Muslim.uz
92.5K subscribers
18.3K photos
5.11K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Рамазон_ҳайити соат неччида ўқилади?

#Рамазон ҳайити намози Тошкент шаҳрида шу йил 15 июнь куни, эрталабки соат 05:10 да ўқилади. Қолган ҳудудларда тақвим китобларидаги ҳудудларда намоз вақтларидаги тафовутни инобатга олган ҳолда адо этилади.

Қуйидаги линк орқали ҳайит намозини ўқиш бўйича видеодарсни томоша қилишингиз мумкин.

https://m.youtube.com/watch?v=HYp6zATMnDY

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг 2020 йил Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги БАЁНОТИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21069

#БАЁНОТ #Рамазон_ҳайити
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_ҳайити
#ВИДЕО

ЗУҲО НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ ?

ЗУҲО НАМОЗИ ҚАЙСИ ВАҚТДА ЎҚИЛАДИ ?

ЗУҲО НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ТАРТИБИ ВА ҚОИДАЛАРИНИ ТЎЛИҚ ШАКЛДА ТОМОША ҚИЛИНГ!

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 #Рамазон_ҳайити_муборак_бўлсин!

🕌 Азизлар, бундай фазилатли улуғ муборак даҳаларни ғанимат билиб, юртимизнинг, эл-халқимизнинг, оиламизнинг, яқинларимизнинг, Ер юзидаги барча инсонларнинг ҳақларига Яратгандан яхши тилаклар сўрайлик...

🤲
Илоҳо жаннатмакон юртимиз тинч­лиги, азиз Ватанимиз равнақи, доно халқимиз саломатлиги ва фаровонлиги, муборак динимиз камолоти йўлида олиб борилаётган барча хайрли ишларда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин!

🤲 Парвардигори олам барча беморларимизга Ўзи шифосини берсин!

🤲 Коронавирус инфекциясини тез фурсатда даф этиб, турли бало-­қазо, офату кулфат, дардлардан, турли вируслардан Ўзи асрасин!

Иброҳимжон Иномов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 #Рамазон_ҳайити_муборак_бўлсин!

Ассалому алайкум, азиз мўмин-мусулмонлар, муҳтарам юртдошлар!

Яқиндагина орзиқиб кутилган ойлар султони –
Рамазонни катта қувонч, шоду хуррамлик билан қарши олган эдик. Мана, бугун бу улуғ ой поёнига етди. Бу ойда қилган тоат-ибодатларимизни, хайру саховатлармизни Аллоҳ таоло даргоҳида қабул айласин. Ниятларимизга яраша эзгу ишларимизнинг савобини кўпайтириб берсин.

Рамазон – эзу амаллар, хайру саховат ойи. Бу ойда қилинган ҳар бир хайрли ишга ўн нечадан то етти юз баробаргача ажрлар берилади. Айниқса, эҳтиёжманд, кўнгли ўксик, ночор аҳволда қолган кишиларга ёрдам қўлини чўзишнинг савоби катта.
Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан “Меҳр 5” инсонпарварлик амалиёти орқали 93 нафар ватандошимиз уруш ўчоқларидан юртимизга олиб келинди. Шубҳасиз, бу хайрли амал бағрикенгликнинг ёрқин ва юксак намунасидир.

Бутун дунёда пандемия даври оғир кечаётган бир пайтда, юртимизда бу йил таровеҳ намозларини масжидларда адо этиш имкониятига эга бўлганимиз, 27 кун мобайнида Қуръони каримга сомеъ бўлиб, хатмлар қилганимиз учун Аллоҳ таолога чексиз шукроналар келтирамиз.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни Рамазон ойида бўлгани ҳам кўплаб савобли ишларни амалга ошириш имонини берди. Айниқса, бугунги дориламон кунларга етиб келишимизда уруш ва меҳнат фахрийларини ҳиссаси катта эканини асло унутмаслигимиз керак.

Тинчлик шундай неъматки, усиз ҳеч нарсанинг қадри қолмайди. Хотиржамлик бўлмаган жойдан файз кўтарилади. Бежиз Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Икки неъмат борки, одамлар унинг қадрига етмайдилар: тинчлик ва саломатликдир”, демаганлар.

Азизлар, Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
Рамазоннинг шукуҳи, файзи,таровати бир йилга татисин. Алишер Навоий ҳазратлари айтгандек, ҳар кунимиз Наврўз, ҳар тунимиз Қадр бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
​​🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ КУНИ АТРОФИДАГИ ХАБАРЛАРГА МУНОСАБАТ

❗️Айни кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда
Рамазон ҳайити кунини белгилаш атрофидаги маълумотлар турлича талқин этилмоқда. Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун Ишчи гуруҳ шуғулланмоқда.

🌙Уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Рамазон ҳайити куни – янги Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорликда кузатиб бормоқда. Ҳатто Ишчи гуруҳи вакиллари 🇺🇸АҚШ, 🇹🇷Туркия, 🇰🇷Жанубий Корея ва 🇷🇺Россия минтақаларида ҳам кузатиш ишларини олиб бормоқда.

🔭 Хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олинган маълумотларга кўра, 2023 йил Рамазон ҳайити куни, яъни Шавволнинг янги ой фазаси шу йил 20 апрель, пайшанба куни 🇺🇿Тошкент вақти билан соат 09:12 да, 🇸🇦Саудия Арабистони вақти билан эса 07:12 да содир бўлади. Астраном олимлар хулосасига кўра, шу куни Шаввол ойи ҳилоли Ўзбекистон ҳудудида кўринмасада, лекин дунёнинг айрим минтақаларида кўриш мумкин бўлади.

🕌 Таъкидлаш жоизки, Ҳанафий фиқҳи манбаларида бир маконда янги ҳилол кўрилиши дунёдаги жами мусулмонларга Рамазон ҳайитини нишонлашни жоиз қилади. Бунга ҳанафий, моликий ва ҳанбалий мазҳабларидан иборат жумҳур уламолар иттифоқ қилишган.

🌙 Шаръий масалалар ва астрономик ҳисоб-китобларга таянган ҳолда 1444 ҳижрий йил Шаввол ойи ҳилоли милодий 2023 йил 20 апрель куни Ер юзининг айрим ҳудудларда кузатилади. Шу боис, Рамазон ҳайити куни 2023 йил 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида дастлабки хулосалар қилинмоқда. Айтиш мумкинки, АҚШ, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби бир қатор давлатлар томонидан жорий йил 21 апрель, жума кунини Рамазон ҳайити, деб эълон қилинди.

🌙 Фалакий ҳисоб бўйича ҳайит куни маълум бўлса-да, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Янги ойни кўриб рўза тутинглар ва янги ойни кўриб ҳайит қилинглар”, деган ҳадиси шарифларига асосан мазкур Ишчи гуруҳининг АҚШ, Туркия ва Ғарб давлатлардаги вакилларининг ҳилолни кузатиш тўғрисидаги охирги маълумотлари олингандан кейин 2023 йил 20 апрель куни якуний хулосалар тақдим этилади, инша Аллоҳ.

🕌 Қайд этиш керакки, ибодат масаласида доим эҳтиёт бўлиш лозим. Рамазон рўзасининг бошланиши ва тугаши фақат юрт муфтийси томонидан эълон қилинади, мўмин-мусулмонлар эса шу фатвога эргашишлари шарт бўлади.

❗️Демак, интернет сайтлари юритувчилари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ушбу масалада турли хабарларни тарқатиш орқали халқимизни асл вазиятдан чалғитмасликни илтимос қиламиз.

Шу кунларда Ўзбекистонда
Рамазон ҳайити куни расмий манбаларда эълон қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази
Fatvo.uz / @diniysavollar

#МУНОСАБАТ #РАМАЗОН_ҲАЙИТИ_КУНИ