(arxiv)
1.32K subscribers
1.79K photos
616 videos
3.4K links
АЙРИМ ТЕҲНИК САБАБЛАРГА КӮРА МУСЛИМУН УЗ КАНАЛИ ШУ МАНЗИЛГА КӮЧИРИЛДИ 👇👇👇

https://t.iss.one/joinchat/UmfXYC25xABfAhGK
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
Интернетда тарқалган хабарларга МУНОСАБАТ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/21909

#МУНОСАБАТ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛГАН СОХТА ПАЙҒАМБАРЛИК ДАЪВОСИ ЮЗАСИДАН МУНОСАБАТ

Куни кеча ижтимоий тармоқларда бир одамнинг (у руҳий носоғлом бўлса керак) “мен Аллоҳнинг элчисиман, коронавирус вабосининг йўқолиши менга боғлиқ, Хитойдаги ўлим масканига бориб келишим керак”, деган алжираши тасвирланган видео тарқалди.

Аввало таъкидлаймизки, илму маърифат ривожланган бугунги даврда кишиларнинг вақтларини олиб, шундай лавҳаларни тарқатиш ҳеч бир мантиққа тўғри келмайди. Бундай хабарларнинг кенг аудиторияга эга бўлган ижтимоий тармоқ юритувчилари ҳам тарқатаётгани жуда ҳам ташвишли ҳолатдир.

Ўз навбатида бу лавҳани ҳар қандай мақсадда тарқатмасликни қатъий таъкидлаймиз. Бизнинг вазифамиз ўлароқ, бу сохта даъвога раддия ёздик.

❗️Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам расул (элчи) ва набийларнинг сўнггисидирлар. Аллоҳ таоло: “Муҳаммад сизлардан бирон эркакнинг отаси бўлган эмас. Лекин Аллоҳнинг Расули ва Набийларнинг сўнггисидир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир”, дея хитоб қилган (“Аҳзоб” сураси, 40-оят).

❗️Ушбу оятга кўра, кимда-ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин яна пайғамбар ё расул чиқади деб айтса, эътиқод қилса, кофир бўлади. Чунки у мазкур оятни инкор қилган ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг сўнгги пайғамбар ва расул эканини тан олмаган бўлади.

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “...Келажакда умматимда ўттизта каззоб бўлур. Уларнинг ҳар бири ўзининг набийлигини даъво қилур. Ҳолбуки, мен набийларнинг хотими-тугатувчисиман. Мендан кейин набий келмас”, дедилар” (Имом Термизий ва Абу Довуд ривоятлари). “Каззоб” сўзи арабча сўз бўлиб, “кўп ёлғон гапирувчи”, “ўта кетган ёлғончи” маъноларини ифода этади.

Демак, Набий алайҳиссаломдан кейин ҳеч қандай пайғамбар ёки расул чиқиши мумкин эмас. Борди-ю, кимдир пайғамбарлик ё расулликни даъво қилса, у ёлғончи дея инкор этилади ва унга қарши чиқилади. Саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин пайғамбарлик даъвоси билан чиққан Мусайлама, Асвад Анасий ва Сажоҳ каби сохта пайғамбарларга қарши қаттиқ жанг қилганлар...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

#МУНОСАБАТ #СОХТА_ПАЙҒАМБАР
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МУНОСАБАТ

Аллоҳга шукрки, шу йил 17 август куни бомдод намозидан бошлаб, юртимиздаги барча 2070 та жоме масжид ўз эшиклари яна мўмин-мусулмонларга очади. Ҳақиқатан, барча мўмин-мусулмонларимиз жомеларда намоз ўқишни жуда ҳам соғинишди. Масжидлар очилиши хабари, ҳеч шубҳа йўқки, кўнгилларни шод қилган мужда бўлди.Таъкидлаймизки, айрим сайт ва ижтимоий тармоқларда масжидлар ҳафтада тўрт кун ишлайди, жума, шанба ва якшанба кунлари эса фаолият кўрсатмаслиги ҳақидаги ҳабарлар англашилмовчилик оқибатидир.Масжидлар ҳафтада ҳар куни...

👉БАТАФСИЛ👈

yuotube | facebook | instagramm

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 t.iss.one/muslimunuz 👈
#МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарга муносабат

Шу
кунларда айрим ижтимоий тармоқлар томонидан “Навоий вилоятида Қуръони карим китоби ичига гиёҳванд модда яширган имом-хатиб (айрим манбаларда “мулла”) қўлга олинди” деган хабар тарқатилди.

🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу ҳолатни тезкорлик билан ўрганиб, мазкур қўлга олинган шахс Диний идора тизимида мутлақо ишламаслиги тўғрисида тегишли оммавий ахборот воситалари ва интернет манбалари масъулларига хабар берилди. Шундан кейин “имом-хатиб”, “мулла” сўзлари “шахс”, деб қайта таҳрир қилинди.

Таъкидлаш зарурки, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда айрим нохушликларни муборак Ислом дини, масжид ёки имом-домлаларга боғлаш ҳолатлари кузатилмоқда, бу иш гуноҳ ҳисобланади.

❗️ Жиноят қилган одамнинг ҳар қандай ҳолатда ҳам динга бўлган муносабатини олдинги саҳнага олиб чиқилмаслик керак. Бу одам жиноят қилган бўлса, қонуний жазосини олди...

БАТАФСИЛ 👉👉👉

yuotube | facebook | instagramm

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 t.iss.one/muslimunuz 👈
Forwarded from Muslim.uz
#МУНОСАБАТ: ҲИССИЁТ БИЛАН ЭМАС,
ТАФАККУР ИЛА ИШ ТУТАЙЛИК!

...Ўзбекистон мусулмонлари идораси мўмин-мусулмонларнинг ҳиссиётини қўзғаш, фитна чиқариш ва диний қадриятлар, муқаддасотларга нисбатан ҳақоратни ифодаловчи ҳар қандай ҳолатни жиддий қоралашини ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шаънлари мўмин-мусулмонлар учун энг олий қадрият эканини қатъий таъкидлайди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МУНОСАБАТ:

ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ТАҲҚИРЛАШГА ҲЕЧ КИМНИНГ ҲАҚҚИ ЙЎҚ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту саломлар бўлсин.

Азиз мўмин-мусулмон юртдошлар! Куни кеча ижтимоий тармоқ саҳифаларида динимизнинг илоҳий манбаси ва энг муқаддас китоби – Қуръони каримга нисбатан ҳурматсизлик акс этган видеолавҳа тарқалди ҳамда кескин баҳс-мунозара ва норозиликларга сабаб бўлди.

Маълумки, Аллоҳ таоло Қуръони каримни инсониятга ҳидоят ва эзгулик манбаи ўлароқ нозил қилган. Шу нуқтаи назардан, қолаверса, қонунчиликка кўра, инсон ким бўлишидан қатъий назар муайян дин вакилининг диний туйғулари, қадриятлари ҳурмат қилиниши шарт, уларнинг таҳқирланишига йўл қўйилмайди.

Ота-боболаримиз қадим-қадимдан Қуръони каримни кўксиларидан пастда тутмаганлар, жойнамозларини
ҳам доимо баланд жойга қўйганлар.

👉БАТАФСИЛ👈

yuotube | facebook | instagramm

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 t.iss.one/muslimunuz 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МУНОСАБАТ

Нуруллоҳ Қодиров

Ўзбекитсон мусулмонлари идораси
Андижон вилояти вакиллиги масъул ходими

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 t.iss.one/muslimunuz 👈