دون غيرهِ، وتَبْطُلُ به الصلاةُ دون الوضوء. والتَّبَسُّمُ: ما لا يُسْمَعُ أصلاً، وليس بمُبِطلٍ لواحدٍ منهما.

яъни: “Қаҳқаҳа – киши ўзи ва ўзидан бошқага эшитадиган даражада кулиши. Унда тиши кўринадими ёки йўқми, фарқи йўқ. Бу билан
таҳорат синади ва намоз бузилади. Кулиш – киши фақат ўзи эшитадиган, бошқасига эшитилмайдиган даражада кулиши. Бу билан намоз бузилади, таҳорати синмайди. Табассум – киши ҳеч қандай овоз эшитилмайдиган даражада (ўзига ҳам, бошқасига ҳам) жилмайишидир. Бу билан намоз ҳам бузилмайди, таҳорат ҳам синмайди”.

1. Балоғатга етган киши мутлақ (яъни, руку ва саждаси бўлган) намозда қаҳқаҳа отиб кулиши билан таҳорати синади ва намози бузилади. Демак, янгидан
таҳорат қилиб, намозини қайтариб ўқиши лозим бўлади. Бунга уламоларимиз қуйидаги ривоятни далил қилиб келтирганлар. Абу Мусо ал-Ашъарий разияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан (масжидда) намоз ўқиётган эдилар. Тўсатдан, кўзи ожиз бир киши келиб, масжиддаги чуқурга тушиб кетди. (Уни кўриб) намоз ўқиб турган қавмдан кўпчилиги кулиб юборди. (Намоз тугагач) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

"من ضحك أن يعيد الوضوء ويعيد الصلاة" (رواه الإمام الطبراني).

яъни: “Ким кулган бўлса, таҳоратини қайта қилиш ва намозни бошидан ўқишга буюрдилар” (Имом Табароний ривоятлари).

Аммо балоғатга етмаган шахс намоз ичида қаҳқаҳа отиб кулиши билан таҳорати синмайди лекин, намози бузилади. Шунингдек, жаноза намозида қаҳқаҳа отиб кулиш билан хоҳ балоғатга етган бўлсин, хоҳ етмаган бўлсин таҳорати синмайди, лекин намози бузилади.

2. Ўзи эшитиб, ўзгалар эшитмайдиган кулгу ҳақида Абу Суфён разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Жобир разияллоҳу анҳудан намозда кулган киши ҳақида сўрашганида, у зот шундай жавоб берганлар:

إِذَا ضَحِكَ فِي الصَّلَاةِ أَعَادَ الصَّلَاةَ، وَلَمْ يُعِدْ الْوُضُوءَ (رواه الإمامُ الدارقطني).

яъни: “Намозда кулган киши намозини қайтадан ўқийди, аммо таҳоратини янгиламайди” (Имом Дорақутний ривоятлари).

Шунингдек, жаноза намозида бу турдаги кулиш билан
таҳорат синмаса-да, жаноза намози бузилади.

3. Табассумга уламоларимиз қуйидаги ривоятни далил қилиб келтирганлар. Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан аср намозини ўқиётганларида табассум қилдилар. Намоздан сўнг У Зотга: “Эй Расулуллоҳ, намоз ўқиб туриб табассум қилдингизми?!” – дейилди. Шунда У Зот:

"إِنَّهُ مَرَّ بِي مِيكَائِيلُ عَلَيْهِ السَّلامُ، وَعَلَى جَنَاحِهِ غُبَارٌ فَضَحِكَ إِلَيَّ فَتَبَسَّمْتُ إِلَيْهِ" (رواه الإمامُ البيهقي).

яъни: “Менинг олдимдан Микоил алайҳиссалом ўтди. Унинг икки қанотида чанг бор эди. У менга кулган эди, мен унга табассум қилдим”, – дедилар (Имом Байҳақий ривоятлари).

Ушбу ривоятдан маълум бўладики, намозда табассум қилиш билан намоз ҳам,
таҳорат ҳам бузилмайди.

Демак, намоздан ташқарида кулиш билан
таҳорат синмайди, намоз ичида кулиш эса, юқоридаги тафсилотга кўра бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
БАДАНДАН ҚОН ЧИҚИШИ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#таҳорат

266-CАВОЛ: Қон чиқса таҳоратни синдиради деб билардик. Баъзи кишилар қон чиқса таҳорат синмайди дейишмоқда. Шунга аниқлик киритиб берсангиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимизда оқувчи қон таҳоратни синдиради. Яъни, қон чиқиб баданнинг таҳорат ёки ғуслда ювиш вожиб бўлган қисмига оқса таҳорат бузилади. Лекин жароҳат катта бўлиб чиққан қон ёки йиринг шу жароҳат ичидан ташқарига чиқмаса, таҳорат синмайди. Қон чиқиб оқмасдан ўрнида қотиб қолса таҳорат бузилмайди (“Мухтасарул виқоя” китоби).
Бунга Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламдан нақл қилган қуйидаги ҳадис далил бўлади:
مَنْ قَلَسَ أَوْ قَاءَ أَوْ رَعَفَ فَلْيَنْصَرِفْ فَلْيَتَوَضَّأْ وَلْيُتِمَّ صَلاَتَهُ.(رواه الامام الدارقطني عن ابْنِ جُرَيْجٍ عَنْ أَبِيهِ رضي الله عنهما)
яъни: “Ким намозда сув ёки таом қайт қилса ёки бурни қонаса, дарҳол намоздан чиқиб таҳорат қилсин ва намозини охирига етказсин" (Имом Дорақутний ривоятлари).
Бу ҳадиси шариф бадандан қон чиқса, таҳорат бузилишига далолат қилади. Бундан ташқари Тамим ад-Дорий разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васалламдан нақл қилган қуйдаги ҳадис ҳам юқоридаги масалани қўллаб-қувватлайди:
الْوُضُوءُ مِنْ كُلِّ دَمٍ سَائِلٍ (رواه الامام الدارقطني عَنْ تَمِيمٍ الدَّارِيِّ رضي الله عنهما)
яъни: “Ҳар бир оқувчи қондан таҳорат қилинади ” (Имом Дорақутний ривоятлари).
Бундан ташқари олди ва орқа нажосат йўлидан бошқа жойдан чиққан қон ёки йиринг ҳам таҳоратни бузиши ҳақида катта саҳобалар, жумладан жаннат башорати берилган ва фақиҳ саҳобалар; Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Аби Толиб, Зубайр ибн Аввом, Талҳа ибн Убайдуллоҳ, Саъд ибн Абу Ваққос, Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ, Абдурроҳман ибн Авф ҳамда Саъид ибн Зайд, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абдуллоҳ ибн Амр, Зайд ибн Собит, Абу Мусо ал-Ашарий ва Абуд Дардо разияллоҳу анҳум фатво беришган ва бу масалада якдил бўлганлар.
"Қон чиқса таҳорат бузилмайди", — деган кишилар Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабидаги гапни айтишган. Ҳар бир мазҳабнинг ўз далили бор. Ҳар мазҳабдан энг енгил ҳукмларни олиш ҳавои-нафсга эргашиш ҳисобланиб, уламоларимиз уни "талфиқ" дейдилар. "Талфиқ"нинг ҳукми эса ҳаромдир. Дарҳақиқат, ҳар ким ўз мазҳабига амал қилиши тўғри йўлдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ҒУСЛ ТАҲОРАТ ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#таҳорат

521-CАВОЛ: Ғусл қилиш таҳорат ўрнига ўтадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ғуслнинг фарзлари мукаммал бажарилган бўлса, албатта бу ғусл таҳорат ўрнига ўтади. Чунки ғусл таҳоратдан кўра мукаммалдир. Лекин ғуслдан аввал таҳорат қилиш суннатдир. Оиша онамиз разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда:
كَانَ رَسُولُ اَللَّهِ صلى الله عليه وسلم إِذَا اِغْتَسَلَ مِنْ اَلْجَنَابَةِ يَبْدَأُ فَيَغْسِلُ يَدَيْهِ, ثُمَّ يُفْرِغُ بِيَمِينِهِ عَلَى شِمَالِهِ, فَيَغْسِلُ فَرْجَهُ, ثُمَّ يَتَوَضَّأُ, ثُمَّ يَأْخُذُ اَلْمَاءَ, فَيُدْخِلُ أَصَابِعَهُ فِي أُصُولِ اَلشَّعْرِ, ثُمَّ حَفَنَ عَلَى رَأْسِهِ ثَلَاثَ حَفَنَاتٍ, ثُمَّ أَفَاضَ عَلَى سَائِرِ جَسَدِهِ, ثُمَّ غَسَلَ رِجْلَيْهِ (رواه الامام مسلم).
яъни: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам қачон жунубликдан ғусл қилсалар, аввал икки қўлларини ювишдан бошлар эдилар. Сўнгра ўнг қўллари билан чап қўлларига сув қуйиб, фаржлари(аврат аъзолари)ни ювар эдилар. Кейин эса, намозга қиладиган таҳоратларини қилардилар. Сўнгра панжаларини сочлари остига киритар эдилар. Токи сув яхши етганига ишонганларидан кейин, бошлари устидан уч ҳовуч сув қуяр эдилар. Кейин қолган жасадларига сув қуяр ва охирида оёқларини ювар эдилар (Имом Муслим ривояти)”, – дейилади.
Демак, юқоридаги ҳадислардан маълум бўладики, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам доимо ғуслдан олдин таҳорат қилар эдилар ва бу биз умматларга суннат бўлиб қолган.
Аслида ғусл қилиш асносида таҳоратнинг ҳам барча фарзлари адо топади. Таҳорат кишини кичик таҳоратсизликдан покласа, ғусл катта таҳоратсизлик, яъни жунубликдан поклайди. Шундай экан, таҳорат қилмасдан ғусл қилинганида, бу ғусл таҳорат ўрнига ҳам ўтади. Лекин суннат тарк этилган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
БОШИМГА МАСҲ ТОРТИШ ЭСИМДАН ЧИҚИБ КЕТАДИ
#таҳорат

823-CАВОЛ: Мен таҳорат килаётганимда баъзи вақтларда бошимга масҳ тортиш эсимдан чиқиб кетади, кейин артинаётганимда ёдимга тушади. Кейин бошимга масҳ тортиб қўяман, шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш таҳоратнинг фарзларидан биридир. Яъни, усиз таҳорат шариатда буюрилганидек адо топмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ

“Эй, имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингиз)!” (Моида сураси, 6-оят).

Шунинг учун ҳам таҳорат қилаётганда эътиборлироқ бўлишга ҳаракат қилинг.

Агар таҳорат қилиш билан артинишингиз ўртасида кўп муддат ўтмаган бўлса, дарров бошингизга масҳ тортсангиз бўлади. Фақат тартибга риоя қилиш суннати тарк этилган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ҒУСЛДАН ОРТГАН СУВНИ ИШЛАТИШ МУМКИНМИ?
#ҳайз #таҳорат

831-CАВОЛ: Ҳайз кўрган аёл кишининг ғуслидан қолган сувини ғусл ёки таҳоратда ишлатиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мумкин.

Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:

"اغتسل بعض أزواج النبي صلى الله عليه وسلم في جفنة، فجاء النبي صلى الله عليه وسلم ليتوضأ منها أو يغتسل، فقالت له: يا رسول الله إني كنت جنباً، فقال: "إن الماء لا يُجنب"

"Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан бирлари (Маймуна онамиз) бир идишдан жанобатдан ғусл қилдилар. Ғуслдан ортган сув билан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат ёки ғусл қилмоқчи бўлдилар. Аёллари У Зотга: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Мен жунуб эдим”, дедилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, сув жунуб бўлмайди" дедилар". (Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Ибн Можа ривоят қилишган). (“Раддул муҳтор” ва “Эълоус сунан” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ЎТИРГАН ҲОЛАТДАГИ УЙҚУ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#таҳорат

839-CАВОЛ: 1-2 дақиқалик ўтирган ҳолатдаги уйқу таҳоратни бузадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўтириб ухлашнинг бир неча хил кўринишлари бор. Баъзиларида таҳорат синади, баъзиларида синмайди.

Чордона қуриб ўтириб, ёки аёлларнинг ўтириш (оёғини бир томондан чиқариб, кетини ерга қўйиб ўтириш)идек ўтириб ухлаганда таҳорат синмайди.

Бир киши ўтириб ухлаб, эгилиб-эгилиб кетса, гоҳида кети ердан узилса, Шамсул аимма Ҳалвоний айтадилар: "Мазҳабнинг зоҳирига кўра бу ҳолат таҳоратни синдирмайди". Бир киши ўтириб ухлаб, юзи билан ё ёнбоши билан йиқилди, йиқилишидан аввал, ё йиқилаётганда, ё йиқилганданоқ ўйғонса, таҳорати синмайди. Йиқилгандан кейин бироз ухлаган ҳолда қолиб, кейин ўйғонса, таҳорати синади.
Олдинга эгилиброқ, товонига кетини қўйиб ўтириб ухласа, унга таҳорат қилиш шарт эмас.

Бир нарсага суяниб ухлаётган одамни (фаразан) суянган нарсаси олиб ташланса, йиқилиб кети ердан узилса, ҳеч шубҳасиз таҳорати синади, кети ердан узилмаса, саҳиҳ сўзга кўра таҳорати синмайди. Бу ҳолатларда уйқу ғолиб келиши ёки ўзи қасддан ухлашининг фарқи йўқ ("Фатвои ҳиндия" китоби).

Демак, 1-2 дақиқалик ўтириб ухлаш, агар йиқилиб ухлаб қолмаса, таҳоратни бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ЎТИРГАН ҲОЛАТДАГИ УЙҚУ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#таҳорат

839-CАВОЛ: 1-2 дақиқалик ўтирган ҳолатдаги уйқу таҳоратни бузадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўтириб ухлашнинг бир неча хил кўринишлари бор. Баъзиларида таҳорат синади, баъзиларида синмайди.

Чордона қуриб ўтириб, ёки аёлларнинг ўтириш (оёғини бир томондан чиқариб, кетини ерга қўйиб ўтириш)идек ўтириб ухлаганда таҳорат синмайди.

Бир киши ўтириб ухлаб, эгилиб-эгилиб кетса, гоҳида кети ердан узилса, Шамсул аимма Ҳалвоний айтадилар: "Мазҳабнинг зоҳирига кўра бу ҳолат таҳоратни синдирмайди". Бир киши ўтириб ухлаб, юзи билан ё ёнбоши билан йиқилди, йиқилишидан аввал, ё йиқилаётганда, ё йиқилганданоқ ўйғонса, таҳорати синмайди. Йиқилгандан кейин бироз ухлаган ҳолда қолиб, кейин ўйғонса, таҳорати синади.
Олдинга эгилиброқ, товонига кетини қўйиб ўтириб ухласа, унга таҳорат қилиш шарт эмас.

Бир нарсага суяниб ухлаётган одамни (фаразан) суянган нарсаси олиб ташланса, йиқилиб кети ердан узилса, ҳеч шубҳасиз таҳорати синади, кети ердан узилмаса, саҳиҳ сўзга кўра таҳорати синмайди. Бу ҳолатларда уйқу ғолиб келиши ёки ўзи қасддан ухлашининг фарқи йўқ ("Фатвои ҳиндия" китоби).

Демак, 1-2 дақиқалик ўтириб ухлаш, агар йиқилиб ухлаб қолмаса, таҳоратни бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#таҳорат

848-CАВОЛ: Аёл кишининг авратидан чиққан ҳаво таҳоратни бузадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу мавзуда "Фатовои ҳиндия" китобида шундай дейилади:

وَالرِّيحُ الْخَارِجَةُ مِنْ الذَّكَرِ وَفَرْجِ الْمَرْأَةِ لَا تَنْقُضُ الْوُضُوءَ عَلَى الصَّحِيحِ إلَّا أَنْ تَكُونَ الْمَرْأَةُ مُفْضَاةً فَإِنَّهُ يُسْتَحَبُّ لَهَا الْوُضُوءُ .
كَذَا فِي الْجَوْهَرَةِ النَّيِّرَةِ .

"Саҳиҳ қавлга кўра эркакнинг жинсий аъзоси ва аёлнинг фаржидан чиққан ел таҳоратни синдирмайди. Лекин кўп туғиш сабабли аёлнинг олд ва орқа авратлари қўшилиб кетган бўлса, фаржидан ел келганда таҳорат янгилаши мустаҳабдир. "Жавҳаротун-наййироҳ" китобида шундай келган" ("Фатавои Ҳиндия" китоби, Таҳорат китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ТАҲОРАТДА МЎЙЛОВ ВА ҚОШНИНГ ОСТИГА СУВ ТЕККИЗИШ ШАРТМИ?
#таҳорат

867-CАВОЛ: Таҳоратда мўйлов ва қошнинг остига сув теккизиш шарт бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабимизга биноан, таҳорат қилувчининг соқол, мўйлов, қош ва киприклари қалин бўлиб, остидаги териси кўринмайдиган даражада бўлса, уларни остига сув теккизиш шарт бўлмайди. Лекин мазкур туклар сийрак бўлиб, остидаги териси кўриниб турса, уларнинг остига сув теккизиш фарз бўлади. Бу ҳақда "Фатовои ҳиндия" китобида шундай дейилган:

وَيَغْسِلُ شَعْرَ الشَّارِبِ وَالْحَاجِبَيْنِ وَمَا كَانَ مِنْ شَعْرِ اللِّحْيَةِ عَلَى أَصْلِ الذَّقَنِ وَلَا يَجِبُ إيصَالُ الْمَاءِ إلَى مَنَابِتِ الشَّعْرِ إلَّا أَنْ يَكُونَ الشَّعْرُ قَلِيلًا تَبْدُو مِنْهُ الْمَنَابِتُ. كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ .

"Таҳорат қилувчи киши мўйлов, қош ва жағ юзасидаги соқолларини ювади ва ушбу тукларни остига сув теккизиши вожиб бўлмайди. Лекин туклар оз бўлиб, ости кўринадиган бўлса, унинг остини ҳам ювиш лозим бўлади. "Фатовои Қозихон" китобида ҳам шундай келган". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон2023
#Таҳорат #Қуръон

Қазо намозлари қандай адо этилади?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Muslim.uz | @muslimuzportal
УЗРЛИ ҲОЛАТДА МАСЖИДГА КИРМАСЛИК
#поклик #таҳорат

1048-CАВОЛ: Умрага борган аёл узрли ҳолатда масжидга кирмаслиги кераклигини билдим. Саволим шуки, мутлақ масжид ҳудудига кирмайдими ёки масжид биносигами?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Масжидун набавий ва масжидул ҳаромнинг саҳни масжид ҳудудидан ёки ҳудудидан эмаслиги борасида уламолар орасида ихтилоф бор бўлиб, аксар уламолар саҳн масжид ҳудудидан эмас, деганлар.

Қолаверса, “Танвирул абсор” китобида ушбу масала борасида қуйидагича келтирилган:

اما(المتخذ لصلاۃ الجنازۃاو عید)فھو(مسجد فی حق جواز الاقتداءلافی حق غیرہ فحل دخولہ لجنب وحائض)

"Аммо масжиднинг жаноза ёки ийд намозлари учун ажратилган қисми ўша жойдан иқтидо қилиш жоизлиги борасида масжид ҳукмидадир. Иқтидодан бошқа нарсада масжид ҳукмидан эмас. Шунинг учун жунуб ва ҳоиза аёлларнинг ўша ҳудудга кириши ҳалол бўлади".

"Роддул муҳтор" китоби муаллифи "Дуррул мухтор" китобидаги كفناء مسجد деб келтирилган ибора шарҳида:
حل دخوله لجنب ونحوه

"Масжид ҳовлисига жунуб ва шу кабиларни киришлиги ҳалол бўлади", деганлар. Демак, хулоса қилиб айтанда ҳайз кўрган аёл масжиднинг биносига кирмасдан унинг саҳнида зикр тасбеҳ, дуою истиғфор каби ибодатлар билан машғул бўлиши мумкин экан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#таҳорат

Бармоғимни жароҳатлаб олдим, таҳоратни қандай қиламан?

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla