Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Илм мажлисининг фазли
#зикр #илм

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Аллоҳ таолонинг зикр мажлисларини излаб юрадиган улуғ фаришталари бор. Фаришталар зикр бўлаётган жойни топсалар, зикр қилувчилар билан бирга ўтиради. Малоикалар қанотлари билан уларни ўраб олади. Ҳатто, улар билан дунё осмонигача фаришталар тўлиб кетади. Зикр қилувчилар тарқалишса, фаришталар осмонга чиқиб кетадилар. Аллоҳ таоло уларнинг ҳолини билса-да, фаришталардан: “Қаердан келдиларингиз?” деб сўрайди. Улар: “Биз ердаги бандаларинг ҳузуридан келдик. Улар сенга тасбиҳ, такбир, таҳлил, ҳамд айтиб, сендан сўрамоқдалар”, деб жавоб беришади. “Мендан нимани сўраяпти?” дейди Аллоҳ таоло. Фаришталар: “Сендан жаннатингни сўрашмоқда”, деб жавоб беришади. Аллоҳ таоло: “Улар жаннатимни кўришганми?” деб сўрайди. Малоикалар: “Йўқ”, деб жавоб беради. Аллоҳ таоло: “Улар жаннатимни кўрганларида қандай бўларди?”, дейди. Фаришталар: “Бандаларинг Сендан паноҳ сўрашяпти”, дейди. Аллоҳ таоло: “Нимадан паноҳ сўрашяпти?” дейди. Улар: “Ё Рабби дўзахдан омонлик сўрашмоқда”, деб жавоб беради. Аллоҳ таоло: “Одамлар жаҳаннамни кўришганми?” деб сўрайди. Малоикалар: “Йўқ”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Улар жаҳаннамни кўрганларида қандай бўларди!”, дейди. Фаришталар: “Одамлар Сендан гуноҳларини кечиришингни сўрашмоқда”, дейди. Аллоҳ таоло: “Уларнинг гуноҳларини кечирдим. Сўраган нарсаларини ато этдим. Паноҳ сўраган нарсаларидан паноҳ бердим”, дейди. Фаришталар: “Ё Рабби уларнинг орасида кўп хато қилган бандалар бор. Улар зикр қилувчиларнинг ёнидан ўтаётиб, бирга ўтиришди” дейишади. Аллоҳ таоло: “Уларни ҳам мағфират қилдим. Улар мажлисида бирга ўтирганлар бахтсиз бўлмайдиган қавмдир”, деди” (Имом Муслим ривояти)...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Махфий зикр
#зикр

Аллоҳни зикр қилиш нафсга энг қийин, лекин ажри энг улуғ бўлган амал ҳисобланади. У қалбни сайқаллаштиради, мўминни куфр ва нифоқдан ажратиб туради. Зикр ибодатнинг илиги ва нажот калитидир. Зикрнинг суннатларидан бири махфийликдир. Зеро, махфий зикрнинг фазли жаҳрийсига қараганда етмиш марта кўп бўлади. Бу қуйидаги далилларда ўз исботини топган:

Биринчидан, махфий зикрнинг афзаллигига оятда ишора бор: “Роббингизга тазарру ва махфийлик билан дуо қилинг”.

Иккинчидан, ҳадисларда махфий зикр мақталган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зикрнинг энг яхшиси махфийсидир”, деганлар. Абу Мусо Ашъарий раҳматуллоҳу алайҳ шундай ривоят қилади: “Хайбар ғазотидан қайтаётиб, бир водийда тўхтадик. Шунда одамлар овозларини баланд кўтариб такбир айта бошлашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй инсонлар, ўзингизга эрк берманглар, албатта, сизлар кар ва ғойиб зотга дуо қилмаяпсизлар. Сизлар ўта эшитувчи ва ўта яқин Зотга дуо қиляпсизлар”, дедилар.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Уламолар #зикр қилишнинг бир неча фойдаларини баён қиладилар:

1) Зикр қилиш билан банда Аллоҳнинг розилигига ноил бўлади.

2) Зикр шайтонни қувади.

3) Мўминнинг қалбидан қайғу, ғам-ташвишни кетказади.

4) Хурсандчилик, шодлик ва мамнунликни олиб келади.

5) Сиҳат-саломатликни мустаҳкамлайди.

6) Юз ва қалбга нур бахш этади.

7) Ризқни зиёда бўлишига сабаб бўлади.

8) Аллоҳ таолога ва инсонларга муҳаббатни пайдо қилади.

Ҳақиқий саодатга интилганлар

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
АЛЛОҲНИ ЗИКР ЭТГАНЛАРНИ ФАРИШТАЛАР ДУО ЭТАДИ

Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифда: “Аллоҳнинг бир тоифа фаришталари борки, улар кўчаларни кезиб зикр этаётганларни излайди. Аллоҳни зикр этаётган жамоатни учратганда бир-бирларига:

“Бу ёққа келинглар, излаганларимиз бу ерда экан”, дея овоз берадилар ва зокирларни кўкка қадар қанотлари остига олади. Кўк юзига чиққанларида Аллоҳ таоло – ҳар нарсани билгани ҳолда – улардан:

– Қулларим нима деяпти? – деб сўрайди...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#АҚИДА #зикр #фаришта #дуо
@muslimuzportal обуна бўлинг
ЗИКРЛАРНИНГ УЛУҒИ

Гуноҳларингиз кечирилишини, солиҳ амалларингиз кўпайишини ва юксак даражаларга эришишни хоҳлайсизми? Соғ-саломат, хотиржам бўлиш, қалб ҳаловатига етишишни истайсизми? Солиҳ фарзандлар, ҳалол мол-давлат ва кенг ризқни-чи? Ким ҳам истамайди?.. Унда кўп истиғфор айтишни одат қилинг. Зеро, бу Аллоҳ таолонинг буйруғи: “Раббингиздан мағфират (кечирим) сўранг, сўнгра Унга тавба қилинг, шунда (У) сизларни маълум муддат (ажалларингиз охири)гача чиройли баҳра билан баҳраманд қилур...” (Ҳуд, 3). Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) тавсия этадилар: “Ким истиғфорни чинакамига, доимий айтса, Аллоҳ унга ҳар бир торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан қутулишни насиб қилади. Уни ўйламаган жойидан ризқлантиради” (Абу Довуд ривояти)...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#АҚИДА #Зикр
@muslimuzportal обуна бўлинг
#Зикр_ва_дуо_ила_уйда_қолинг!

۩⊱•••┈•••┈•❁•⊰✿✿⊱•❁•┈•••┈•••⊰۩
АЛЛОҲНИНГ
ЗИКРИ ИЛА УММАТ УЧУН УЙДА ҚОЛИНГ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.

Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ زَيْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ مَوْلَى النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، عَنْ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: مَنْ اسْتَغْفَرَ اللهَ الَّذِي لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْحَيَّ الْقَيُّومَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ، غُفِرَ لَهُ وَإِنْ كَانَ فَرَّ مِنَ الزَّحْفِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُ: مَنْ اسْتَغْفَرَ اللهَ الْعَظِيمَ

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «астағфируллоҳаллази ла илааҳа илла ҳувал ҳайюл қайюм ва атубу илайҳи» деса, у мағфират қилинур, гарчи жангдан қочган бўлса ҳам», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Термизийнинг лафзида: «Ким улуғ Аллоҳга истиғфор айтса» дейилган. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).

Ушбу «Астағфируллоҳ аллази ла илааҳа илла ҳувал ҳайюл қайюм ва атубу илайҳи» дуони навбатдаги зикр саноғи учун эълон қилмоқдамиз.

Ушбу дуони эртга Пайшанба аср намози вақтигача саноқ қилишликни тавсия сифатида жоиз деб топдик.

Зикру тасбеҳда иштирок этишни истаган иҳлосли обуначилар такрорий йиғилган зикр ва тасбеҳлари саноғини @Sayyid_Avlod ушбу қуйдаги личкамизга маълум қилишингизни сўраймиз!

©Саййид Авлод Наслий.

Илму-маърифат ва Зикру
тасбеҳ каналини дўсту яқинларингизга ҳам улашишни унитманг!
۩⊱••┈•┈•┈••┈•⊰✿⊱•┈••┈•┈•┈••⊰۩
«Аллоҳнинг
зикри ила қалблар ором олур!» «Tasbeh.uz» каналига уланиш учун қуйдаги линкни босинг! 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-h9zJWora2TiMJpg
ЧАП ҚЎЛДА ТАСБИҲ ЎГИРИШ МУМКИНМИ?
#зикр

318-CАВОЛ: Чап қўлда тасбеҳ ўгириш жоизми, масалан, автоулов ҳайдаганда ўнг қўл банд бўлган ҳолатларда?

Чап қўлда тасбеҳ айтиш жоиз. Зеро чап қўл ўнг қўлга ёрдамчи ҳисобланади. Уламоларимиз такидлашича тасбеҳ айтишга буйруқ сифатида келган оят ва ҳадислар мутлақ келган, ўнг қўлда тасбеҳ айтиш билан қайдланмаган. Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وآله وَسَلَّمَ يَعْقِدُ التَّسْبِيحَ

яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бармоқлари билан тасбеҳ санаётганларини кўрдим” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизийлар ривоятлари).

Зикрларни санашда айнан бармоқлардан фойдаланишнинг сабаби, Қиёмат кунида гувоҳлик берувчи аъзолар қаторида бармоқлар ҳам борлигидир. Бу ҳақда Юсайра разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом аёлларга хитоб қилиб шундай деганлар:

عَلَيْكُنَّ بِالتَّسْبِيحِ وَالتَّهْلِيلِ وَالتَّقْدِيسِ، وَاعْقِدْنَ بِالأَنَامِلِ فَإِنَّهُنَّ مَسْئُولَاتٌ مُسْتَنْطَقَاتٌ، وَلَا تَغْفُلْنَ فَتَنْسَيْنَ الرَّحْمَةَ (رواه الامام ابو داود عن يسيرة رضي الله عنها)

яъни: “(Эй, аёллар!) Тасбеҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ) ва тақдис (Субҳанал маликил қуддус) айтишни ўзларингизга лозим тутинглар! Ва бармоқ учлари билан ақд қилинглар (сананглар)!. Чунки (қиёматда) бармоқ учлари масъул ва сўзловчидир. Ғафлатда қолиб раҳмат (сабаблари)ни тарк қилманглар!” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Ушбу ҳадисда “бармоқ учлари” сўзи ўнг қўл билан қайдланмади, балки умумий келтирилди. Шунга кўра зарурат бўлган ҳолатларда чап қўлда тасбеҳ айтишнинг зарари йўқ. Аммо ўнг қўлда айтиш мустаҳаб ҳисобланади. Чунки Оиша онамиздан қуйидагича ҳадис ворид бўлган:

كَانَ رَسُولُ اللّهِ - صلى الله عليه وسلم - يُحِبُّ التَّيَمُّنَ فِي شَأْنِهِ كُلِّهِ. فِي نَعْلَيْهِ، وَتَرَجُّلِهِ، وَطُهُورِهِ.

яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам барча ишларида таҳоратда, соч тарашда, ковуш кийиш (кабилар)да имкон қадар ўнгдан бошлашни ёқтирар эдилар” (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
"ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛООҲУЛ МАЛИКУЛ ҲАҚҚУЛ МУБИЙН"НИНГ МАЪНОСИ
#зикр

407-CАВОЛ: "Лаа илаҳа иллаллооҳул маликул ҳаққул мубийн" калимасини таржимаси нима бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу калимада Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан айримлари жой олган. Луғавий маъноси: "Илоҳлиги очиқ, равшан бўлган, борлиги шаксиз-аниқ бўлган, подшоҳлиги азалий ва абадий бўлган, ягона Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқдир".

- “Малик” - мулки, подшоҳлиги азалий, охири тугамайдиган абадий зотдир. Аммо Аллоҳ таолонинг дунёда бандаларга берадиган мулк вақтинчадир, абадий эмасдир. Қанча қанча инсонларга молу –давлат берди, аммо барчаси заволга юз тутди. Аммо Аллоҳ таолонинг мулки асло тугамас.

- “Ҳаққ” – шак-шубҳасиз борлиги аниқ бўлган зотдир.

- “Мубийн” – илоҳлиги зоҳир, равшан, шубҳасиздир.

Али разияллоҳу анҳудан нақл қилинган заиф ҳадисда шундай дейилади:
من قال في كل يوم مائة مرة : لا إله إلا الله الملك الحق المبين كان له أمانا له من الفقر وأنسا من وحشة القبر واستجلب بها الغنى واستقرع بها باب الجنة
яъни: "Ким ҳар куни юз марта "Лаа илаҳа иллаллоҳул Маликул Ҳаққул Мубийн", — деса фақрликдан омонда ва қабр хилватидан хотиржамликда бўлади. Бу (калима) билан бойликни жалб қилиб, жаннат эшигини таққиллатган бўлади" (Дайламий, Рофеий, Ибн Нажжор ва Хатиб Бағдодийлар ривоят қилишган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАР ФАЗИЛАТИ
#зикр

554-CАВОЛ: Намоздан кийин 33 марта субҳаналлоҳ, 33 марта алҳамдуллоҳ ва 33 Аллоҳу Акбар деб тасбеҳ айтишни савоби қай дарачада экани ҳақида маълумот берсангиз устоз, илтимос!

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоздан кейинги тасбеҳлар ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар:
مَنْ سَبَّحَ اللَّهَ دُبُرَ كُلِّ صَلَاةٍ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ وَحَمِدَ اللَّهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ وَكَبَّرَ اللَّهَ ثَلَاثًا وَثَلَاثِينَ فَتْلِكَ تِسْعَةٌ وَتِسْعُونَ وَقَالَ تَمَامَ الْمِائَةِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ غُفِرَتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ (رواه الامام مسلم عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)
“Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта “Субҳаналлоҳ”, ўттиз уч марта “Алҳамдулиллаҳ”, ўттиз уч марта “Аллоҳу акбар”, деса бу тўқсон тўққизта бўлади, юзинчисида “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, у яккаю ягонадир, унинг шериги йўқ, мулк уникидир, мақтов унгадир, у ҳамма нарсага қодирдир”, деса, агарчи гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилади” (Имом Муслим ривоятлари).
Бизнинг юртларимизда асрлар давомида зикрлар фарзлардан сўнг суннати бўлса, уларни адо қилиб бўлингандан кейин адо этиб келинган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
"ЛАА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛООҲУЛ МАЛИКУЛ ҲАҚҚУЛ МУБИЙН"НИНГ МАЪНОСИ
#зикр

407-CАВОЛ: "Лаа илаҳа иллаллооҳул маликул ҳаққул мубийн" калимасини таржимаси нима бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу калимада Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан айримлари жой олган. Луғавий маъноси: "Илоҳлиги очиқ, равшан бўлган, борлиги шаксиз-аниқ бўлган, подшоҳлиги азалий ва абадий бўлган, ягона Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқдир".

- “Малик” - мулки, подшоҳлиги азалий, охири тугамайдиган абадий зотдир. Аммо Аллоҳ таолонинг дунёда бандаларга берадиган мулк вақтинчадир, абадий эмасдир. Қанча қанча инсонларга молу –давлат берди, аммо барчаси заволга юз тутди. Аммо Аллоҳ таолонинг мулки асло тугамас.

- “Ҳаққ” – шак-шубҳасиз борлиги аниқ бўлган зотдир.

- “Мубийн” – илоҳлиги зоҳир, равшан, шубҳасиздир.

Али разияллоҳу анҳудан нақл қилинган заиф ҳадисда шундай дейилади:

من قال في كل يوم مائة مرة : لا إله إلا الله الملك الحق المبين كان له أمانا له من الفقر وأنسا من وحشة القبر واستجلب بها الغنى واستقرع بها باب الجنة

яъни: "Ким ҳар куни юз марта "Лаа илаҳа иллаллоҳул Маликул Ҳаққул Мубийн", — деса фақрликдан омонда ва қабр хилватидан хотиржамликда бўлади. Бу (калима) билан бойликни жалб қилиб, жаннат эшигини таққиллатган бўлади" (Дайламий, Рофеий, Ибн Нажжор ва Хатиб Бағдодийлар ривоят қилишган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
📿 ТИЛ ВА ҚАЛБ ЗИКРИ

...Ҳужжатул ислом Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Билингки, албатта басират эгалари учун зикр энг афзал амал эканлиги кашф бўлди. Лекин зикрнинг учта пўстлоғи бор. Баъзи пўстлоғи баъзисига қараганда мағизга яқин. Учта пўстлоқнинг остида мағзи бор.

🔸 Биринчиси: Фақат тил зикри.

🔸 Иккинчиси: Қалб
зикри. Қалб ҳозир бўлгунича зикрда бардавом бўлиб, ҳушёр бўлиб туради. Агар тарк қилинса, унинг табиати фикрлар водийсига кезиб юради.

🔸 Учинчиси: Зикр қалбга ўрнашишлиги, шу даражада ўрнашадики, чалғитишни имкон йўқ.

🔸 Тўртинчиси: у мағиз ҳисобланади.
Мазкур – яъни Aллоҳ ёди қалбга ўрнашади. Зикр ўчади ва махфий бўлади. Бу эса, талаб қилинган мақсаднинг айни ўзидир. Сўнгра зикрга ҳам, қалбга ҳам бурилмайди, балки Аллоҳ ёди кишининг жумласини эгаллаб олади. Қачонки, ўша мақом асносида зикрга бурилиш бўлса, бу нарса тўсилиш ҳижобдир. Яъни Aллоҳ ёди тўлиғича қамраб олганда хаёли зикрга кетса тўсилиш ҳисобланади, шу сабабли бу зикрдан ҳам олий мақомдир”.

Орифлар бу мақомни “Фано” деб аташади. Бу зикр мағизининг мевасидир. Бошланиши тил зикри, сўнгра такаллуф ила қалб зикри, сўнгра, зикрни қалб табиатига айланиши, сўнгра Aллоҳ таолонинг ёди тўла эгаллаши ҳосил бўлади...

➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @diniysavollar

#ЗИКР #ҚАЛБ #ТИЛ
📿 ТИЛ ВА ҚАЛБ ЗИКРИ

...Ҳужжатул ислом Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Билингки, албатта басират эгалари учун зикр энг афзал амал эканлиги кашф бўлди. Лекин зикрнинг учта пўстлоғи бор. Баъзи пўстлоғи баъзисига қараганда мағизга яқин. Учта пўстлоқнинг остида мағзи бор.

🔸 Биринчиси: Фақат тил зикри.

🔸 Иккинчиси: Қалб
зикри. Қалб ҳозир бўлгунича зикрда бардавом бўлиб, ҳушёр бўлиб туради. Агар тарк қилинса, унинг табиати фикрлар водийсига кезиб юради.

🔸 Учинчиси: Зикр қалбга ўрнашишлиги, шу даражада ўрнашадики, чалғитишни имкон йўқ.

🔸 Тўртинчиси: у мағиз ҳисобланади.
Мазкур – яъни Aллоҳ ёди қалбга ўрнашади. Зикр ўчади ва махфий бўлади. Бу эса, талаб қилинган мақсаднинг айни ўзидир. Сўнгра зикрга ҳам, қалбга ҳам бурилмайди, балки Аллоҳ ёди кишининг жумласини эгаллаб олади. Қачонки, ўша мақом асносида зикрга бурилиш бўлса, бу нарса тўсилиш ҳижобдир. Яъни Aллоҳ ёди тўлиғича қамраб олганда хаёли зикрга кетса тўсилиш ҳисобланади, шу сабабли бу зикрдан ҳам олий мақомдир”.

Орифлар бу мақомни “Фано” деб аташади. Бу зикр мағизининг мевасидир. Бошланиши тил зикри, сўнгра такаллуф ила қалб зикри, сўнгра, зикрни қалб табиатига айланиши, сўнгра Aллоҳ таолонинг ёди тўла эгаллаши ҳосил бўлади...

➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @diniysavollar

#ЗИКР #ҚАЛБ #ТИЛ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#зикр #бахт

Аллоҳнинг зикри бахтнинг калитидир

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"АЛЛОҲУММА АНТАС-САЛАМ..." ЗИКРИНИ АЙТИШ
#намоз #зикр

1156-CАВОЛ: “Аллоҳумма антас-салам...” зикрини аср намози каби ортида суннат намозлари бўлмаган фарзлардан кейин ҳам айтиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳа, айтилади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу зикрни қилганлари ҳақидаги ҳадисларда бирорта намоз истисно қилинмаган. Балки мазкур зикр барча намоздан кейин айтилганига ишора қилади. Бу ҳақида Ҳанафий олимлардан Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ “Бадоиъус саноиъ” номли китобида қуйидагиларни зикр қилганлар:

فَإِنْ كَانَتْ صَلَاةً لَا تُصَلَّى بَعْدهَا سُنَّةٌ كَالْفَجْرِ وَالْعَصْرِ فَإِنْ شَاءَ الْإِمَامُ قَامَ وَإِنْ شَاءَ قَعَدَ فِي مَكَانِهِ يَشْتَغِلُ بِالدُّعَاءِ ؛ لِأَنَّهُ لَا تَطَوُّعَ بَعْدَ هَاتَيْنِ الصَّلَاتَيْنِ فَلَا بَأْسَ بِالْقُعُودِ رُوِيَ عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا { أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إذَا فَرَغَ مِنْ الصَّلَاةِ لَا يَمْكُثُ فِي مَكَانِهِ إلَّا مِقْدَارَ أَنْ يَقُولَ : اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ وَمِنْكَ السَّلَامُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ }

“Имом салом бериб намозни тугатгач, агар шу ўқиган намози бомдод ва аср каби ортида суннат намози йўқ бўлса, хоҳласа туриб кетади. Хоҳласа, жойида ўтириб, дуолар билан машғул бўлади. Чунки бу икки намоздан кейин ўқиладиган суннат намоз йўқ. Шундай экан, дуо қилиб ўтиришининг зарари йўқ. Оиша розияллоҳу анҳодан қилинган ривоятда “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлгач, “Аллоҳумма антас салам ва минкас салам табарокта я зал жалали вал икром”, дер эдилар”.

“Мароқул фалоҳ” китобида ушбу маълумотларни кўришимиз мумкин:

إذا فرغ من صلاته إن شاء قرأ ورده جالسا وإن شاء قرأه قائما ( ويستغفرون الله ) العظيم ( ثلاثا ) لقول ثوبان " كان رسول الله صلى الله عليه و سلم إذا انصرف من صلاته استغفر الله تعالى ثلاثا وقال اللهم أنت السلام ومنك السلام تباركت يا ذا الجلال والإكرام " رواه مسلم

“Имом намозини тугатгач, хоҳласа, вирд(зикр)ларини ўтириб, хоҳласа туриб айтади. Уч марта истиғфор айтади. Кейин ушбу ҳадисда келган зикрни айтади:
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатгач, уч марта истиғфор айтиб, кейин “Аллоҳумма антас салам ва минкас салам табарокта я зал жалали вал икром”, дер эдилар”
(Имом Муслим ривоят қилган).

Мазкур иборалардан маълум бўладики, мазкур зикр барча фарз намоздан кейин айтилади. Агар фарз намознинг ортидан суннати ҳам бўлса, ушбу зикрни қилиш билан кифояланади ва суннат намозни адо этишга туради. Агар ортидан суннати бўлмаган намоз бўлса, ушбу ва бошқа зикрларни қилиб ўтириши жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #зикр #бахт

☝️ АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ БАХТНИНГ КАЛИТИДИР

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

манба
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM