Forwarded from Muslim.uz
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур:
ШАЙХ МАСАЛАСИ
Тасаввуф масалаларининг аксарияти баҳсли бўлса ҳам, уларнинг баъзиларида тортишув ҳаддан ташқари кўп ва ихтилофлидир. Ана шулардан бири шайх ҳақидаги масаладир.
Аҳли тасаввуфнинг ўзи ҳар бир нарсани шайхга боғлаб қўйган бўлади. Тасаввуфнинг мухолифлари эса тасаввуфни танқид қилишга шайх ҳақидаги фикрлар ва шайхларнинг сийратларини қурол қилиб оладилар. Аммо ўртача йўл тутганлар ҳам бор.
Аҳли тасаввуф: «Ҳар бир иш шайхга боғлиқ, шайх бўлмаса, ҳеч нарса бўлмайди, шайхи йўқнинг шайхи шайтондир», дейдилар. Баъзи бирлари эса ўз шайхлари ҳақида муболағага кетадилар. Уларнинг ғайбни билишлари, қаерда бўлса ҳам, бошига мушкулот тушган муридига ёрдам бериб, балогардон бўлишлари ва бошқа ғаройиб нарсаларни оғиз кўпиртириб гапирадилар.
Бу борада ҳар жамоа ўз шайхининг дунёдаги энг улуғ муршидлигини даъво қилади ва орада низолар ҳам чиқиб туради.
Тасаввуфнинг мухолифлари эса муридларнинг юқорида зикр этилгандек беўхшов гапларини ва шунга ўхшаш бошқа гап-сўзларни далил қилиб олиб, шайхларни ширкнинг сабабчилари сифатида сўкадилар. Уларни турли айблар билан айблайдилар.
Аммо бу масалани мўътадил равишда ўрганиш ва хулоса чиқаришга ҳаракат қилганлар жуда кам бўлади. Келинг, ана шу жуда камлардан бўлишга ҳаракат қилайлик.
Ҳозирги кунимизнинг аҳли тасаввуф шайхларидан бирлари Мисрдаги «Ал-ашийра ал-Муҳаммадия» тариқатининг бошлиғи шайх Муҳаммад Закий Иброҳим жанобларининг мухбирлар берган саволига жавобларини кўриб чиқайлик...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

t.iss.one
Тасаввуф ҳақида тасаввур: ШАЙХ МАСАЛАСИ
Тасаввуф масалаларининг аксарияти баҳсли бўлса ҳам, уларнинг баъзиларида тортишув ҳаддан ташқари кўп ва ихтилофлидир. Ана шулардан бири шайх ҳақидаги...