Muslim.uz
99.6K subscribers
18.6K photos
5.25K videos
114 files
17K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
#МАҚОЛА #ФИҚҲ #МАЗҲАБ #ҲУЖЖАТ #ФАТВО
ФИҚҲИЙ МАЗҲАБЛАРНИНГ ҲАҚЛИГИ БОРАСИДА ҲУЖЖАТ ВА ФАТВОЛАР

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларининг охирига келганда, Қуръони Карим оятлари тушиши ҳам охирига етиб қолди. Кейинги босқичдаги оятларнинг аксарияти ҳукмларга тегишли эди. Турли қабила ва юрт одамлари Исломни қабул қилишди. Янги мусулмонлар қаршисида деярли йигирма уч йил давомида тушиб тўпланган оятларни ўқиб-ўрганиш, уларга амал қилиш, шариат аҳкомларини ўз ҳаётларида татбиқ қилиш вазифаси турар эди. Табиийки, ёш саҳобалар ўзларидан катталардан, янги мусулмонлар эскиларидан шаърий масалаларини сўрай бошлашди.

Бу ишларда баъзи саҳобалар ўз илмлари, топқирликлари билан бошқалардан ажралиб чиқдилар. Уламоларимиз фиқҳ билан машҳур бўлган тўрт халифани, Абдуллоҳ ибн Маъсуд, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс, Зайд ибн Собит ва Оиша онамиз розияллоҳу анҳумни мисол қилиб келтирадилар.

Шунингдек Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳолиси мусулмон бўлган узоқроқ юртларга ўз вакилларини, ўша ердагиларга шариат аҳкомларини ўргатиш, уларнинг ҳаётида ориз бўладиган масалаларни ҳал этиш учун юбора бошладилар.

Жумладн, Яманга Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни юборишни ирода қилдилар. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ўз иш жойларига жўнаб кетаётганларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини тўхтатиб, “У ерда сенга бир масала ориз бўлса, қандай қилиб ҳукм чиқарасан?” деб сўрадилар. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу “Аллоҳнинг Китоби ила”, деб жавоб бердилар. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг Китобидан топа олмасангчи?” деб сўрадилар. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу “Аллоҳнинг пайғамбари суннати ила”, деб жавоб бердилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг пайғамбари суннатидан ҳам топа олмасангчи?” деб сўрадилар. Шунда Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу қараб турмасдан, “Фикрим ила ижтиҳод қиламан”, дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу жавоблардан ғоят мамнун бўлдилар ва: “Аллоҳ расулининг вакилини, Аллоҳни ва расулини рози қиладиган нарсага муваффақ қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин”, дедилар...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Етти_кунга_етти_китоб
#муборак_васиятлар

РЎЗА – БАДАН ЗАКОТИ

“Совм” сўзининг луғавий маъноси емоқ, ичмоқ, калом, сайр-саёҳат ва бошқа нарсалардан тийилишдир.

Истилоҳий маъноси – Рамазон ойида Аллоҳ таолога ибодатни қасд қилиб, субҳдан то қуёш ботгунча еб-ичиш ҳамда шаҳвоний ҳирсини қондирмоқдан ўзини тийиб туриш ва шунга ният қилишдир. Эс-ҳуши, соғлиги жойида, балоғат ёшига етган, шаҳрида муқим бўлган мўминлар ҳамда покиза ҳолдаги мўминалар тутиб бериши шарт бўлган фарз ибодатдир.

“Рамазон” сўзи арабча бўлиб, бундай номланиши ҳикматларини уламолар бундай изоҳлайди:

Ёз охирида, куз мавсумининг бошларида ёғадиган ва ер юзини чанг-ғуборлардан тозалайдиган ёмғир маъносидаги “рамза” сўзидан олинган. Бу ёмғир ер юзини тозалаганидек, Рамазон ойи ҳам мўминларни гуноҳлардан поклайди.
Қуёшнинг шиддатли ҳароратидан тошларнинг қизиб кетиши маъносидаги “рамаз” сўзидан олинган. Бундай қизиган тошлар устида юрган кишининг оёқлари куяди, қийналиб кетади. Шунга ўхшаш рўза тутган киши ҳам очлик ва сувсизликнинг машаққатини тортади, ичи ёнади. Қизиган тош оёқларни куйдирганидек, Рамазон ҳам мўминларнинг гуноҳларини куйдириб, йўқ қилади.
Қилич ва ўқларни чархлаш учун иккита тош орасига қўйиб, урмоқ маъносида келувчи “рамз” сўзидан олинган. Бу ой Рамазон дейилишига сабаб, араблар бу ойда қиличларини чархлаб, тайёр қилиб қўйишар эди.
Баъзилар араб ҳарфи билан ёзилган “рамазон” сўзидаги ҳарфларни бундай шарҳлаган: “р” ҳарфи раҳмат; “м” ҳарфи мағфират; “з” ҳарфи (замон) жаннат кафолати; “о” ҳарфи дўзахдан омонда бўлиш; “н” ҳарфи мағфиратли ва ҳалим Зот бўлган Аллоҳ таоло томонидан бўладиган нур.
Бу улуғ рўза ибодати ҳижратнинг иккинчи йили Рамазон ойида қуйидаги оят билан фарз қилинган:

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ كُتِبَ عَلَيۡكُمُ ٱلصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَتَّقُونَ١٨٣

«Эй имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз» (Бақара, 183).

Ушбу ояти карима ва Яҳё (алайҳиссалом) васиятларидан кўриниб турибди, рўза ибодати ҳам худди намоздек фақат Муҳаммад (алайҳиссалом) умматларига эмас, балки аввал яшаб ўтган халқларга ҳам фарз қилинган. Демак, ўтмиш пайғамбарлар ва умматлари Аллоҳ учун унинг амрига кўра, ўзларига буюрилганидек рўза ибодатини адо этишган, эндиги рўза навбати Муҳаммад (алайҳиссалом) ва у кишининг умматларига. Ояти карима сўнгида айтилганидек, рўза тутиш билан киши тақводорлардан бўлади. Яъни, ейиш-ичишга ҳалол бўлган барча нозу неъматлардан, ўз жуфту ҳалоли билан лаззатли онларга берилишдан (гарчи улар бошқа вақтда мубоҳ бўлсада) тийилиб юриш орқали нафс тарбия қилинади, гуноҳлардан сақланишда сабр фазилатини шакллантиради, сабр эса имоннинг ярмидир, шайтони лаъинга қарши курашган бўлади. Оч қолгани учун феълида ожиз бандага хос хокисорлик, камтарлик пайдо бўлади, қолаверса, ейиш-ичиш, нафс қондириш Аллоҳ таолонинг суюкли, покиза қуллари бўлмиш фаришталарга бегонадир, ҳайвонларда мавжуд бўлган, юқори турадиган хислат...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Намоз_сабоқлари: ҚУРЪОНИ КАРИМДАН БАЪЗИ ДУОЛАР

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Сиздан (эй Муҳаммад!) бандаларим Менинг ҳақимда сўрасалар, (айтинг) Мен уларга яқинман. Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат этурман. Бас, улар ҳам Мени (даъватларимни) ижобат (қабул) этиб, Менга имон келтирсинлар, шояд (шунда) тўғри йўлга тушиб кетсалар» (Бақара сураси, 186-оят).

«Эй Раббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, биз, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз» (Аъроф сураси, 23-оят).

«Раббим! Мен Сендан ўзим (яхши) билмаган нарсани сўрашимдан паноҳ тилайман. Агар мени кечирмасанг ва менга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурман» (Ҳуд сураси, 47-оят).

«Эй Раббим, бу бузғунчилар қавми устидан Ўзинг мени ғолиб қил!» (Анкабут сураси, 30-оят)...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Forwarded from Muslim.uz
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#МАҚОЛА #тафаккур_қилиш
ҚОН ТОМИРЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ МЎЪЖИЗАЛАР

Қон томирлар – танадаги муҳим аъзолардан бўлиб, миямиздан тортиб то оёқларимиз остигача тарқалган. Қон томирлари вена, артерия, лимфа ва майда капилляр томирлардан иборат.

Қон томирлар танамизнинг барча қисмларида мавжуд бўлиб, улар ҳажмига кўра турлича бўлади. Масалан, юрак билан бутун танани боғловчи артериянинг энг каттаси аорта бўлиб, у ичи энг кенг томир ҳисобланади. Унинг кенглиги 2.5 сантиметрни, узунлигини эса қирқ сантиметрни ташкил этади. Қолган томирлар ҳам турлича катталикда бўлади. Кенглиги миллиметрдан ҳам кичик бўлган капилляр томирлар ҳам бор...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Метро қурилишида ҳалок бўлганларга 90 та хатми Қуръон бағишланди
Диний идора тасарруфидаги олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасаларида 90 та хатми Қуръон ўқилиб, ҳалок бўлганлар руҳи покларига бағшида қилинди...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/18084

🔸Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида китоб тақдимоти бўлиб ўтди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида тақдимот маросими бўлиб ўтди. Бутун умрини илму фан равнақи йўлида сарфлаган фидойи олим, филология фанлар доктори Иноятулло Сувонқуловдан мерос бўлиб қолган кутубхонани олимнинг фарзанди Матлуба Иноятулло қизи Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси марказига топширди...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/18071

@muslimuzportal обуна бўлинг
Forwarded from Muslim.uz
ЗИЛЗИЛА ВАҚТИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Зилзила бўлганда дуо қилиш ҳамда Залзала сурасини ўқиш керак ёки калимаи тоййиба, калимаи шаҳодат ва истиғфорларни кўп айтиш керак.

Зилзила бўлганда айтиладиган дуо:

اللهم إني أسألك خيرها وخير ما فيها وخير ما أرسلت به ، وأعوذ بك من شرها وشر ما فيها وشر ما أرسلت به.

«Аллоҳим мен сендан бунинг яхшилигини ва ундаги яхшиликни ҳамда сен юборган нарсанинг яхшилигини сўрайман.
Сендан унинг ёмонлигидан ва ундаги ёмонликдан ҳамда сен юборган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман».


https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қуръон мўжизалари: "Ўзингиз ичадиган сувни ўйлаб кўринг-а!"

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Қуръон_мўъжизалари
@muslimuzportal | @mp3muslim
#Етти_кунга_етти_китоб
#Қуръон_илмлари
ВАҲИЙНИ ТУШУНИБ ЕТМАСЛИК

Қуръон илми машойихлари бу мавзуга алоҳида эътибор билан қарайдилар. Қуръони Каримга қарши тўқилган бўҳтонларга эринмасдан раддиялар қиладилар. Чунки бунда Қуръони Каримнинг ҳақ эканини англатиш, Қуръон душманларининг бўҳтонлари ноҳақ эканини баён қилиш учун қулай фурсат бор.
Қуйида мазкур бўҳтонлардан ҳамда уларга қарши Қуръони Каримнинг ўзи ва машойихларимиз тақдим қилган раддиялардан баъзиларини ўрганамиз.
1. «Қуръон алғов-далғов туш кўраётган мажнуннинг гапидир» деган даъво.
Араблар назарида алғов-далғов тушлар жиннилик жунбушидан бўлади, деган тушунча бор эди. Шунинг учун ҳам улар ўзларига ваҳий нозил бўлаётганини айтган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳакдарида «Бу алғов-далғов туш кўраётган мажнун» деган гап тарқатишди.
Аллоҳ таоло Духон сурасида марҳамат қилади:
ثُمَّ تَوَلَّوۡاْ عَنۡهُ وَقَالُواْ مُعَلَّمٞ مَّجۡنُونٌ١٤
«...ва: «Бу ўргатилган мажнун», дедилар» (14-оят).
Қалам сурасида шундай деб марҳамат қилади:
وَإِن يَكَادُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لَيُزۡلِقُونَكَ بِأَبۡصَٰرِهِمۡ لَمَّا سَمِعُواْ ٱلذِّكۡرَ وَيَقُولُونَ إِنَّهُۥ لَمَجۡنُونٞ٥١
«Ва кофирлар зикрни эшитаётганларида сени кўзлари билан тойдирмоқчи бўлурлар ва: «Албатта, у мажнундир», дерлар» (51-оят).
Аллоҳ таоло уларнинг бу бўҳтонларини рад қилиб, Ўз Набийсига тасалли бериб, Қалам сурасининг аввалида шундай деган эди:
نٓۚ وَٱلۡقَلَمِ وَمَا يَسۡطُرُونَ١ مَآ أَنتَ بِنِعۡمَةِ رَبِّكَ بِمَجۡنُونٖ٢
«Нуун. Қалам билан ва сатрларга ёзадиган нарсалар билан қасам. Сен Роббинг неъмати ила мажнун эмассан» (1-2-оятлар).
Араблар дастлаб у зотга нозил бўлаётган ваҳийнинг ҳолатини тушуна олмай, турли гапларни айтиб кўришди. Лекин ўзлари қилаётган туҳматларга уларнинг ўзлари ҳам ишонмас эдилар. Аллоҳ таоло уларнинг бу масхараомуз ҳолатларини тасвирлаб, Анбиё сурасида қуйидагиларни айтади:
بَلۡ قَالُوٓاْ أَضۡغَٰثُ أَحۡلَٰمِۢ بَلِ ٱفۡتَرَىٰهُ بَلۡ هُوَ شَاعِرٞ فَلۡيَأۡتِنَا بِ‍َٔايَةٖ كَمَآ أُرۡسِلَ ٱلۡأَوَّلُونَ٥
«Улар: «Балки, алғов-далғов тушлардир, балки, ўзи уйдириб олгандир, балки, у шоирдир. Бас, бизга аввалгиларга юборилганидек, мўъжиза келтирсин», дедилар» (5-оят).
Улар Қуръоннинг содир бўлишини ухлаган кишининг туши, мажнуннинг довдираши, тўқиб чиқарилган нарса, ёлғончининг уйдирмаси, шоирнинг илҳоми каби алланималарга ўхшатмоқчи бўлишди. Ояти каримадаги «балки» сўзининг уч бор келиши уларнинг ўзлари айтаётган гапларига ўзлари ишонмаётганларини билдиради. Соддагина қилиб, «Аллоҳнинг ояти» дейиш ўрнига шунчалик тубанлик, маккорлик ботқоғига ботишди...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
ФАҲШ ТАРҚАЛИШИГА ОМИЛКОР БЎЛМАНГ!

Сўнгги кезларда айрим хорижлик санъаткорларнинг томошаларидаги беҳаёлик саҳналари ёшлар тарбиясига жиддий путур етказмоқда. Ғарбни аллақачон домига тортиб кетган очиқ-сочиқлик, эҳтирослар бизнинг ёшлар ақли ва қалбини эгаллашга хуружлар бўлмоқда. Натижада беҳаёлик ўсмирлар орасида эпидемия каби тарқамоқда. Сиртдан қараганда, замона зайлидек кўринган бундай кўринишлар аслида, барчамиз учун улкан мусибат...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Шаҳодат–буюк мақом

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси ва шахсан ўз номимдан 2019 йил 18 декабрь куни Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида ер ўпирилиши оқибатида қурбон бўлганларнинг оилалари, қариндош-уруғлари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этаман.

Азиз юртдошлар, ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳаётдан кўз юмган азиз фарзандларимиз ҳалол меҳнат қилиб, ўз яқинлари, жонажон халқимиз ва она-Ватанимиз учун катта хизмат қилган юрт ўғлонлари сифатида ҳар доим ёдимизда қолади. Бундай раҳматли ўғилларимизнинг ҳақларига дуолар қилиш, мағфират сўраш ва яқинларига тасалли бериш барчамизнинг инсоний бурчимиздир.

Инсон қачон, қаерда ва қандай ҳолатда вафот этишини билмайди. Динимизда бирор фожиа билан вафот этган мўминнинг даражаси юқори бўлиши ҳақида кўп айтилган. Элу юрт ободлиги, халқимиз фаровонлиги ва аҳли оила нафақаси йўлида ҳалок бўлган ушбу йигитларимизнинг охиратлари обод бўлишини Ҳақ таолодан сўраймиз.

Мана шундай хайрли ишларни адо этиш чоғида ҳалок бўлган фарзандларимизнинг Охиратдаги даражалари ҳам юксак бўлади, инша Аллоҳ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳадиси шарифда: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шаҳидлар бештадир: вабода ўлган, қорин касаллиги билан ўлган, сувга ғарқ бўлиб ўлган, қулаган нарсанинг остида қолиб ўлган ва Аллоҳнинг йўлида шаҳид бўлганлар», дедилар.

Шу ҳадиси шарифдан келиб чиқиб, тупроқ остида қолганлар, шу ҳадисга мувофиқ бўлишига ва уларнинг мақомлари ҳам шаҳидликда бўлишини чин юракдан умид қиламиз...

Давомини ўқиш: https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/18094-sha-odat-buyuk-ma-om
#Намоз_сабоқлари: ҲАР ХИЛ ДУОЛАР (Аудио)

Ўқилиши: Роббиғфир варҳам ваҳдини илат-ториқил-ақвам ва та-жаваз ъамма таълам, иннака антал-азизул акрам.

Аллоҳумма инни асъалукал-ъафва вал-ъофията фид-дунйа вал-ахиро.

Маъноси: Парвардигорим, мени раҳмат ва мағфират эт. Тўғри йўлга бошла. Ўзинг билган гуноҳларимни кечир. Ўзинг карамлисан. Илоҳо, Сендан икки дунёда афв ва офият тилайман.

* * *

Ўқилиши: Аллоҳумма инни асъалукал-ҳуда ват-туқо вал-ъафафа вал ғина.

Аллоҳуммағфирли варҳамни ваҳдини ваъафини варзуқни.

Аллоҳумма йа мусоррифал-қулуб, сорриф қулубана ъала тоъатик.

Аллоҳумма инни аъузу бика минал ъажзи вал-касали вал-жубни вал-ҳарами вал-бухли ва аъузу бика мин фитнатил-маҳйа вал-мамати ва долаъ ад-дайни ва ғолабатир-рижал.

Маъноси: Илоҳо, мен Сендан ҳидоят, тақво, офият ва бойлик тилайман. Илоҳо, мени мағфират эт ва раҳматингга сазовор қил. Илоҳо, қалбимизни ўз тоатингга мойил қил. Илоҳо, Сендан ожизлик, дангасалик, қўрқоқлик, бахиллик каби иллатдан паноҳ сўрайман. Яна Сендан ҳаёт ва мамот фитналаридан, ортиқча қарздор бўлишдан ва ғанимларга мағлуб бўлишдан паноҳ тилайман...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
Имом-хатиблар муносиб номзодларга овоз бермоқдалар

Барча юртдошлармиз қатори имом-хатиблар, диний соҳа ходимлари ҳам мазкур жараёнда фаол қатнашиб, юрт келажаги, халқ равнақи йўлида ўзлари муносиб топган номзодларга овоз бермоқдалар. 

Юқори савияда ташкил этилаётган янги сайловлар адолат ва ҳаққонийликда ўтиб, жамиятимиз ривожи йўлида кўплаб хайрли ташаббусларни амалга оширувчи вакилларни тақдим этишига тилак билдирамиз...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/18100

@muslimuzportal muslim.uz
🌙 ЭНГ САРА МАҚОЛАНИ МУТОЛАА ҚИЛИНГ!

Азиз мухлисларимизга қулайлик қилиш мақсадида, muslim.uz сайти ижодкорлари Диний идора тизимидаги ижтимoий тармоқларда эълон қилинган энг сара ва қизиқарли мақолаларни сайтда жамлаган ҳолда эълон қилишни бошлади.

🕌 Қуйидаги линклар орқали ўзингизни қизиқтирган мақолани мутолаа қилишни тавсия этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати