Аллоҳ таоло Одам ва Ҳаввога ўргатган калималар
#истиғфор #тавба
قالاربنا ظلمنا انفسنا وان لم تغفر لنا وترحمنا لنكونن من الخاسرين
“Улар “Эй Роббим, ўзимизга ўзимиз зулм қилдик. Агар Ўз раҳмату мағфиратингга бизларни олмасанг, бизлар ҳасрат ва надоматда қолиб кетамиз” дедилар”.
Бу шундай калималарки Аллоҳ таоло Одам ва Ҳаввога ўргатган. Улар мана шу сўзларни айтиш ила Аллоҳ таолонинг мағфиратига эришдилар. (Тафсирул муяссар).
Зоҳҳак ибн Музаҳим юқоридаги оят ҳақида “у шундай калималарки Одам ўз Роббисидан қабул қилиб олган ва у ила гуноҳлари кечирилган” деган. (Тафсиру Ибн Касир).
Одам ва Ҳавво Аллоҳ таоло қайтарган ишни қидилар. Биргина шу қилмишлари туфайли Жаннатдан ҳайдалдилар. Аллоҳ таоло уларга меҳрибонлик қилиб юқоридаги калималарни таълим берди. Улар шу калималарни чин қалбдан талаффуз қилганликлари ва уларни тақозосига амал қилганликлари учун мағфират қилиндилар. Кимки гуноҳ ишни қилиб қўйса, сўнгра Одам ва Ҳавводек истиғфор айтсалар Аллоҳ таоло кечиради. (Тафсирус Саъдий).
Абу Жаъфар Тобарий: “Бу Аллоҳ таоло Одам ва Ҳаввони гуноҳларини, Улар гуноҳ қилиб, гуноҳларини эътироф этиб, афсус ва надомат қилганларида кечиргани ҳақидаги хабардир. Оятнинг маъноси: “Эй Роббимиз! Бизлар сенга исён қилиб, сени ва ўзимизни душманимиз бўлган Иблисга итоат қилиб, сен бизларни уни ейишдан қайтарган дарахтдан едик. Агар сен бизларни гуноҳимизни кечирмасанг, иқобинг ила бизларни шарманда қилишни тарк қилмасанг ва лутфу караминг ила бизларга раҳм қилмасанг албатта биз ҳалок бўлувчилардан бўламиз.” деганидир” деб айтган. (Тафсирут Тобарий).
Бу ояти каримада Муътазилаларни зарарига раддия бор. Улар сағира гуноҳлар мағфират қилингандир. Улар учун Аллоҳ таоло азобламайди дейдилар. (Тафсирун Насафий).
Демак Агар инсон катта ва кичик гуноҳлари учун истиғфор, тавба ва надомат қилмаса оқибати жуда ҳам хатарлидир. Аллоҳнинг ўзи сақласин.
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣
@muslimuzportalига обуна бўлиш✅

Тошкент Ислом Институти 4-курс талабаси
Каримов Зиёдуллоҳ Ғайбуллох Ўғли
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣
@muslimuzportalига обуна бўлиш✅
ТАВБА БАЁНИ
#тавба
Уламолар айтишларича, ҳар бир гуноҳга тавба қилиш вожибдир. Агар гуноҳ бирор инсонга тааллуқли бўлмасдан Аллоҳ билан банда орасида бўлса, унинг учта шарти бор:
1)Гуноҳдан чекиниш.
2) Қилган ишига пушаймон бўлиш.
3) Унга асло қайтмайман, деб қасд қилиш.
Агар бу уч шартдан бири бўлмаса, тавбаси дуруст бўлмайди.
Агар гуноҳ инсонга тааллуқли бўлса, тўртта шарт бордир: учтаси юқорида баён қилинган шартлардир. Тўртинчиси - у инсоннинг ҳаққидан қутилсин. Агар мол ёки шунга ўхшаш нарсалар бўлса, эгасига қайтарсин. Агар ҳад лозим бўлган туҳмат ва шуларга ўхшашларни қилса, уни тортсин, авф ҳосил қилсин. Агар ғийбат қилган бўлса, у кишидан (узр сўраб) ҳалоллаб олсин. Ҳар бир гуноҳидан тавба қилмоғи вожибдир. Агар баъзисидан тавба қилса, ҳақ аҳллари ҳузурида ўша гуноҳларидан тавбаси ҳосил бўлади. Қолган гуноҳлари
(гарданида) қолаверади. Бунга Қуръондан, суннатдан, уммат ижмўсидан келган далиллар бир-бирини қувватлайди.
Аллоҳ таоло айтади:
«Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда)
нажот топсангизлар» (Нур сураси, 31-оят);
«Парвардигорларингиздан мағфират сўранглар, сўнгра Унинг Ўзига тавба
қилинглар» (Ҳуд сураси, 3-оят);
«Эй мўминлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар» (Таҳрим сураси, 8-оят).
АБУ ЗАКАРИЁ ЯҲЁ ИБН ШАРАФ НАВАВИЙ
РИЁЗУС-СОЛИҲИЙН (Солиҳлар гулшани) китобидан

Тавба қилган бахтлидир
#Тавба
Тавба – инсоннинг қилган ёмон ишларидан пушаймон бўлиши ва у гуноҳларни бошқа такрорламасликка берган аҳдидир. Қуръони каримда: «...Албатта, Аллоҳ таоло (шунгача билмай йўл қўйган хатоларидан) чин тавба қилувчиларни ва обдон покланиб юрувчиларни севади» (Бақара, 222), дейилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам гуноҳ ва хатолардан пок бўлсалар ҳам кунига юз бор Аллоҳ таолодан гуноҳлари кечирилишини сўрар эканлар. Ҳадисда : «Гуноҳдан тавба қилувчи гўё гуноҳи йўқ инсон кабидир» (Ибн Можа ва Табароний ривояти), дейилган . Ҳасан Басрий (Аллоҳ раҳмат қилсин): «Мўмин киши эртага қулоғидан, кўзидан, тилидан ва бошқа аъзоларидан сўралишини яхши билади», деганлар.
Умрнинг ҳар дақиқаси ғанимат, тавба қилишга шошилган ютади. Донишмандлар: «Инсоннинг энг яхши куни тавба қилиб, Аллоҳ таолога қайтган кунидир», дейишади. Яҳё ибн Муоз (Аллоҳ раҳмат қилсин): «Мен учун энг катга манманлик – пушаймон бўлмасдан, гуноҳларда давом этиш, тоат-ибодат қилмай туриб, жаннатни орзу қилиш. Жаннатни хоҳлаган киши ёмон ишлардан тийилсин, дўзах азобидан қўрқадиган одам гуноҳлардан чин тавба қилсин», деганлар.
Ҳар куни ўзимизни ўзимиз ҳисоб-китоб қилсак, йўл қўйган хато-камчиликларимизни тузатиб борсак, қиёматда савол-жавобларимиз осон кечади. Ғафлатда қолган кимса шайтоннинг йўриғига осон эргашади. Гуноҳларга такрор қайтиш берган аҳдини бузиш, ваъдага вафо қилмаслик бўлади.
Аллоҳ таолонинг тавба эшиклари ёпилмасидан бурун гуноҳларимиз кечирилишини сўраб, яхши амалларда ғайратли бўлайлик. Шунда, иншаллоҳ, дунё ва охиратда юзимиз ёруғ, саодатли инсонлардан бўламиз.
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz

Раҳматуллоҳ НУРМАТОВ,
Тошкент шаҳри «Шайх Зиёвуддинхон» жоме масжиди имом-хатиби
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Тавба қабул бўлишининг аломатлари.
Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий даамат баракатуҳум айтадилар:
Тавба қабул бўлишининг бир неча аломатлари бор:
1) Инсон келажакда гуноҳлардан сақланиб юради.
2) Яхши одамларга яқин бўлади.
3) Ёмонлардан узоқ бўлади.
4) Оз дунёга рози бўлади.
5) Охират тайёргарлиги ила машғул бўлади.
6) Гуноҳларига қалбида ғам бўлади.
7) Роббисидан қалбида рози бўлади.
Абдулқаййум Комил таржимаси