Muslim.uz
91.1K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Яхшиликка калит бўлинг!
#Яхшилик

Сунани Ибн Можа ва бошқа машҳур ҳадис китобларда Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилади:

من حديث أنس ابن مالك رضي الله عنه أنه عليه الصلاة والسلام قال: إِنَّ مِنْ النَّاسِ مَفَاتِيحَ لِلْخَيْرِ مَغَالِيقَ لِلشَّرِّ، وَإِنَّ مِنْ النَّاسِ مَفَاتِيحَ لِلشَّرِّ مَغَالِيقَ لِلْخَيْرِ، فَطُوبَى لِمَنْ جَعَلَ اللَّهُ مَفَاتِيحَ الْخَيْرِ عَلَى يَدَيْهِ، وَوَيْلٌ لِمَنْ جَعَلَ اللَّهُ مَفَاتِيحَ الشَّرِّ عَلَى يَدَيْهِ.

“Албатта, инсонлардан яхшиликка калит, ёмонликка қулф бўладиганлари бор. Ва яна инсонлардан яхшиликка қулф, ёмонликка калит бўладиганлари ҳам бор. Аллоҳ таоло қўлига яхшиликни берган кишига “Тубо” бўлсин! Аллоҳ таоло қўлига ёмонликни берган кимсага “Вайл” бўлсин!”.

(“Тубо” - кўп яхшиликлар ёки жаннатдаги дарахтнинг номи. “Вайл” - кўп ёмонлик ёки жаҳаннамдаги даҳшатли водийнинг номи).

БАТАФСИЛ

Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣


@muslimuzportalига обуна бўлиш
Forwarded from ….
#яхшилик

Аллоҳ таоло адолат ва эзгу ишларга (эҳсонга) буюриб, қариндошларга ҳам яхшилик қилишни амр этади. Қариндошларга яхшилик қилишдан мурод, уларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам беришдир.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилганлар: “Аллоҳ таоло гўзал ахлоқларни яхши кўради ва ёмон паст ишларни ёмон кўради” (Хароитий ва Абу Наъийм ривояти).

Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):

“Аллоҳ охиратга олиб қўйиши билан бирга дунёда ҳам жазосини тезлатиб берадиган гуноҳ – зўравонлик ва қариндошчиликни узишдир”, деганлар» (Имом Термизий ривояти).

@ummatuz
Яхшилик қилувчи ҳаргиз тойилмас

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: “Қилинган эзгу амал ва яхшиликлар ёмон фалокату-ҳалокатлар (хунук ва нохуш ўлим топиш) сақлагай! Махфий қилинган садақа Аллоҳ таолонинг ғазабини (бир ривоятда “сув оловни ўчиргани каби” қўшимчаси ҳам бор) ўчиргай! Силаи раҳм (қариндошлик алоқаларини боғлаш) умрга зиёдалик (бағишловчи)дир! (бир ривоятда “ва фақрликдан сақлайди” деган қўшимчаси ҳам бор). Ҳар бир яхшилик садақадир. Дунёда яхшилик қилувчилар, Охиратда ҳам яхшилик аҳли (қаторида) бўладилар. Бу дундёда ёмонлик аҳли (ёмон иш қилувчи) бўлганлар, Охиратда ҳам ёмонлик аҳли (қаторида) бўладилар! Жаннатга биринчи бўлиб кирувчи (жамоа ҳам) яхшилик аҳлидирлар! (Имом Табароний ривояти).

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу): “Яхшилик қилувчи дунёда ҳаргиз тойилмас, тойилса ҳам, албатта, суянчиқ топа олур”, деган.

Ибн Мункадирдан “Амалларнинг қайси бири энг афзал?” деб сўрадилар. Шунда: “Мўминнинг қалбига хурсандлик киритиш”, деди. Сўнгра: “Дунёда энг севимли ишингиз нима?” деб сўрашганда, у яна: “Ёру-дўстларга фазл қилиш: уларга ҳам моддий, ҳам жисмоний кўмакчи бўлиш”, деб жавоб берди.

Ваҳб ибн Мунаббиҳ: “Дунёда энг яхши ҳаёт кечирувчи киши – яшаш шароитини яхшилаш билан бир қаторда бошқаларнинг турмушини ҳам яхшилаш пайида бўлувчи кишидир. Дунёнинг энг лаззатли нарсаси – ёру-дўстларга фазл қилишдир”, деб айтган.

Шоир Абул Атоҳия ўз шеърида бундай деган:
Қўлингдан келганча қилиб яхшилик,
Биродаринг ғамларин аритувчи бўл!
Мард йигитнинг энг яхши куни ахир,
Ҳожатларни раво қилган кунидир!


Баҳодир БАҲРОМЖОН ўғли
“Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта
махсус ислом билим юрти мударриси

#яхшилик

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Бир ҳадис шарҳи: Ота-онага яхшилик қилиш фазилати
#Ота-она #яхшилик

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Роббнинг розилиги отанинг розилигида ва Аллоҳнинг ғазаби отанинг ғазабидадир”.

Шарҳ: Аллоҳ таоло ота-онага яхшилик қилиш хусусида шундай марҳамат қилган: “Аллоҳга ибодат қилингизлар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангизлар! Ота-оналарга эса яxшилик қилингизлар!..” (Нисо, 36).

“Анкабут” сурасининг 8- оятида эса: “Биз инсонга ота-онасига яхшилик қилишни тавсия қилдик (яъни ота-она хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, хоҳ мусулмон, хоҳ кофир бўлсин, уларга яхшилик қилиш фарзанднинг бурчидир)”, деган.

Демак, ота-она номига сазовор бўлган шахс борки, динимизда улар эҳтиромга лойиқ зотлар сифатида қадрланади. Юқоридаги ҳадиси шариф матнида келган “Раббнинг розилиги” отанинг розилиги ва “Аллоҳнинг ғазаби” отанинг ғазабида эканининг ўзи ҳам, Исломда уларнинг қадри қанчалар юксак эканига далолат қилиб турибди.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
#Яхшилик

Жобир ибн Абдуллоҳ р.а. айтдилар, Расулуллоҳ (саллаллоху алайхи ва саллам:
- “Ким моддий жиҳатдан бировга яхшилик қилса, унга ҳам яхшилик қайтарилсин. Яхшилик қилишга қурби келмаса, у кишини ғойибона мақтасин, чунки мақташ ташаккур ўрнида ўтади. Аммо у кишининг яхшилигини яширса, ундан тонган, яхшиликни билмагандек бўлади. Ким ўзида йўқ нарсани менда фалон нарса бор деб мақтанса, икки қават кийим билан ўралган ҳисобланади” - дедилар.

@muslimuzportal
#яхшилик

Аллоҳ таоло адолат ва эзгу ишларга (эҳсонга) буюриб, қариндошларга ҳам яхшилик қилишни амр этади. Қариндошларга яхшилик қилишдан мурод, уларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам беришдир.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилганлар: “Аллоҳ таоло гўзал ахлоқларни яхши кўради ва ёмон паст ишларни ёмон кўради” (Хароитий ва Абу Наъийм ривояти).

Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):

“Аллоҳ охиратга олиб қўйиши билан бирга дунёда ҳам жазосини тезлатиб берадиган гуноҳ – зўравонлик ва қариндошчиликни узишдир”, деганлар» (Имом Термизий ривояти).

@ummatuz
Яхшилик нима?

Аллоҳ таоло Ўзининг муборак Каломида шундай марҳамат қилади: Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз”. (Моида,2)

Бу оятда Роббимиз барча мусулмонларни ушбу икки иш яъни, яхшилик ва тақво йўлида биргалашиб ҳаракат қилишга буюрмоқда. Хўш, яхшилик нима ўзи? Унинг аниқ бир мезони борми? Ёки ҳар ким ўз ақли ва савиясидан келиб чиқиб белгилайдими бу мезонни? Бу саволларнинг жавоби эса Қурони каримдаги бошқа бир оятда келади.

Ислом динида яхшилик Аллоҳ яхши деган нарсалардир. Уларнинг нима экани эса ушбу оятида тўлиқ таърифлаб берилган.

БАТАФСИЛ

#Яхшилик
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Яхшиликка буюр

Яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг вазифасидир. Бу ҳақда Абу Саъид Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлардан ким ёмон, мункар ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин, агар унга ҳам қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, тили билан ҳам монелик қила олмаса, унда қалби билан қайтарсин, ана ўша имоннинг заифлигидир”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтарувчи умматлари энг яхши уммат бўлди. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Одамларга чиқарилган (маълум бўлган) умматнинг энг яхшиси бўлдингиз, (эй, мусулмонлар!) зеро, сиз амри маъруф, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга имон келтирасиз” (Оли Имрон сураси, 110-оят).

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий (раҳимаҳуллоҳ) яхшиликка чақирувчида қуйидаги хислат ва фазилатлар жам бўлиши лозим дейди:

Аввало яхшиликка чақиришдан мақсад – Аллоҳ таолонинг розилиги бўлиши.
Илм.Чунки илмсиз қилинган амри маъруф одамларнинг қалбига етиб бормайди.

Шафқат, мулойимлик билан дўстона насиҳат қилмоқ. Аллоҳ таоло Мусо ва Хорун (алайҳимуссалом)ни Фиръавнга юборганида бундай буюради: “Бас, унга юмшоқ сўз айтингиз! Шояд, у эслатма олса ёки (ҳалок қилишимдан) қўрқса” (Тоҳо сураси, 43-оят)

Сабрли ва ҳалим бўлиш. Аллох таоло Луқмон (алайҳиссалом) қиссасида: “...яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балолар)га сабр қил!” деб марҳамат қилган.
Амри маъруф қилувчи аввало айтган сўзига ўзи амал қилиши. Қуръони каримда: “...одамларни яхшиликка буюрасиз-у, ўзингизни унутасизми?!” дейилган.

Аллоҳ таоло яхшиликка тарғиб этувчи бандаларини мадҳ этади, уларга Ўз раҳмати ва марҳамати нозил бўлиши башоратини беради: “Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар: (одамларни) яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар, намоз(лар)ни баркамол адо этадилар, закотни берадилар ҳамда Аллоҳ ва (Унинг) Расулига итоат этадилар. Айнан ўшаларга Аллоҳ марҳамат кўрсатур. Албатта, Аллоҳ қудратли ва ҳикматлидир” (Тавба сураси, 71-оят).

БАТАФСИЛ

#Яхшилик
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Яхшилик нима?

Аллоҳ таоло Ўзининг муборак Каломида шундай марҳамат қилади: Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз”. (Моида,2)

Бу оятда Роббимиз барча мусулмонларни ушбу икки иш яъни, яхшилик ва тақво йўлида биргалашиб ҳаракат қилишга буюрмоқда. Хўш, яхшилик нима ўзи? Унинг аниқ бир мезони борми? Ёки ҳар ким ўз ақли ва савиясидан келиб чиқиб белгилайдими бу мезонни? Бу саволларнинг жавоби эса Қурони каримдаги бошқа бир оятда келади.

Ислом динида яхшилик Аллоҳ яхши деган нарсалардир. Уларнинг нима экани эса ушбу оятида тўлиқ таърифлаб берилган.

БАТАФСИЛ

#Яхшилик
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ЯХШИЛИК ОЙИ ДЕБ НОМЛАГАН ОЙ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Исломдан аввалги жоҳилият даврида “Бу ойда фалон ишни қилиб бўлмайди, фалон иш мумкин эмас” каби шумланишлар урф бўлган. Ҳатто бирор ишга киришишдан олдин қуш учириб кўришарди. Қуш ўнг томонга учса, яхшиликка йўйиб, ишга киришишар, чап томонга учса, бу ишда яхшилик йўқ экан, деб тарк этишар, борди-ю тўғрига учса, қайтадан учириб кўришар эди.

🔸Афсуски, ҳозир ҳам “сафар ойида иш бошлаш, тўй қилиш, сафарга чиқиш хосиятсиз” деган гаплар бот-бот қулоққа чалиниб туради. Бу гапларнинг ҳеч қандай асоси йўқ. У ойда ўқиладиган намоз, дуо ва бошқа эзгу амаллар бошқа ойлардагидек қабул бўлади. Сафар ойида ҳам тўй ва маросимлар қилиш, сафар қилиш мумкин.

Тақдирга имон келтириш динимизнинг асосларидан биридир. Инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликларни тақдирдан деб билиши керак. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “(Инсонга) бирор мусибат етган бўлса, албатта, Аллоҳнинг изни (иродаси) билангина (етур). Кимки Аллоҳга имон келтирса, (У) унинг қалбини тўғри йўлга ҳидоят қилур. Аллоҳ ҳар нарсани билувчидир” (Тағобун сураси, 11-оят).

🔹 Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳридаги масжидларини сафар ойида қурганлар. Қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳони Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга сафар ойида никоҳлаганлар. Айнан шу ойда сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар. Бу ойга “яхшилик ойи” деб ном берганлар.

🔸Демак, инсон ҳар бир нарсани Аллоҳ таолодан деб билиши керак. Ҳақ таоло ақидамизни мустаҳкам қилсин.

Даврон НУРМУҲАММАД

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Сафар_ойи #яхшилик #Аллоҳ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон #яхшилик

🎬 Инсонларнинг яхшиси ким?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar / @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сафар #яхшилик

🎬 Сафар - яхшиликлар ойи

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Риёзус_солиҳийн
#ҳадис_ва_фиқҳ #яхшилик #ёмонлик

Яхшилик ва ёмонликнинг ҳисоби қандай бўлади?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar @muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#яхшилик #эзгулик #дин

Динимизда яхшилик ва эзгуликнинг моҳияти нима?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM