Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#ОЙЛАР_СУЛТОНИ_РАМАЗОН! #Танловга_келган_мақолалар

🔸МАЛОМАТЧИ НАФС
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/20839

🔸РАМАЗОН МАРҲАМАТИНГИЗНИ БОШҚАЛАР БИЛАН БАҲАМ КЎРИШГА УНДАСИН
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/20840

🔸ОЙЛАР СУЛТОНИРАМАЗОН
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/20841

🔸ИККИ ДУНЁ САОДАТИ БЎЛГАН ИБОДАТ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/20842

🔸РАМАЗОН ОЙИДА РЎЗА ТУТИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/20844

🔸РЎЗАНИНГ ФАРЗ БЎЛИШИДАГИ ҲИКМАТЛАРИ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/20786

🔸ҚАЛБ ҚАНДАЙ РЎЗА ТУТИШИ МУМКИН?
http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/20787

🔸СИЗ РЎЗАДОРМИСИЗ?
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/20810

🔸РАМАЗОН ОЙИДА МЕН НИМА ҚИЛИШИМ КЕРАК?
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/20811

🔸РЎЗАДОРЛАР УЧУН 11 ДУРДОНА МАСЛАҲАТ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/20812

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ойлар_султони_Рамазон:
Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?

❗️Ислом динида ифторликни тезлаштиришга тарғиб қилинган, оғиз очишни қасддан шом намозидан кейинга суриш суннатга хилофдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одатда аввал оғиз очиб, кейин шом намозини адо этар эдилар.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқишдан олдин оғзиларини ҳўл хурмолар билан очардилар...» (Имом Абу Довуд ривояти).

Демак, рўзадор шом намозининг вақти кириши билан оғзини очиб, чанқоғини қондириб олгандан кейин шом намозини адо этишга киришиши мақсадга мувофиқ экан.

Ифторни тезлатиш афзаллиги борасида Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсонлар оғиз очишни тезлаштирсалар, яхшиликда бардавом бўладилар», деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла шундай деди: Бандаларимнинг менга энг суюклиси, уларнинг тезроқ оғиз очганларидир», дедилар (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривоят қилган).

Ушбу ҳадислардан келиб чиқиб, фуқаҳоларимиз қуёш ботиши билан намоздан олдин оғиз очиш мустаҳабдир, деганлар («Раддул муҳтор»). Ушбу ҳукм барча фарз ва нафл рўзаларнинг барчасига тегишли. Чунки бу борада ворид бўлган ҳадислар фарз рўзаларга хосланган эмас.

➡️Рўзадор кундузи ювиниши мумкинми?

➡️Рўзадор одам чанқаган вақти оғзига сув олиб, ютмасдан ғарғара қилса бўладими?

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar