(arxiv)
1.32K subscribers
1.79K photos
616 videos
3.4K links
АЙРИМ ТЕҲНИК САБАБЛАРГА КӮРА МУСЛИМУН УЗ КАНАЛИ ШУ МАНЗИЛГА КӮЧИРИЛДИ 👇👇👇

https://t.iss.one/joinchat/UmfXYC25xABfAhGK
Download Telegram
#МАҚОЛА

АМАЛ ҚИЛИБ ЖАННАТГА КИРИНГ

... “Ким Аллоҳ ва (Унинг) пайғамбарига итоат этса, уни остидан анҳорлар оқиб турадиган боғларга (жаннатга) киритур. (Улар) у ерда абадий (бўлурлар). Бу улкан ютуқдир. Ким Аллоҳ ва (Унинг) пайғамбарига итоатсизлик қилса ва ҳудудларидан тажовуз қилса, уни дўзахга абадий (қолиши учун) киритур ва унинг учун хор қилувчи азоб (бордир)” (Ниса сураси 13-14 оятлар)....


👉БАТАФСИЛ👈


yuotube | facebook | instagramm

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 t.iss.one/muslimunuz 👈
#МАҚОЛА

Ширин сўз ва ҳуш феъллик нақадар яхши

... Биламизки, орамизда Ислом назокатини билмайдиган жамоатларимиз борки, улар масжидга келиб фойдасиз, маънисиз суҳбат қурадилар ва ўзи билмаган ҳолатда гуноҳкор бўлиб, уйларига қайтадилар, ёки баъзи мусулмонлар масжидда бирор янглиш намоз ўқиган биродарини кўриб, хатосини айтар экан, унга озор беради, кўнглини оғритади, ранжитади, натижада ўзи гуноҳларга ботади....


👉БАТАФСИЛ👈


yuotube | facebook | instagramm

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 t.iss.one/muslimunuz 👈
#МАҚОЛА

ЁЛҒОН – РИЗҚНИ ҚИСҚАРТИРАДИ

... Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифларида: “Ўзингизга тўғри сўзликни лозим тутинг, чунки тўғри сўзлик яхшиликка етаклайди, яхшилик эса жаннатга олиб боради. Инсон тўғри сўзликка одатланса, Аллоҳнинг наздида сиддиқлар (доимо тўғри сўзловчилар) қаторига ёзиб қўйилади. Ёлғон гапиришдан сақланинглар, чунки ёлғончилик инсонни ёмонликка бошлайди, ёмонлик эса дўзахга олиб боради. Инсон ёлғон гапириб ёлғончиликка одатланса, у Аллоҳнинг наздида каззоблар (доимо ёлғон сўзловчилар) қаторига ёзиб қўйилади”, деганлар.....


👉БАТАФСИЛ👈


yuotube | facebook | instagramm

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 t.iss.one/muslimunuz 👈
#МАҚОЛА

Оила таъминоти

... Ҳаким ибн Муовия ал-Қушайрий разияллоҳу анҳу отасидан ривоят қилади:

“Эй Аллоҳнинг Расули, бизнинг зиммамизда хотиннинг қандай ҳақлари бор?” – деб сўрадим. Жаноб:

“Қачон овқатлансанг унга ҳам едиришинг, қачон кийинсанг уни ҳам кийинтиришингдур. Юзга урмагин, ҳақорат қилмагин ва уйдан бошқа жойда айро қилма!” – дедилар. (Абу Довуд ривояти)

Аёлларга нафақа қилиш нафақат шунчаки эркалик вазифси, балки улкан савоб манбаи ҳамдир....


👉БАТАФСИЛ👈


yuotube | facebook | instagramm

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 t.iss.one/muslimunuz 👈
#МАҚОЛА

Аёлмасму, энг улуғ неъмат?

... Мўминларга Аллоҳ таоло берган неъматлари ичида Исломдан кейин аёл зотининг ўрнини боса оладиган неъматни топа олмаймиз.

Аёл зоти эркакнинг бир умрлик эҳтиёжидир. У шундай неъматки, бошқа ҳеч қайси инсон, ҳеч қайси бойлик аёл ўрнини боса олмайди. Аёл ҳар қандай ўринда ҳам алоҳида мавқега эгадир.

Аёл – она. Онамизнинг ўрнини ким ҳам боса олур эди? У эмасми ҳеч нарсадан умидвор бўлмай, ҳеч нарсага таъма қилмай молини, жонини, борлиғини фидо қилгувчи зот?

Шу мўътабар зот ҳақида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишга буюрмаганми?...


👉БАТАФСИЛ👈


yuotube | facebook | instagramm

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 t.iss.one/muslimunuz 👈
#МАҚОЛА

Чин мусулмон меҳнаткаш одамдир

... Чин мусулмон меҳнаткаш одамдир, дейилади. Чунки Аллоҳнинг амри меҳнат қилишдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амри меҳнат қилишга ундаш бўлган. Барча олимлар ўзларининг меҳнатлари билан бизга ўрнак бўлганлар.

Кунларнинг бирида ўргимчак ипак қуртига бундай деди:

— Биродарим ипак қурти, озгина пилла ўраш учун неча кун тинмайсан. Мен бўлсам, бир деворни бир неча соатда ўраб ташлайман. Ипак қурти унга жавобан:

— Тўғри, ўргимчак қардош, сен қисқа вақтда ишни битира оласан, аммо қилган ишингни бировга фойдаси тегмайди. Вақтинг зоя кетади, вақт қадрини биласанми ўзи? Мен секин, шошилмай ишлайман, аммо толамдан ажиб, гўзал, бетимсол матолар тўқилади, тасаввур қила олмайсан. Ипагим ажойиб ишларга қодир. Инсонлар менинг маҳсулимдан кўп фойдалар кўрадилар. Оз иш қиламан, аммо ишимни пухта ва тоза қиламан. Ўз санъатимни яхши ишлата биламан. Чунки ишини яхши бажарган, санъатини яхши қўллаганларни Аллоҳ севади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам севади.
#МАҚОЛА

Силаи раҳм — умрни узоқ , ризқни кенг қилур

... Аллоҳ таборака ва таоло қариндошчилик ришталарини аҳамият жиҳатидан Ўзига ибодат қилишдан кейин, зикр этган ота-онага яхшилик қилиш ҳолатига яқин қилиб айтди: “ Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшни-ю, бегона қўшни ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи мусофирга ва қўл остингиздаги қарамларга ҳам яхшилик қилинг! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди”.

Қариндошчилик ришталарини турли йўл ва усуллар билан мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш инсон умри ва ризқига таъсир этиши мумкинлиги ҳақида ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам башорат бериб бундай деганлар:

“Кимни ризқи-рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ бўлиши ҳурсанд этса, бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин”...


👉БАТАФСИЛ👈


yuotube | facebook | instagramm

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 t.iss.one/muslimunuz 👈
#МАҚОЛА

Қадри баланд зот (саллаллоҳу алайҳи васаллам)

... Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Каломи Қадимда шундай деган:

يُرِيدُونَ لِيُطْفِؤُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ

Яъни: “Оғизлари билан Аллоҳнинг нурини ўчирмоқчи бўлурлар. Ҳолбуки, Аллоҳ, кофирлар ёқтирмаса ҳам, Ўз нурини тугал этгувчидир”.

Аллоҳнинг душманлари қандай қабиҳликлар қилмасин, Унинг дини ғолиб, Ҳабиби эса азиз ва мукаррамлигича қолаверади! Чунки Ислом дини Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Ўзи рози бўлган дин. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эса бутун пайғамбарларнинг сарваридир....


👉БАТАФСИЛ👈


yuotube | facebook | instagramm

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 t.iss.one/muslimunuz 👈
#МАҚОЛА

Инсон қалби Каъбадир

Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша разияллоҳу анҳодан хурсанд бўлиб:

— Эй Оиша, мендан хоҳлаган нарсангни сўра — дедилар.

Оиша разияллоҳу анҳо жуда ҳам зийрак аёл эдилар, бу фурсатни қўлдан бой бермаслик учун энг яхши нарсани сўрашни қасд қилдилар ва:

— Бу борада отам билан маслаҳатлашсам майлими? – деб сўради.

Кейин Абу Бакр разияллоҳу анҳунинг ҳузурига бориб воқеъани баён қилди. Абу Бакр разияллоҳу анҳу:

— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанларида Аллоҳ таоло у зотга сирларни айтган. Ўшалардан бирини айтиб беришларини сўра, — деди.

Оиша онамиз ўша нарсани сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

— Роббим менга меърож кечасида “Менинг наздимда мўминнинг даражаси шу даражада юқорики, қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта жаннатий бўлади” деди, — дедилар.....


👉БАТАФСИЛ👈


yuotube | facebook | instagramm

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 t.iss.one/muslimunuz 👈
#МАҚОЛА

Ёмонликка ҳам яхшилик қилиш улуғ фазилат

Ислом дини динларнинг ичида мукаммаллиги – унинг бошқа динларда етарли бўлмаган гўзал хулқ-одоблар билан безанганлигидадир.

Яхшилик қилган инсонга яхшилик қайтариш одамийлик хусусиятини унутмаган инсоннинг қўлидан келиши табиий. Бироқ, ёмонлик қилаверадиган кимсага яхшилик қилиб, ҳожатини чиқариш солиҳ зотларнинг энг юксак ахлоқларидандир. Қуръони каримда ҳам Аллоҳ таоло таълим бериб, “Ёмонликни яхшилик билан даф қилгин шунда сен ва унинг орсида адовати бор кимса ҳам қайноқ дўст каби бўлиб қолур” дея марҳамат қилган. Ҳикояда келишича, бир деҳқонни ит қопиб оёғини узиб олибди, оғрикдан вой-войлаб ухлаёлмай ўтираркан бир кичик қизи отасига таъна тошини ташлади. Отажон итни тиши бўлса сизда тиш йўқми? Додлаб турган деҳкон кулиб юборди ва қизига ўгирилиб шундай дебди:...


👉БАТАФСИЛ👈


yuotube | facebook | instagramm

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!
👉 t.iss.one/muslimunuz 👈