Muslim.uz
92K subscribers
18.3K photos
5.1K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Жиноят

Қуръони каримда: “Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларини қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир”, дейилган (Моида, 32-оят).

Яна бир ояти каримада Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ тақиқлаган жонни ноҳақ қатл қилмангиз! Ақл юритишингиз учун (Аллоҳнинг) ҳукм қилгани шу(лар)дир” (Анъом сураси, 151-оят).

Аллоҳ таоло ояти карималарида одам ўлдиришнинг ниҳоятда оғир гуноҳ эканини уқтириши баробарида, Пайғамбар алайҳиссалом ҳам кўплаб ҳадиси шарифларида қотилликнинг мудҳиш жиноят эканини билдириб, бу ишга қўл урган киши бениҳоя шиддатли азобга учрашини таъкидлаб айтганлар. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

“Аллоҳ таоло барча гуноҳларни кечириши мумкин, бироқ Аллоҳга ширк келтирган ҳолда ўлган кишини ва бир мўминни қасдан ўлдирган мўминнинг гуноҳини кечирмайди” (Абу Довуд ва Насоий ривоят қилганлар).

Ушбу огоҳлантириш мана бу ҳадис билан янада қувватланган: “Агар осмон ва ер аҳлларининг барчалари бир мўминнинг қонини (тўкиш)да иштирок этсалар, батаҳқиқ Аллоҳ таоло уларнинг барчаларини дўзах оловига юзлари билан улоқтиради” (Имом Термизий ривояти).

Оилавий қотилликлар Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятларда кўп учраганининг сабабларидан бири, бу шаҳарларда аҳоли гавжумлиги ва турли миллат вакилларининг аралаш яшашидир. Чунки бундай ҳудудларда кўпчилик бир-бирини танимайди ва айниқса, кўп қаватли уйларда яшовчилар ўртасидаги қўшничилик алоқалари унчалик яқин бўлмайди.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
Ҳар бир #жиноят – Аллоҳ таолога қарши исёндир. Ҳар бир жиноят Қуръони каримга, суннатга, шариатга хилофдир, мункар ишдир. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир мункарга қарши курашга чақирганлар.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Қайси бирингиз бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин. Бунга қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин. Бунга ҳам қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин. Мана шу энг ўаиф иймондир».


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz