Muslim.uz
99.6K subscribers
18.6K photos
5.25K videos
114 files
17K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
#Етти_кунга_етти_китоб
#Ислом_тарихи: ДОВУД, СУЛАЙМОН, ИШАЪЁ АЛАЙҲИМУССАЛОМ

ДОВУД АЛАЙҲИССАЛОМ

Довуд алайҳиссаломнинг насаблари Яҳузо (Яҳудо) ибн Яъқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳимга боғланади. Насаб илми соҳибларининг ҳаммалари Довуд алайҳиссаломни Яҳузо ибн Яъқуб авлодидан эканларига иттифоқ қилишган.

Довуд алайҳиссалом пайғамбар қилиб юборилишларидан олдин Бану Исроил заифлашиб, шариат йўқолиб, ширку хурофотлар кенг тарқалиб кетган, уларнинг бу ҳоллари яқин қўшнилари томонидан қулай фурсат билиниб, ерлари босиб олинган эди. Ўша пайтда Бану Исроил босқинчиларнинг чулми остида турли азобларга гирифтор бўлиб, хору зор қолда яшар эдилар. Кейин аввалги сатрларда баён қилинган қодисалар бўлиб ўтди. Ёш йигит Довуд Жолутни қатл қилди. Сўнг Аллоҳ таоло унга мазкур фазлларни берди.

Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга илоҳий китоб ҳам берди. Бу ҳақда Нисо сурасида:

«Довудга эса Забурни бердик» (163-оят), дейди.

Тарихчилар: «Аллоҳ таолодан Забур берилган, пайғамбар бўлган вақтларида Довуд алайҳиссаломнинг ёшлари қирқда эди», дейишади. Забур тўрт илоҳий китобнинг бири экани ҳаммага маълум. Унда мавъизалар, ибратлар, зикр қилинадиган дуолар жам бўлган.

Довуд алайҳиссаломнинг овозлари жуда ҳам ширали бўлган. У зот тиловат қилганларида осмондаги қушлар ҳам тўхтаб қолар экан...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Диний идора раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Бугун, 17 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий ҳайъат аъзолари, Диний идора раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, таниқли имом-хатиблар иштирок этди.

Йиғилиш Қуръони карим тиловати билан бошланди.
Мажлисда якунига етиб бораётган 2019 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Жумладан, масжидлар, диний таълим муассасалари, зиёратгоҳлар ва тизимдаги бошқа ташкилотлар фаолиятининг ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди. Шунингдек, 2019 йилда масжидлар фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тузилмасида янги жорий этилган раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига Ишматбеков Ҳомиджон Баҳромович номзоди бир овоздан маъқулланди.
Маълумот ўрнида, Ишматбеков Ҳомиджон 1970 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент ислом институти, Мадина ислом университетида таҳсил олган. Фаолияти давомида "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти мудири, Тошкент шаҳар "Муҳаммад Носир ҳожи" масжиди имом-хатиби, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мудири лавозимларида хизмат қилган. Бир қатор китоб ва илмий мақолалар муаллифидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Алоуддин Мансур билан мазмунли суҳбат:
Қуръони карим маъноларининг ўзбек тилидаги илк таржимаси ҳақида.
(3-қисм)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Видеолавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim
#Етти_кунга_етти_китоб
#Нурул_изоҳ: НАМОЗ КИТОБИ: АЗОН

НАМОЗ КИТОБИ

*** Вожиб бўлишининг шартлари ***

Кишига намоз ўқиш фарз бўлишининг учта шарти бор: Ислом, балоғат, ақл. Лекин етти ёшга тўлган болалар намоз ўқишга буюрилади. Ўн ёшга тўлганида ҳам намоз ўқимаса, ўргатиш мақсадида фақатгина кўл билан урилади, таёқ билан урилмайди.

Изоҳ: Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Фарзандларингиз етти ёшга тўлгач, намоз ўқишга буюринглар, ўн ёшга кирганида ҳам намоз ўқимасалар (енгил) уринглар ва ётоқларини ажратинглар», деб марҳамат қилганлар.



*** Вожиб бўлишининг сабаби ***

Вожиб бўлиш сабаби намоз вақтларининг киришидир. Намознинг аввалги вақти кириши билан бутун вақтнинг бир қисмида уни адо этиш вожибдир.

Изоҳ: Намоз луғатда дуо деган маънони англатади. Шариатда эса бошланиши ифтитоҳ такбири, охири салом бўлган махсус ҳаракат ва лафзлардан иборат ибодатдир. Пайғамбаримизнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, ҳижратларидан бир ярим йил аввал, Мерож кечасида фарз қилинган.



*** Намоз вақтлари ***

Бир кеча-кундузда фарз намозларнинг беш вақти бор:

Бомдод намозининг вақти субҳи содиқдан бошлаб, қуёш чиққунигачадир. Шарқдан ёйила бошлаган оппоқ ёруғлик бомдод намозининг вақти кирганини билдиради.
Пешин намозининг вақти қуёшнинг заволидан ҳар бир нарсанинг сояси ўзидан икки марта узун бўлгуничадир.
Аср намозининг вақти нарсаларнинг сояси ўзидан икки марта узун бўлган вақтдан бошлаб, қуёш ботгунигача давом этади.
Шом намозининг вақти қуёш ботганидан сўнг бошланиб, қизил шафақ йўқолгунича давом этади.
Хуфтон ва витр намозларининг вақти қизил шафақ йўқолган пайтдан бошланиб, субҳи содиқ киргунигача давном этади. Витр намози ҳеч качон хуфтон намозидан аввал ўқилмайди.


*** Икки фарз намознинг бирга (жамъ) ўқилиши ***

Икки фарз намозни бир вақтда ўқиш (яъни, жамъ қилиш) узр туфайли бўлса ҳам, жоиз эмас. Фақат Арафотда иҳромда бўлиш ва ҳожилар раҳбари ёки унинг вакилига иқтидо қилиш шарти билан пешин, аср намозлари пешин вақти ичида, Муздалифада эса шом ва хуфтон намозлари хуфтон вақти ичида жамъ қилиб ўқилади, Муздалифага кетаётиб, йўлда шом намозини ўқиш жоиз эмас.



*** Мустаҳаб бўлган намоз вақтлари ***

Эркаклар учун бомдод намозини сўнгги вақтигача кечиктириб ўқиш.
Пешин намозини ёз пайтида жазирама иссиқ йўқолгунигача кечиктириш, қиш пайтида эса тезроқ ўқиш, фақат ҳаво булутли бўлганида бироз кечиктириш.
Аср намозини, қуёшга қаралса, кўз қамашмайдиган пайтдан бироз аввалги вақтгача кечиктириш, лекин ҳаво булутли кунларда тезроқ ўқиш.
Шом намозини ҳаво очиқ кунларда тезроқ (вақг аввалида), ҳаво булутли кунларда бироз кечиктириб ўқиш.
Хуфтон намозини туннинг учдан бир қисми ўтгунигача кечиктириш, ҳаво булут кунлари тезроқ ўкиш. Уйғонишига ишонганларнинг витр намозини туннинг сўнгги вақтигача кечиктириб ўқиши. Бу ҳукмлар соати бўлмаганлар учундир...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Audio
13. Қанча хўрозлар бор. Улар "Биз қичқирсак кун чиқади", деб ўйлайдилар.

#тошни_тешган_томчилар
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
#Етти_кунга_етти_китоб
#Оилада_фарзанд_тарбияси:

ҲАҚЛАРГА РИОЯ ҚИЛИШ: ОТА-ОНА ҲАҚИ

ҲАҚЛАРГА РИОЯ ҚИЛИШ

Фарзанд дунёга келган кунданоқ ота-онаси ва атрофидагилардан бевосита ўз ҳақини талаб қила бошлайди. Қорни очса, “тўйғаз” деб, совқотса, “кийинтир”, деб хархаша қилади. Зерикса, “мени ўйнатгин”, дейди. Катталар эътиборсиз бўлса, турли-туман қилиқлари билан ўзига қаратади. Ўйинчоқлар олиб беришга мажбур қилади. Булар – боланинг ҳақлари. Талабларини меъёри билан қондириш эса катталарнинг вазифаси.

Лекин болага ота-онасининг, амма-холасининг, ака-укасининг, қўни-қўшни, маҳалла-кўй, қолаверса, жамиятнинг ҳам ҳақи борлигини аста-секин тушунтира бориш зарур. Токи бола фақат ўзини ўйлайдиган эмас, балки бошқалар ҳақида ҳам қайғурадиган бўлсин.

Хўш, биз зикр этаётган ҳақлар қайсилар? Булар:

Ота-она ҳақи.
Қариндошлик ҳақи.
Қўшничилик ҳақи.
Муаллим (устоз) ҳақи.
Дўст-биродарлар ҳақи.
Катталар (кексалар) ҳақи.

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
19. Саҳобалар ҳаёти — улкан ибрат мактаби!
Aрилар
ҳимоя қилган саҳоба

Нозимжон Иминжонов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Видеолавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim
#МАҚОЛА #ДАРАХТ #хурмо
ДАРАХТНИНГ ИНГРАШИ ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ?

Жобир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Жума кунлари Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир дарахт ёки хурмо устида туриб хутба қилардилар. Бир куни ансорлардан бўлган бир аёл ёки эркак: “Ё Расулуллоҳ! Сизга бир минбар ясаб берайликми?” деди.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ихтиёрларинг” дедилар. Улар минбар ясаб бердилар. Жума куни келганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбар томон кетдилар. Шунда хурмо дарахти худди ёш бола бақиргани сингари овоз чиқарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбардан тушиб, уни қучоқладилар. Хурмо худди юпанаётган бола каби ҳиққиллашга тушди.

-У (ҳар гал) ёнида қилинадиган зикрни энди эшитолмаслигидан йиғларди”. Имом Бухорий ривоятлари.

Ҳа, дарахт ёки хурмо танаси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ва айтиладиган зикрлар, мавъизаларни яхши кўргани учун у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга чиққанларида инграган. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизаларидан бири эди...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Audio
ИЛМ АҲЛИ МУНОСИБ БЎЛГАН ЭҲТИРОМ

ЎМИ матбуот хизмати

Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Тошкент метрополитени қурилишидаги фожиада ҳалок бўлган юртдошларимизнинг оилаларига ҳамдарлик

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2019 йил 18 декабрь куни Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида ер ўпирилиши оқибатида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/18054
#МАҚОЛА #ФАРЗАНД #дўзахдан_парда
ҚИЗ ФАРЗАНД КЎРГАН БЎЛСАНГИЗ

Баъзан “Яна қиз туғдингми? Бунча қиз туғаверасан?” деб аёлини маломат қиладиганларни эшитиб қоламиз. Аввало, ҳомиланинг ўғил ёки қиз бўлишига аёлингиз айбдор эмас. Ҳомиланинг ўғил ёки қиз бўлишини ирода қилувчи Аллоҳ таолонинг Ўзидир! Бандасининг қўлидан ҳеч нарса келмайди.

Унутманг, иккита қизингиз бор дегани, дўзахдан иккита парда бор деганидир. Яна қиз фарзанд кўрдингизми, пардалар сони яна биттага кўпайибди-да!

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг учта қизи бўлса, уларни сабр билан ўстирса, топганидан уларни кийинтирса, улар унинг учун дўзахдан парда бўлади”, дедилар”.

Нима, “Қизни боқиш, узатиш осонмас ҳозирги пайтда” дейсизми?

Нега ундай дейсиз? Раззоқ бор! Раззоқ дегани қимирлаган жонзотнинг ризқини берувчи дегани! Роббимиз сизнинг ҳам, қизингизнинг ҳам ризқини беради!..

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
58. Қуръонда нима учун “Биз” дейилган?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim
“Ислом” сўзи “итоат ва бўйсуниш”, “ихлос ва турли офатлардан саломат бўлиш” ҳамда “сулҳ ва омонлик” деган маъноларни билдиради. Бу динни Пайғамбарнинг ўзлари танлаган эмас, балки уни Аллоҳ таоло ихтиёр қилган. Ислом, бу – Аллоҳ ягона деб эътиқод қилиб, унга бўйсунмоқлик ва бутун қалб билан унга ихлос қилмоқлик демакдир.

Бу дин шундайки, ҳатто бошқа динларни ҳам инкор этувчи шахсларга нисбатан ширинсуханлик билан чиройли муомала қилишга ундайди. Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломга ўзини Худоман, деб даъво қилган Фиръавнга ҳам Аллоҳ таоло юмшоқ ва мулойим сўз билан гапиришга буюрди: “(Эй, Мусо!) Сен ўзинг ва биродаринг (Ҳорун) Менинг оятларимни (одамларга) олиб борингиз ва Мени зикр қилишда сустлик қилмангиз! Иккингиз Фиръавннинг олдига борингиз, чунки у(“Мен – худоман”), деб ҳаддидан ошди. Бас, унга юмшоқ сўз айтингиз! Шояд, у эслатма олса ёки (ҳалок қилишимдан) қўрқса” (Тоҳо сураси, 44-оят)...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#МАҚОЛА
Оят нозил бўлгач...

Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 80-оятида шундай деб марҳамат қилган:

اسْتَغْفِرْ لَهُمْ أَوْ لاَ تَسْتَغْفِرْ لَهُمْ إِن تَسْتَغْفِرْ لَهُمْ سَبْعِينَ مَرَّةً فَلَن يَغْفِرَ اللّهُ لَهُمْ ذَلِكَ بِأَنَّهُمْ كَفَرُواْ بِاللّهِ وَرَسُولِهِ وَاللّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ

“Улар учун истиғфор айтсанг ҳам ёки истиғфор айтмасанг ҳам (барибир). Агар улар учун етмиш марта истиғфор айтсанг ҳам, Аллоҳ уларни зинҳор мағфират қилмас. Бу уларнинг Аллоҳ ва Унинг Расулига куфр келтирганлари учундир. Аллоҳ фосиқ қавмларни ҳидоят қилмас”.

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўзини номаҳрамдан сақлаганнинг қалби имонга тўла

Азизхўжа домла Иноятов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

#Жума_марузаси
@muslimuzportal | @mp3muslim
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸МАЛАЙЗИЯНИНГ ЕТАКЧИ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ШАРТНОМАЛАРИ ИМЗОЛАНАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Рустам Қосимов ва Бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев бошчилигидаги делегация 2019 йил 19-21 декабрь кунлари Малайзияга ташриф буюради. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/18063

🔸Ўзбекистон делегацияси Тунисда ўтадиган ISESCO анжуманларида иштирок этмоқда
Жорий йилнинг 17-19 декабрь кунлари давом этадиган бир қатор тадбирлар, яъни Маданият соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, 2019 йилда Тунис давлати Ислом маданиятининг пойтахти сифатида ёпилиш маросимида иштирок этиш, шу билан бирга, 2020 йил Бухорони Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинганлиги масалалари юзасидан режалаштирилаётган тадбирлар муҳокама қилинади...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/18062

🔸Абу-Дабида халқаро анжуман ташкил этилди
Жорий йилнинг 16 декабрь куни Абу-Даби (БАА) Миллий кўргазма марказида БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига аъзо давлатлар конференциясининг саккизинчи сессияси ўз ишини бошлади. Унда Ўзбекистон адлия вазирлиги делегацияси ҳам иштирок этмоқда...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/18061

🔸Қирғизистон Президенти Умра зиёратини адо этди
Қирғизистон президенти матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ал Сауднинг таклифиша биноан Қирғизистон делегацияси 15–17 декабрь кунлари расмий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлишган...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/18060

🔸Қозоғистонда ҳаж зиёрати ҳаражатларини пасайтириш механизмлари муҳокама қилинди
muftyat.kz сайтининг хабар беришича, Нурсултон шаҳрида Ҳаж зиёрати нархларини пасайтириш хусусида расмийлар иштирокида учрашув ўтказилган. Учрашувда Қозоғистон мусулмонлари идораси девони бошлиғи Гилимбек Мажиев, Дин ишлари бўйича қўмита раҳбари Досимжон Нурбаев, Бош муфтий маслаҳатчиси Болтабой Мекежанов, Идоранинг зиёрат бўлими бошлиғи Жандилда Бекжигитов ҳамда зиёрат компаниялари раҳбарлари иштирок этишган...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/18059

🔸Эронда катта ҳажмдаги ҳарфлар билан битилган Қуръони карим чоп этилди
Ҳаттот Мустафо Ашрафий Табризий томонидан битилган ҳамда 1232 саҳифада чоп этилган Мусҳафнинг дастлабки ва охирги 16 бети хушбўй ифор таратувчи қоғозда чоп этилган...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/18058

🔸Фотолавҳа: Жиззах вилояти “Маърифатли” жоме масжиди
https://muslim.uz/index.php/media-17/fotolavhalar-2/item/18039

🔸"Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018" мусобақаси видеолавҳаси туширилган дисклар сотувга чиқарилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/18064

🔸Ўзбекистон элчихонаси АҚШдаги энг катта масжидлардан бирида брифинг ўтказди
Жорий йилнинг 13 декабрь жума куни Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатлари пойтахтидаги элчихонаси АҚШ ғарбий соҳилидаги энг катта масжид - Виржиния штати, Стерлинг шаҳридаги Даллес мусулмон жамоатчилик маркази (ADAMS Center)да брифинг ўтказди. Бу ҳақда kun.uz нашри хабар беради...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/18065

🔸Чимкентда 1000 дона Мусҳафлар бепул тарқатилди
Halifa-Al Nahaian Аqmeshitі жоме масжиди ташаббуси билан Чимкент кўчаларида "Ўқи! Аллоҳ номи билан" деб номланган акция ташкил этилди. Акцияда муқаддас Қуръони китоблари аҳолига бепул тарқатилган...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/18066

🔸Сабаблар ўрганилди - ажрим бекор бўлди!
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/18068

@muslimuzportalига обуна бўлиш