#Мўмин_киши #истиғфор
Гуноҳ ва маъсиятлар бамисли хасталикдир. У инсоннинг энг нозик аъзосини – қалбини шикастлайди. Қалбнинг ҳолатига қараб бошқа аъзолар ҳам заифлашади.
Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Ҳар бир дарднинг давоси бўлгани каби гуноҳ дардининг давоси тавбадир. Ҳар куни Аллоҳга юз марта истиғфор айтинг. Ҳар куни икки марта тавба қилмаган одам ўз нафсига зулм қилгандир”.
❗️Мўминнинг ҳақиқатан тавба қилганини тўртта белгидан таниса бўлади:
🔸тилини бекорчи гаплардан, ғийбатдан, ёлғон сўзлашдан тийган бўлади;
🔸бировга ҳасад қилмайди ва кек сақламайди;
🔸бадкирдорлардан узоқлашади ва улар билан ҳамсуҳбат бўлмайди;
🔸гуноҳларини эслаб пушаймон бўлади. Аллоҳ таолонинг ибодати билан машғул бўлиб, одамларни яхшиликка ундайди.
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣
@muslimuzportalига обуна бўлиш✅

#Рамазон #ибодат #Мўмин_киши
Инсон гуноҳлардан холи эмас. Гуноҳлар мусулмон киши учун худди баданга етган заҳар кабидир. Заҳарланган танага заҳарни кетказувчи восита қанчалик муҳим бўлса, мусулмон кишига ҳам гуноҳларини ювиш учун Рамазон рўзаси шунчалик муҳимдир.
Агар гуноҳнинг зарарларига назар ташлайдиган бўлсак, инсоният оламидаги энг катта ҳалокату хорликларнинг барчаси гуноҳ-маъсиятлар сабабидан юзага келганига гувоҳ бўламиз:
Нуҳ алайҳиссаломнинг қавми гуноҳ-маъсият сабабли ғарқ бўлган.
Ҳуд алайҳиссаломнинг қавми гуноҳ-маъсият сабабли шамол довул билан ҳалок бўлган.
Солиҳ алайҳиссаломнинг қавми гуноҳ-маъсият сабабли чақмоқ билан ҳалок бўлган.
Ҳа, ўтган қавмларнинг барчасини ҳалокатга учратган нарса уларнинг қилган гуноҳ-маъсиятларидир.
Ушбу ой ана шундай ҳалокатга олиб борадиган гуноҳ-маъсиятлардан қутилишга сабаб бўладиган ойдир. Гуноҳнинг мўмин қалбига қандай таъсир қилиши ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай хабар берганлар:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин киши қачон гуноҳ қиладиган бўлса, қалбида бир қора доғ пайдо бўлади, агар тавба қилиб, ундан четланиб, истиғфор айтса, қалби ундан сайқаллашади. Агар гуноҳ ишини кўпайтираверса, ҳалиги қора доғ ҳам катталашаверади, ҳатто, қалби у билан қопланиб қолади. Бу Аллоҳ азза ва жалла китобида зикр қилган “Рон”дир: “Йўқ (ундай эмас)! Балки, уларнинг дилларини ўзларининг қилмишлари (гуноҳлари) қоплаб олгандир”[1], дедилар”. Байҳақий "Шуъабул имон"да ривоят қилган.
Демак, бу ой тавба қилишга, истиғфор айтишга, савобларни кўпайтиришга ва қалбларимизни сайқаллашга энг яхши фурсатдир. Бошқача қилиб айтганда, бу ой ибодат мавсумидир.