Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Ота_онага_ҳурмат

Имом Абу Ҳанифанинг “Фиқҳи Акбар” китоби шарҳида шундай ривоят нақл қилинади. Бир куни одамлар Имоми Аъзамнинг ўғли Ҳаммодни намоз ўқиб бериши учун олдинги сафга чиқарадилар. Буни кўриб қолган Абу Ҳанифа ўғлининг кийимидан тортиб, имомликка ўтишига қаршилик кўрсатадилар. Намозни эса бошқа биров ўқиб беришига рухсат берадилар.

Бундан бироз ноқулай ҳолатга тушган ўғли Ҳаммод отасига:

– Мени хижолатга қўйдингиз ота, – дейди.

– Буни атайин, билиб қилдим. Кимдир мени сенинг орқангда турганимни билиб қолиб, намозларингизни қайта ўқинг деса нима бўларди? Кейин бу ҳолат китобларга ёзилиб, қиёматгача одамларнинг оғзидан тушмасди, – дейди Имом ўғлига.

Уламоларимиз ўғил отасига нисбатан ҳур эмасдир дейдилар. Отаси ҳар қанча жоҳил бўлса-да, ўғли ҳар қанча олим бўлишига қарамай, отаси ўғлига нисбатан устун бўлади. Сув олиб келмоқчи бўлганида, ўғли ҳар қанча олим бўлмасин, жоҳил отасига сув келтириб беради. Ўғли хато қилса ҳам хато қилмаса ҳам отасининг унга дашном беришига ҳаққи бор дейилади. Сен нима учун болангга қаттиқ гапирдинг деб айтилмайди. Отаси хато қилса ўғли отасига аччиқланса, ўғлининг ўзи айбдор бўлиб қолади. Масалан, бир одамнинг олим бўлган ўғли кўп кишиларга ўтириб дарс бериб турган бўлса, отаси келиб қолса, маърузасини тўхтатиб, ўрнидан туриб, отасига пешвоз чиқади ва ҳурмат кўрсатиши лозим. Агар шундай қилмаса унинг олимлиги қолмайди. Агар бу дарсга бошқа олимлар келиб қолсалар ваъзини давом эттириши мумкин. Маърузасидан кейин ҳурмат ва илтфотда бўлади

Шундан келиб чиқиб, фарзанд ҳурмати ҳаммадан олдинда турадиган отасига ҳам имомлик қила олмайди дейдилар уламоларимиз. Бу худди жоҳил одам атайин билиб туриб, олимнинг илми сабаб олдига ўтиб имомлик қилиши кабидир дейилган.

Агар шундай зарурат бўлиб қолса, “Мен ўғлимга олдимга ўтиб, имомлик қилишига рухсат бердим” демасдан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнниг “Отаси фарзандига пайғамбар кабидир” (“Рамуз-ул Аҳодис”, 2619-ҳадис) деган ҳадисларига мувофиқ, ота ўғли наздидаги мавқеи ва даражасини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баён этганларидек маълум қилган ҳолда, кейин ўғлига имомликка ўтишга рухсат берилади дейилади.

Шунинг учун ҳам уламоларимиз ўғил отаси наздида ҳур эмас, балки хизматчига ўхшайди деганлар. Ҳузур билан намоз ўқиб турган вақтида эсига отаси келиб қолиши мумкин ёки ота-онаси чақириб қолишлари мумкин. Вайсал Қарони юксак даражага онасининг сўзларига итоати сабаб эришди. Онасига берган ваъдасига мувофиқ, ойлаб йўл босиб борганига қарамай севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларидан, У зотни кўрмасдан ортига қайтади. Агар Вайсал Қаронийнинг ота-онаси унга жамоат бўлсалар, у имомликка ўтган бўлармиди? Албатта йўқ. Қолаверса, унинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришдан воз кечиши, онасининг “у ерларда айланиб юрмасдан” тезда ортингга қайтгин” деган сўзларига итоат этишининг натижаси эди. (бу ривоят қуйироқда батафсил нақл қилинади)

Ислом олимларидан бўлган Ибн Шурайҳ раҳматуллоҳи алайҳ талабаларига масжидда таълим бериб турганларида оналари келиб: “Ўрнингдан тур! Товуқларга дон бер!” десалар, дарҳол оналарига итоат қилиб, дарсни тарк этиб ҳузурларига борар эканлар. “Онажон узр, мен дарс беряпман, бироздан кейин бажараман, ҳозир вақтим йўқроқ эди, кейинроқ қиламан...” деган важларни қилмаганлар.

Аслида ота-онага хизмат ва яхшилик қилишда фарзанд ўзини қандай тутиши кераклигини, мана шу азизларнинг ҳаётларини ўрганиб, билиб олишимиз лозим. Ўтмишдаги олиму фузалоларимиз, азизларимизнинг ҳолу ҳаёти ҳар биримиз учун етарлича дарс бўлиши даркор.

@muslimuzportal