Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Ташқи кўриниши Расулимизга ўхшайдиган саҳоба ва тобеинларни биласизми?
#саҳоба

🔸Амакиваччалари - Жаъфар розияллоҳу анҳу ибн Абу Толиб ибн Абдулмутталиб;

🔸Амакиваччалари - Абу Суфён Муғийра розияллоҳу анҳу ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб;

🔸Амакиваччалари - Қусам розияллоҳу анҳу ибн Аббос розияллоҳу анҳу ибн Абдулмутталиб;

🔸Набиралари - Ҳасан розияллоҳу анҳу ибн Али розияллоҳу анҳу ибн Абу Толиб;

🔸Набиралари - Ҳусайн розияллоҳу анҳу ибн Али розияллоҳу анҳу ибн Абу Толиб;

🔸Амакиваччаларининг ўғли - Авн розияллоҳу анҳу ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу ибн Абу Толиб;

🔸Амакиваччаларининг ўғли - Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу ибн Абу Толиб;

🔸Амакиваччаларининг ўғли - Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ибн Навфал розияллоҳу анҳу ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб;

🔸Амакиваччаларининг ўғли - Муслим розияллоҳу анҳу ибн Муаттиб розияллоҳу анҳу ибн Абу Лаҳаб;

🔸Қариндошлари - Соиб розияллоҳу анҳу ибн Убайд ибн Абдуязид ибн Ҳошим ибн Мутталиб ибн Абдуманоф. (Соиб розияллоҳу анҳу имом Шофеъийнинг тўртинчи бобоси Шофеънинг отаси бўлиб, насаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан у зотнинг тўртинчи боболари Абдуманофда бирлашади);

🔸Узоқ қариндошлари - Кобис раҳматуллоҳи алайҳ ибн Рабиъа ибн Молик ибн Адий. (Кобис раҳматуллоҳи алайҳ тобеинлардан бўлиб, Муовия розияллоҳу анҳу уни жуда ҳурмат қилган. Кобис раҳматуллоҳи алайҳнинг насаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан у зотнинг тўққизинчи боболари Луайда бирлашади).

"Расулуллоҳ ва аҳли байт" китобидан олинди
ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal | Muslim.uz
#МАҚОЛА #саҳоба
УККОША КИМ ЭДИ?


Уккоша ибн Миҳсан улуғ саҳобалардан бўлиб, Бани Абдушшамс ибн Абдуманофнинг иттифоқдоши эдилар. У киши Исломга аввал кирган пешқадамлардан бўлиб, Мадинага ҳижрат қилганлар. Уккоша Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан барча жангларда қатнашдилар.

Бадр кунида жанг қилаётганларида қиличлари синиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига йўғон таёқ бериб: «Мана бу билан жанг қил, эй Уккоша!» – дедилар. Таёқни олиб силкитган эдилар, қўлларида узун ялтироқ қиличга айланди. Уккоша розияллоҳу анҳу Аллоҳ таоло мусулмонларга ғалабани ато қилгунича ўша қилич билан жанг қилдилар. Бу қилич “Ал-авн” (ёрдам) деб номланарди. Ўша қиличлари доим унинг ёнида бўларди. У Ридда жангида ҳалок бўлганида ҳам қиличи ёнида эди. Ўшанда уни Тулайҳа ибн Хувайлид ал-Асадий ўлдирган эди. Бу воқеани Ибн Асир “Усдул ғоба” китобида келтирганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимдан етмиш минг киши ҳисоб қилинмасдан жаннатга кирадилар” дедилар. Бир киши: “Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга дуо қилинг, мени ўшалардан қилсин” деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Аллоҳим! Уни ўшалардан қилгин!» – дедилар. Кейин яна бир киши ўрнидан туриб: “Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга дуо қилинг, мени ҳам ўшалардан қилсин” деди. Шунда у зот соллалоҳу алайҳи васаллам: “Уккоша бу борада сендан ўзиб кетди” деб марҳамат қилдилар. Имом Муслим ривоятлари...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#омонатдор #саҳоба

Умматнинг энг омонатдори

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM