Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Қуръон_илмлари:
ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ ТАРҚОҚ НОЗИЛ БЎЛИШИ ҲИКМАТЛАРИ

Ваҳий илоҳий ҳикмат ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шароитга мувофиқ, тарқоқ ҳолда нозил бўлиб борди. Аллоҳ таоло ваҳий орқали у зот алайҳиссаломга ҳар куни янги таълим берар, тўғри йўлни кўрсатиб, ҳидоят қилар, қадамларини собит қилиб, хотиржамликларини зиёда этарди. Шу билан бирга, Қуръони Карим саҳобийларга ҳам муносиб тарзда нозил бўлиб, уларни тарбия қилар, бузуқ одатларини ислоҳ этар ва воқеълиқдаги муаммоларига жавоб берарди. Ўз таълимотлари ва шариат ҳукмларини бирданига тушириб, уларни чўчитиб юбормас эди. Ушбу мувофиқлик ваҳийнинг тарқоқ ҳолда нозил бўлишида яққол кўринади. Ваҳий ҳожатга қараб, беш, ўн, ундан кўп ва кам оятларда нозил бўларди. Ифк ҳодисасида бирданига ўн оят нозил бўлгани, Муъминун сурасидаги аввалги ўн оятнинг бир йўла нозил бўлиши, Нисо сураси 95-оятининг бир қисми бўлган «غَيۡرُ أُوْلِي ٱلضَّرَرِ» - «Ғойру улид-дорори» жумласининг алоҳида нозил бўлгани саҳиҳ ривоятларда собитдир. Шунингдек, Тавба сурасидаги 28-оятнинг «...وَإِنۡ خِفۡتُمۡ عَيۡلَةٗ » - «ва ин хифтум ъайлатан...» деб бошланган иккинчи ярми оятнинг аввали нозил бўлгач, орадан бир мунча вақт ўтганидан кейин тушган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига бирин-кетин ўқиб беришлари учун Қуръони Каримнинг ушбу тарзда, тарқоқ ҳолда нозил бўлиши давом этди. Қуръони Карим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йигирма уч йиллик пайғамбарлик ҳаётлари мобайнида ҳодисалар, воқеалар, шахсий ва ижтимоий муносабатларга қараб босқичма-босқич нозил бўлди.

Аллоҳ таоло Исро сурасида марҳамат қилади:

وَقُرۡءَانٗا فَرَقۡنَٰهُ لِتَقۡرَأَهُۥ عَلَى ٱلنَّاسِ عَلَىٰ مُكۡثٖ وَنَزَّلۡنَٰهُ تَنزِيلٗا١٠٦

«Ва Қуръонни одамларга аста-секин ўқиб беришинг учун бўлиб қўйдик ва бўлак-бўлак қилиб нозил этдик» (106-оят)...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Етти_кунга_етти_китоб #Қуръон_илмлари:
ҚУРЪОНИ КАРИМДАГИ ИЛК ВА СЎНГГИ НОЗИЛ БЎЛГАН ОЯТЛАР

«Улуми Қуръон» мутахассислари Қуръони Карим оятларидан қай бири аввал ва қай бири охири нозил бўлгани ҳақида ҳам жиддий изланишлар олиб борганлар. Чунки кўп бор такрорланганидек, Қуръони Каримга боғлиқ; ҳар бир маълумот мўмин-мусулмонлар учун ўта аҳамиятлидир. Шу билан бирга, Қуръони Карим оятларидан қай бири аввал ва қай бири охирги нозил бўлганини билишда бир қанча фойдалар ҳам бор:

Оятларнинг қай бири носиҳ ва қай бири мансуҳлигини билиб олиш.

Ислом шариати жорий бўлишининг тарихини ўрганиш.
Мусулмон уммати Қуръони Каримга қанчалик эътибор берганини яна бир бор изҳор қилиш.

Уламоларимиз Куръони Каримнинг оятларидан қай бири аввал, қай бири охири нозил бўлганини аниқлашда таҳмин ва тафаккурга, хаёлга ҳеч қандай йўл йўқлигини алоҳида таъкидлайдилар. Бу борада фақат ишончли ривоятлар асосидагина изланиш олиб бориш лозим булади...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Етти_кунга_етти_китоб #Қуръон_илмлари:
ҚУРЪОНИ КАРИМ ОЯТЛАРИНИНГ
МАККИЙ ВА МАДАНИЙГА ТАҚСИМЛАНИШИ


Маълумки, Қуръони Карим оятлари маккий ва маданийга тақсимланади. Бу борадаги илм ҳам Қуръон илмларидан бири бўлиб танилган. Уламоларимиз бу илмга ҳам алоҳида эътибор қаратганлар. Бошқа Қуръон илмлари каби, оятларнинг Макка ёки Мадинада нозил бўлганлигини билиш илми ҳам фойда ва ҳикматлардан холи эмас. Улуми Қуръон мутахассислари бу илмнинг ҳикматлари ҳақида жумладан, қуйидагиларни айтганлар:
Маккий ва маданий оятлар илми Қуръони Карим оятларининг насҳ қилинмиши ҳамда насҳ қилувчисини аниқлашда ёрдам беради.
Фараз қилайлик, Қуръони Каримда бир мавзуда икки ёки бир неча оят нозил бўлган. Уларнинг бирининг ҳукми иккинчисиникига тўғри келмаяпти. Шундай ҳолатда улардан бири маккий, бошқаси маданий экани билинса, маданийси наҳ қилувчи, маккийси насҳ қилингани бўлади.
Маккий ва маданий оятлар илмининг фойдаларидан яна бири – шариатнинг тарихини ва унинг аста-секин йўлга қўйилганини билиб олишга ёрдам беради.
Маккий ва маданий оятлар илмининг фойдаларидан яна бири – Қуръони Каримга ишончни кучайтиради. Ушбу илоҳий Китобнинг бизгача бирорта ўзгаришсиз, бузилишсиз етиб келганини билишга ёрдам беради. Бу илмни ўрганиш мусулмонларнинг Қуръони Каримга қанчалик катта эътибор билан қараганларини, унинг оятларининг маккий ва маданийлигини ҳам қолдирмасдан ўрганиб, авлоддан-авлодга етказиб келганини билдиради...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари:
«САБАБИ НУЗУЛ» ИЛМИ


Улуми Қуръонга оид илмлар ичида «Сабаби нузул» илми алоҳида ўрин тутади. Қуръони Каримни ўрганиш ва ундан шаръий ҳукмлар чиқаришда ушбу илмнинг фойдаси жуда ҳам каттадир. Бу борада Қуръони Карим оятлари икки турга тақсимланади:

Биринчи тур: Ҳеч қандай сабабсиз, тўғридан-тўғри нозил бўлган оятлар.

Қуръони Каримнинг кўпгина оятлари асосан ушбу турга киради. Улар инсониятни ҳидоятга бошлаш учун сабабсиз нозил қилинган.

Бироқ «Аслида буларни ҳам сабабли дейиш мумкин, чунки улар ҳам қайсидир шахсий ёки ижтимоий ҳолат тақозосига кўра нозил қилинган», деган уламолар ҳам бор.

Иккинчи тур: Бирор сабабга боғлиқ равишда нозил бўлган оятлар.

Бундай оятлар маълум сабабларга кўра нозил этилгандир. Ушбу бахсимизда ҳудди шу тоифага кирувчи оятлар ҳақида батафсил сўз юритамиз.

«Сабаби нузул»нинг маъноси

Қуръони Каримдан ваҳий нозил бўлишига боис бўлган нарса «Сабаби нузул» дейилади.

Бошқача қилиб айтганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бирор ҳодиса рўй беради ёки у зотга савол берилади. Шу муносабат ила бир ёки бир неча оятлар нозил бўлиб, Аллоҳ таоло уларда мазкур ҳодисага боғлик нарсани баён қилади ёки саволга жавоб беради. Ана ўша ҳодиса ва савол «Сабаби нузул» бўлади...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари: ҚУРЪОНИ КАРИМ ЭЪЖОЗИ

САБАБ БИР НЕЧТА, НОЗИЛ БЎЛГАН НАРСА БИТТА БЎЛИШИ

Қуръони Каримда нозил бўлган бир оят ҳақида икки хил ривоят келган бўлиб, иккиси ҳам икки хил сабабни очиқ баён қилган бўлса, улар алоҳида ўрганилади. Шунда қуйидаги холатларнинг эҳтимоли бўлади:

Улардан бири саҳиҳ, иккинчиси саҳиҳ эмас.
Иккиси хам саҳиҳ, аммо улардан бирининг иккинчисидан кучли қиладиган омили бор.
Иккиси ҳам саҳиҳ, аммо улардан бирининг иккинчисидан кучли қиладиган омили йўқ. Аммо иккисини ҳам қабул қилиш имкони бор.
Иккиси ҳам саҳиҳ, аммо улардан бирининг иккинчисидан кучли қиладиган омили ҳам, иккисини қабул қилиш имкони ҳам йўқ.
Ушбу тўрт ҳолатдан ҳар бирининг ўзига хос ҳукми мавжуд.

Биринчи ҳолат:

Ривоятлардан бири саҳиҳ, иккинчиси саҳиҳ эмас бўлган ҳолатда – саҳиҳи олинади, саҳиҳ эмаси рад қилинади.

Жундуб ибн Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор бўлиб, икки-уч кеча турмадилар. Шунда у зотнинг ҳузурларига бир аёл келиб: «Эй Муҳаммад, мен шайтоннинг сени тарк қилган бўлса керак, деб умид қиламан. Икки-уч кечадан буён у сенга яқин келмаётганини кўрмоқдаман», деди. Шунда Аллоҳ таоло «Чошгоҳ билан касам. Сукунатга чўмган тун билан қасам. Роббинг сени тарк қилгани йўқ, ғазаб ҳам қилгани йўқ» оятларини нозил қилди».

Имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилганлар...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари:
ҚУРЪОНИ КАРИМ ЭЪЖОЗИ (давоми)

ҚУРЪОННИНГ АРАБЛАРНИ БЕЛЛАШУВГА ЧОРЛАШИ

Арабларнинг сўзга чечан халқ эканини аввал айтиб ўтдик. Хусусан, суҳандонликда елкаси ерга тегмаган сўнгсиз мубоҳасаю мушоарадан қайтмайдиган шоиру ваъзхонлар ўзларига рўпара келадиган рақибни енгиш учун доимо имкон ва маҳорат топганлар. Энди Қуръони Карим ҳам уларга гўё бир рақибдек нозил бўлди! Нега улар Қуръон сураларидан ўтказиб, бирор жумла туза олмадилар? Нега энди уларнинг ижодий салоҳияти Қуръони Карим чақириқлари олдида бу қадар ожизлик қилиб қолди? Нега шу пайтгача тилини бермай келган бирор бузғунчи энди «Агар араблар истасша, Қуръонга тенглашадиган китоб яратар эди», деган даъво билан бош кўтармади? Нега шундай бўлди?

Бу борада ҳам адолат Қуръон тарафида. Зеро, Аллоҳ даставвал араблардан Қуръон сингари бир нарса ижод қилишни талаб этиб, уларни «беллашувга чорлади».

Биз «беллашувга чорлаш» дея таржима қилган ибора араб тилида «таҳаддий» дейилади. Бунда ўз кучига ўта ишонган тараф ҳеч нарсадан қўрқмасдан, ўзгаларни беллашувга чорлайди. Ўзида салгина ожизлик сезган тараф албатта, бу ишни қила олмайди, ҳеч кимни очиқчасига беллашувга чорлай олмайди. Чунки енгилиб қолиб, шарманда бўлишидан қўрқади. Қуръони Карим эса арабларни баралла беллашувга чорлади. Ушбу чорлов бир неча босқичда бўлиб ўтди...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz
#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари: ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ДАВРЛАРИДА ҚАЛБЛАРДА ВА САҲИФАЛАРДА ЖАМЛАНИШИ

ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ ЖАМЛАНИШИ

Улуми Қуръон ва унга боғлиқ мавзуларда «Қуръони Каримнинг жамланиши» деганда икки маъно ифода қилинади.

Биринчи маъно – Қуръони Каримнинг ёд олиниши – қалбларда жамланиши.

Шунинг учун ҳам араб тилида Қуръон ҳофизлари – ёдловчилари деган бирикма ўрнига «Жуммаъул-Қуръан» – «Қуръонни жамловчилар» деган бирикма ҳам ишлатилади. Бу маъно баъзи ривоятларда ҳам келган.

Умму Варақа бинт Абдуллоҳ ибн Ҳорисдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни зиёрат қилар ва «шаҳида» деб атар эдилар. У Қуръонни жамлаган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр ғазотига чиққанларида: «Менга изн берасизми, сиз билан чиқиб, ярадорларингизга қарасам, беморларингизни даволасам, ажаб эмас, Аллоҳ таоло менга шаҳидликни ҳадя қилса», деди. «Албатта, Аллоҳ таоло сенга шаҳидликни ҳадя қилувчидир», дедилар».

Байҳақий ривоят қилган.

Ушбу ривоятдаги «Қуръонни жамлаган эди» деган жумла «Қуръонни тўлиқ ёд олган эди», деганидир.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қуръонни жамладим ва уни ҳар кеча ўқидим. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етди ва у зот:

«Мен замон чўзилиб, малол олишингдан қурқаман, уни бир ойда ўқигин», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули! Мени тек қўйинг, қувватим ва ёшлигимдан баҳра олиб қолай», дедим.

«Уни йигирма кунда ўқи», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули! Мени тек қўйинг, қувватим ва ёшлигимдан баҳра олиб қолай», дедим.

«Уни ўн кунда ўқи», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули! Мени тек қўйинг, қувватим ва ёшлигимдан баҳра олиб қолай», дедим.

«Уни етти кунда ўқи», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули! Мени тек қўйинг, қувватим ва ёшлигимдан баҳра олиб қолай», дедим. У зот кўнмадилар».

Аҳмад ривоят қилган.

Бу ривоятда Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу Қуръони Каримни тўлиқ ёд олганлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига етти кундан озда хатм қилишга рухсат бермаганлари ҳақида хабар бермоқдалар.

«Қуръони Каримни жамлаш» деганда ёдлаш маъноси назарда тутилиши Қиёмат сурасининг қуйидаги оятларида ҳам ўз ифодасини топган.

لَا تُحَرِّكۡ بِهِۦ لِسَانَكَ لِتَعۡجَلَ بِهِۦٓ١٦

«Шошилиб, у билан тилингни қимирлатма» (16-оят)...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари:
ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ ҲАЗРАТИ АБУ БАКР ДАВРЛАРИДАГИ ЖАМЛАНИШИ

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг мусулмонларга Абу Бакр розияллоҳу анҳу бошлиқ этиб сайландилар. У кишининг даврларида диндан қайтганлар билан мусулмонлар орасида қаттик жанглар бўлди. Шу жангларда Қуръонни тўлиқ ёд олган кўплаб қорилар шаҳид бўлдилар. Шунда ҳазрати Умар Абу Бакрга (Аллоҳ у зотлардан рози бўлсин): «Қорилар ўлиб кетаверса, Қуръонга зарар етиши мумкин, шунинг учун уни китоб шаклига келтириб, жамлаб кўйиш керак», деган маслаҳатни бердилар.

Аввал бошда ҳазрати Абу Бакр иккиланиб турдилар, чунки бу иш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида қилинмаган эди. Кейинроқ эса Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳам Қуръонни китоб шаклига келтириб қўйиш зарур эканини англаб етдилар ва Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуни чақириб, бу ишни амалга оширишни у кишига топширдилар. Чунки Зайд ибн Собит Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жуда кўп бирга бўлган, Қуръонни энг яхши ёд олган ва уни Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларида ёзган, Пайғамбаримиз вафот этадиган йиллари Жаброил фариштага Қуръонни аввалидан охиригача ўқиб ўтказганларида у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлган эди.

Зайд ибн Собит, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумо ва бошқалар Қуръони Каримни пухта ёд билишларига қарамай, бу улкан ишнинг мустаҳкам, ишончли бўлишига ҳаракат қилиб, масжидда: «Кимнинг қўлида ёзилган Қуръон бўлса ва унинг Пайғамбаримиз ҳузурларида ёзилганига иккита гувоҳи бўлса, бизга олиб келсин, Қуръонни жам қилишга халифанинг буйруғи бўлди!» дея эълон қилдилар. Икковлари масжидда ўтириб, гувоҳларни текшириб, ниҳоятда аниқлик билан бир йилдан ортиқ вақтда Қуръонни жамлаб бердилар. Сўнг кўпчиликка кўрсатдилар, ҳамма рози бўлди. Агар бирор ҳарфи ўрнида бўлмаса, минглаб ёд биладиганлар қарши чиқар эди.

Лекин асосий таянч ёдлаш бўлиб қолаверди. Қуръони Каримни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам фариштадан ёдлаганлар, у кишидан саҳобалар, саҳобалардан эса улардан кейинги авлод ва ҳоказо, ҳозиргача етиб келган...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари:
ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ ҲАЗРАТИ УСМОН ДАВРЛАРИДА ЖАМЛАНИШИ

Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида Қуръони Карим муҳофазаси учун яна бир иш қилиш зарурати туғилиб қолди. Ўша вақтга келиб, кўп диёрлар фатҳ қилиниб, турли араб бўлмаган халқлар мусулмон булгач, кишиларга Қуръони Каримдан таълим бериш учун устозлар етишмай қолди ва қатор бошқа сабаблар юзага келиб, Қуръони Каримни қироат қилишда ихтилоф бошланди.
Қуръони Карим муҳофазасига боғлик бу улкан хатарни биринчи бўлиб Озарбайжоини фатҳ қилишда юрган саҳобий Хузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу англаб етдилар. У киши жангни ташлаб, пиёда Мадинаи Мунавварага қайтиб бордилар ва халифа Усмон розияллоҳу анҳунинг олдиларига кириб:
«Умматни яҳудий ва насороларга ўхшаб, Аллоҳнинг китоби тўғрисида ихтилоф қилмасидан олдин сақлаб қол», дедилар. Яна бахс ва тортишувлар бўлиб ўтди. Нима бўл¬ган бўлса ҳам, Қуръони Каримнинг муҳофазаси учун бўлди. Охири Абу Бакр розияллоҳу анҳу даврларида ёзилган мусҳафдан нусхалар кўчириш ва уларни биттадан қори билан турли марказларга юборишга қарор қилинди...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари: УСМОНИЙ МУСҲАФЛАР ҲАҚИДА

Шу ўринда «Ҳозир Усмоний мусҳафлар қаерда?» деган савол туғилиши табиий.

Ушбу саволга етарли жавоб топиш мушкул. Ҳозирда бир нечта Усмоний мусҳафлиги даъво қилинаётган нусхалар мавжуд. Уларнинг ҳар бирини тутиб турган тарафлар ўзларидаги мусҳафнинг усмоний мусҳаф эканини таъкидлайдилар ва ўзларининг ҳужжату далилларини келтирадилар. Аммо шу билан бирга, бошқа тарафлар уларнинг асл усмоний мусҳаф эканига шубҳа билан қарайдилар.

Мисол учун, қарши тарафлар қуйидагиларни айтадилар:

«Қоҳирадаги кутубхонада сақланаётган тарихий мусҳафларнинг суралари орасида нақшлар ва фосилалар борлиги ёки Қуръоннинг таъширларининг (ҳар ўн оятдан кейин қўйиладиган махсус белгининг) ажратилганлиги каби аломатлар уларнинг усмоний мусҳаф эмаслигига ёрқин далилдир». Чунки Усмоний мусҳафлар бунга ўхшаш аломатлардан холи экани ҳаммага маълум. Баъзи кишилар кўпгина тарихий ривоятларни тўплаб, кадимги уламолар Усмоний мусҳафларни ёки уларнинг сураларини муайян исломий шаҳарларда кўрганликларини таъкидлайдилар. Готҳелф Бергштрассер[1] ва Претсайл[2] ўзларининг Қуръон матнлари тарихи тўғрисидаги ёзувларида ўзларидаги мусҳафнинг Усмоний мусҳаф эканини таъкидлаётган юқоридаги шарқшуносларнинг бошида устоз Катрмер[3] турганлигига ишора қилишади.

Сўнгра шарқшунос Казанова[4] ўзидан олдинги Катрмернинг илмий ишига суяниб, уни қайтадан текшириб, кўпгина янгиликларии келтирган.

Билишимизча, усмоний мусҳафларнинг биттаси ҳижрий тўртинчи асрнинг бошларида баъзи илмий доираларда машҳур бўлган. Машҳур сайёҳ Ибн Баттута «Усмоний» деб гумон қилинаётган ушбу мусҳафлардан баъзиларини ёки уларнинг баъзи саҳифаларини Ғарнота (Гренада), Марокаш, Басра ва бошқа баъзи шаҳарларга бир неча бор қилган саёҳатларида ўз кўзи билан кўрганлигини айтади.

Мисол учун, Ибн Баттута ўзининг «Риҳлату Ибн Баттута» номи билан машҳур бўлган «Туҳфатун-нуззор фи ғороибил-амсор ва ажаибил-амсор» китобида турли жойларда сақланаётган усмоний мусҳафларни кўргани ҳақида баён қилади. Жумладан, у Маккаи Мукаррамада, Масжидул Ҳаромда сакданаётган усмоний мусҳаф ҳақида қуйидагиларни ёзади:

«У ерда Ҳарами шарифга оид турли китоблар ва мусҳафи шарифлар сақланадиган жой бор. Ундаги омборлардан бирида кенг ва узун сандиқ бўлиб, унда Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг хати билан ёзилган мусҳафи карим бор.

У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотла-ридан ўн саккиз йил ўтганидан сўнг кўчирилган нусхадир. Қачон Макка аҳлига қаҳатчилик ёки шиддат етса, улар ушбу мусҳафи шарифни чиқаришар ва Каъбанинг эшигини очиб, уни шарафли остонага ҳамда Иброҳим алайҳиссаломнинг мақомларига қўйишар экан. Сўнгра одамлар жамланиб, ялангбош ҳолда тазарруъ ила мусҳафи шарифни ва мақоми каримни васила қияиб дуо қилишар экан...»...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари:
ҚУРЪОННИНГ ЕТТИ ҲАРФДА НОЗИЛ БЎЛИШИ

Турли йўллар билан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръони Карим етти ҳарфда нозил бўлганини очиқ-ойдин айтганларини кўрамиз.

Қуръони Каримнинг етти ҳарфда нозил бўлгани ҳақида келган ҳадиси шарифларни ўрганиб, кейин хулоса чиқарсак, яхши бўлади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят цилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жаброил менга бир ҳарфда қироат қилдирди. Унга мурожаат қилиб, зиёда этишини сўрайвердим, ниҳоят етти ҳарфга етди», дедилар»
.
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Аввало «ҳарф» сўзининг маъносини тушуниб олайлик. Араб тилида «ҳарф» сўзи бир нарсанинг олд – юз тарафи, бир нарсанинг бурилиши, яъни бузилиши ва бир нарсанинг ўлчови маъноларини билдиради.

Ибн Жазарийнинг сўзига кўра, «ҳарф» сўзи «қироат» маъносида ҳам келган:

«Шомликлар Ибн Омирнинг ҳарфида (яъни қироатида) қироат қиладилар»[1].

Гоҳида «ҳарф» сўзи «маъно» ва «жиҳат» деган маъноларда ҳам ишлатилади.

Биз сўз юритаётган мавзуда эса бу сўз ўзининг биринчи, яъни «олд – юз тараф» деган маъносида ишлатилади. «Қуръони Каримнинг етти ҳарфда нозил бўлиши» деганда, етти важҳ, яъни кўриниш деган маъно тушунилади.

Бу ҳадиси шарифда Жаброил алайҳиссаломнинг аввал Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони Каримни бир ҳарфда етказганлари, аммо Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир ҳарф камлик қилишини англаб, уни зиёда қилишни сўраганлари ҳақида сўз кетмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайта-қайта илтимос қилганлари сабабли, бир ҳарф етти ҳарфга етган...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари:
РАСМИ УСМОНИЙНИНГ ТАКОМИЛЛАШУВИ

Замон
ўтиши билан яна янги муаммолар пайдо бўла бошлади. Араб тилини яхши билмайдиган мусулмонлар кўпайиши билан Қуръони Каримни ўқишда муаммо ҳам кўпайди. Кишиларнинг Қуръони Каримни хато ўқишлари ва ихтилофга тушишлари хавфи кучайди.

Усмоний мусҳафлар шакл (эъроб аломатлари: фатҳа, касра, замма, сукун) ва нуқталардан холи ҳолда ёзилган бўлиб, бу тарзда ёзилиши бир неча қироат ва кўринишларни кўтара оладиган бўлиши учун бўлганини аввал ҳам айтиб ўтган эдик. Одамлар ўз табиий кўникмалари ва илмлари билан уларни тўғри ўқиш имконига эга эдилар. Қироат қилишда уларнинг шакл, ҳаракатлар, эъроб ва нуқталарга эҳтиёжлари йўқ эди. Абу Аҳмад Аскарий айтганидек, кишилар Қуръони Каримни Усмон мусҳафида қирқ йилдан кўпроқ муддат, ҳатто Абдулмаликнинг халифалиги давригача ҳеч қандай аломат ва белгиларсиз ўқиб юрдилар. Ундан кейин адашишлар кўпайди. Бу ҳолат айниқса Ироқда кенг ёйилди.

Адашиш асосан баъзи Қуръон калималарининг қироатида ва ҳарфларнинг талаффузида содир бўлар эди. Араб бўлмаган кишилар орасида Исломнинг ёйилиши, мусулмон ажамларнинг кўпайиши араблар луғатига ўз таъсирини кўрсатди,

Яна Қуръони Каримнинг муҳофазаси учун ҳаракат қилиш зарур бўлиб қолди. Кераклича олиб борилган маслаҳатлардан сўнг кишилар Қуръони Каримни хато ўқимасликлари ва Қуръони Карим қироати ҳақида турли ихтилофларга тушмасликлари учун мусҳафларга фатҳа, касра, замма аломатларини қўйиш керак, деган фикрга келинди...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб,
#Қуръон_илмлари: УЧИНЧИ ҚИСМ ҚУРЪОНИ КАРИМДА НАСХ

ҚУРЪОНИ КАРИМДА НАСХ

Насхнинг луғатдаги маъноси

Араб тилида «насх» сўзининг икки хил маъноси бор.

1. Бир нарсанинг асли қолиши билан бирга, унинг нусхасини бир жойдан иккинчи жойга ўтказиш.
«Китобни насх қилди», деганда, ундан нусха олиш тушунилади. Худди шу маъно Жосия сурасидаги қуйидаги оятда келган:

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

هَٰذَا كِتَٰبُنَا يَنطِقُ عَلَيۡكُم بِٱلۡحَقِّۚ إِنَّا كُنَّا نَسۡتَنسِخُ مَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ٢٩

«Албатта, Биз қилган амалингизни ёзиб хурган эдик» (29-оят).

У дунёда нима амал қилсангиз, ҳаммасини ўз вақтида аниқ ёзиб турган эдик. Яъни фаришталарга қилган амалларингизни худди ўзидек қилиб ёзиб боришни буюрган эдик. Улар мазкур амалларни номаи аъмолларга ёзиб борар эдилар.

2. «Кетказиш ва ўчириш» маънолари.
Ушбу маънодаги кетказиш ва ўчириш икки хил бўлади:

Биринчисида насх қилинган нарса бир йўла йўқ қилиб юборилади. Унинг мисоли қуйидаги оятда келган.

Аллоҳ таоло Ҳаж сурасида марҳамат қилади:

فَيَنسَخُ ٱللَّهُ مَا يُلۡقِي ٱلشَّيۡطَٰنُ ثُمَّ يُحۡكِمُ ٱللَّهُ ءَايَٰتِهِۦۗ

«Бас, Аллоҳ шайтон ташлайдиган нарсани кетказур. Сўнгра Аллоҳ Ўз оятларини мустаҳкам қилур» (52-оят).

Яъни Аллоҳ шайтон ташламоқчи бўлган шубҳани кетказиб, ундан асар ҳам қолдирмас.

Иккинчиси – насх қилинган нарсанинг ўрнига бошқаси келтирилади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло қуйидаги оятда марҳамат қилади:

وَإِذَا بَدَّلۡنَآ ءَايَةٗ مَّكَانَ ءَايَةٖ وَٱللَّهُ أَعۡلَمُ بِمَا يُنَزِّلُ قَالُوٓاْ إِنَّمَآ أَنتَ مُفۡتَرِۢۚ

«Қачонки бир оятни бошқа бир оят ўрнига алмаштирсак, – ҳолбуки, Аллоҳ нимани нозил қилишни Ўзи яхши билувчидир – улар: «Албатта, сен уйдирмачисан, холос!» дерлар» (Наҳл сураси, 101-оят).

Яъни «Аввал нозил қилинган оятнинг ҳукмини бекор этиб, ўрнига бошқа ҳукм жорий бўлганини баён қилувчи оят туширсак...» дейилмоқда...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари: НАСХНИНГ ЎРИНЛАРИ

Қуръони Карим ва Суннатдаги насх тўрт турли бўлади. Қуйида мазкур турлар ҳақида батафсил сўз юритишга ҳаракат қиламиз.

Биринчи қисм

Қуръоннинг
Қуръон билан насх қилиниши.

Ислом уммати, хусусан, мусулмон уламоларнинг ижмоълари билан Қуръони Каримнинг барчаси насх бўлиши мутлақо мумкин эмас. Чунки Қуръони Карим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий мўъжизалари ўлароқ, абадий давом этади. Шу билан бирга, Қуръони Карим барча аввалги шариатларни насх қилган, қиёматгача давом этадиган Ислом шариати ҳукмларининг асосий манбаидир. Албатта, бу каби тугал сифатларга эга Китоб бутунлай насх бўлиши мумкин эмас. Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони Каримни давомли равишда муҳофаза қилишини баралла эълон қилиб қўйган.

Аллоҳ таоло Ҳижр сурасида марҳамат қилади:

إِنَّا نَحۡنُ نَزَّلۡنَا ٱلذِّكۡرَ وَإِنَّا لَهُۥ لَحَٰفِظُونَ٩

«Албатта, Зикрни Биз нозил қилдик ва албатта, Биз унга муҳофазачимиз» (9-оят).

Ушбу оятнинг ҳикматлари ҳақида юқорида сўз юритилган эди. Аллоҳ таоло берган ваъдасига биноан Китобини Ўз ҳимоясига олди.

Мусулмонлар бошларидан оғир замонларни кечирдилар. Улар бутунлай бошқаларга қарам бўлиб қолган вақтлар ҳам бўлди. Кўп урф-одатлари ўзгариб ҳам кетди. Аммо Қуръони Карим ўзгармади. Ҳолбуки, Ислом душманларининг, мусулмонлар душманларининг асосий мақсади Қуръонга зарар етказиш эди. Лекин улар мақсадларига ета олмадилар. Аллоҳ ваъдасига биноан, Ўз Китобини муҳофаза қилиб қолди.

Шу билан бирга, Қуръони Каримнинг баъзи оятлари бошқаларини насх қилиши мумкинлигига уламолар жумҳури ижмоъ қилганлар. Чунки бу масала Қуръони Каримнинг ўзида баён қилингандир. Қуръони Каримнинг барча оятлари ўзининг манбаи, ривоят қилиниш кучи, нозил бўлиши ва собит қолиши, уларга амал қилиш вожиблиги ҳамда уларнинг ичида насх қилувчи ва насх қилинган оятлар борлиги каби жиҳатларда баробардир.

Бу гапга фақат бир киши қўшилмаган, холос. У ҳам бўлса, мўътазилийларнинг вакили Абу Муслим Муҳаммад ибн Баҳр Асфиҳонийдир. У киши: «Қуръони Карим оятларининг насх бўлиши ақлга биноан жоиз бўлса ҳам, шариатга биноан жоиз эмас», деган. Аммо бу гапга ҳеч ким эътибор бермаган.

Уламолар Қуръони Каримнинг баъзиси баъзисини насх қилиши уч қйсмдан иборат эканини айтганлар. Уларни кейинроқ батафсил ўрганамиз, иншааллоҳ...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб,
#Қуръон_илмлари:
ҚУРЪОННИНГ ҚУРЪОН БИЛАН НАСХ БЎЛИШИНИНГ ҚИСМЛАРИ

Уламолар жумҳури Қуръоннинг Қуръон билан насх бўлиши уч қисмдан иборат эканини айтганлар.

Биринчи қисм

Ҳукм ва тиловатнинг (лафзнинг) биргаликда насх бўлиши.

Бунда бир оятнинг лафзи Қуръондан кетказилади ва унинг ҳукмига амал қилиш ҳам тўхтатилади. Ушбу қисмдаги насх бор, деганлар: «Бу иш ақл жиҳатдан жоиздир, зотан, насх бандалар фойдаси учун хизмат қилади. Аллоҳнинг Ўзи истаганда насх қилаверади, У Зот қилган нарсасидан сўралмайди», дейдилар.

Уларнинг энг машҳур далиллари қуйидаги ҳадисдир.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Қуръонда нозил бўлган нарсаларнинг ичида «ҳаром қилувчи маълум ўнта эмизиш» бор эди, кейин «маълум бешта» билан насх қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот қилганларида улар Қуръонда қироат қилинаётган нарсалар ичида эди».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаблари ушбу ривоятга амал қилиб, «Шаръий эмизиш собит бўлиши учун беш марта тўйиб эмиш керак», деганлар.

Ҳанафий ва Моликий мазҳаблари эса бу ривоят ўта мушкул ривоят, дейишган. Чунки Қуръонда ўн марта сўриш ҳақида ҳам, беш марта сўриш ҳақида ҳам ҳеч қандай оят бўлмаган. Кейин, агар бор бўлса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида ўқиб турилган бўлса, нима учун ҳозир ўқилмайди? Бунга ўхшаш саволлар жуда кўп. Уламолар ушбу ривоят ҳақида кўп баҳс юритганлар. Охири ушбуга ўхшаш иборалар ўша вақтда саҳобаларнинг ўзларига маълум нарсалар бўлган, деган хулосага келганлар.

Аслида бунга ўхшаган гап-сўзлар ҳар замонда, ҳар маконда ва ҳар бир жамиятда бўлиб туради. Жамият аъзолари ўзларига маълум сабабларга кўра, баъзи маъноларни ифода қилишда ўзига хос ибораларни ишлатадилар. Мазкур ибораларнинг ортида турган маъноларни ўзларигина биладилар. Бу маъноларни уларнинг тилини билган, аммо жамият аъзолари орасидаги сирлардан хабардор бўлмаганлар англай олмайдилар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан қилинган ривоятдаги сўзлар ҳам ана шундай гап бўлиши аниқ. Унинг маъноси «Қуръонда нозил бўлган ва ундан деб ўқиб турилган оятларнинг маъносига мос гап ёки шаръий ҳукм» дегани бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, бу ривоят оҳод хабар эканига ҳамма иттифоқ қилган. Оҳод хабар эса Қуръони Карим бўла олмаслиги ҳам барчага маълум. Бинобарин, биргина оҳод хабарга суяниб, Қуръони Каримда ҳам лафзи, ҳам ҳукми насх қилинган оятлар бўлган, деган гапни айтишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Қўполроқ қилиб айтадиган бўлсак, ушбу оҳод хабарга суяниб, баъзи кишилар «Қуръони Каримнинг Қуръони Карим билан насх бўлишида ҳам лафзи, ҳам ҳукми насх бўлган оятлар бор» деган қисмни очишган, холос...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари:
“МУҲКАМ” ВА “МУТАШОБИҲ” УЛАМОЛАР ИСТИЛОҲИДА;

ҚУРЪОНИ КАРИМДА МУҲКАМ ВА МУТАШОБИҲ

Ушбу мавзу Улуми Қуръондаги энг нозик мавзулардан бири ҳисобланиб, уламоларимиз унга катта аҳамият берганлар. Бу мавзуга киришдан олдин ушбу икки нарса – муҳкам ва муташобиҳнинг луғатдаги маъноларини яхшилаб ўрганиб олишимиз лозим бўлади.

«Муҳкам» сўзи бир нарсани яхшилаб қилиш ва унинг бузилишини ман қилиш маъносини билдирувчи «аҳкама» сўзидан ясалган бўлиб, «яхшилаб қилинган, маҳкам қилинган», «бузилмас» деган маънони англатади. Мисол учун, «аҳкама ал-амра» деган жумла «ишни яхшилаб қилди ва уни бузилишдан сақлади» деган маънони ифода қилади. Араблар отнинг юганидаги унинг оғзига солиб қўйиладиган темирдан бўлган «сувлиқ»ни ҳам «ҳакаматун» дейишади. Чунки у отни яхшилаб бошқаришга ва у ёқ-бу ёққа бурилиб кетишининг олдини олишга хизмат қилади.

Қуръони Каримнинг сифатларидан бири «Ҳаким» эканининг сабаби – унда ҳаққа ҳидоят қилувчи ва ботил ҳамда фасоддан ман қилувчи ҳикмат борлигидир. Шу билан бирга, Қуръони Каримнинг назми ва услуби олий даражададир, балоғати мўъжизадир, мақсадлари олийдир, маънолари тўғри ва содиқдир. Бунинг устига, унда қарама-қаршилик йўқ, тафовут йўқ. Даража ва ожиз қолдирувчиликда унга ҳеч бир калом бас кела олмайди.

Аллоҳ таоло Ҳуд сурасида марҳамат қилади:

الٓرۚ كِتَٰبٌ أُحۡكِمَتۡ ءَايَٰتُهُۥ ثُمَّ فُصِّلَتۡ مِن لَّدُنۡ حَكِيمٍ خَبِيرٍ١

«Алиф лаам ро. (Бу) оятлари мустаҳкам қилинган, сўнгра ўта ҳикматли, ўта хабардор Зот томонидан муфассал қилинган Китобдир» (1-оят).

Яъни «муҳкам» сўзининг «тузилиши пухта», «далолат қилиши дақиқ», «ҳар бир сўзи чуқур маъноли», «ҳамма тарафи бир-бирига муносиб», «ҳеч камчилиги йўқ» деган маънолари бор.

«...сўнгра ўта ҳикматли, ўта хабардор Зот томонидан муфассал қилинган Китобдир».

Батафсил баён қилиш керак бўлган ҳар бир жиҳати, жумладан, ғоялари, мақсадлари, мавзулари батафсил баён қилингандир...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари: МУТАШОБИҲ СИФАТЛАР БЎЙИЧА САЛАФ ВА ХАЛАФЛАРНИНГ ТУТГАН ЙЎЛЛАРИ

СУРАЛАРНИНГ АВВАЛИДАГИ ҲАРФЛАР ВА МУТАШОБИҲ СИФАТЛАР

Аввал ўтган саҳифаларда муташобиҳнинг луғатдаги ва истилоҳдаги маънолари, турлари ва бошқа унга боғлиқ нарсаларни қўлдан келганича ўрганиб ўтдик. Энди эса бу борадаги энг нозик, энг қийин ва энг чигал мавзулардан иккитаси – сураларнинг аввалидаги ҳарфлар ҳамда муташобиҳ сифатлар ҳақида алоҳида сўз юритишга ҳаракат қиламиз.

СУРАЛАРНИНГ АВВАЛИДАГИ ҲАРФЛАР

Қуръони Каримнинг суралари бир юз ўн тўртга бўлиб, улардан йигирма тўққизта сура сўзлар билан эмас, ҳарфлар билан бошланган. Бу ҳарфларга турлича номлар берилган: баъзилар «ал-ҳуруфул-муқоттоъат» – «кесик ҳарфлар» десалар, бошқалар «ҳуруфул-ҳижа» – «алифбо ҳарфлари» дейдилар, учинчилари эса «фаватиҳус-сувар» – «сураларни очувчилар» дейдилар. Биз мазкур номлардан машҳур бўлгани «кесик ҳарфлар», яъни «маънодан узилган ҳарфлар» мазмунидаги истилоҳни танлашни маъқул кўрдик.

Кесик ҳарфлар мазкур йигирма тўққиз сурада турлича келган. Биз уларни энг кўп келган шаклларидан бошлаб келтирамиз.

1. Уч ҳарфдан иборат кесик ҳарфлар билан ўн учта сура бошланган:
«Алиф лаам миим» – Бақара сураси.

«Алиф лаам миим» – Оли Имрон сураси.
«Алиф лаам миим» – Анкабут сураси.
«Алиф лаам миим» – Рум сураси.
«Алиф лаам миим» – Луқмон сураси.
«Алиф лаам миим» – Сажда сураси.
«Алиф лаам ро» – Юнус сураси.
«Алиф лаам ро» – Ҳуд сураси.
«Алиф лаам ро» – Юсуф сураси.
«Алиф лаам ро» – Иброҳим сураси.
«Алиф лаам ро» – Ҳижр сураси.
«To сиин миим» – Шуаро сураси.
«To сиин миим» – Қосос сураси...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари: ХУЛОСАЛАР

Икки мазҳаб эгалари ҳам – салаф ҳам, халаф ҳам Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони шубҳадан, таътил – сифатларни инкор қилишдан, муташобиҳнинг У Зотга тўғри келмайдиган сиртқи маъноларидан поклаш кераклигига иттифоқ қиладилар. Таъвил қилишда ихтилоф бор: салаф уни ман қилади, халаф эса рухсат беради.

Икки мазҳаб ҳам саҳобаи киромлардан накд қилинган. Алий ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳум таъвил қилувчи саҳобалар гуруҳидандирлар. Саҳобаларнинг даврида таъвилни ман қилиш кўп тарқалган.

Имом Абу Ҳанифа ва имом Абулҳасан Ашъарий раҳматуллоҳи алайҳимонинг муташобиҳ сифатлар борасида тутган йўллари ўрта босқич ҳисобланади.

Ушбулардан кўриниб турибдики, бошқа нарсалар қатори, бу ўта муҳим масалада ҳам мусулмонларнинг эҳтиёжини ҳисобга олиш, улардан хатарни даф қилиш аввалги ўринга қўйилган.

Салафлар таъвилни ман қилган бўлсалар, ўша вақтда унга эҳтиёж йўқлигидан ва агар бу иш қилинса, фитна чиқиши эътиборидан ман қилганлар. Халафлар таъвилни йўлга қўйган бўлсалар, уларнинг замонида бунга ҳожат тушгани учун мажбур бўлиб қилганлар. Чунки замон ўзгариши билан одамлар брасида турли фикрлар, мазҳаблар, оқимлар ва фалсафалар кўпайиб, шундай қилмаса бўлмайдиган ҳолга келиб қолган эди. Бунга имом Ибн Қутайба ўзининг «Таъвилу мушкилил-Қуръан» номли китобининг муқаддимасида ёзган қуйидаги гаплар ёрқин далил бўла олади:

«Батаҳқиқ, худосизлар Аллоҳнинг Китобига таъна етказдилар. Улар уни ўйин қилиб олдилар ва ундан муташобиҳ бўлган нарсаларга эргашиб, калта фаҳмлари, хаста назарлари ва жинни каллалари ила таъвил қилишга ўтдилар. Натижада каломни ўз ўрнидан ўзгартирдилар ва ўз йўлидан бошқа тарафга бурдилар. Сўнгра унинг ҳақида «Унда қарама-қаршилик бор, ақл кўтармайдиган нарсалар бор, беҳуда нарсалар бор, назми бузуқ, ихтилофи бор», дея ҳукм чиқардилар. Бу билан улар қалбларга шубҳа ва кўнгилларга шак солдилар.

Бас, мен Аллоҳнинг Китобини баён қилишни, одамларни чалкашликка солган нарсаларга қарши очиқ ҳужжатлар ва ёрқин далиллар келтиришни қасд қилдим. Ушбу китобни Қуръон мушкилотлари таъвилини жамловчи қилиб ёздим».

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, салаф ҳам, халаф ҳам етук исломий фикрдан иборатдир. Икковлари ҳам мусулмонларнинг ҳожатларини қондирган, уларга насиҳат қилиб, ақийдаларини ҳимоя этгандир...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Қуръон_илмлари: ҚИРОАТЛАРНИНГ МАНБАСИ

ТЎРТИНЧИ ҚИСМ

ҚИРОАТЛАР ВА ҚОРИЛАР

«Қироат» сўзи арабча масдар бўлиб, луғатда «жамлаш» ва «кўшиш» деган маънони билдиради. Зотан, қироат қилган шахс ҳарфларни жамлаган ва бир-бирига қўшган бўлади. Қуръони Карим ҳам сураларни ва ўтган илоҳий китоблардаги маъноларни ўзида жамлагани учун Қуръон деб номланган. Буни биз китобнинг аввалги саҳифаларида айтиб ўтдик.

Уламолар истилоҳида, хусусан, Ибн Жазарийнинг таърифида эса: «Қироатлар Қуръон калималарини адо этиш кайфияти ҳақидаги ва уларнинг ихтилофларини нақл қилувчига нисбат берадиган илмдир».

Ибн Жазарий қорининг таърифида қуйидагиларни айтади: «Қори – қироат олими бўлиб, уни оғзаки ривоят қилган кишидир. Мисол учун, агар у «Тайсир» китобини ёд олган бўлса ҳам, агар ўша китобдаги нарсаларни силсилага асосан, оғизма-оғиз олмаган бўлса, уни бошқаларга ўқитишга ҳаққи йўқ. Чунки қироатлар фақатгина эшитиш ва оғзаки нақл қилиш билан ҳукм қилинадиган нарсадир».

«Тайсир» – қироат илмининг имомларидан бири Абу Амр Донийнинг етти қироатга бағишланган «Ат-Тайсир фил-қироатил-ашр» номли китобидир.

Ушбу таърифдан Қуръони Каримни китобдан ўқиб олган, овоз ёзиш воситаларига тақлид қилиб ўрганиб олган-лар ва бошқа шу кабилар ҳеч қачон қори бўла олмаслигини англаб оламиз. Агар бир киши ўз ҳолича тажвид китобларини пухта ўрганса, сўнг қироатга оид бошқа китобларни ҳам ёдлаб, сув қилиб ичиб юборган бўлса, ўзи Қуръони Каримни энг машҳур қориларга ўхшатиб тиловат қилаётган бўлса ҳам, қори бўлмайди. Фақатгина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етадиган силсилага аъзо бўлган қоридан оғзаки эшитиб, ёдлаб, ўша устозга қайта тиловат қилиб, ижозатини олган кишигина қори бўлади.

Уламоларимиз Қуръони Карим ва қироатлар ўзига хос икки алоҳида-алоҳида нарсалар эканини таъкидлаганлар. Бу борада имом Заркаший қуйидагиларни айтадилар:

«Билки, Қуръон ва қироатлар айри-айри икки ҳақиқатдир. Қуръон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга баён ва эъжоз – ожиз қолдириш учун нозил бўлган ваҳийдир. Қироатлар эса ўша ваҳий лафзларининг ҳарфлар ёзилиши ёхуд енгил, оғир ва шу каби талаффуз кайфиятидаги турличалигидир»...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

#Етти_кунга_етти_китоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари: Бу – “Етти қироат”нинг машойихлардан, ишончли умматдан махлуқотларнинг афзали Расулуллоҳгача бўлган мутавотир санадларидир

БУ – «ЕТТИ ҚИРОАТ»НИНГ МАШОЙИХЛАРДАН, ИШОНЧЛИ УММАТДАН МАХЛУҚОТЛАРНИНГ АФЗАЛИ РАСУЛУЛЛОҲГАЧА БЎЛГАН МУТАВОТИР САНАДЛАРИДИР

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

Жанобимиз уммий[1] Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳ таолонинг салоту саломи бўлсин. Буюк Қуръони Каримга нозик ҳақиқатларнинг маънавий хазиналарини жамлаган, махлуқотларидан танлаб олганига унинг калитларини бериб, натижада Қуръони Карим замиридаги мазмун, моҳият ва тушунчаларни ўзлаштирган, бандаларидан хоҳлаганини ўз Китобининг ҳифзу муҳофазасига хослаб, унга бу Китобнинг талаб ва одобларига амал қилишни илҳом қилган Аллоҳ таолога мақтовлар бўлсин. Бизларни хос танлаб олиб, тавфиқ бериб, шу Китобнинг ҳомили – кўтариб юрувчиси қилгани учун У Зотга ҳамду сано айтаман, бизларни эъзозлаб, тўғри йўлга ҳидоят қилгани учун шукр келтираман. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, У ягонадир, Унинг шериги йўқдир, деб гувоҳлик бераманки, бу гувоҳлик барча амаллар ҳавола ва ҳисоб қилинадиган Кунга захира бўлсин. Саййидимиз ва набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг бандаси ва Расулидир, деб гувоҳлик бераман. У зот мураббийларнинг мураббийсига энг суюкли дўстдир. Аллоҳ таоло у кишининг доно аҳлу асҳобларига ҳам кўплаб дуруду салавотлар йўлласин. Аммо баъд:

Яратган Парвардигорининг мағфиратидан умидвор бўлган камина Абдуллоҳ Қорий ал-Ҳанафий[2] ал-Чиштий[3] шундай дейди:

«Илмларнинг энг аҳамиятлиси, энг мўътабари Қуръон илмидир. Зеро, у далолатлар билан барча илмни ўз ичига олгандир. Хусусан, унга муҳаққиқ уламолар, буюк тадқиқотчилар берилдилар, унинг бокира дурларининг юзидан пардани очдилар ҳамда уни мукаммал расмий равишда нақд қилдилар. Ибн ал-Жазарий[4] ўзининг «Таййиба»сида[5] айтадики:

«Қуръон ҳомиллари шарафга ҳақли,

Уммат буюклари яхшилик аҳли».

Қуръони Карим Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинган китобларнинг энг улуғи бўлар экан, у нозил қилинган зот ҳам юборилган пайғамбарларнинг энг афзали бўлади. Бинобарин, унинг уммати ҳам инсонлар учун чиқарилган энг яхши умматдир. Қуръон ҳомиллари эса ана шу умматнинг энг шарафли кишиларидир. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламгошг шундай деганлари ривоят қилинади:

«Умматимнинг энг шарафлилари Қурьон ҳомиллари ва тун соҳибларидир»...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar