#ғанимат #намоз
Ислом олимлари Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Жаброил (алайҳиссалом)га Қуръони арз қилиб берганлари каби ҳар бир мўмин ушбу муборак ойда Каломуллоҳни бир бир хатм қилиши лозимлигини таъкидлаганлар.
Рамазон ойида ҳар кечани ибодат ва тиловат билан ўтказайлик. Токи, ғанимат бу лахзалар номаи амолимизга савоблар қилинган ой дея битилсин!
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

#Ғанимат
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга чиқаётиб «Омийн», «Омийн», «Омийн» дедилар. У зотга:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Нега бундоқ дедингиз?» дейилди.
«Жаброил менга: «Ота-онасини ёки иккисидан бирини топиб, жаннатга кирмаган банданинг бурни ерга ишқалансин», деди. Мен: «Омийн», дедим.
Кейин у: Рамазонга етиша туриб, мағфират қилинмай қолган банданинг бурни ерга ишқалансин», деди. Мен: «Омийн», дедим.
Сўнгра у: «Ҳузурида сиз зикр қилинганингизда, сизга саловат айтмаган банданинг бурни ерга ишқалансин», деди. Мен: «Омийн», дедим» дедилар».
@muslimuzportalига обуна бўлиш✅

Ўз оёғингиз билан келинг!..
#ИБРАТЛИ_ҲИКОЯЛАР #сабоқ #ғанимат
Баҳорнинг илк ойлари эди, Чилонзор томонга йўлимиз тушиб, жума намозини “Олтинхон тўра” масжидида ўқийдиган бўлиб қолдик. Ихчамгина, шинамгина масжид экан. Маъруза қилаётган имом-хатиб бир ибратли воқеани ҳикоя қилиб бердики, каминага ғоят жиддий таъсир қилиб кўзимга уч қатрагина ёш ҳам келди. Таъсирчанлик табиатимда борлиги учун шундай бўлдимикан деган хаёлда ёнимдагиларга қарасам, атрофдагилар ҳам жуда мутаассир бўлиб ўтирибди.
Ҳамманинг кўнглигини юмшатган, хаёлимга маҳкам ўрнашиб қолган ушбу воқеани Сиз, азизларга ҳам илинишни ният қилиб, қоралашга журъат қилдим.
Кунларнинг бирида икки курсдош учрашиб қолди. Улар талабалик йиллари қалин дўст эди, ётоқхонада ҳам бир хонада яшаганди, талабаликнинг ғариб қозонини бирга осган, ушбу фараҳбахш даврнинг аччиқ-чучугини бирга тотган эди.
Улардан бирининг талабалик йиллари ўзига хос кийиниш услуби, ҳозирги ифодада айтганда, имижи бор эди: ҳар доим оқ куйлак, кўк шим кияр эди. Ҳозир ҳам ўша имижи ўзгармасдан оқ куйлак, қора шимда юрган эди.
Иккаласи ҳол-аҳвол сўрашгач, ҳашаматли ресторанга кирди. еб-ичиб чақчақлашиб ўтирди. Бир маҳал улардан бири:
– Энди бундай қиламиз, дўстим, пешин вақти ҳам яқинлашиб қолди, ҳозир масжидга кириб пешинни ўқиб оламиз-да, кейин бизнинг уйга бориб гурунгни давом эттирамиз, – деди.
Буни эшитган дўстининг мийиғида истеҳзоли кулгу пайдо бўлди, қимматбаҳо соатининг устига кўрсаткич бармоғини уриб-уриб:
– Дўстим, менинг ҳар бир дақиқам пул. Масжидларга юришга вақтим йўқ менинг. Бу ерда азбаройи сенинг ҳурматинг учун шунча вақтимни бой бериб ўтирдим. Менга телефон рақамингни бер, Ора-сира вақтим бўлиб қолса, хабарлашамиз, – деди.
Ундан бундай муомалани кутмаган дўсти довдираб қолгандек бўлди. Лекин телефон рақамини айтди. Рақамни ёзиб олган дўсти унга:
– Телефонимда сенинг адашларинг жуда ҳам кўп. Шунинг учун сени “қиёматли дўстим” деб қайд этиб қўяман. Шунда сен қўнғироқ қилсанг, дарров таниб оламан, – деди.
Шу билан улар ресторандан чиқиб хайрлашиб ўз йўлларида кетишди. Орадан уч-тўрт кун ўтиб, улардан бирига қўнғироқ бўлди. Қараса, дўстининг рақами. Телефонни очиб:
– Дўстим!.. – деган эди ҳамки, у ёқдан:
– Дўстингиз сизни пешинда фалон масжидда кутади, – деган овоз бўлди.
– Хўп, – деди-ю, нега бировга телефон қилдиради, ғалати одатлари бор-да унинг деб ўйланиб қўйди. Кейин пешиндан чиқиб уйга келармиз балки, деган хаёлда болаларига озгина тайёргарлик кўриб, ихчамгина дастурхон тузаб қўйишни тайинлаб масжидга жўнади.
Масжидга яқинлашганда жаноза ўқишга олиб келинган бир тобутга кўзи тушди. Негадир тобутга кўк тасма боғлаб қўйилган эди. Юраги шув этиб кетди, “Аллоҳ асрасин!” дея кўксига туфлаб қўйди.
Ичкарига кирди, кўз қири билан дўстини қидирди. топа олмади. Намоз ўқилгандан сўнг имом-хатиб “салоти жаноза” деди. Одамлар саф торта бошлади. У тобутнинг тўғрисида турган эди. Юраги ҳаприқиб, бесаранжом бўлди. Тобутга боғланган кўк тасма унга мусибатдан хабар бергандек бўлиб, даҳшатга солаётган эди. Масжид ичида одобсизлик бўлса ҳам дўстига қўнғироқ қилди. Телефонни биров олди. У:
– Дўстим, қаердасан? – деб сўради.
У ёқдан:
– Дўстингиз қаршингизда, тобутда, – деган жавоб бўлди. Бу овоз унга ҳам телефондан, ҳам ташқаридан келаётгандек туйилди. Чап тарафига ўгирилиб қараса, ёнидаги одам жавоб бераётган экан. Ўша киши телефонни дарҳол ўчириб чўнтагига солди-да,
– Марҳумнинг телефонига “қиёматли дўстим” деб ёзилган экан. Шунинг учун биринчи бўлиб сизга хабар қилдим, – деб шивирлади.
Азиз юртдош! Вақтимиз борми, йўқми; истайми, истамаймизми, Аллоҳнинг уйига барибир келамиз. Аммо ушбу даргоҳга одамлар кўтариб келмасидан ўз оёғимиз билан келайлик. Вақтнинг Эгасидан уни баракали, фойдали, мазмунли қилиб беришини сўраб дуолар қилайлик, истиғфорлар айтайлик, гуноҳларимизни кечиришини сўраб илтижолар қилайлик! Шоядки, меҳрибон Парвардигоримиз гуноҳларимизни мағфират айласа!..
@muslimuzportal | Muslim.uz

Дамин ЖУМАҚУЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#ғанимат дамлар
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган рабиъул аввал муборак ой ҳисобланади. Жорий йилги милодий ҳисоб бўйича ушбу ғанимат дамлар 2017 йилнинг 20 ноябридан 19 декабригача давом этади.
Мўмин-мусулмонларимиз ушбу ойда Набий алайҳиссаломни ёд этиб, ул зотнинг ҳаёт йўллари баён этилган китобларни мутолаа қилишади, суннат амалларини кўпроқ бажаришга ҳаракат қилишади ва салоту саломлар айтилади. Бу амаллар билан ул зоти шарифга бўлган муҳаббатимиз янада зиёда бўлади, иншоаллоҳ.
“Мавлид” сўзи луғатда “туғилиш”, “туғилиш они” каби маъноларни англатади. Истеъмолда эса, Муҳаммад алайҳиссаломнинг таваллуд кунлари, ойлари ҳамда шу муносабат билан қилинадиган йиғин ва унда ўқиладиган саловот, дуою зикрларга айтилади.
Батафсил

old.muslim.uz
Чин уммат бўлишга ошиқайлик
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган рабиъул аввал муборак ой ҳисобланади. Жорий йилги милодий ҳисоб бўйича ушбу ғанимат...
#ғанимат
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Беш нарсани беш нарсадан аввал ғанимат билинг:
ўлимдан аввал ҳаётни;
касал бўлишдан аввал соғликни;
банд бўлиб қолишдан аввал бўш вақтни;
кексалик етмасдан аввал ёшликни;
камбағал бўлмасдан аввал бойликни”, деб айтганлар.
Ҳадисда ёшликни ғанимат билишга, уни келажакка ва жамиятга фойда келтирадиган ишларга сарфламоққа буюриляти. Зеро, ёшлик – инсон умрининг гултожидир.

Аллоҳ таоло бу дунё ҳаётини ва ундаги барча нарсалар, жумладан сизу биз инсонларни ҳам фоний қилиб яратди. Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч нарса боқий эмаслигини Қуръони каримда баён қилди:
“(Ер) юзидаги барча мавжудот фонийдир. Улуғлик ва Икром соҳиби бўлмиш Раббингизнинг “юзи” боқий қолур” (Ар-Раҳмон сураси, 26-27-оятлар). Дарҳақиқат, умримизнинг бир қисми бўлмиш ўтказган бу йилимизда қанчалик хайрли ва савобли ишларни қилганимиз ёки гуноҳ ва хатоларга йўл қўйганлигимиз энди, охиратда ўзимизга ҳужжат бўлади. Яхшилик билан ўтказган бўлсак, алҳамду лиллаҳ, аммо гуноҳ ва хатоларни кўп қилган бўлсак, уларни тўғрилаб олиш учун ҳали имконимиз бор. Зеро, инсоннинг умри ниҳоясига етгач камчиликларни тўғрилашнинг имкони қолмайди. Қуръони каримда шундай хабар берилган:
“Улар у жойда: “Парвардигоро, бизларни (азобдан) чиқаргин – бизлар қилиб ўтган амалларимиздан бошқача яхши (амалларни) қилайлик!” – деб фарёд қилурлар. Ахир, Биз сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудек узун умр бермаганмидик?! Сизларга огоҳлантирувчи (пайғамбар) ҳам келган эди-ку! Бас, энди (жазоларингизни) тотаверингиз! Золимлар (кофирлар) учун ёрдамчи бўлмас” (Фотир сураси, 37-оят). Умрни ғанимат билиш ҳақида Пайғамбаримиз с.а.в.дан кўплаб ҳадислар, саҳобалардан асарлар ворид бўлган. Абдуллоҳ ибн Умар р.а. айтадилар:
Расулуллоҳ с.а.в. менинг елкамдан тутиб шундай дедилар: “Дунёда гўё ғарибдек ёки йўловчидек бўл”. Шундан сўнг Ибн Умар р.а. ҳам: “Кеч кирса тонгни кутиб ўтирма, тонг отса кеч киришини кутиб ўтирма, соғлик вақтингда беморлигингда қилаолмайдиган ишларингни қилиб қол, тириклигингда вафотингдан кейин асқотадиган амалларни қилиб қол”, деб юрар эди (Имом Бухорий ривояти). Ибн Аббос р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қиладилар:
Расулуллоҳ (с.а.в.) бир одамга насиҳат қилиб туриб унга:
“Сен беш нарсани беш нарсадан аввал ғанимат билгин: ёшлигингни қарилигиндан аввал, саломатлигингни касал бўлишингдан аввал, бойлигингни фақирлигингдан аввал, бўш вақтингни бир ишга машғул бўлмасингдан аввал ва ҳаётлигингни ўлимингдан аввал ғанимат билгин”, - дедилар (Имом Ҳоким ривояти).

Бир дақиқа...
#ғанимат
Бир дақиқа ичида «Субҳоналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» калимасини 18 марта айтиш мумкин. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Субҳоналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”, дейишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир, дедилар» (Имом Муслим ривояти). Бу охиратда тарозини босадиган Аллоҳ суйган калималардандир...
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz

muslim.uz
Бир дақиқа...
Бир дақиқа ичида «Субҳоналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» калимасини 18 марта айтиш мумкин. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Субҳоналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа…
#ғанимат
Аллоҳ таоло бу дунё ҳаётини ва ундаги барча нарсалар, жумладан сизу биз инсонларни ҳам фоний қилиб яратди. Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч нарса боқий эмаслигини Қуръони каримда баён қилди:
“(Ер) юзидаги барча мавжудот фонийдир. Улуғлик ва Икром соҳиби бўлмиш Раббингизнинг “юзи” боқий қолур” (Ар-Раҳмон сураси, 26-27-оятлар). Дарҳақиқат, умримизнинг бир қисми бўлмиш ўтказган бу йилимизда қанчалик хайрли ва савобли ишларни қилганимиз ёки гуноҳ ва хатоларга йўл қўйганлигимиз энди, охиратда ўзимизга ҳужжат бўлади. Яхшилик билан ўтказган бўлсак, алҳамду лиллаҳ, аммо гуноҳ ва хатоларни кўп қилган бўлсак, уларни тўғрилаб олиш учун ҳали имконимиз бор. Зеро, инсоннинг умри ниҳоясига етгач камчиликларни тўғрилашнинг имкони қолмайди. Қуръони каримда шундай хабар берилган:
“Улар у жойда: “Парвардигоро, бизларни (азобдан) чиқаргин – бизлар қилиб ўтган амалларимиздан бошқача яхши (амалларни) қилайлик!” – деб фарёд қилурлар. Ахир, Биз сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудек узун умр бермаганмидик?! Сизларга огоҳлантирувчи (пайғамбар) ҳам келган эди-ку! Бас, энди (жазоларингизни) тотаверингиз! Золимлар (кофирлар) учун ёрдамчи бўлмас” (Фотир сураси, 37-оят). Умрни ғанимат билиш ҳақида Пайғамбаримиз с.а.в.дан кўплаб ҳадислар, саҳобалардан асарлар ворид бўлган. Абдуллоҳ ибн Умар р.а. айтадилар:
Расулуллоҳ с.а.в. менинг елкамдан тутиб шундай дедилар: “Дунёда гўё ғарибдек ёки йўловчидек бўл”. Шундан сўнг Ибн Умар р.а. ҳам: “Кеч кирса тонгни кутиб ўтирма, тонг отса кеч киришини кутиб ўтирма, соғлик вақтингда беморлигингда қилаолмайдиган ишларингни қилиб қол, тириклигингда вафотингдан кейин асқотадиган амалларни қилиб қол”, деб юрар эди (Имом Бухорий ривояти). Ибн Аббос р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қиладилар:
Расулуллоҳ (с.а.в.) бир одамга насиҳат қилиб туриб унга:
“Сен беш нарсани беш нарсадан аввал ғанимат билгин: ёшлигингни қарилигиндан аввал, саломатлигингни касал бўлишингдан аввал, бойлигингни фақирлигингдан аввал, бўш вақтингни бир ишга машғул бўлмасингдан аввал ва ҳаётлигингни ўлимингдан аввал ғанимат билгин”, - дедилар (Имом Ҳоким ривояти).
@muslimuzportal | Muslim.uz
Аллоҳ таоло бу дунё ҳаётини ва ундаги барча нарсалар, жумладан сизу биз инсонларни ҳам фоний қилиб яратди. Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч нарса боқий эмаслигини Қуръони каримда баён қилди:
“(Ер) юзидаги барча мавжудот фонийдир. Улуғлик ва Икром соҳиби бўлмиш Раббингизнинг “юзи” боқий қолур” (Ар-Раҳмон сураси, 26-27-оятлар). Дарҳақиқат, умримизнинг бир қисми бўлмиш ўтказган бу йилимизда қанчалик хайрли ва савобли ишларни қилганимиз ёки гуноҳ ва хатоларга йўл қўйганлигимиз энди, охиратда ўзимизга ҳужжат бўлади. Яхшилик билан ўтказган бўлсак, алҳамду лиллаҳ, аммо гуноҳ ва хатоларни кўп қилган бўлсак, уларни тўғрилаб олиш учун ҳали имконимиз бор. Зеро, инсоннинг умри ниҳоясига етгач камчиликларни тўғрилашнинг имкони қолмайди. Қуръони каримда шундай хабар берилган:
“Улар у жойда: “Парвардигоро, бизларни (азобдан) чиқаргин – бизлар қилиб ўтган амалларимиздан бошқача яхши (амалларни) қилайлик!” – деб фарёд қилурлар. Ахир, Биз сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудек узун умр бермаганмидик?! Сизларга огоҳлантирувчи (пайғамбар) ҳам келган эди-ку! Бас, энди (жазоларингизни) тотаверингиз! Золимлар (кофирлар) учун ёрдамчи бўлмас” (Фотир сураси, 37-оят). Умрни ғанимат билиш ҳақида Пайғамбаримиз с.а.в.дан кўплаб ҳадислар, саҳобалардан асарлар ворид бўлган. Абдуллоҳ ибн Умар р.а. айтадилар:
Расулуллоҳ с.а.в. менинг елкамдан тутиб шундай дедилар: “Дунёда гўё ғарибдек ёки йўловчидек бўл”. Шундан сўнг Ибн Умар р.а. ҳам: “Кеч кирса тонгни кутиб ўтирма, тонг отса кеч киришини кутиб ўтирма, соғлик вақтингда беморлигингда қилаолмайдиган ишларингни қилиб қол, тириклигингда вафотингдан кейин асқотадиган амалларни қилиб қол”, деб юрар эди (Имом Бухорий ривояти). Ибн Аббос р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қиладилар:
Расулуллоҳ (с.а.в.) бир одамга насиҳат қилиб туриб унга:
“Сен беш нарсани беш нарсадан аввал ғанимат билгин: ёшлигингни қарилигиндан аввал, саломатлигингни касал бўлишингдан аввал, бойлигингни фақирлигингдан аввал, бўш вақтингни бир ишга машғул бўлмасингдан аввал ва ҳаётлигингни ўлимингдан аввал ғанимат билгин”, - дедилар (Имом Ҳоким ривояти).
@muslimuzportal | Muslim.uz
ҒАНИМАТ КЕЧА
#Тавсия
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким Қадр кечасида имон-эътиқод билан Аллоҳ таоло розилиги учун тоат-ибодат қилса, олдинги гуноҳлари кечирилади”, деганлар
(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
🕌 Муборак кечага етиб, унда бериладиган мукофотлардан баҳраманд бўлиш ҳар бир мусулмоннинг орзуси. Шундай экан, бу фазилатли тунни қандай ўтказамиз? Аввало, кечани тетик ҳолатда ўтказиш учун пешиндан сўнг бироз мизғиб олинг, ифторда ҳам енгил таомланинг. Қадр кечасини манфаатли ўтказиш учун қуйидаги тавсияларга диққат қилинг.
📿 Истиғфор айтинг. Ваҳба Зуҳайлий раҳматуллоҳи алайҳ қуйидагиларни ёзган: “Фаришталар шу кеча ердаги турли-туман тоат-ибодатларни кўради ва гуноҳкор бандаларларнинг мағфират сўраб, ёлвориб илтижо қилаётганларини эшитади ҳамда бир-бирига: «Келинглар, Раббимизга бизнинг тасбеҳларимиздан кўра севимли бўлган овозларни эшитамиз», деб ерга тушадилар”.
Демак, шу кунгача қилган гуноҳларингиз учун чин дилдан тавба қилиб, ҳидоят сўраб дуо қилинг.
🌙 Қуръон ўқинг. Аллоҳнинг каломини ўқиш, тинглаш, ўрганиш ва унга амал қилиш зарурий ишдир. Каломуллоҳ айни шу кечада умматга нозил бўлди. “Албатта, Биз уни (Қуръонни «Лавҳул-маҳфуз»дан биринчи осмонга) Қадр кечасида нозил қилдик” (Қадр сураси, 1-оят).
Қурбингиз етганича Қуръон ўқиб, тадаббур қилинг. Оятлар борасида фикр юритиб, Аллоҳ таоло уларда ирода этган мазмунларни англашга ва фаҳмлашга ҳаракат қилинг.
🕋 Намоз ўқинг. Савоби улуғ тундан унумли фойдаланиб, нафл намозларини ўқиб олишга ҳаракат қилинг. Муҳими, намознинг адади эмас, балки чин ихлос билан ўқилганидир.
🌙 Салавот айтинг. Қадр кечасида Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтиш билан банданинг гуноҳлари ўчирилади, даражаси кўтарилиб, дуолари ижобат бўлади. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва Имом Ибн Можа ривоят қилган ҳадисда Омир ибн Робиъанинг отаси бундай деган: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Ким менга салавот айтса, фаришталар унга ҳам менга айтган салавоти баробарида салавот айтиб турадилар. Банда салавотни хоҳласа, оз айтсин, хоҳласа, кўп”, деганларини эшитдим».
🤲 Дуо қилинг. Қадр кечасида қилинган дуолар ижобат бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу кунда махсус дуони ўқишни тавсия қилганлар. Ойша онамиз розийаллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу дуони ўқишни айтдилар: “Аллоҳумма, иннака аъфуввун, кариймун, туҳиббул аъфва, фаъфу аънний” (“Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин”) (Имом Термизий ривояти).
Шунингдек, ўзингиз ва зурриётларингизнинг икки дунё саодатига эришиши, Аллоҳ таолонинг севимли бандалари қаторида бўлишни сўраб ихлос билан дуо қилинг.
✅ Ўзингизни ислоҳ этинг. Хато, камчиликларингизни бартараф қилиш йўлларини ўйланг. Хулқингиз ва нафсингизни тафтиш этиб, ижобий томонга ўзгартиришни мақсад қилинг.
🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойда тутаётган рўзаларимиз, ўқиётган таровеҳ намозларимиз, қилаётган ифторликларимиз, садақоту эҳсонларимизни Ўз даргоҳида қабул этиб, Қадр кечасининг савобларидан баҳраманд бўлишни барчамизга насиб айласин.
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Робия ТОҲИРОВА тайёрлади.
#ҒАНИМАТ Muslim.uz