Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Эътиқод_дурдонлари:
ПАЙҒАМБАРЛАР ВА ФАРИШТАЛАРГА ИЙМОН КЕЛТИРИШ БАЁНИ
23 - وَفَرْضٌ لاَزِمٌ تَصْدِيقُ رُسْلٍ وَأَمْلاَكٍ كِرَامٍ بِالنَّوَالِ



Маънолар таржимаси:

Расулларни ва инъомлар билан улуғланган фаришталарни тасдиқлаш лозим фарздир.



Назмий баёни:

Фарзу лозим эрур тасдиқлаш расулларни,

Ҳам инъомлар-ла шарафланган малакларни.



Луғатлар изоҳи:

فَرْضٌ – мубтадосидан олдин келтирилган хабар. Фарз калимаси луғатда “вазифа қилиб белгилаш” маъносига тўғри келади. Истилоҳда эса шак-шубҳасиз қатъи далил билан собит бўлган ҳукм фарз дейилади. Фарз икки хил бўлади:

Фарзи айн. Ҳар бир ақли расо балоғатга етган мусулмонга бажариш вазифа қилиб белгиланган ҳукм фарзи айн дейилади. Масалан, иймон келтириш;
Фарзи кифоя. Мусулмонларнинг умумий жамоасига вазифа қилиб белгиланган ҳукм фарзи кифоя дейилади. Масалан, жаноза намози ўқиш.
لاَزِمٌ – лозим луғатда “зарур”, “керакли” маъноларига тўғри келади. Истилоҳда “маълум бир нарсадан ажралиши мумкин бўлмаган нарса лозим дейилади”. Масалан, 4 сонининг тенг 2 га бўлинишдан ажралиши ақлан мумкин эмас. Шунга кўра 4 сонининг тенг 2 га бўлиниши лозим ҳисобланади.

تَصْدِيقُ – хабаридан кейин келтирилган мубтадо. Луғатда рост деб билиш, қалбан ишониш маъноларини англатади.

رُسْلٍ – музофун илайҳ. Назм зарурати учун ўртаси сукунли қилиб келтирилган. Аслида, رُسُلٍ дир.

وَ – мутлақ жамлаш учун келтирилган атф ҳарфи.

اَمْلاَكٍ – бу калима аслида, مَلَكٌ нинг эмас, балки مَلِكٌ нинг кўплик шаклидир. Лекин Нозим назм зарурати учун ушбу шаклда келтирган.

كِرَامٍ – бу калима كَرِيمٌ нинг кўплик шакли бўлиб, اَمْلاَكٍ га сифат бўлиб келган. كَرِيمٌ калимаси ҳар бир нарсанинг энг яхшисига ва рози бўлинадиган ва мақталадиган нарсаларга нисбатан ишлатилади.

بِ – “табъийз” (бўлакларга ажратиш) маъносида келган жор ҳарфи.

النَّوَالِ – жор ва мажрур كِرَامٍ га мутааллиқдир. Луғатда “тортиқ”, “ҳадя” каби маъноларни англатади...


➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

#Етти_кунга_етти_китоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar