#Иблис: “Эй Раббим, менга улар тириладиган Кунгача муҳлат бер, менинг жонимни олмай тур, – деди. Аллоҳ: “Сенга муҳлат берилди”,- деб айтди. Бунга “шукр” сифатида Иблис шундай деди: “Энди мени йўлдан оздирганинг сабаб, мен уларнинг барчасини йўлдан адаштираман, уларга Ер юзида гуноҳ ва маъсиятларни зийнатлаб кўрсатаман, илло булар ичида содиқ, мухлис бандаларинггагина бас кела олмасман, чунки уларнинг иймонлари, Сенга бўлган ишончлари кучли. Шунда Аллоҳ деди: “Менинг зиммамдаги Тўғри Йўл шудир”. Яъни: Эй Иблис, менинг мухлис бандаларимни йўлдан оздира олмаслигинг Менинг ҳикматим, адолатим ва раҳматимдир.
“Менинг бандаларим устидан сен учун ҳеч қандай ҳукмронлик йўқдир”, яъни: Менинг ихлосли бандаларимни Тўғри Йўлда чалғитишга қудратинг етмайди.
“Илло сенга эргашган гумроҳларнигина(йўлдан оздира олурсан)”. Яъни: Лекин фақатгина адашиб, сенга эргашган одамлар орасидаги иймони заиф бўлган кимсаларнигина Тўғри Йўлдан оздира олурсан (Ҳижр сураси 36-40-оятлар).
Ушбу оятдан малум бўлдики, шайтон #васваса, #гуноҳ ишларни зийнатли қилиб кўрсатиш орқали ҳаммани йўлдан оздира олиш имконига эга экан, лекин ихлосли мўминларни ҳеч қачон тузоғига илинтира олмаслигини тан олган.
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz