Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Етти_кунга_етти_китоб
#муборак_васиятлари:
ҲИКМАТЛАР СОҲИБИ ҲАҚИДА

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) айтдилар: “Мен қиёмат қойим бўлган кунда Одам фарзандларининг энг улуғиман, (бу билан) фахрланмайман, икки қўлимда ҳамду сано байроғи юқори кўтарилган бўлади, (бу билан ҳам) фахрланмайман, ана шу кунда Одамдан бошлаб барча пайғамбарлар менинг байроғим остига жамланишгай ва қабри биринчи очиладиган ҳам, биринчи шафоат қилувчи ҳам ва биринчи шафоати қабул қилинадиган ҳам мен бўламан (булар билан фахрланмайман)” (Имом Термизий ва Имом Аҳмад ривояти).

Бу ҳадиси шарифда Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дунё аввалидан бошлаб афзал ва улуғ банда экани айтилмоқда. Қиёмат кунида Одам болаларининг саййидиман, дейишлари ҳам у зотнинг нафақат бу дунёда, балки охиратда ҳам башариятнинг саййиди бўлишларини ҳадисда зикр қилмоқдалар.

Қиёмат кунида Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қўлларида ҳамд байроғи бўлиши ҳадисда таъкидланмоқда. Бу эса, “Мен катта шафоатни қилганимда аввалгию охирги халойиқ менга мақтов айтади”, деганидир.

Бу гапларни Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фахрланиш ёки мақтаниш учун айтаётганлари йўқ, балки ҳақиқат шудир. Бу эса, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қиёмат кунида энг улуғ ва шарафли банда эканликларини кўрсатади.

Ҳадис давомида “Қабри биринчи очиладиган ҳам менман”, дедилар. Қиёматдан олдин дунё пайдо бўлгандан бошлаб то ўша пайтгача бўлган барча халойиқ қабрда бўлиши маълум. Ўша қабрдагилар ичидан биринчи тирилтириладиган зот уларнинг энг афзали экани билинади. Мана шу улуғ зот Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дир. Бу сўзларнинг ҳеч бирида ғурур ва кибр бўлиши мумкин эмас. Чунки Қуръони каримда у зотнинг ҳаводан олиб гапирмаслиги собит бўлган...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Етти_кунга_етти_китоб
#муборак_васиятлари:
ЗИКР ВА ЗИКР ҚИЛУВЧИНИНГ ФАЗИЛАТИ (давоми)


Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Бир кун Пайғамбар (алайҳиссалом): “Муфарридлар ўзиб кетишди”, дедилар. “Муфарридлар ким, Аллоҳнинг расули?” деб сўрашди. “Аллоҳни жуда кўп эсловчилар”, деб жавоб бердилар» (Имом Муслим ривояти).

Имом Термизий ривоятида: “Муфарридлар кимлар, ё Расулуллоҳ?” деб сўралганда, Пайғамбар (алайҳиссалом): “Чин дилдан Аллоҳ таолони эсловчилар. Уларнинг қилган зикруллоҳлари оғир гуноҳларини кетказади, натижада, қиёмат куни Аллоҳ таолонинг ҳузурига енгил ҳолда келадилар”, деб жавоб берганлар.

Яъни, бошқалар қиёмат куни Аллоҳ таоло ҳузурига гарданларида тоғдек-тоғдек гуноҳлари билан келиб, шунга яраша жавобгарликка тортилса, фоний дунёда Аллоҳни тили ва дили билан эсга олган зокирлар зикрлари гуноҳларига каффорат бўлгани учун Аллоҳнинг ҳузурига қушдек енгил бўлиб келишади, сўроқлари ҳам енгил бўлади ва тез жаннатга киришади. Аллоҳ бизга ана шундай улкан бахтни насиб этсин...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Етти_кунга_етти_китоб
#Муборак_васиятлари: ИККИНЧИ КИТОБ ИККИНЧИ ВАСИЯТ (1-қисм)

Сувайд ибн Ҳорис Аздий ривоят қилади: «Мен қавмимдан етти кишининг ичида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига бордим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салом бердик, алик олдилар. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан гаплашдик. Гапларимиз у зотни ажаблантирди ва биздан: “Сизлар кимсизлар?” деб сўрадилар. “Мўминлармиз”, дедик. “Ҳар бир гапнинг ҳақиқати бўлади, сизлар (гапингиз ва) имонингизнинг ҳақиқати нима?” деб сўрадилар. “Ўн беш хислат: бештасини бизга ўзингиз буюргансиз, бештасини элчилар орқали буюргансиз ва қолган бештасини биз ўзимиз жоҳилиятдан бери қилиб келамиз. Ё Расулуллоҳ, агар булардан қайтарсангиз, биз қайтамиз”, дедик. “Сизларга буюрганим беш хислат нима экан?” дедилар. “Бизни Аллоҳга, фаришталарига, (туширган) китобларига, (юборган) элчиларига ва тақдирнинг яхши, ёмонига имон келтиришга буюргансиз”, дедик. “Элчиларим орқали буюрган беш хислат нима экан?” дедилар. “Бизга элчиларингиз орқали ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлиги ва шубҳасиз, сиз Унинг бандаси ва элчиси эканингизга иқрор бўлиш, фарз намозларини барпо қилиш, закотни адо этиш, Рамазон рўзасини тутиш ва йўлга қодир бўлсак, ҳаж амалларини бажаришни буюргансиз”, дедик. “Жоҳилиятдан бери хулқ қилиб олган беш хислатингиз нима?” дедилар. “Хурсандчиликда шукр, қийинчиликда сабр қилиш, (душман билан) тўқнашганда садоқатли бўлиш, қазо-қадар аччиқлигига розилик ва душманга мусибат етганда хурсанд бўлмаслик”, дедик. “(Сиз) олим ва фақиҳларсиз, бу улуғ хислатлар билан пайғамбарлик мақомига етишувингизга оз қолибди”, деб, бизга табассум қилдилар. Сўнг: “Аллоҳ сизларга яхшилик хислатларини мукаммал қилиши учун мен ҳам яна беш хислатни сизларга васият қиламан: (агар айтганингиз каби бўлсангиз,) емайдиган нарсаларингизни йиғманглар, ўзингиз яшамайдиган иморатларни қурманглар, эртага (ўлганингиздан кейин) айрилиб қоладиган нарсалар устида талашиб-тортишманглар, Унинг ҳузурига йиғиладиган ва Унгагина борадиганингиз Зот – Аллоҳдан қўрқинглар, унга қайтадиганингиз ва унда абадий қоладиганингиз (жаннат)га киришга интилинглар”, дедилар» (Ҳоким, Абу Нуъайм “Ҳиля”да, Байҳақий “Зуҳд”да, Хотиб “Тарих”да ривоят қилган)...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Муборак_васиятлари:
ИБРОҲИМ (АЛАЙҲИССАЛОМ)

Қуръони
карим сураларининг йигирма бештасида олтмиш тўққиз марта Иброҳим (алайҳиссалом) ҳақида зикр қилинган. Тарихий манбаларнинг хабар беришича, Нуҳ (алайҳиссалом) тўфонидан бир минг саксон йил кейин Бобил (ҳозирги Ироқ) мамлакатининг Фаддомором шаҳрида асли касби ҳайкалтарош бўлган Озар хонадонида янги чақалоқ дунёга келади, исмини яхши тилаклар билан Иброҳим деб қўйишади (М.Жодул Мавло. “Қуръони карим қиссалари”. Байрут, Лубнон, 2000 й. 37-б.).
Иброҳим (алайҳиссалом) насаблари Нуҳ (алайҳиссалом)га бориб тақалади. Ибн Касир у зотнинг насабларини қуйидагича келтиради: Иброҳим ибн Таруҳ ибн Ноҳур ибн Саруҳ ибн Роъав ибн Шолих ибн Обир ... ибн Сом ибн Нуҳ (алайҳиссалом) (“Ал-бидоя ван ниҳоя”, 1-жилд, 159-бет).
Иброҳим (алайҳиссалом) билан Нуҳ (алайҳиссалом) орасида минг йилдан зиёдроқ вақт ўтган. Эътибор бериб қаралса, Аллоҳ таоло пайғамбарлари насл-насаби жиҳатидан покиза ва улуғ зотлар силсиласидан келиб чиқиши аён бўлади. Бу ҳам пайғамбарлар келтирган йўлнинг илоҳий эканига далолатдир...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб,
#Муборак_васиятлари: МУСО (АЛАЙҲИССАЛОМ)

Улуғ пайғамбарлардан яна бири Мусо (алайҳиссалом) китобида нималар борлигини сўраган Абу Зарр (розияллоҳу анҳу) улуғ муаллим Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан жуда долзарб бўлган ўлим, дўзах, тақдир, молу дунё ва ҳисоб-китоб ҳақидаги мавзулар мавжудлигини билиб олди.

Мусо (алайҳиссалом) номи Қуръони каримнинг ўттиз тўрт сурасида 132 марта зикр қилинган. Каломуллоҳда зикр қилинган қиссаларнинг энг каттаси ва муфассал баён қилинганидан бири Мусо ва Ҳорун (алайҳимассалом) қиссалари десак, хато бўлмас.

Мусо (алайҳиссалом) насаби Яъқуб (алайҳиссалом) ўғилларидан бири Лово ибн Яъқубга бориб тақалади.

Ибн Касир “Пайғамбарлар қиссаси” китобида Мусо (алайҳиссалом) шажараларини “Мусо ибн Имрон ибн Қоҳис ибн Озир ибн Лово ибн Яъқуб ибн Исҳоҳ ибн Иброҳим” деб келтирган (“Қисасул анбиё”, Ибн Касир, 221-бет)...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб:
#Муборак_васиятлари:
КИШИ ЯХШИ КЎРГАНИ БИЛАН БИРГАДИР

Қўшнига яхшилик қилиш

Васиятда айтилганидек, агар шўрва қилсак, сувини кўпроқ солиб, қўшнига ҳам улашишимиз лозим. Чунки хоҳлаймизми-йўқми, овқат пиширсак, ҳиди албатта қўшниникига ҳам ўтади. Овқатдан қўшнига чиқарсак, у ҳам шундан баҳраманд бўлади.

Ҳадиси шарифда: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, қўшнисига яхшилик қилсин” (Имом Муслим ривояти), дейилган. Бошқа бир ҳадисда эса: “Аллоҳ наздида қўшниларнинг энг яхшиси қўшниларига яхшилик қилувчисидир” (Имом Термизий ривояти), дейилган.

Ойша (розияллоҳу анҳо) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан: “Менинг иккита қўшним бор. Уларнинг қай бири менга ҳақлироқ?” деб сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эшиги яқин бўлгани”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Ояти каримада қўшничилик тўғрисида бундай дейилади:

﴿۞وَٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ وَلَا تُشۡرِكُواْ بِهِۦ شَيۡ‍ٔٗاۖ وَبِٱلۡوَٰلِدَيۡنِ إِحۡسَٰنٗا وَبِذِي ٱلۡقُرۡبَىٰ وَٱلۡيَتَٰمَىٰ وَٱلۡمَسَٰكِينِ وَٱلۡجَارِ ذِي ٱلۡقُرۡبَىٰ وَٱلۡجَارِ ٱلۡجُنُبِ وَٱلصَّاحِبِ بِٱلۡجَنۢبِ وَٱبۡنِ ٱلسَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتۡ أَيۡمَٰنُكُمۡۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُحِبُّ مَن كَانَ مُخۡتَالٗا فَخُورًا٣٦﴾

«Аллоҳга ибодат қилинг ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-оналарга яхшилик қилинглар! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшнию бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам (яхшилик қилинглар)! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди» (Нисо, 36).

Ояти каримада қўшни мўмин ёки кофир деб ажратилмаган. Шунинг учун муфассирлар кофир қўшнига ҳам яхшилик қилиш керак, дейди.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Аллоҳга ва охират кунига ишонса, яхшиликни гапирсин ёки жим турсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига ишонса, қўшнисига азият бермасин”, дедилар.

Ҳадисда қўшнига азият бермаслик Аллоҳга ва қиёмат кунига имон келтириш билан ёнма-ён келяпти. Демак, мўмин киши қиёмат кунига ва Аллоҳнинг ягоналигига ишонса, қўшнисига зарар бермаслиги, азият етказмаслиги керак.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Жаброил (алайҳиссалом) менга қўшни ҳақида шунчалик кўп васият қилди, қўшни қўшнисидан мерос олармикан, деб ўйлаб қолдим”, деганлар (Имом Бухорий ривояти)...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar