Forwarded from Muslim.uz
Оғизни ёпиб кўнгил кўзини очувчи ибодат – рўза
Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/7839
Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/7839
Forwarded from Muslim.uz
Forwarded from Muslim.uz
Ўн йиллик рўза ва ўнта қадр кечаси
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни, Аллоҳ таолонинг бандаларга берган буюк неъматидир. Бу мавсумнинг фазли тўгрисида Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда кўплаб далиллар бор. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“Қасамёд этаман тонг (вақти) билан, «Ўн кеча» билан, жуфт ва тоқ (нарсалар) билан” (Фажр, 1-3).
Аллоҳ таолонинг турли вақтларга қасам ичиши, ушбу вақтларнинг фазитига далолат қилади. Ибн Аббос, Ибн Зубайр ва Имом Мужоҳид каби муфассирлар ояти кариманинг “Ўн кеча” қисмидан “Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни тушунилади”, деганлар (Ибн Касир).
Ушбу оят ҳақида Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “«Ўн кеча» зулҳижжанинг ўн куни, “тоқ” арафа ва “жуфт” қурбон ҳайити кунларидир”, дедилар” (Имом Аҳмад).
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида намоз, рўза ва ҳаж каби ислом арконлари бўлган буюк ибодатларни жамланиши ҳам, бу ойнинг фазилатидир. Шунингдек, бу ойда қурбонликлар ва турли ҳил сақадалар қилинади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): Аллоҳ таолога бошқа кунлардагига нисбатан, зулҳижжанинг ўн кунлигида қилинган ибодат маҳбуброқдир. У (зулҳижжаниниг аввалиги ўн куни )нинг ҳар кун рўзаси бир йиллик рўзага тўғри келади. Унинг ҳар бедор ўтган туни қадр кечасини бедор ўтказишга тенгдир”, дедилар”.
Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин! Ўн кун ичида ўн йиллик рўза ва ўнта қадр кечасининг савоби! Аллоҳ таоло меҳрибон Зот. Бандалар бутун йил давомида бирдек ихлос ва эътиқод билан ибодат қилиши машкул иш. Шундай туну кунлар баракаси ва фазилати билан йил давомида қилинган камчиликлар тўлдирилади ва улуғ ажр савобларга эга бўлинади.
Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): Аллоҳ таолонинг ҳузурида барча кунлардагидан кўра зулҳижжанинг аввалги ўн кунида қилинган солиҳ амал улуғ ва маҳбубдир. Уларда таҳлил (ла илаҳа иллаллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва тамҳид (алҳамду лиллаҳ)ни кўпайтиринглар”, дедилар”.
Бу кунларни ғанимат билиб, ҳар қадамга таҳлил, ҳар нафасга такбир, ҳар неъматга ҳамд айтишни Аллоҳ насиб қилсин.
Баҳриддин Жўрабек ўғли
@muslimuzportal

Расулуллоҳ қандай рўза тутганлар?
https://muslim.uz/index.php/rukn/sijrat/item/4438
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
https://muslim.uz/index.php/rukn/sijrat/item/4438
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Forwarded from Muslim.uz
#7_саволга_7_жавоб
Закот ва садақа
1️⃣-савол: Яқинда бир танишим “Меҳрибонлик уйи”га закот бериб бўлмайди, чунки келажакда шу масканда етишган ёмон болаларнинг гуноҳига сен ҳам шерик бўласан, деб айтди. Шу тўғрими?
💬Жавоб: Закот молиявий ибодатдир. Моли нисобга етган мусулмон ҳақдор мўмин кишиларга молининг қирқдан бир бўлагини беради.
Қуръони каримда:
“(Эй мўминлар!) Намозни баркамол адо этингиз, закотни берингиз ва Пайғамбарга итоат этингиз, зора (шунда) раҳм қилинсангиз” (Нур, 56), дейилган.
Закотнинг ҳикматларидан бири инсонни молу дунёдан устун қилиш, инсон молу дунёнинг қули эмас, балки молу дунё инсонга қарам эканини англаб етишдир.
Закот бериш орқали жамиятдаги иқтисодий жиҳатдан бақувват кишилар бахиллик балосидан халос бўладилар. Закот бериш Аллоҳ таоло берган неъматларга шукр қилишнинг бир кўринишидир.
Имом Ғаззолий (раҳматуллоҳи алайҳ) закот тўғрисида бундай дейди:
“Аллоҳ таоло ўз бандасига жон неъмати ва мол неъматини бергандир. Бадан ибодатлари – намоз, рўза, ҳаж жон неъматининг шукридир. Молиявий ибодатлар – закот, садақа, хайри эҳсон мол неъматининг шукридир” (“Иҳёу улумиддийн”).
“Меҳрибонлик уйи”да тарбияланаётган болаларнинг келажакда ёмон бўлишини (Аллоҳ асрасин) биз қаердан биламиз? Шундай экан, закотдай улуғ ибодатдан ҳам бировларнинг асоссиз сўзи устун бўлмаслиги аниқ.
Мўмин-мусулмонлар шунга ўхшаш асоссиз гапларни деб Аллоҳ таоло буюрган улуғ ибодатни тарк этмасликлари керак.
2️⃣-савол: Аёл кишининг тақинчоқларидан закот бериладими?
💬Жавоб: Закот беришнинг шартлари бор. Шулардан бири молнинг миқдори нисобга етган бўлиши ва бир йил ўтиши керак. Тақинчоқлардан ҳам тилла ёки кумуш миқдори нисобга етса, албатта, закот берилади.
3️⃣-савол: Ҳозирги кунда бозорларда, чорраҳаларда, масжидлар олдида ва зиёратгоҳларда турли ёшдаги эркак ва аёллар, ҳатто ёш болалар ўтганкетганга қўлини чўзиб, тиланчилик қилаётганини кўп учратамиз. Уларга садақа ва закотларни бериш мумкинми?
💬Жавоб: Тиланчиларга садақа ва закотларни беришнинг жоиз ёки ножоизлиги улар эга бўлган мулкка кўра аниқланади. Баъзилар бой-бадавлат бўлганлари ҳолда, тиланчиликни ўзларига касб қилиб олган. Улар гарчи билакларида кучи бўлсада, тиланчилик қилишни ташлай олмайди, чунки меҳнат қилиб, пешона тери билан тирикчилик қилишга кўникишмаган. Ундай кишиларга садақа бериш мумкин эмас. Шунингдек, тиланчиликни ўзига одат қилиб олган аёллар ва ёш болаларга ҳам садақа бериш жоиз эмас.
ᅠ
БАТАФСИЛ

t.iss.one
7 саволга 7 жавоб: Закот ва садақа
1-савол: Яқинда бир танишим “Меҳрибонлик уйи”га закот бериб бўлмайди, чунки келажакда шу масканда етишган ёмон болаларнинг гуноҳига сен ҳам шерик бўла...
Forwarded from Muslim.uz
Исломни қабул қилган Елена билан ажойиб суҳбат
#ажойиб_суҳбат
Мен Елена билан Мусулмон ёшлари фестивалида танишиб қолдим. Мени ҳар доим Исломга кирган рус миллати вакиллари қизиқтиради. Ленанинг Буюк Болгардаги Оқ масжидда ўтказилган қорилар танловида биринчи ўринни олганини эшитганимдан сўнг қизиқишим икки баробар кучайди. Ва у билан суҳбатлашишга ошиқдим.
– Лена, сизнинг Исломга киришингизга нима туртки бўлди? Бу дин ҳақида биринчи марта қачон эшитган эдингиз?
– Ислом дини ҳақида мактаб ўқувчиси бўлган вақтимда эшитганман. Синфимизда бир бола намоз ўқиб, рўза тутар эди. Унинг таъсирида яна бир бола мусулмон бўлди. Мен улар билан кўп суҳбатлашар эдим, улар менга мусулмонлар ва Ислом дини ҳақида сўзлаб беришарди. Ислом ҳақидаги дастлабки тасаввурларим ўша вақтда пайдо бўлган.
– Бу дин сизни нимаси билан ўзига жалб қилди?
– Биринчи галда мени ҳайратга солгани – мусулмонларнинг спиртли ичимликлар ва кўнгилочар тадбирлардан йироқлиги бўлди. Бир сафар мусулмон синфдошимнинг уйига меҳмонга бордим ва мусулмонларнинг оилавий ҳаётини ўз кўзим билан кўрдим. Улар жуда ҳам меҳмондўст, уйлари озода ва нарсалари тартибли эди. Бундай орасталик менга жуда ҳам ёқиб қолди. Ана шу воқеа менинг Исломга жиддий қизиқишим ва унинг фазилатларини ҳис қилишимга асос бўлди. Ўша синфдошим, айтганимдек, болалигиданоқ мусулмон эди ва унга ота-онаси намоз ўқишни ўргатган эди. Юқори синфга ўтганимизда эса у намозни мустақил ўқир ва менга Ислом ҳақида жуда кўп қизиқарли нарсаларни гапириб берар эди. Мени ҳаммасидан ҳам илмий ихтиролар ва кашфиётларнинг Қуръони карим оятлари билан тўғри келгани қизиқтирар эди.
Шундай қилиб, менинг Ислом билан қизиқишим борган сари кучайиб бораверди, кўп китобларни ўқиб чиққанимдан сўнг яқинларимга: ислом бутун олам халқи учун нозил қилинган экан, мен ҳам муслима бўлишни истайман”, деб гапира бошладим. Мактабни тугатганимдан сўнг педагогика университетига ўқишга кирдим. Отам билан диний мавзуда суҳбатлашганимизда – у ҳали менинг Исломга кирганимни билмас эди – мен унга мусулмон бўлганимни ва Аллоҳдан бошқа ҳеч бир илоҳ йўқлигини айтдим. У менинг фикримга қўшилди ва менинг танловимни тўғри деб топди.

Мен Елена билан Мусулмон ёшлари фестивалида танишиб қолдим. Мени ҳар доим Исломга кирган рус миллати вакиллари қизиқтиради. Ленанинг Буюк Болгардаги О...
Forwarded from Muslim.uz
#Исломнинг_асоси_гўзал_хулқ
Фузайл ибн Иёз айтади: «Пайғамбар алайҳиссаломга:
— Фалончи аёл кундузлари рўза тутади, кечалари бедор бўлиб, намоз ўқийди. Бироқ унинг хулқи ёмон: қўшниларига тили билан азият етказади, дейишди.
Шунда Расули акрам:
— Унинг бу ишларида хайр йўқ. У аёл жаҳаннам аҳлидандир, дедилар»
Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: «Одамларга молларингиз билан эмас, очиқ чеҳра ва гўзал хулқ билан юзланинг» (Баззор ривояти).
Барро ибн Озибдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар ичида чеҳраси ва хулқи энг гўзал инсон эдилар» (Хароитий ривояти).
Пайғамбар алайҳиссаломнинг шундай деганлари Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мўминнинг саховати — унинг дини, гўзал хулқи — унинг мартабаси, мардлиги — унинг ақлидир» (Ибн Ҳиббон ривояти).
Усома ибн Шарийкдан ривоят қилинади: «Расули акрамдан аъробийлар:
— Бандага берилган нарсаларнинг энг яхшиси нима? деб сўрашди.
— Гўзал хулқ, дедилар Расули акрам» (Ибн Можа ривояти).
@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.

#БИЛАСИЗМИ?
#Муфлис_ким?
Бир куни Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Муфлис ким, уни биласизларми?», деб саҳобаларига савол бериб қолдилар. «Муфлис чўнтагида пули ҳам йўқ одамдир», деб жавоб беришди. Шунда у киши айтдилар: «У муфлис қиёматга бу дунёда намоз ўқиган, рўза тутган, закот берган бўлиб, кимнидир сўккан, молини ноҳақ еган, урган, ҳақорат қилган ҳамда конини тўккан бўлиб боради. Шунда Аллоҳ ўша муфлис ва мазлумлар ораларида ҳисобот қилганида, уларга муфлиснинг яхши амалларидан олиб берилади. Унинг яхши амаллари тамом бўлганида, энди мазлумларнинг гуноҳларини унга олиб берилиб ҳисобот қилинади. Ниҳоят муфлиснинг савоб амаллари тугагач уни дўзахга улоқтирилади».
Ҳа, муфлис шудир. Бу эса ўзи икки минг динор қарздор бўлиб минг динорлик савдо моли бор савдогарга ўхшайди.
Бундай мискинни бой деб айтиш мумкинми?
Баъзан ибодат қилиб, гуноҳ ишларни эса доим қилиб юрган кишини тақводор деб айтиш ҳам мумкинми?
#Расулуллоҳ алайҳиссалом бу борада шундай деганлар: «Сув музни эритиб юборгани каби гўзал хулқ ҳам хатоларни йўқ қилиб юборади. Шунингдек сирка асални фосид қилгани каби, ёмон хулқ ҳам амални фосид қилади».
Яқинларингизга ҳам улашинг⬇️

“Ҳалол туризм” соҳасида Ўзбекистоннинг рейтингини яхшилаш учун нима зарур?
Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/5890

Ўзбекистонда Пайғамбар алайҳиссаломнинг мўйи мубораклари топилди (Видео)
Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/7929

Замсура ўқишдан олдин “Бисмиллоҳ”ни айтса намоз бузиладими?
Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/7916

Каъбаи муаззама ичкарисида туғилган ягона инсон
Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/rukn/sijrat/item/7913

Саҳарлик дастурхонига тавсиялар
Кўриш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/7921

muslim.uz
Саҳарлик дастурхонига тавсиялар
ЎМИ Матбуот хизмати
#Видеолавҳа
Қуръон мусобақаси 2018 | Андижон вилояти | 15.03.2018
Кўриш учун👇
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/7940

Мукаммал саодат йўли | 4 - Саодат излаб | Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Кўриш учун👇
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/7941

Битиклар мутолааси 3 - сони
Кўриш учун👇
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/7942

Рамазон ойи учун беш маслаҳат
Рамазон – мусулмонлар учун чинакам шодиёна. Бу ойда савоб амалларни кўпайтириб улуғ ажрларга эга бўлайлик. Сиз азизларга рамазон ойи учун бешта маслаҳатни тавсия қиламиз.
Биринчи
Жуда кўп таом еманг, сувни ҳам камроқ ичинг. Саҳарлик қилаётганда киши кун бўйи оч юришини ўйлаб кўп еб қўяди. Натижада ошқозон фаолияти қийинлашиб, киши дангаса ва беҳафсала бўлиб қолади. Ёдда тутинг, рамазон очлик ойи эмас, балки иймон-эътиқод синаладиган ойдир. Келинг, рамазон ойини пайғамбаримиз (с.а.в) тавсия қилганларидек нафсимизни жиловлаб, ошқозонимизнинг учдан бирини овқатга, учдан бирини сувга қолган учдан бирини ҳавога тўлдирайлик.
Иккинчи
Сахийликни кўпайтиринг. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) доимо сахий бўлганлар. Айниқса, рамазон ойида саховатлари янада ошиб кетган. Бу муқаддас ойда ким саховатпешалик қилса унга улуғ савоблар ёзилади. Иложи борича рамазоннинг ҳар кунида сахийлик қилинг. Биргина Қадр кечасида қилинган хайр-саховатга Аллох жуда кўп савобларни ваъда қилган. Саховатли бўлайлик, иншоаллоҳ улуғ ажрлар эгасига айланайлик.
Давомини каналимизда ўқишингиз мумкин
Яқинларингизга ҳам улашинг