Muslim.uz
91.6K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Етти_кунга_етти_китоб,
#Оилада_фарзанд_тарбияси:
ЯХШИЛИККА ЧОРЛАШ

Фарзандга турмушнинг, тарбиянинг муҳим қоидаларини ёшлигидан ўргатиш, унинг қалбига бунёдкорлик туйғуларини сингдириш ота-она ва мураббийларнинг ҳамиша долзарб вазифаси бўлиб келган. Фарзанд Ислом динимизнинг асосий қоидаларидан бири бўлган яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтаришни одат қилиши лозим.

Инсонлар ичида фақат пайғамбарлар гуноҳдан покдирлар. Зеро, Парвардигор уларни гуноҳдан пок фитратда яратгандир. Пайғамбарлардан бошқа барча инсонлар гўзал одоб-ахлоқли бўлиш билан бир қаторда, гуноҳ ишлар ва хатоларга йўл қўядилар. Ислом дини гуноҳ амалларни очиқ баён қилган ва мўминларни бундай ишлардан сақланишга буюрган. Бу амрга бўйсунган киши ўзини ҳалокатдан сақлайди ва Аллоҳнинг суюкли бандасига айланади. Мусулмон кишининг вазифаси фақат ман қилинган ишларни қилмаслик билан кифояланмайди. Балки гунох иш қилаётган биродарини у йўлдан қайтариб, тўғри йўлга солиши ҳам муҳимдир.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: “Қайси бирингиз бирор мункар ишни кўрса, уни кўли билан қайтарсин. Агар қўли билан қайтаришга қодир бўлмаса, тили билан, агар унга ҳам қодир бўлмаса, мункар ишни қалби билан ёмон кўриб қўйсин, мана шу охиргиси имоннинг энг заиф даражасидир”. Ҳар бир инсон ҳаётда маълум мақсад сари интилиб яшайди. Жамиятнинг одоб-ахлоқ билан зийнатланиши учун ҳаракат қилиш ва одамларнинг турли муаммоларига дардкаш бўлиб, ўзини эзгу ишларга масъулиятли ҳис этиш мусулмон кишининг мақсади бўлиши лозим. Шундагина мўмин киши ўз манфаати учун эмас, бутун жамият фаровонлигига куч-ғайрат сарфлаган бўлади. Бундай инсон тўғри йўлдагиларни қўллаб-қувватлаб, адашганларни ҳидоятга чақиради. Зеро, жамиятнинг гуллаб-яшнаши ҳам, фалокати ҳам ҳар бир кишининг тақдири билан боғлиқ. Чунки кема сувга чўккан пайт, гарчи уни кема остидагилар тешган бўлса ҳам, кема устидаги бу ишга умуман алоқасиз сайёҳлар ҳам сувга ғарқ бўлади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Етти_кунга_етти_китоб
#Оилада_фарзанд_тарбияси:

ЯХШИЛИККА ЧОРЛАШ

Фарзандга турмушнинг, тарбиянинг муҳим қоидаларини ёшлигидан ўргатиш, унинг қалбига бунёдкорлик туйғуларини сингдириш ота-она ва мураббийларнинг ҳамиша долзарб вазифаси бўлиб келган. Фарзанд Ислом динимизнинг асосий қоидаларидан бири бўлган яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтаришни одат қилиши лозим.


➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz
#Оилада_фарзанд_тарбияси:
ЯХШИЛИККА ЧОРЛАШ (давоми)

Ёши улуғларни қадрлаш

Ёш авлод турмуш синовларида тобланиб, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган, теран ақлли, тақволи, улуғ кишилар кўмаги ва маслаҳатига доим эҳтиёж сезади. Меҳнатсевар, ҳалол-пок, диёнатли, эл иши учун фидойи инсон бўлиб улғайишни истаган ҳар бир ўғил-қиз кексалар ҳаётий тажрибасидан албатта фойдаланиши лозим. Шунинг учун орамизда катталарнинг борлиги улуғ неъматдир.

Инсон ҳаёти мевали дарахтга қиёс этилади. Чунки дарахт бир мавсумнинг ўзида куртаклар тугади, гуллайди, кўпдан-кўп мевалар қилади. Кексалик эса худди мевалари пишган боққа ўхшайди.

Луқмони Ҳакимдан:

– Нега ҳадеб ўғлингга насиҳат қилаверасан? – деб сўрашди.

– Кексаларнинг насиҳатлари ёшлар учун боғбон ниҳолни тарбия қилгани кабидир, – дея жавоб берди Луқмони Ҳаким.

Инсон дунёга келиб ўсади, улғаяди, умргузаронлик қилади. Кечаги гўдак бугун йигит, бўй етган қиз. Вақт ўтиши билан, насиб этса, ҳар бир инсон қарилик ёшига етади, бу – ҳаёт қонунияти.

Қарияларни эъзозлашга динимизда алоҳида эътибор берилган. Имон-эътиқодли, ихлосли ва нуроний кексаларнинг фазилатларини билиш ҳамда уларнинг ҳақларини адо этиш бошқалар учун вожибдир. Бундай хайрли ишлар Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) суннатларига мувофиқдир. У зот кишиларга кексаларнинг фазилатларини билдириб, уларнинг ҳақларига риоя этишни шарт қилганлар.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا أَكْرَمَ شَابٌّ شَيْخًا لِسِنِّهِ إِلَّا قَيَّضَ اللهُ (أَيْ قَدَّرَ) لَهُ مَنْ يُكْرِمُهُ عِنْدَ سِنِّهِ (رواه الترمذي).

Имом Термизий Анасдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадиси шарифда Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кексаларни улуғлаш ҳақида бундай деганлар: “Ёш йигит кекса кишини ёши улуғлиги учун ҳурмат қилса, Аллоҳ таоло уни ҳам кексайганида ҳурмат қилинадиган инсонлар қаторига қўяди”.

Бир йигит бобосига дерди: “Бобожон, мен ҳам сизнинг ёшингизга етсам дейман...” “Илоё, ниятингга ет, болам, узоқ яшай десанг, кексаларни ҳурмат қил...” деди бобоси...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Етти_кунга_етти_китоб
#Оилада_фарзанд_тарбияси:
ОВҚАТЛАНИШ ОДОБИ

Таомланишдан олдин ва кейин қўлни ювиш

رَوَى أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ عَنْ سَلْمَانَ الْفَارْسِي رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: “ بَرَكَةُ الطَّعَامِ الْوُضُوءُ قَبْلَهُ وَالْوُضُوءُ بَعْدَهُ

Абу Довуд ва Имом Термизий Салмон Форсийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Таомнинг баракаси таомланишдан олдин ва кейин қўлни ювишдадир”, дедилар.

Ибн Можа ва Байҳақий Анасдан (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким яхшилигини Аллоҳ зиёда қилишини истаса, таом тайёр бўлганида ва охирида қўлини ювсин”, деганларини ривоят қилишган.

Бу одатнинг фойдали томонлари кўп. Масалан, таомланишга қадар қўл билан турли нарса-буюмларни ушлаш ва хатти-ҳаракат натижасида қўлга турли чанг-ғубор ҳамда зарарли микроблар ўрнашган бўлиши мумкин. Қўлни ювиш орқали улардан тозаланади, бу саломатлик учун жуда муҳимдир.

Таомдан олдин тасмия – “Бисмиллаҳир раҳмонир раҳим” дейиш ва сўнг ҳамд – “Алҳамдулиллаҳ” дейиш суннатдир.

رَوَى أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا أَكَلَ أَحَدُكُمْ فَلْيَذْكُرِ اسْمَ اللهِ تَعَالَى فَإِنْ نَسِيَ أَنْ يُذْكَرَ اسْمَ اللهِ تَعَالَى فِي أَوَّلِهِ فَلْيَقُلْ بِاسْمِ اللهِ أَوَّلَهُ وَآخِرَهُ

Абу Довуд ва Термизий Ойшадан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Кимки таомланса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар овқатланиш олдидан Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутса, “Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу” десин», дедилар.

رَوَى الْإِمَامُ أَحْمَدُ وَغَيْرُهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا أَكَلَ وَ شَرِبَ قَالَ: الْحَمْدُ لِلهِ الَّذِي أَطْعَمَنَا وَسَقَانَا وَجَعَلَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ

Имом Аҳмад ва баъзи муҳаддислар бундай ривоят қилади: Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таомланганда ва чанқоқ қондирганларида “Бизни таомлантирган, ризқлантирган ва мусулмон қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин”, дердилар...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz
#Етти_кунга_етти_китоб
#Оилада_фарзанд_тарбияси:
САЛОМЛАШИШ ОДОБИ

«Қачон сизларга бирор саломлашиш (ибораси) билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олингиз ёки ўша (ибора)ни қайтарингиз. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани ҳисобга олувчи Зотдир» (Нисо, 86).

Салом берувчи “Ассалому алайкум” деса, “Ва алайкумус-салому ва раҳматуллоҳ” деб алик олинади. Агар у “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ” деб салом берса, “Ва алайкумус-салому ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ” деб алик олинади. Салом берувчи “Ва барокатуҳ” қўшимчасини ҳам қўшса, алик олувчи ҳам фақат ўша қўшимчани қўшади. Пиёдага суворий (уловдаги одам), кўпчиликка озчилик, ўтирган ёки ўрнида турганга юрган кишилар салом бериши жоиз. Лекин кичикдан олдин катта ёшдаги одам камтарлик билан салом берса, бу фазилатдир. Салом бериш суннат, алик олиш эса вожиб.

Саломлашиш туфайли кишилар ўртасида ўзаро ҳурмат, самимият ва бир-бирига нисбатан меҳр-муҳаббат пайдо бўлади. Бир-биримизнинг ёнимиздан индамай ўтгандан кўра, мусулмоннинг мусулмон биродаридаги ҳақи бўлган саломлашиш, алик олишни одат қилсак, нур устига нур бўлади.

“Ас-Салом” Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан биридир. Яхшилаб салом беринг, яхшилаб алик олинг. Айримлар “ассомалайкум”, “вассомалайкум” дея нотўғри талаффуз қилишганда, бу гўзал дуонинг маъноси бузилади.

Саломлашишнинг яна бир фазилати, учрашганида ким биринчи бўлиб салом берса, унинг савоби янада улуғ бўлади. Биринчи бўлиб салом беришни одат қилиш яхши...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz
#Етти_кунга_етти_китоб
#Оилада_фарзанд_тарбияси:
СЎЗЛАШИШ ОДОБИ

Аллоҳ инсонларга сўзлаш неъматини ато этган. Улуғ зотлар бундай дейишган: “Инсон молу дунёси билан яхшилик қилмоқчи бўлса, бойлиги бир кунда тугаб қолиши мумкин. Аммо инсонда бир хазина бор, қанча сарфлагани билан тугамайди. У ширин сўздир”.

Ҳадиси шарифда: “Ким агар бировнинг айбини айтиб, одамларга ошкор қилса, то ўзи ҳам шу айбни қилмасдан дунёдан кетмайди”, дейилган.
Биз ҳар бир айтган сўзимиз учун масъулмиз. Боязид Бистомий Аллоҳни зикр этишдан аввал “дунё сўзларини сўзлаган эдим”, дея оғизларини уч бора ювар эканлар.

Одамлар зоҳиран гурунг шаклидаги ғийбатларнинг ботиний оламда номаи аъмолига гуноҳ бўлиб битилаётганидан ғофилдирлар.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтганлар: “Жим турмоқдан суҳбатлашиш яхши, ёмон суҳбатдошдан ёлғизлик яхши”.

Оилада ёки инсонлар орасидаги нохушликлар кўпинча қўпол сўз оқибатида содир бўлади. Бунинг аксича, кўпгина муваффақиятларнинг омили ширин сўздир. Шунинг учун ҳар бир инсон ширинсўз, мулойим бўлишга интилмоғи лозим. Аллоҳ таоло: “Бандаларимга айтинг, (ширк аҳлига) гўзал (сўзлардан) сўзласинлар. Зеро, шайтон уларнинг ўрталарида бузғунчилик қилур” (Исро, 53), деб огоҳлантирган...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Оилада_фарзанд_тарбияси:
ҲАЗИЛ-МУТОЙИБА ВА ТАБРИКЛАШ одоби

ҲАЗИЛ-МУТОЙИБА ОДОБИ

Инсонлар ҳаётлари давомида руҳиятларини ҳазил-мутойиба ва ширин сўзлар, қизиқарли ҳикматлар билан бойитиб борсалар, умрлари завқли, файзли бўлади. Бу сўзлар ва ҳолатлар меъёрида бўлиб, ҳаддан ошмаса, албатта кишилар қалбига манзур бўлиб, қувонч бахшида этади. Муқаддас динимиз мусулмон кишини очиқ юз, табассумли ва яхши дўст бўлишга буюради. Атрофдагилар бундай кишининг суҳбатидан мароқ олиб, рағбат ва меҳрлари зиёда бўлади. Натижада кишилар ўртасидаги ўзаро ҳурмату эҳтиром ва муҳаббат зиёдалиги муҳим омил бўлиб, жамият янада мустаҳкамланади, жипслашади, бошланган ишлар самараси ортаверади.

Бироқ ҳар бир ишнинг қонун-қоидаси бўлганидек, бу одоб турининг ҳам ўзига яраша меъёрий жиҳатлари бор. Акс ҳолда, яъни ҳазил-мутойиба қилиш ҳаддан зиёда бўлса, мазахга айланиши ёки шундай тушунилиши мумкин. Мазах қилиш эса инсон қалбини яраловчи қалтис қуролдир. Шу боис ҳазил-мутойиба қилишнинг қоидалари билан танишайлик.

Ҳазил-мутойибада меъёрдан ошмаслик

Анас (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен ўйин ва эрмак аҳлидан эмасман”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Мазах қилиш, ортиқча ҳазил мусулмонни Аллоҳ таолога ибодат қилиш, буюрган эзгу ва хайрли ишлар, яъни инсонлар ҳамда жамиятга манфаатли амаллар билан кўпроқ, бардавом машғул бўлиш, бошқаларни тарғиб этиш каби асосий амаллардан чалғитади.

Бу борада ҳам саҳобалар Пайғамбаримиздан (алайҳиссалом) тарбия олганлар. Улар ўзаро ҳазил-мутойиба қилишарди. Агар ул зот жиддийлашсалар, салобатли бўлардилар.

Имом Бухорий “Ал-адаб ал-муфрад” асарида ривоят қилади: “Пайғамбарнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) асҳоблари бир-бирларига (енгил нарса) отардилар, айрим пайтларда улар жиддий қиёфага кирардилар. Кўп мазах қилиш қалбни ўлдиради, адоватни мерос қилади ҳамда кичикларни катталарга нисбатан ҳурматсизликка ундайди”.

Умар (розияллоҳу анҳу): “Ким кўп кулса, ҳайбати камаяди ва ким кўп ҳазил қилса, уни беписанд қилади”, деди...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Оилада_фарзанд_тарбияси:
КАСАЛ КЎРИШ ОДОБИ

“Мусулмон киши қачон касал дўсти зиёратига борса, то у қайтиб келгунича жаннат боғлари ичра сайр қилиб юрган бўлади” (Имом Муслим ривояти).

Ислом динида касални зиёрат қилиш савобли амаллардан ҳисобланади. Барча эзгу амаллар каби бу ишни ҳам астойдил, ихлос билан адо этиш лозим. Касалларни зиёрат этишнинг ҳам ўз одоблари бор. Уларнинг ҳузурида узоқ қолиб кетмаслик, самимий сўзлар билан кўнглини кўтариш, тузала бошлаганига ишора қилиш, доимий дуода бўлишни сўраш шулар жумласидандир.

Фарзандларни ҳам касални зиёрат қилиш одобига одатлантиришимиз лозим. Шифо ва меҳрга муҳтож кишиларни катталар билан биргаликда зиёрат қилсалар, ёшларнинг қалбида раҳмдиллик сифати шаклланиб, бошқаларнинг дардларини ҳис қилиш каби фазилатларга эга бўладилар. Шубҳасиз, бу фазилатлар уларда атрофдагиларга нисбатан меҳру шафқат уйғотиб, ўзидан кўра ўзгаларни ўйлайдиган, айниқса, ожиз ва заифларни ҳимоя қиладиган ғамхўр, меҳрибон инсонга айлантиради. Оқибатда жамиятимиз янада гўзал ва фаровон бўлади, унинг аъзолари орасида олий хулқ ва баркамол шахслар сафи кенгайиб боради. Ажру савоблари мўл бу улуғ амални Сарвари олам бизларга таълим берганлари боис, ота-боболаримиз касал ва хасталарни бориб кўриш, ёлғиз истиқомат қиладиганларнинг ҳолидан хабар олиш, меҳрга муҳтожларнинг кўнгилларини кўтаришдек амалларни ўзларининг муҳим вазифалари деб билганлар. Бу ажойиб хислатлар ва фазилатли хулқларни фарзандларига сингдириб юборганлар. Чунки Ислом касал кишини кўришга буюрибгина қолмасдан, балки касал зиёратини мусулмоннинг дўсти зиммасидаги ҳақи қилиб белгилаб қўйган...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Оилада_фарзанд_тарбияси:
ТАЪЗИЯ БИЛДИРИШ ОДОБИ АКСА УРИШ ВА ЭСНАШ ОДОБИ

ТАЪЗИЯ БИЛДИРИШ ОДОБИ

Ушбу одоб борасида муҳтарам уламоларимиз, устозларимиз битган жуда кўп мўътабар манбалар бор. Бундай ҳолатга ҳар бир мусулмон фарзанди учраши табиий бир ҳол бўлгани учун ҳам унга бу одобни сингдирмоқ лозим. Инсон ҳаёт экан, ўлим соя солиб туради. Ҳар бир киши ота-онаси, яқини, қадрдони, азизи ёки дўсту биродарини бир кун келиб йўқотади. Шу важдан мусибатзада хонадонга бориб таъзия билдирмоқнинг ўзига хос тартиб-қоида ва одоб-ахлоқлари мавжуд бўлиб, уларни ўрнида қўллаш лозимдир.

Мусибат етган ҳолатда

Агар бир киши биродарининг вафот этганини эшитса: «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун», дейиши керак.

Аҳли мусибатга хоҳ дафндан илгари, хоҳ дафндан сўнг, таъзия изҳор қилиш мустаҳаб. Имом Муҳаммад (раҳматуллоҳи алайҳ) наздиларида, таъзия уч кунгача жоиз. Ундан сўнг макруҳдир.

Тобут олиб кетаётган кишиларга сукут вожибдир. Бу ҳолда зикр ва фикрга машғул бўлиш мустаҳаб. Лекин зикр жаҳрий (баланд) қилинмайди. Аёлларнинг тобут орқасидан чиқишлари макруҳдир.

Аҳли мусибат қуйидагиларни айтади ва сабр қилади: «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Аллоҳумма ажирни фи мусибати ва ахлифли хойрон минҳо».

Аҳли мусибат овоз кўтариб йиғламаслиги лозим бўлади. Ҳадиси шарифда келишича, аҳли мусибатнинг овоз чиқариб йиғлашидан маййит азоб тортади.

Маййитни кўмганидан сўнг ҳар ким ўз ишига кетади. Бир ерда йиғилишиб ўтирилмайди, чунки бу маййит учун ёмондир.

رَوَى ابْنُ مَاجَةَ وَالْبَيْهَقِي عَنْ عَمْرِو بْنِ حِزامٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا مِنْ مُؤْمِنٍ يُعَزِّي أَخَاهُ بِمُصِيبَةٍ إِلاَّ كَسَاهُ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ مِنْ حُلَلِ الْكَرَامَةِ

Ибн Можа ва Байҳақий Амр ибн Ҳизомдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади, Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мўмин киши мусибат етган биродарига таъзия билдирса, Аллоҳ азза ва жалла уни азизлик либоси билан безайди”, дедилар.

Дафн маросимидан олдин бўладими ёки уч кунлик аза давомида, аҳли маййитларнинг барчаларига таъзия билдириш жоиз бўлади. Аммо имкон қадар эшитиши билан дарҳол таъзия изҳор қилишга шошилиш лозим. Бироқ сафарда ёки шунга ўхшаш сабаблар туфайли кечиккан одам уч кундан кейин ҳам таъзия билдириши мумкин.

Уламолар маййитнинг ёш қизига ва аёлига таъзия билдириш фақат маҳрамларига жоиз деганлар...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Оилада_фарзанд_тарбияси:
АҚЛИЙ ТАРБИЯ МАСЪУЛИЯТИ

Ақлий
тарбиядан мақсад бола онгида шариат илмларини ҳам, замонавий илмларни ҳам шакллантиришдир. Шундагина у теран фикрли, ўткир фаҳмли бўлиб етишади. Имон-эътиқод сабоғи бола тарбиясида энг асосий ўринда туради. Имонли бола ҳаёли бўлади, бировга зулм қилмайди. Ҳаромдан, нопок нарсалардан тийилади. Меҳру оқибатли, сабрли бўлади.

Бу борада мураббийлар зиммасида бир қанча масъулиятли ишлар бор. Албатта, болаларимиз бирданига имонли бўлиб қолишмайди. Бунинг учун маълум даражада ақлий ривожланиш жараёнини босиб ўтишлари керак. Бу соҳадаги вазифаларни учта босқичда ўрганамиз:

– Мажбуруй таълим.

– Фикрни ривожлантириш.

– Соғлом ақл...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Оилада_фарзанд_тарбияси:
ҲАСАД ВА УНИНГ САБАБЛАРИ

Ҳасад
бошқа бировдаги неъматнинг кетишини орзу қилишдир. Бу хатарли ижтимоий иллат бўлиб, ота-она, тарбиячилар болалар гўдаклигиданоқ унга қарши даволаш чораларини кўриб бормасалар, шубҳасиз, хатарли таъсир ва ёмон натижа намоён бўлади. Ҳасад бир қарашда кўзга ташланавермайди. Шунинг учун одамлар фарзандларини “бундай қусурдан холи” деб, яхши гумон қилади. Шу боис тарбияга масъул кишилар болани зийраклик билан кузатиб, ундаги ҳасад туйғусини тўғри тарбия бериш ва ҳикмат ёрдамида даволашлари, бартараф қилишлари вожиб. Бундай усул салбий натижа, қийинчилик ва руҳий касалликларнинг олдини олади. Ҳасаддан сақланиш, уни даволаш ёки таг-томири билан йўқ қилиш йўлларини баён қилишдан олдин фарзандда ҳасад, қизғаниш, кўролмаслик оловини ёқадиган сабаблар хусусида сўз юритиш тўғрироқ бўлади. Бу сабаблар қуйидаги ҳолатларда мужассам ифодасини топади:

– фарзанднинг ўз оиласида муҳаббат, мулойимлик каби баъзи имтиёзларни йўқотишдан қўрқиши. Хусусан, оилада янги фарзанд туғилганда, катта фарзанд чақалоқ бутун меҳр-муҳаббатни ўзига қаратиб олади, деб тасаввур этади;

– фарзандларнинг бирини зийрак, бошқасини анқов деб сифатлашга ўхшаш нисбатлар бериш;

– фарзанднинг бирига аҳамият бериб, бошқасини эътиборсиз қолдириш. Бир болани кўтариб, ўйин-кулги, ҳадялар билан сийлаб, бошқасини қўрқитиб, ғамхўрлик ва ҳадялардан маҳрум этиш сингари вазиятлар. Севимли фарзанди етказган ёмонлик ва азиятлардан кўз юмиб, бепарво бўлиш ва бошқа фарзанди содир этган озгина хато учун жазолаш;

– ўзи камбағал, етишмовчилик билан яшаётгани ҳолда, фарзандини моддият бобида бекаму кўст, бой-бадавлат қариндошлари ичига қўйиш. Шу сингари яна бошқа кўп сабаблар фарзандга ёмон таъсир кўрсатиб, уни руҳий хасталик, худбинлик ва ижтимоий очкўзлик сари етаклаши мумкин. Уйқусизлик, ўз-ўзига ишонмаслик ва нафратланишга ўхшаш руҳий заифликлар ҳам шундан келиб чиқади.

Ислом дини очиқ ҳасадни ҳикматли тарбия асослари билан муолажа қилади. Тарбиячининг бундай муолажаси, албатта, фарзандларнинг ўзаро дўстлик, иноқлик, муҳаббат ва софликда улғайишларига ёрдам беради. Қалбларида бошқаларга ёрдам бериш, яхшилик қилиш ва меҳрибон бўлиш туйғуларини жамлашларига олиб келади. Ҳасадни даволашдаги тарбиявий усуллар қуйидаги ишларда мужассамлангандир:


Ҳасадни даволаш йўллари

Фарзандга муҳаббатини сездириб туриш. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай қилар эдилар ва асҳобларини ҳам шунга буюриб, қизиқтириб, амал қилишларини назорат этардилар. Мана, баъзи мисоллар:
Имом Термизий ва бошқалар Абдуллоҳ ибн Бариддан, у киши оталаридан ривоят қилади. У киши айтадилар: «Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хутба ўқиётганларида Ҳасан ва Ҳусан (розияллоҳу анҳум) иккалалари қизил кўйлак кийган ҳолда юриб келиб, қоқилиб йиқилдилар. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тушиб икковини кўтариб олдилар ва олдиларига қўйиб:

وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّمَآ أَمۡوَٰلُكُمۡ وَأَوۡلَٰدُكُمۡ فِتۡنَةٞ

«...мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз фитна (гуноҳ, азоб ва машаққат манбаи)дир», деб (Анфол, 28) ўқидилар-да, сўнгра: “Бу икки гўдакнинг юриб келиб, қоқилиб йиқилганини кўриб, сабр қилолмадим ва сўзимни кесиб (тугатмай) уларни кўтардим”, дедилар»...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Оилада_фарзанд_тарбияси:
ТАҚВО. ҚАЛБ ИЛДИЗИ. ХУЛОСА

ИЖТИМОИЙ
ТАРБИЯ МАСЪУЛИЯТИ

Ижтимоий тарбиядан мақсад – болани ёшлигиданоқ одамлар билан яхши муомала қилиш одобига ўргатиб, маънавий баркамол этиб вояга етказишдир. Бу тарбия ҳам муборак Ислом ақидаси ва чуқур имон туйғусидан озиқланади. Бундай тарбия кўрган бола жамиятда гўзал муомаласи, одоби, ақли билан ажралиб туради.

Шубҳасиз, бола тарбияси ота-она, мураббийлар учун муҳим масъулият ҳисобланади. Юқорида айтиб ўтилганидек, ҳар қандай тарбия имон, хулқ ва нафс тарбиясининг умумий маҳсулидир. Ижтимоий назорат ва тўғри сиёсат таъсирида тарбия топган бола ўз бурчларини бажариб, одоб қоидаларига риоя қилади.

Тажрибадан маълум, жамият соғлом, кучли ва мустаҳкам бўлиши учун унинг ҳар бир аъзоси ҳар томонлама соғлом бўлиши зарур. Бу ўринда Ислом таълимотининг ижтимоий ва ахлоқий тарбиядаги беқиёс ўрнини алоҳида таъкидлаш муҳим. Устоз-мураббийлар ижтимоий тарбияда катта масъулият ва ғайрат кўрсатишлари керак. Ижтимоий тарбиянинг амалий услублари нималардан иборат? Бу услуб тўрт ишда кўринади.

1. Фазилатли қалбни тарбиялаш.
2. Бошқалар ҳақига риоя қилиш.
3. Умумижтимоий одобларни ўргатиш.
4. Назорат ва ижтимоий танқид.
5. Фазилатли қалбни тарбиялаш. Ислом яхши тарбия қоидаларини катта-кичик, эркак-аёл, ёш ва кекса одамлар қалбида ҳаё, одоб ва эзгулик қоидаларига кўра қоим қилди. Исломий шахсият шу хислатлар билан мукаммал ва тўлиқ бўлади. Эзгу фазилатли қалбни тарбиялашга доир Исломнинг бебаҳо кўрсатма ва тўғри йўриқлари бор. Улар ижтимоий тарбияни етук ва мукаммал қилади. Натижада жамият ўзаро ҳамкорлик, ишончли бирдамлик, юксак одоб ва ўзаро муҳаббатга асосланган ҳолда тараққий топади. Бу йўриқлардан энг олдиндагиси бола қалбида тақво уйғотишдир...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Оилада_фарзанд_тарбияси:
Эмизиш жиҳатидан никоҳи таъқиқланганлар

وَأُمَّهَٰتُكُمُ ٱلَّٰتِيٓ أَرۡضَعۡنَكُمۡ وَأَخَوَٰتُكُم مِّنَ ٱلرَّضَٰعَةِ

«...эмизган “она”ларингиз, эмишган “опа-сингил”ларингиз..» (Нисо, 23).

Чақалоқ ўз онасидан бошқа аёлни эмиши билан бу аёл унинг “эмизган она”си ҳисобланади. Эмизган онанинг қизлари эса эмган гўдакка опа-сингил ҳисобида бўлади. Шунинг учун бу “эмизган она” ва “эмишган опа-сингил”лар ҳам абадий маҳрам бўлиб, “эмган бола”нинг уларга уйланиши шариатга зиддир. Аммо “эмган бола”нинг туғишган ёки тутинган ака-укаларини мазкур аёлларга никоҳлаш мумкин.

Бу борада Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қуйидаги ҳадислари ривоят қилинган.

قال النبي صلى الله عليه وسلم: يَحْرُمُ مِنَ الرَّضَاعَةِ مَا يَحْرُمُ مِنَ النَّسَبِ. (رواه مسلم)

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Насаб жиҳатидан (никоҳи) тақиқлангани эмизиш жиҳатидан ҳам тақиқланади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Демак, насаб жиҳатидан никоҳи манъ этилган – она, қиз, сингил, хола, амма, аканинг қизи, опанинг қизи қариндошлар каби, эмизган томондаги – она, қиз, сингил, хола, амма, аканинг қизи, опанинг қизлари ҳам худди шундай қариндош ҳисобланиб, никоҳланиши манъ этилади.

Эркак маҳрам никоҳланиши таъқиқланган аёлнинг, яъни маҳрамининг кўп ҳолларда очиқ бўладиган аъзолари: бош, бўйин, кафт, оёқ кафти ва шунга ўхшаш жойларига қараши жоиз. Аммо кўпинча ёпиқ бўладиган аъзоларига қараши жоиз эмас. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай баён қилади:

وَلَا يُبۡدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا مَا ظَهَرَ مِنۡهَاۖ وَلۡيَضۡرِبۡنَ بِخُمُرِهِنَّ عَلَىٰ جُيُوبِهِنَّۖ وَلَا يُبۡدِينَ زِينَتَهُنَّ إِلَّا لِبُعُولَتِهِنَّ أَوۡ ءَابَآئِهِنَّ أَوۡ ءَابَآءِ بُعُولَتِهِنَّ أَوۡ أَبۡنَآئِهِنَّ أَوۡ أَبۡنَآءِ بُعُولَتِهِنَّ أَوۡ إِخۡوَٰنِهِنَّ أَوۡ بَنِيٓ إِخۡوَٰنِهِنَّ أَوۡ بَنِيٓ أَخَوَٰتِهِنَّ

«...Улар зеб-зийнатларини эрлари ё оталари, ё эрларининг оталари, ё ўғиллари, ё эрларининг ўғиллари, ё ўзларининг оға-инилари, ё оға-иниларининг ўғиллари, ё опа-сингилларининг ўғиллари…дан бошқа кишиларга кўрсатмасинлар» (Нур, 31).

Оятдаги арабча “буъул”, яъни “жуфт” сўзи истисно қилинди, чунки эр-хотин бир-бирининг зийнатини кўриши жоиз. Бунинг батафсил баёнини кейин келтирамиз...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Оилада_фарзанд_тарбияси: ҲАЁСИЗ ЛИБОСЛАР ЗАРАРИ

Фарзандни эрта жинсий қизиқишлардан сақлаш

Муборак динимизнинг таълимотлари яна бир муҳим тарбияни ота-онанинг вазифаларидан қилиб белгилаган. Бу юксак масъулият фарзандларни инсон хулқини ихтиёрсиз бузадиган, жинсий мойиллик ва рағбат уйғотадиган ҳар бир нарса ва ҳолатлардан сақлашдир. Бу жараён бола тўққиз ёшдан то вояга етгунгача бўлган муддатни ўз ичига олади.

Таълим-тарбия олимлари фикрича, бу инсон ҳаётидаги энг муҳим босқич. Агар ота-она фарзанднинг бу борадаги тарбиясини ўз вақтида тўғри йўлга қўйса ва ножўя хатти-ҳаракатларнинг олдини олса, бу катта ютуқ. Чунки соғлом жамият тараққиёти ва равнақи учун фазилатли, одобли, юксак маънавиятли ва тарбияли фарзанд вояга етади.

Шу боис динимиз ҳар бир ота-она ва мураббийга фарзандларнинг жинсий қизиқишлари эрта уйғонишидан эҳтиёт чораларини кўришга буюради.

Аллоҳ таоло бундай дейди: «...аёлларнинг авратларидан хабардор бўлмаган гўдаклардан бошқа кишиларга кўрсатмасинлар!..» (Нур, 31).

Имом ибн Касир Нур сурасининг ушбу оятини бундай тафсир қилади: “Гўдак аёлларнинг турли ҳолатларини билмайди. Уларнинг авратларини, нозик овозларини, нозланиб юришларини фаҳмламайди. Агар бола ёш бўлиб, буларни тушунмаса, унда аёллар ҳузурига киришида зарар йўқ”.

Бу оят тафсиридан ҳулоса шу: агар бола аёлларнинг ҳолатларини ва авратларини фаҳмламайдиган даражада жуда ёш бўлса, уларнинг ёнларида ўтириши ва ҳузурларига кириб-чиқиб юришида зарар бўлмайди. Аммо фарзанд тўққиз ёшдан ошган бўлса, бундай ҳолатларга мутлақо йўл қўйилмайди. Чунки бола бу ёшда ҳар бир кўринишни онгли равишда идрок қилади. Ушбу чегара ёшидан сўнг ҳам унга бу борада изн сўраш одоби буюрилмаса, баъзи ноқулай ва таъсирчан манзаралар гувоҳи бўлади. Натижада бола ғалати бир ҳолга тушиб, ахлоқи бузилиши ҳам мумкин. Бу эса, табиий, болада жинсий мойиллик жуда эрта уйғонишига олиб келади. Ҳаёт тажрибалари кўрсатишича, бундай ҳолга тушиб қолган фарзанднинг бутун фикри-зикри беихтиёр шундай ўй-хаёллар атрофида бўлади. Бунинг оқибатида илмга бўлган иштиёқи кескин пасайиб, ўзи бажарадиган кундалик ишларига бепарво бўлади...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Оилада_фарзанд_тарбияси:
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДАГИ УЧ УСЛУБ. ИЖТИМОИЙ, ИҚТИСОДИЙ, ВА ДИНУ ИМОНГА БЎЛГАН ТУРЛИ ХАТАРЛАРДАН ОГОҲ БЎЛИШ.

Фарзанд тарбиясидаги уч услуб

Бола одобини яхшилашда учта услуб бор. Бу уч васила билан бола тарбияси тўғри, одоби яхши ва хулқда баркамол бўлади. Бу услублар қуйидагилар:

1. Тарбия кушандаларидан сақланиш.
2. Турли хатарлардан огоҳ бўлиш.
3. Тарбия босқичларининг узвий боғлиқлиги.


Тарбия кушандаларидан сақланиш

Ёвуз ниятли кимсалар ғаразли мақсадлари йўлида ва халқнинг ўзлигини емириш учун турли усуллардан фойдаланади. Улардан бири жамиятда аҳлоқий бузуқликни ёйишдир. Бу йўлда ғаламислар турли воситалар, жумладан, ахлоқсиз, фаҳшни тарғиб этувчи кино, томоша, журнал, газета, либос ва суратлардан фойдаланади.

Шу ўринда айрим манфур кимсаларнинг кирдикорларидан, жамиятнинг ахлоқини бузишда қўллайдиган ғояларидан намуналар келтириб ўтамиз.

Бундайларнинг бир гуруҳи:

– “Ҳар нарса инсон учун, жинсий хоҳиш ва шаҳват йўлида ўзига эрк бериш керак”, деган бузуқ фикрни илгари суради;

– “Дин йўқ нарса” деб илоҳий ақида ва эзгу таълимотларга зид ғояларни пайдо қилади;

– “Беҳуда иш ва инсон лаззатланишига олиб борувчи ҳамма нарса мубоҳ”, деган хато фикрни тарғиб қилади;

– “Ҳар жойда ахлоқни бузиш учун аёллардан фойдаланиш лозим”, дея аёл зотини таҳқирлайди.

Ўзга юртни босиб олиб, маҳаллий аҳолини эрксиз қилган мустамлакачилардан бири бундай деган:

“Қадаҳ ва ҳаёсиз аёл мусулмон умматини бузишда мингта замбарак тўпидан кучли. Мусулмон умматини шаҳватларга берилиш денгизига ғарқ қилиш керак”.

Миссионерлар анжуманида Алқайс Зуймар исмли кимса бундай деган: “Сизлар мусулмон мамлакатларида Яратганга итоат этмайдиган ёшларни етиштирдинглар. Энди улар муҳим ишларга эътибор бермайди, роҳатланиш ва дангасаликни яхши кўради. Шаҳватдан бошқа нарсага ғам чекмайди, ўқиса ҳам, дунё тўпласа ҳам, шаҳват учун қилади. Агар юқори мансабни эгалласа, шаҳват йўлида хизмат қилади. Нафс йўлида ҳар нарсани сарф этади”. Шунингдек, у: “Дин ва ёшларни бузишда ахлоқсиз қисса, томоша, ҳаёсиз газета, журнал ва худосизликка етакловчи китоблардан фойдаланиш лозим” деган ғаюр, бузғунчи фикрни билдиради.

Ғаламис кимсаларнинг мазкур гапларидан маълум бўладики, улар жамиятни бузиш ва таназзулга олиб келишда ичкилик, ахлоқий бузуқлик, ҳаёсиз томоша, журнал, газета, эшиттириш ва китоблар каби нарсалардан фойдаланади. Афсус, бундай разил ва қабиҳ йўлларга айрим ғўр ёшлар эргашиб қоляпти. Айрим йигит-қизлар нафс ортидан юраётгани, ҳаёсизликка кўр-кўрона тақлид қилаётгани кўзга ташланмоқда.

Манфур кимсалар софдил, содда кишиларни, хусусан, ғўр ёшларни адаштиришга уринади. Улар бу йўлда ўта нозик услуб қўллайди. Шу боис ота-она фарзандини мусаффо динимиз ва миллий қадриятларимизнинг эзгу таълимотлари асосида тарбиялаши, айрим кимсаларнинг макру ҳийлаларига учиб қолишдан сақлаши, бундай йўлдан ўз вақтида қайтариши лозим.

Баъзи ёшлар кўнгил истагини қондираман деб, бузуқлик ортидан юриши билан нобакор кишилар уларни ёвуз ниятининг итоаткор қулига айлантириб олиши мумкин. Бундай аянчли оқибатни фарзанд онгига сингдириш бугунги куннинг жуда муҳим вазифаларидан биридир...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Оилада_фарзанд_тарбияси:
АХЛОҚСИЗЛИК, КАСАЛЛИК ВА ОФАТЛАРДАН САҚЛАНИШ. РУҲИЙ ВА НАФСИЙ ТАСКИН ТОПИШ. СОЛИҲ ЗУРРИЁТ ҚОЛДИРИШ.

Насабни сақлаш

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

وَٱللَّهُ جَعَلَ لَكُم مِّنۡ أَنفُسِكُمۡ أَزۡوَٰجٗا وَجَعَلَ لَكُم مِّنۡ أَزۡوَٰجِكُم بَنِينَ وَحَفَدَةٗ

«Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди ...» (Наҳл,72).

Инсонлар учун жуфтини яратишдан мақсад фарзандлар ва улардан набиралардек кўзни қувонтирадиган неъматларни пайдо қилганини баён этди. Демак, Аллоҳ таоло ушбу йўл билан инсонларнинг наслу насаби давом этишини ирода қилди. Мўминларнинг оила қуришдан асл мақсадлари ҳам айнан шундай бўлиши лозим.

Ахлоқсизликдан сақланиш

Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) ушбу ҳадисларига яна мурожаат қиламиз:

قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- " يَا مَعْشَرَ الشَّبَابِ مَنِ اسْتَطَاعَ مِنْكُمُ الْبَاءَةَ فَلْيَتَزَوَّجْ فَإِنَّهُ أَغَضُّ لِلْبَصَرِ وَأَحْصَنُ لِلْفَرْجِ ". (رواه مسلم)

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Эй ёшлар жамоаси, сизлардан ким никоҳга қодир бўлса уйлансин, чунки у кўзнинг тийилиши ва фаржнинг поклигидир...”, дедилар.

Жаноб Сарвари оламнинг ҳадисларини ҳар сафар ўқиганимизда, олам-олам маъно ва мазмун чиқади. Мазкур ҳадисда, “кўзнинг тийилиши” ва “фаржнинг поклиги” дея ахлоқий жиҳати ҳам баён қилинган. Демак, уйланиш ва турмушга чиқишдаги ҳикматлар кишининг ахлоқига ҳам сайқал беради...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Оилада_фарзанд_тарбияси:
🔸ЭР ВА ХОТИН ҚУЙИДАГИЛАРДАН ОГОҲ БЎЛИШИ ЛОЗИМ.

🔸НАФСНИ САҚЛАШ.

🔸АЛЛОМА АЛИ ТАНТОВИЙ НАСИҲАТЛАРИ.

🔸
ФАРЗАНДГА ЖИНСИЙ ТАРБИЯНИ ОЧИҚ БАЁН ҚИЛИШ.


Эр ва хотин қуйидагилардан огоҳ бўлиши лозим

Эр-хотин қўшилиши ҳақида бошқаларга сўзлаши ҳаром. Бунинг оқибатини ушбу ҳадисдан биламиз:
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « إِنَّ مِنْ أَشَرِّ النَّاسِ عِنْدَ اللَّهِ مَنْزِلَةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ الرَّجُلَ يُفْضِى إِلَى امْرَأَتِهِ وَتُفْضِى إِلَيْهِ ثُمَّ يَنْشُرُ سِرَّهَا ». (رواه مسلم وأبو داود)

Имом Муслим ва Абу Довуд ривоят қилади: Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қиёмат куни (Аллоҳ ҳузурида) макони энг ёмон киши шуки, у хотинига тегинади (қўшилишга ишора) ва аёли унга тегинади, сўнг сирни фош қилади (тарқатади)”, дедилар.

Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилади: Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) айтди: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) биз билан намоз ўқидилар. Тугатгач: “Сизлардан бир киши эшикни беркитиб, парда осиб, аҳли билан яқинлик қилади. Сўнг “Мен аҳлим билан шундай қилдим, аҳлимни бундай қилдим”, дейдими?” деб сўрадилар. Кишилар жим қолди. Сўнг аёлларга юзланиб: “Сизлардан гапириб берадиган борми?” дедилар. Шунда бир қиз Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уни кўриши ва эшитиши учун бир тиззалаб ўтирди ва бошини кўтариб: “Ҳа, Аллоҳга қасам, мана шу эркаклар ва ушбу аёллар ҳам сўзлаб беришади”, деди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Бундайларнинг ўхшашини биласизми? Улар шайтон эр ва шайтон хотинга ўхшаш. Уларнинг бири соҳибини кўчада учратади ва ҳожатини чиқаради, инсонлар эса уларни томоша қилади”, дедилар».

Эр хотинининг орқа томонига яқинлик қилиши ҳаром.
عن ابن عباس قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : « لا ينظر الله إلى رجل أتى امرأة في دبرها ». (رواه النسائي وابن حبان)

Имом Насоий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилади: Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Хотинининг орқа томонига яқинлик қилувчига Аллоҳ раҳмат назари билан боқмайди”, дедилар.

Бошқа бир ҳадисда эса бундай дейилади:

عن عقبة بن عامر الجهني قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : «لعن الله الذين يأتون النساء في محاشهن ». (رواه الطبراني)

Табароний ривоят қилади: Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аёлининг орқа томонига келувчи киши лаънатлангандир”, дедилар.

Яна бир ҳадисда Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) бундай ношаръий ишнинг оқибатини қуйидагича баён этганлар:

عن أبي هريرة عن النبي صلى الله عليه و سلم قال : من أتى حائضا أو امرأة في دبرها أو كاهنا فقد كفر بما أنزل على محمد صلى الله عليه و سلم. (رواه الترمذي)

Термизий ривоят қилади: Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким ҳайз кўрган хотинига ёки хотинининг орқа томонига келса ёки фолбин сўзини тасдиқласа, Муҳаммадга (алайҳиссалом) нозил бўлган нарсага куфр келтирибди”, дедилар.

Батаҳқиқ, Аллоҳ таоло инсониятни хушсурат шаклда яратди, унга гўзал одобни буюрди. Жумладан, муқаддас динимиз таълимотларида ўз жуфти ҳалолига муомаласи ҳам бошқа мавжудотлардан фарқли бўлиши учун қонун-қоидалар баён қилинди. Аммо айрим кимсалар бор, сурати инсон, бироқ бу борада қилаётган ишлари ҳайвонларни ожиз қолдиради...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar