Muslim.uz
99.6K subscribers
19.6K photos
5.61K videos
114 files
17.7K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
🗣Ватандошлар билан мулоқот мавъиза, хатми Қуръон ва савол-жавоблар билан файзли бўлди

🕌 Бугун, 17 апрель куни Жанубий Кореянинг Кимхе шаҳридаги “ал-Бухорий” масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ватандошлар билан суҳбатлари ташкил этилди.

🌙 Муфтий ҳазратлари сўз аввалида уларга халқимизнинг саломларини етказиш баробарида илм олиш ва ҳалол ризқ талабида касбу ҳунар қилаётган мусофирларимиз эгаллаган билим-малакаси билан келгусида юртимиздаги турли соҳалар ривожи ҳамда аҳоли фаровонлигига ҳисса қўшишлари зарурлигига урғу қаратдилар. Шу боис, асл мақсад-муддаодан чалғимасдан бугунги мураккаб даврда турли фитна ва хуружлардан ўзларини муҳофаза қилишлари муҳимлигини таъкидладилар.

Учрашувда диёримизда амалга оширилаётган диний-маърифий жабҳадаги янгиланишларни сўзлаш баробарида ватандошларимизга яшаётган мамлакат қонун-қоидаларига амал қилиш, мусулмонлик одобига риоя этиш ва миллат шаънини сақлаш каби долзарб масалаларни ҳам баён этдилар.


🟢Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳамюртларимизнинг савол ва таклифларига жавоб бериб, ўзлари таълиф этган “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими”, “Раббоний нидолар”, “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ”, “Аллоҳ мени кўриб турибди” ва "Исломда Ватан тушунчаси" номли адабиётларни масжид кутубхонасига ҳадя қилдилар.

🤲 Учрашув якунидаги хатми Қуръон дуоларида Ҳақ таолодан бутун дунёга, хусусан, юртимизга тинчлик-фаровонлик, ватандошларимизга соғлик-омонлик ва илм ва касб-ҳунарларига қут-барака сўраб дуо қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#safar #muftiy #janubiy_koreya
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍178🤩8💯5😢4🤝3
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСЛОМ ОЛАМИ УЮШМАСИ АНЖУМАНЛАРИДА ИШТИРОК ЭТАДИЛАР

🛫2024 йилнинг 20-23 апрель кунлари Мусулмон дунёсидаги энг нуфузли ташкилоти ҳисобланган Ислом олами уюшмаси Бош котиби Шайх Доктор Муҳаммад Абдулкарим ал-Исо жанобларининг таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Саудия Арабистони Подшоҳлиги пойтахти Риёз шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирларда иштирок этадилар. Шу боис, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Жанубий Корея давлатидаги сафарларини якунлаб, Саудия Арабистони Подшоҳлигига йўл олдилар.

📝 Халқаро анжуманларда мусулмон олами учун долзарб бўлиб турган масалаларни таниқли уламолар, турли давлатлар муфтийлари, дин ва давлат арбоблари ва соҳа экспертлари томонидан муҳокама қилинади.


🖥️ Сафар жараёнлари ва муҳокама этилган мавзулар ижтимоий тармоқларимиз орқали ёритиб борилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍114💯7🤩6😢4🤝4
🌙 Исломий фиқҳ академияси анжумани бошланди

📍Бугун, 20 апрель куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги пойтахтида энг нуфузли ташкилот – Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилиши бошланди.

🌙 Риёз шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда дунёнинг турли мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, етук экспертлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда халқаро исломий ташкилотлар етакчилари иштирок этмоқда.

🟢Хусусан, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Бош муфтийси, Йирик уламолар кенгаши раиси, Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академияси президенти  Абдулазиз бин Абдуллоҳ Ол Шайх, Исломий фиқҳ академияси Бош котиби Абдураҳмон бин Абдуллоҳ аз-Зайд, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги халқаро Ислом фиқҳи академияси Бош котиби Қутб Мустафо Сону кабилар иштирок этмоқда.

🟢Ислом олами уюшмаси Бош котиби, Мусулмон олимлар ҳайъати раиси, Шайх Доктор Муҳаммад Абдулкарим ал-Исо жанобларининг таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу анжуманда қатнашмоқда.

Нуфузли тадбирда уммат учун энг муҳим бўлган масалаларни муҳокама қилиш баробарида тинчлик-осойишталикни таъминлаш, халқлар дўстлигига эришиш, электрон воситалар билан савдо қилиш, замонавий телескоп ва рақамли технологиялар орқали ойни кузатиш, вақф мулкий муносабатлари, тана аъзоларини ўзгартириш, закот тўлашга оид ҳукмлар ҳамда намоз ва хутбаларда овозли экранлардан фойдаланиш каби муҳим масалалар кўриб чиқилади.


🚛Анжуман жараёнлари ва натижалари ижтимоий тармоқларимиз орқали ёритиб борилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍174💯10🤩8🤝8😢1
🗣Хушхабар: Муфтий ҳазратлари Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилиндилар

Шу йил 20 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгаш аъзолигига қабул қилинганлари эълон қилинди.

Исломий фиқҳ академияси Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ушбу нуфузли академия аъзолигига қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилди.


🌙 Унда иштирок этаётган дунёнинг етакчи уламолари Муфтий ҳазратларини ушбу мартаба билан қутлаб, Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни юқори баҳоладилар.

🟢 Шу ўринда айтиш ўринлики, охирги йилларда Диний идоранинг мусулмон дунёси билан алоқалари ривожланиб, турли йўналишларда муносабатлар йўлга қўйилди. Айниқса, халқаро ташкилотлар билан амалий ҳамкорлик ўрнатилди, турли давлатлар диний идоралари билан меморандумлар имзоланди, хориждаги илмий конференциялар, Қуръон мусобақалари ва кўргазмаларда вакилларимиз фаол иштирок этмоқда.

🏷Таъкидлаш керакки, шу пайтга қадар ҳам Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Халқаро мусулмон уламолари кенгаши ва Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзоси сифатида нуфузли тадбирлардаги ташаббуслари мусулмон дунёси томонидан қўллаб-қувватланмоқда...

⚡️Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍409🤩18💯16😢8🤝6
🌙 ИСЛОМИЙ ФИҚҲ АКАДЕМИЯСИ ҚАНДАЙ НУФУЗГА ЭГА?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мусулмон дунёсида катта мақомга эга бўлган Исломий фиқҳ академиясига қабул қилинганлари ҳақида олдин хабар берган эдик.

📋 Таъкидлаш керакки, ушбу эътироф Муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги учинчи нуфузли ташкилотга қабул қилинишларидир. Аввал Халқаро мусулмон уламолари кенгаши, Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзоликларига қабул қилинганлари ҳақида маълумот берган эдик.

📝 Муҳтарам мухлисларга, Исломий фиқҳ академиясининг тузилиши, мақсад ва вазифалари ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

🟢Исломий фиқҳ академияси – Ислом олами уюшмаси (Робитат ал-олам ал-исломий)га қарашли Ислом дунёсининг таниқли фақиҳ ва етук уламоларидан ташкил топган мустақил, юридик мақомга эга бўлган нуфузли илмий ташкилотдир.

📍Академия 1977 йил 10 декабрда ташкил этилган. Унинг қароргоҳи Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган.

Академиянинг мақсадлари:
🟢 Исломий фиқҳнинг эътироф этилган манбаларидан бутун дунё мусулмонлари дуч келаётган замонавий муаммолар, таҳдидлар ва юзага келаётган долзарб муаммоларга оид ҳукмларни ишлаб чиқиш;

🟢 Ислом фиқҳининг кенг қамровлилигини ва унинг мусулмонлар олдида турган масалаларни ҳал қилишдаги аҳамиятини кўрсатиш;

🟢 Ислом фиқҳий меросини тарғиб қилиш ва қайта талқин қилиш, атамаларига аниқлик киритиш ҳамда уни давр тили, тушунчаларига мослаштириш;

🟢Исломий фиқҳ соҳасидаги илмий тадқиқот ва изланишларни рағбатлантириш, ишлаб чиқилган фиқҳий тадқиқотлар, ечимларни оммалаштириш.

⚡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍198🤝10💯7🤩6😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#xushxabar

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Исломий фиқҳ академиясига аъзо бўлишлари

📍(2024 йил 20 апрель, Саудия Арабистони Риёз шаҳри, Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилиши)

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍260🤩17😢7🤝7💯4
🌙 Уммат саодати йўлидаги зиёрат ва мулоқотлар

🗣 Бугун, 22 апрель куни Риёз шаҳрида бўлиб ўтаётган Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилиши ўз ишини якунлади. Анжуман якунида тегишли қарорлар қабул қилинди, иштирокчилар миннатдорлик сўзларини изҳор этдилар ва уламолар ўртасида ўзаро мулоқотлар бўлиб ўтди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари дунё мамлакатларидан келган таниқли уламолар, машҳур муфтийлар ва халқаро ташкилотлар етакчилари билан учрашдилар.

Жумладан:
🟢Саудия Арабистони Қироллик Девони маслаҳатчиси Шайх Абдуллоҳ бин Сулаймон ал-Манийъ;

🟢Саудия Арабистони Жидда шаҳридаги Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги Халқаро Ислом фиқҳи академияси раиси Доктор Қутб Мустафо Сану;

🟢Ислом олами уюшмаси ҳузуридаги Исломий фиқҳ академияси Бош котиби Шайх Доктор Абдураҳмон бин Абдуллоҳ аз-Зайд;

🟢Миср Араб Республикаси муфтийси Шайх Доктор Шавқий Иброҳим Аллом;

🟢Мавритания Фатво ва шикоятлар бўйича Олий кенгаш раиси Шайх Доктор Исламу Валад Саййид ал-Мустафо;

🟢Ироқ фиқҳ академияси раиси Шайх Доктор Аҳмад Ҳасан ат-Тоҳа;

🟢Сербия давлати муфтийси Шайх Мустафо Юсуф Сабаҳич;

🟢Словения давлати Бош муфтийси Шайх Нузт Бурич;

🟢Гонконг давлати муфтийси Шайх Муҳаммад Аршад;

🟢Албания давлати Бош муфтийси Шайх Буяр Сабаҳю кабилар билан суҳбат қурилди.

🟢Самимий мулоқотлар чоғида дин пешволари конференция юқори даражада ташкил этилгани ҳақида сўз юритиш баробарида халқаро анжуманда муҳокама қилинган муҳим масалалар, билдирилган таклифлар таҳсинга лойиқ экани ҳамда уларни амалиётга жорий этиш катта самара беришини қайд этдилар. Шунингдек, ҳозирги кунда мусулмон уммати олдида турган долзарб муаммолар, келгусидаги истиқболли режалар тўғрисида фикр алмашдилар.


💬Эртага, 23 апрель куни Муфтий ҳазратлари Саудия Арабистони пойтахти Риёз шаҳридаги бўлиб ўтадиган Ислом олами уюшмаси Олий Кенгашининг 46-йиғилишида иштирок этадилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#safar #muftiy
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍208🤩11💯9🤝5😢3
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСЛОМ ОЛАМИ УЮШМАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИГА АЪЗО БЎЛДИЛАР

Бугун, 23 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида энг нуфузли ташкилот ҳисобланган Ислом олами уюшмаси Олий Кенгашнинг 46-йиғилиши бўлиб ўтди.

🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши аъзолигига қабул қилинганлари тўғрисида ушбу йиғилишда қарор қилинди. Ушбу аъзолик Муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги тўртинчи йирик ташкилотга аъзо бўлишларидир. Булар – Халқаро мусулмон уламолари кенгаши (Қатар), Мусулмон донишмандлар кенгаши (БАА), Исломий фиқҳ академияси (Саудия Арабистони) ва Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши (Саудия Арабистони) кабилардир.


📍 Риёз шаҳрида бўлиб ўтган халқаро анжуманда Саудия Арабистони, Миср Араб Республикаси, Бирлашган Араб Амирлиги, Кувайт, Қатар, Туркия, Малайзия, Индонезия каби давлатлардан келган вазирлар, таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда халқаро исломий ташкилотлар етакчилари иштирок этди.

🟢 Анжуманда бутун жаҳонда тинчлик-осойишталикни қарор топтириш, хусусан, Фаластин ва Ғазо минтақасидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш, ислом уммати бирлигига эришиш, айрим мусулмон мамлакатларидаги нохуш ҳолатларни ислоҳ қилиш, Роҳинжа мусулмонларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, диний рамзларнинг таҳқирланиши, айниқса, Қуръони каримни ёқиш каби ҳолатларга мутлақо йўл қўймаслик ва исломофобия хатти-ҳаракатларининг олдини олиш каби ўта муҳим масалалар муҳокама қилинди...


⚡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#xushxabar #safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍165🤩15🤝8💯7
🌙 ИСЛОМ ОЛАМИ УЮШМАСИ – МУСУЛМОН ОЛАМИДАГИ ЭНГ ЕТАКЧИ ТАШКИЛОТ

🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мусулмон дунёсидаги энг нуфузли ташкилот ҳисобланган Ислом олами уюшмаси Олий кенгашига аъзо бўлганлари ҳақида олдин хабар берган эдик.

😄Таъкидлаш керакки, ушбу аъзолик Муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги тўртинчи йирик ташкилотга аъзо бўлишларидир. Аввал Халқаро мусулмон уламолари кенгаши, Мусулмон донишмандлар кенгаши ва Исломий фиқҳ академияси кенгаши аъзоликларига қабул қилинганлари ҳақида эълон қилган эдик.

📃Азиз мухлисларимизга, Ислом олами уюшмасининг мусулмон дунёсидаги мақоми, мақсад-вазифалари ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

🌙 Ислом олами уюшмаси (Робитат ал-олам ал-исломий) – жаҳоннинг турли мамлакатларининг йирик мусулмон уламоларини бирлаштирган халқаро исломий ташкилот бўлиб, 1962 йилда ташкил этилган.

📍 Қароргоҳи Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган. Риёз, Жидда ва Мадина шаҳарларида ҳам бўлимлари бор. Мазкур уюшма халқаро исломий нодавлат ташкилотларнинг етакчиси сифатида қаралади.

🖥 БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍133🤝5😢4🤩3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСЛОМ ОЛАМИ УЮШМАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИГА АЪЗО БЎЛДИЛАР
🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍137😢6🤩4🤝4💯3