Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Рамазонда умра зиёратчиларига қулайлик

Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/7927
Фатво ҳайъатига келган саволлар (11-қисм)

Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/7931
Швецияда жума куни азон чақирилишига рухсат берилди

Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/7930
Нега қўлимизда турган чексиз бойликни ташлаб ўткинчи бойлик сари ошиқамиз?

Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/7912
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ramazon oyida saharlik dasturxoniga tavsiyalar

Яқинларингизга ҳам улашинг
@muslimuzportal
#Видеолавҳа

Эй, инсонлар, Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасиз?!

Кўриш учун👇
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/7947
#Видеолавҳа

Олий ўрин эгаллаган Тошкент ислом институти қорияси Малайзияда ҳалқаро мусобақада

Кўриш учун👇
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/7950
Нега қўлимизда турган чексиз бойликни ташлаб ўткинчи бойлик сари ошиқамиз?

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ўткир зеҳн – заковат, фаҳм – фаросат, юксак фазилат эгаси бўлганлар. У зотнинг ўта аниқ ва теран фикрларидан кўплаб одамлар хабардор эди. Кунлардан бирида кечга яқин бир киши Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурларига келиб ўзининг шикоятини арз қилди:

Мен пулларимни қаерга беркитиб қўганимни унутиб қўйдим. Илтимос, менга пулларимни топишимда ёрдам беринг, - деди.

Шунда Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ:
Яхши, аслида бу иш билан шуғулланиш менинг вазифам бўлмаса-да уруниб кўраман, - деб жавоб бердилар.

Сўнгра, узоқ ўйлаб Абу Ҳанифа бундай дедилар:
Уйингизга бориб Аллоҳнинг ибодати билан тонггача машғул бўлинг, ажаб эмас шунда Аллоҳнинг инояти ила пулларингизни қаерга қўйганингиз ёдингизга тушса.

Ҳалиги киши Абу Ҳанифа айтганларидек уйга бориб эндигина намоз ўқишни бошлаётганида бирдан пулини қаерга қўйгани ёдига тушди.

Тезда намозини ўқиб, пулини олиш учун шошилиб чиқиб кетди. Эртаси куни яна Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурларига ўзининг қувончи ва ташаккурини изҳор қилиш учун ташриф буюрди. Абу Ҳанифадан қандай қилиб намоз ўқишни бошлаганда пулини беркитган жой ёдига тушишлигини билганлиги ҳақида қизиқиб сўради. Шунда Абу Ҳанифа:

Шайтон сени то тонггача намозда қоим туришда кўришни истамайди, шу сабабли, намозни тезда тугатишинг учун сенга пулингни турган жойини эслатди, сен эса намозни тарк этиб пул томон шошиб кетдинг, деб жавоб бердилар.

Даврон НУРМУҲАММАД

Яқинларингизга ҳам улашинг
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Яқинларингизга ҳам улашинг
@muslimuzportal | tt.iss.one/muslimuzportal
ИСРОФГАРЧИЛИКДАН САҚЛАНАЙЛИК!

#ЖУМА_МАВЪИЗАЛАРИ | 11.05.2018 й.

بسم الله الرحمن الرحيم

Шариатимизда ҳар бир нарсани меъёрида қилиш тавсия этилади. Бир нарсани жуда ошириб ҳам юборилмайди ва аксинча, жуда йўқ даражага ҳам тушуриб қўйилмайди. Балки ўрта меъёрида адо этилади. Меъёрдан ошириб юбориш исроф, деб қаралади.

Қуръони каримда бу ҳақда ҳам баёнот келгандир. Аллоҳ таоло Исро сурасида марҳамат қилади:

وَلَا تَجْعَلْ يَدَكَ مَغْلُولَةً إِلَى عُنُقِكَ وَلَا تَبْسُطْهَا كُلَّ الْبَسْطِ فَتَقْعُدَ مَلُومًا مَحْسُورًا

(سورة ﺍﻹﺳﺮﺍﺀ/29)

яъни: “(Бахиллик қилиб) қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг. (Исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг! Акс ҳолда, маломат ва маҳрумликда ўтириб қолурсиз” (Исро сураси, 29-оят).


Ўртача, мўътадил туриб, хасислик ҳам қилмасдан, исроф ҳам қилмасдан молини Аллоҳ таоло айтганидек, шариат кўрсатганидек тасарруф қилса, Аллоҳ таоло унинг садақаси, хайр-эҳсонининг ўрнига бандаси кутмаган томондан яна бошқа неъматлар ато этиб, баракасини беради.

Исрофчининг бу дунёдаги оқибати ҳасрат ва надоматдан иборат бўлиб, охиратдаги оқибати аламли жазо ва шиддатли азоб бўлади. Аллоҳ таоло Воқеа сурасида марҳамат қилади:

وَأَصْحَابُ الشِّمَالِ مَا أَصْحَابُ الشِّمَال. فِي سَمُومٍ وَحَمِيمٍ. وَظِلٍّ مِنْ يَحْمُومٍ. لَا بَارِدٍ وَلَا كَرِيمٍ. إِنَّهُمْ كَانُوا قَبْلَ ذَلِكَ مُتْرَفِينَ

( سورة ﺍلواقعة/45-41)

яъни: “Чап томон эгалари – чап томон эгалари (бўлмоқ) не (бахтсизлик)дир! (Улар) Самум (қаттиқ иссиқ шамол, гармсел) ва қайноқ сув ичида, қора тутун сояси остидадирларки, на совуқдир (у жой) ва на ёқимли. Улар бундан илгари (дунёда) маишатпараст эдилар” (Дунёда яйраб олайлик дер эдилар) (Воқеа сураси, 41-45 оятлар).

Ояти каримадаги самум – кишининг баданини ташқаридан тешиб ўтувчи шамолдир. ҳамим – қайноқ сув, дўзахийларнинг баданини ичидан тешади. Чап тараф эгалари мана шулар ичида доимий азобда бўладилар. Яъни улар дунё лаззатининг ортидан эргашиб, имонни, диёнатни унутган, маишатпараст, исроф қилувчи тоифада бўлган эдилар.


Молни зое қилиш, исроф қилиб, беҳуда кетказиш Аллоҳ таолонинг ғазабини келтирадиган амаллардан ҳисобланади.

Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:

عَن الْمُغيرَة بن شُعْبَة رَضِيَ اللَّهُ عَنْه قَالَ: قَالَ رَسُول الله صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم: " إِن الله عَزَّ وَجَلَّ كره لكم قيل وَقَالَ، وإضاعة المَال، وَكَثْرَة السُّؤَال

(رواه الْإِمَامُ مُسلم والْإِمَامُ أحمد)

яъни: “Албатта Аллоҳ сизлар учун қийлу-қолни, кўп саволни ва молни зое қилишни ёмон кўрди” (Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривояти).

Исрофгарчиликга йўл қўймаслик кишининг дунё ва охиратдаги ҳасрат-надоматларидан сақловчи омиллардан биридир.

عَنْ أَبِى بَرْزَةَ الأَسْلَمِىِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ "لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ وَعَنْ عِلْمِهِ فِيمَ فَعَلَ وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَ أَنْفَقَهُ وَعَنْ جِسْمِهِ فِيمَ أَبْلاَهُ"

(رواه الْإِمَامُ الترمذي)

яъни: Абу Барза асламийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Қиёмат куни ҳар бир инсон (тўрт нарса ҳақида) сўралмагунигача жойидан жилмайди: Умрини қандай ўтказгани, илмига қандай амал қилгани, молини қаердан топгани ва қаерларга сарфлагани, жисмини нима билан қаритгани" (Имом Термизий ривояти).


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Тибет мусулмонлари ҳақида сиз билмаган бешта маълумот

Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/7933
Бурҳониддин Марғинонийнинг ҳақиқий қабри қаерда?

Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/7934
Илм офатлари

Хотим жавобан дедилар: «Саккиз масалани ўргандим:

Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/7939
Муфтий ҳазрат ташрифидан ўксик кўнгиллар кўтарилди

Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/7943
Рамазондаги энг афзал амаллар

Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/7932
Muslim.uz pinned «ИСРОФГАРЧИЛИКДАН САҚЛАНАЙЛИК! #ЖУМА_МАВЪИЗАЛАРИ | 11.05.2018 й. بسم الله الرحمن الرحيم Шариатимизда ҳар бир нарсани меъёрида қилиш тавсия этилади. Бир нарсани жуда ошириб ҳам юборилмайди ва аксинча, жуда йўқ даражага ҳам тушуриб қўйилмайди. Балки ўрта…»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

Эй, инсонлар, Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасиз?!

@muslimuzportal
#Видеолавҳа

Битиклар мутолааси 4 - сони

Кўриш учун👇
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/7955
Жума маърузасини онлайн кузатинг

Абдуллоҳ ибн Масъуд жоме масжидидан тўғридан тўғри эфир.

Кўриш учун манзил:
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=2037799839791265&id=1608085119429408